ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.12.2023 й. 667-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

667-сон қарорига

ИЛОВА



Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик

календарь режасини ишлаб чиқиш

ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йиллик календарь режани (кейинги ўринларда - календарь режа) ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар календарь режани ишлаб чиқиш бўйича асосий вазифалар ҳисобланади:

жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги турли тадбирларни режа асосида ўтказиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар сиёсати соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш ҳамда уларнинг ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ёшларга оид тадбирларнинг ўтказилиши ҳақида ёшлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг хабардорлигини таъминлаш.


3. Календарь режа ушбу Низомга 1-иловадаги намунавий жадвалга мувофиқ ишлаб чиқилади.


4. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари билан келишилган ҳолда, мазкур Низом талаблари асосида ўтказилади.


5. Календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг махсус электрон платформасига (кейинги ўринларда - платформа) жойлаштириб борилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади.



2-БОБ. КАЛЕНДАРЬ РЕЖАНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Календарь режа Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар миқёсида ишлаб чиқилади.


7. Календарь режа қуйидаги турларга бўлинади:


республика календарь режаси - республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифлари асосида Агентлик томонидан ишлаб чиқилади;


ҳудудий календарь режалар - маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан ишлаб чиқилади.


8. Республика миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар тегишлилиги бўйича республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Агентликка, ҳудудлар миқёсидаги тадбирларнинг календарь режаси юзасидан таклифлар эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар (истисно тариқасида, тадбирлар ўтказилишидан камида икки ой олдин) қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича асословчи ҳужжатлар;

тадбирлар концепцияси (концепцияда тадбирни ўтказиш тартиби, аниқ вақти, куни, жойи ва иштирок этиш учун ариза топшириш муддати бўлиши лозим);

тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва харажатлар сметаси лойиҳалари.

Таклифлар Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан мазкур Низом талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тақдим этилган тақдирда қабул қилинади.


9. Календарь режага ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва маданий-маърифий тадбирлар ҳамда бошқа тадбирлар киритилади.


10. Календарь режа ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ҳар йили қуйидаги тартибда ва муддатларда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш - октябрь ойи давомида;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларига тақдим этиш - ноябрь ойи давомида;

Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан календарь режага киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан платформага киритиш - декабрь ойи давомида.


11. Тасдиқланган календарь режа ҳар йили январь ойида платформа, Агентлик ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади.


12. Йил давомида ташаббус кўрсатган, тадбирларда ёшлар қамровини юқори кўрсаткичга олиб чиққан, ёшлар сиёсати соҳасида натижадорлиги юқори бўлган фаол давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 30 июнь - Ёшлар куни арафасида тантанали равишда эълон қилинади ва совғалар билан рағбатлантирилади.

Бунда мазкур чора-тадбирлар харажатлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



3-БОБ. ТАДБИРЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ВА КАЛЕНДАРЬ РЕЖАГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТАРТИБИ


13. Республика календарь режаси ҳамда ҳудудий календарь режаларда назарда тутилган тадбирлар:

давлат органлари ва ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ва уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


14. Календарь режанинг йиллик сметаларига тадбирлар ўтказиладиган вақтдаги хизматлар қийматининг ўзгариши инобатга олинган ҳолда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


15. Календарь режага қуйидаги ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

тадбирларни ўтказиш муддатлари ва (ёки) жойлари ўзгарганда;

календарь режага қўшимча тадбир киритиш зарурати юзага келганда;

тадбирларнинг бадиий қисмига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда;

тадбир қатнашчиларининг таркиби ёки сони ўзгарганда;

давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий имконияти ва шартлари ўзгарганда;

давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти тугатилганда;

тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар етишмаганда.

Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Бунда тадбирлар учун зарур бўладиган қўшимча харажатлар давлат органлари ва ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



НАМУНА



20___ йилда _________________________томонидан ўтказиладиган ёшларга оид тадбирларнинг



   (давлат органи ва ташкилоти номи)





         

ЙИЛЛИК КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ

         

Т/р

Тадбир номи

Тадбирни

ўтказиш учун

асос (ҳужжат

рақами ва

санаси)

   

Босқич

Ёш чегараси

Тадбир ўтказиладиган жой,

сана ҳамда вақти

   

Тадбир

ижрочиси


Ёшлар

қамрови

(нафар)

   

Ажратиладиган

мукофот ва

совғалар

(1, 2, 3-ўринлар)


1.

"Ёш китобхон" танлови



январь-февраль


(маҳалла-

сектор-туман-

ҳудуд-

республика)

10-14,

15-19,

20-30 ёш

тоифалари

маҳалла

20__йил

15-20 июнь,

сектор

26-30 июнь,

туман

15-20 июль,

ҳудуд

15-20 август,

республика

"Ҳумо Арена" мажмуасида

10 сентябрь

        

Ёшлар ишлари

агентлиги

500

1-ўрин 80 млн сўм


2-ўрин 50 млн сўм


3-ўрин 30 млн сўм


...

   





      

        




           

            




Низомга

2-ИЛОВА



Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь

режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

           

     

Босқичлар

        


       

Субъектлар

      


      

Амалга ошириладиган ишлар

      


     

Муддатлар

     








1-босқич


Давлат органлари

ва ташкилотлари


       

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини шакллантириш.

      


Ҳар йили

октябрь ойи

давомида














2-босқич


Давлат органлари

ва ташкилотлари


      

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини тегишлилиги бўйича Ёшлар ишлари агентлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларга тақдим этиш.

     


Ҳар йили

ноябрь ойи

давомида














3-босқич


    

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари, давлат органлари ва ташкилотлари

          


Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасига киритиладиган тадбирлар рўйхатини умумлаштириш ва Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформасига киритиш.


Ҳар йили декабрь

ойи давомида














4-босқич


Ёшлар ишлари агентлиги

ҳамда давлат органлари

ва ташкилотлари


         

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасидаги тадбирлар рўйхатини Ёшлар ишлари агентлигининг махсус электрон платформаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш.

         


Ҳар йили январь ойида











5-босқич


         

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ёшлар ишлари бошқармалари

         


Давлат органлари ва ташкилотлари билан келишилган ҳолда, календарь режага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Заруратга кўра







          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь











































































Время: 0.0175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск