язык интерфейса

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 й. 660-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 й. 660-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2023 й.

N 660



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкини ижарага бериш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) томонидан давлат мулкини ижарага бериш, ижара шартномаларининг мониторинги ва тушумларни назорат қилиш бўйича "online-ijara.uz" ахборот тизими ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат мулкини ижарага бериш қоидалари;

давлат мулкига ижара тўлови миқдорини белгилаш тартиби;

ижара шартномасини тузиш ва ижара тўловлари ҳисоб-китоби тартиби;

балансда сақловчининг ижара муносабатларидаги иштироки ҳамда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ижарага берилаётган давлат мулклари ҳисобини юритиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Давактив агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

"E-ijara" электрон тизимини "online-ijara.uz" ахборот тизими билан интеграция қилсин;

давлат мулкини ижарага бериш шартномалари бўйича тўловларни ундириш ва уларнинг тақсимотини "E-ijara" электрон тизими орқали амалга ошириш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда

...