ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 й. 664-сон "Трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N 664




ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУС

ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ

ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд ва Хоразм вилоятларида трамвай ҳамда троллейбусда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, йўловчиларни ташишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, трамвай ва троллейбус транспорти инфратузилмасини сақлаш, ундан фойдаланишни самарали ташкил этиш ҳамда электр транспортини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар трамвай ва троллейбус транспорти фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва унинг тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

жамоат транспорти инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш;

илғор хорижий тажриба асосида замонавий шаҳар жамоат транспортини бошқариш тизимларини такомиллаштириш;

республикада "яшил транспорт" тизими улушини кўпайтириш орқали самарали ва экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтиш;

ривожланган давлатлар ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этиш;

соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг малака ва кўникмасини ошириш бўйича етакчи хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

замонавий билимга эга профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш орқали соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар йўловчилар учун қулай электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида трамвай ва троллейбус транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказиб, жорий этилишини таъминласин.


3. Транспорт вазирлигига электр транспортини ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;

жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;

электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.

Транспорт вазирлиги бир ой муддатда вазирлик марказий аппаратида белгиланган штат бирлиги доирасида трамвай ва троллейбус транспортини ўз ичига олган "яшил транспорт"ни ривожлантириш учун масъул бўлган бўлинма ташкил этсин.


4. Транспорт вазирлиги, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг "Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси" давлат корхонаси ва "Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" давлат корхонасини Транспорт вазирлиги тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Транспорт вазирлиги икки ой муддатда:

Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда "Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" давлат корхонасининг мавжуд асосий воситаларини хатловдан ўтказсин;

Хоразм вилояти ҳокимлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда "Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" давлат корхонасидаги троллейбус электр узатиш тармоқлари рўйхатини шакллантирган ҳолда, улар баҳоланган қийматда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг Хоразм ҳудудий электр тармоқлари филиалига ўтказилишини таъминласин;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда трамвай депоси кичик станциясини Самарқанд шаҳар электр таъминоти тизимига улаш чораларини кўрсин.


6. Транспорт вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича улар билан музокаралар ўтказиб, натижаси бўйича 2024 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


7. Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда уч ой муддатда трамвай ва троллейбус транспортига техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш бўйича малакали кадрлар ҳамда трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва ходимлар малакасини ошириш курсларини ташкил этсин.


8. Трамвай ва троллейбус транспорти фаолияти самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда трамвай ва троллейбус транспорти фаолиятини молиялаштириш ва "йўл харитаси"нинг тегишли бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар 2024 йил ҳамда келгуси йиллар учун тегишли маҳаллий бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

664-сон қарорига

ИЛОВА



Трамвай ва троллейбус транспорти

фаолияти самарадорлигини ошириш

ва ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р


Чора-тадбирлар номи

   

Амалга ошириш

механизми

  

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбаи

     

Масъул

ижрочилар

     

     

I. ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУСДА ЙЎЛОВЧИ ТАШИШДА

КЎРИЛАЁТГАН ЗАРАРЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШ

ВА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

       

1.

"Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" ДК электр энергияси бўйича қарздорлигини қоплаб бериш.


1. "Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" ДК томонидан фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказиш ва мавжуд қарздорликни қоплаш.


2024 йил

январь


Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (У.Мустафоев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Электр энергияси харажатларини қоплаш миқдори ҳамда корхона томонидан хизматлар кўрсатиш учун троллейбусдан фойдаланишда сарф қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовутга аниқлик киритиш.


2024 йил

февраль


3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши йиғилишида кўрилган зарарларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш масаласини муҳокама қилиш.


2024 йил

февраль

2.

Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматлари кўрсатишни ривожлантириш.


1. Трамвай ва троллейбусларда реклама хизматларини кўрсатиш учун белгиланган реклама жойларини "Е-auksion" савдо майдончасига чиқариш.


2024 йил

январь


Маблағ талаб этилмайди

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Хоразм вилояти троллейбус бошқармаси" ДК, "Трамвай линияларини эксплуатация қилиш дирекцияси" ДК


2. "E-auksion" савдо майдончасида ғолиб бўлган талабгорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш.


2024 йил

январь


        

II. ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУС ТРАНСПОРТИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

        

3.

Трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш ва эҳтиёт қисмлар захирасини яратиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:



Маблағ талаб этилмайди

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


1. Трамвай ва троллейбус саройларининг таъмирлаш устахонасини керакли асбоб-ускуналар, дастгоҳлар ва махсус мосламалар билан жиҳозлаш, трамвай ва троллейбусларни таъмирлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар харид қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.


2024 йил

март


3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

4.

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида трамвай бекатлари жойлашувини қайтадан кўриб чиқиш.


1. Бекатларни хатловдан ўтказиш.


2024 йил

январь


Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш, замонавий транспорт-ўтиш боғламаларини ҳамда намунавий лойиҳалар ишлаб чиқиш асосида трамвай оралиқ бекатларини ташкил этиш.


2024 йил

апрель


3. Бекатларда қуйидаги шарт-шароитларни яратишни назарда тутиш:

трамвай қатнов жадвали ва келиш вақтини кузатиб бориш имкониятига эга электрон табло ўрнатиш;

қулай ўриндиқлардан фойдаланиш;

имконияти чекланган шахслар хавфсизлигини таъминлаш учун бекатнинг автомобиль йўли қатнов қисми билан чегарасида "тактил" плиталар ўрнатиш.


2024 йил

январдан

бошлаб


5.

Троллейбусларни сақлаш ва кундузги қатновларга тайёргарлик ишларини амалга ошириш учун Хива шаҳрида зарур шарт-шароитлар яратиш.


1. Троллейбусларни сақлаш учун майдон ажратиш.


2024 йил

март


Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Енгил конструкцияли (панжара тўсиқли), усти ва ён атрофи ўралган ҳудудда троллейбусларни сақлаш иншооти лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июль


3. Қурилиш ва монтаж ишларини амалга ошириш.


2024 йил

якунигача


6.

Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехларида замонавий шарт-шароитлар яратиш.


1. Троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларни жорий таъмирлаш ва ювиш цехлари учун керакли ускуналар ва дастгоҳлар рўйхатини шакллантириш.


2024 йил

январь


Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари

Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Боштранслойиҳа" АЖ (Р.Рузиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Зарур ускуналар ва дастгоҳлар харид қилиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан тегишли маблағларни ажратиш.


2024 йил

февраль


3. Ускуналар ва дастгоҳларни белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш.


2024 йил

март


4. Ускуналар ва дастгоҳларни ўрнатиш.


2024 йил

апрель


          

III. ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУС ТРАНСПОРТИ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ТАЪМИРЛАШДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН

КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ҲАМДА ҚУРИЛИШ

ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

         

7.

Трамвай йўли ва стрелкали ўтказгичи остидаги носоз ёғоч ва темир-бетон шпалларни алмаштириш ҳамда тартибга келтириш. Бунда:

Самарқанд темир йўл вокзали - "Сартепо" массиви йўналиши бўйича умумий узунлиги 244 метр трамвай йўли (410 дона шпал);

Тарихий музей чорраҳасида икки томонлама темир йўлда ҳамда Нарпай ва Буюк Ипак йўли темир йўл кесишмаси бўйича умумий узунлиги 128 метр трамвай йўли (10 дона шпал).


1. Темир йўл ва стрелкали ўтказгичлар остидаги ёғоч ва темир-бетон шпалларни хатловдан ўтказиб, қўшимча амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

январь


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З. Нарзуллаев), "Боштранслойиҳа" АЖ (Р.Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


2. Темир йўл устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш.


2024 йил

март-май


3. Шпалдаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, олиб ташлаш.


2024 йил

май-июнь


4. Темир йўлнинг балласт қисмини тартибга келтириш, янги шпал ўрнатиш ва маҳкамлаш.


2024 йил

май-июнь


5. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш.


2024 йил

май-июнь


8.

Самарқанд темир йўл вокзали - "Сартепо" массиви йўналишида 3 та трамвай йўлида носоз стрелкали ўтказгичларни алмаштириш.


1. Темир йўл стрелкали ўтказгичи устки қисми қатламини (асфальт ёки брусчатка) олиш.


2024 йил

март-май


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З. Нарзуллаев), "Боштранслойиҳа" АЖ (Р.Рузиев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


2. Стрелкали ўтказгич эҳтиёт қисмларидаги яроқсизлик ёки носозликни аниқлаб, янгисига алмаштириш ёки таъмирлаш учун олиб ташлаш.


2024 йил

май-июнь


3. Темир йўл стрелкали ўтказгичи балласт қисмини тартибга келтириш, эҳтиёт қисмларни ўрнатиш ва маҳкамлаш.


2024 йил

май-июнь


4. Темир йўл устки қатламини (асфальт ёки брусчатка) ўрнатиш.


2024 йил

май-июнь


9.

Самарқанд шаҳри ҳудудида янги депо қуриш.


1. Янги трамвай депосини қуриш учун майдон ажратиш.


2024 йил

январь


Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б.Закиров), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

2. Тегишли маҳаллий ҳокимлик қарорини чиқариш.


2024 йил

февраль


3. Депо ҳудудида трамвайларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш, йўналишларга тайёрлаш ишларини амалга ошириш имкониятини яратиш. Бунда трамвай электр подстанцияларидаги камчиликларни бартараф этиш, юқори кучланишли кабеллар ўрнатиш.


2024 йил

май-сентябрь


10.

Трамвай йўли линиялари электр контакт тармоғидаги носозлик ва камчиликларни бартараф этиш ва уни тўлиқ ишга тушириш.


1. Контакт симларини электр энергияси таъминотига (трансформатор) улаш.



"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маблағлари


Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (З. Нарзуллаев), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов)


2. Узунлиги 5100 метр бўлган "АПвПу-1х120" русумли кабель тармоғини тиклаш.


3. 2-тортувчи подстанция биноси пол қисмини тиклаш ҳамда электр ускуналарини созлаш.


2024 йил

май


4. "Самарқанд темир йўл вокзали - Сиёб бозори" 2-сон трамвай йўналишини тўлиқ ишга тушириш.


2024 йил

июль


11.

Қурилиши якунига етган "Самарқанд темир йўл вокзали - "Сартепо" массиви" 1-босқич ва "Самарқанд темир йўл вокзали - Сиёб бозори" 2-босқич трамвай йўли линияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясини ташкил этиш.


Ҳукуматнинг қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси таркибини тасдиқлаш юзасидан тегишли ҳужжатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь-июль

Маблағ талаб этилмайди


Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов)


          

IV. ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУСЛАРДА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

         

12.

Трамвай ва троллейбус транспорти соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.


1. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги малака ошириш марказларида профессионал трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


2024 йил

март


Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ҳамда Транспорт университети маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Транспорт университети (О. Абдурахманов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов)


2. Трамвай ва троллейбус ҳайдовчилари фаолиятини йўловчилар томонидан баҳолаб бориш тизимини жорий этиш.


2024 йил

июнь


3. Трамвай ва троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш ходимлари тажрибасини трамвай ва троллейбуслар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ошириб бориш.


2024 йил

мартдан

бошлаб


13.

Янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш орқали ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.


1. Ривожланган давлатларнинг трамвай ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналари билан музокаралар ўтказиш ва белгиланган тартибда шартномаларни имзолаш.


2024 йил

март


Халқаро молия институтларининг кредит маблағлари

Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Э.Турдимов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж.Рахимов)


2. Халқаро молия институтлари билан янги трамвай ва троллейбуслар харид қилиш учун имтиёзли кредитларни жалб этиш чораларини кўриш.


2024 йил

апрель


3. Ҳаракат таркибини янгилаш бўйича лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритиш.


2024 йил

август


          

V. ТРАМВАЙ ВА ТРОЛЛЕЙБУСЛАРДА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

       

14.

Трамвай транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш.


1. Трамвайларни "АТТО" электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш.


2024 йил

январдан бошлаб


"Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори" МЧЖ маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Автоматлашган тўлов тизими оператори" МЧЖ (Д.Шоёкубов)


2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш.


доимий

15.

Троллейбус транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиш.


1. Троллейбусларни "АТТО" электрон тўлов тизимининг ускуналари билан жиҳозлаш.


2024 йил

январдан бошлаб


"Автоматлаштирилган тўлов тизими оператори" МЧЖ маблағлари


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Автоматлашган тўлов тизими оператори" МЧЖ (Д.Шоёкубов)


2. Йўловчиларни электрон тўлов тизимидан фойдаланишга тарғиб қилиш ва нақд тўлов амалиётини қисқартириш чораларини кўриш.


доимий

16.

Трамвай ва троллейбусларни GPS навигатор қурилмаси билан жиҳозлаш.


1. GPS навигатор қурилмасини харид қилиш.


2024 йил

март


Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)

2. GPS навигатор қурилмасида маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш мақсадида "сим карта" харид қилиш.


2024 йил

апрель


3. Қурилмаларни ўрнатиш.


2024 йил

май


17.

Трамвай ва троллейбуслар учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизимини жорий этиш.


Трамвай ва троллейбуслар ҳаракат кузатувини "Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими"га улаш.


2024 йил

июнь-июль


Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов)


18.

"АТТО" мобил иловасида трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш.


1. "Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқарув тизими"ни "АТТО" мобил иловасига улаш.


2024 йил

июль


Транспорт вазирлигининг Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), "Автоматлашган тўлов тизими оператори" МЧЖ (Д Шоёкубов)


2. Тизимларни улаш ва трамвай ва троллейбуслар ҳаракатини онлайн кузатиш имкониятини яратиш.


2024 йил

июль


          

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь






































































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск