Практическая Бухгалтерия

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2023 й. 660-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 14 декабрдаги

660-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мулкини ижарага бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

чет элдаги давлат мулкини ижарага беришга;

ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятларини олган ҳолда моддий маданий мерос объектлари ва уларга туташ ҳудудларни ижарага беришга;

касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга) ҳамда бошқа бино ва иншоотларини ижарага беришга;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг алоҳида тартиб ўрнатилган ёпиқ ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларини ижарага беришга;

театр-томоша корхоналарининг томоша кўрсатиш заллари ва майдонларини ижарага беришга;

давлат ташкилотларининг хизмат турар жойларини ижарага беришга;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, умумий фойдаланишдаги ерлар (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари) давлат ташкилоти, корхонаси ва муассасаси балансида бўлмаган ерлар ва захира ерларни ижарага беришга;

ерости бойликларини ижарага беришга;

интеллектуал мулк объектларини ижарага беришга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ижарага беришнинг ўзгача тартиби белгиланган давлат мулкларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


балансда сақловчи - давлат мулкини ўз балансида ҳисобга олган давлат ташкилоти, шу жумладан, давлат муассасаси ва давлат унитар корхонаси;


давлат мулки - республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки (муниципал мулк)дан иборат бўлган оммавий мулк шунингдек, давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари ҳамда хўжалик жамиятларига тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат мулки;


ижарага берувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари;


ижарага олувчи - ушбу Низомда белгиланган тартиб ва шартларда давлат мулкини ижара шартномаси асосида фойдаланишга олувчи жисмоний ёки юридик шахс;


ижтимоий соҳа объектлари - давлат мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал ва олий таълим муассасалари, кинотеатрлар, клублар, концерт-томоша кўрсатиш муассасалари, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва кинолаштириш объектлари (давлат муассасаларининг маъмурий бинолари бундан мустасно);


"E-auksion" электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда - савдо платформаси) - электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, истаги бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими.



2-БОБ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ЮЗАСИДАН ТАШАББУС КЎРСАТИШ


3. Давлат мулкини ижарага бериш жараёни ҳар қандай жисмоний ва юридик шахс (кейинги ўринларда - ташаббус кўрсатувчи) ташаббуси асосида бошланиши мумкин.

Бунда ташаббус кўрсатувчи бевосита Марказга ёки давлат мулки жойлашган ҳудуддаги ижарага берувчига:

давлат мулкининг тавсифи ва жойлашган жойини;

балансда сақловчини (бундай маълумотларга эга бўлган тақдирда) кўрсатган ҳолда таклифини ёзма ёки электрон шаклда тақдим этади.


4. Марказга келиб тушган таклифлар шу куннинг ўзида кўриб чиқиш учун ижарага берувчига юборилади.


5. Ижарага берувчи таклиф асосида икки кун муддатда балансда сақловчига давлат мулкини ижарага бериш бўйича муносабат билдириш юзасидан сўров юборади.


6. Қуйидаги ҳолларда балансда сақловчи томонидан давлат мулкини ижарага бериш рад этилади:

давлат мулкини ижарага бериш балансда сақловчининг ишлаб чиқариш ва/ёки молиявий кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб келадиган бўлса, бунда тахмин қилинаётган салбий оқибатлар хавфи балансда сақловчи томонидан юқори турувчи ташкилоти ёки муассиси маъқуллаган ҳужжат билан асослантирилиши лозим;

давлат мулкидан ўзининг ёки аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланиш зарурати туғилган бўлса.


7. Ижарага беришни рад этишга

...
Время: 0.0306
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск