ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 й. 667-сон "Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N 667




ЁШЛАРГА ОИД ТАДБИРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК

КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА

ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон қарорининг 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни (кейинги ўринларда - тадбирлар) ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш тартиби;

Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режасини (кейинги ўринларда - календарь режа) шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;

календарь режада назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш.


3. Белгилаб қўйилсинки,

календарь режа ҳар йили декабрь ойи якунига қадар давлат органлари ва ташкилотларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан ишлаб чиқилади;

тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, иштирокчи ёшларни рағбатлантириш, шунингдек, yoshlarportali.uz электрон платформасидан (кейинги ўринларда - платформа) фойдаланиш Агентлик томонидан белгиланган тартиб асосида амалга оширилади;

календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар платформага жойлаштириб борилади ва тадбирларда иштирок этадиган ёшлар платформа орқали электрон рўйхатга олинади;

платформани такомиллаштириш (функционал кенгайтириш) билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар йили ноябрь ойи якунига қадар тадбирлар бўйича календарь режа юзасидан таклифларни асослантирувчи маълумотлар билан биргаликда Агентликка киритиб борсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги:

календарь режа доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар платформага жойлаштириб борилишини таъминласин;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг юритсин ҳамда унинг натижаси юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият бўйича маълумотлар базасининг платформага интеграция қилинишини таъминласин;

тадбирларда иштирок этадиган ёшларни ушбу тизим орқали электрон рўйхатга олишни йўлга қўйсин;

давлат органлари ва ташкилотлари тасдиқлаган календарь режага мувофиқ ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларининг ёшлар масалалари бўйича етакчилари томонидан платформага шахсий кабинетлар орқали киритиб бориш механизмларини йўлга қўйсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

          

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь










































































Время: 0.0128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск