ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2023 й. ПҚ-391-сон "Пахтачиликда уруғчилик тизимини ривожлантириш ҳамда пахта ҳосилдорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N ПҚ-391



ПАХТАЧИЛИКДА УРУҒЧИЛИК

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА

ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахтачиликда замонавий самарадор агротехнологияларни қўллаш ва уруғчилик тизимига эркин бозор механизмларини жорий этиш орқали ҳосилдорликни кескин ошириш, пахта хомашёсини етиштиришда илмий-инновацион ёндашувларни қўллашни кенгайтириш мақсадида:


1. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши (кейинги ўринларда - Пахтачилик кенгаши) мутахассислари назорати остида тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизигача жойлаштиришга, истисно тариқасида, рухсат берилади. Бунда:

а) қуйидагилар талаб этилади:

карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжудлиги;

хориждан келтириладиган ғўза навлари ва дурагайларидан пахта ҳосили етиштиришда ҳамда уларнинг уруғларини кўпайтиришда импорт қилувчи томонидан интеллектуал мулкка даъво қилмаслик;

хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб келишда нав оригинаторлари (патент эгаси) билан лицензия шартномаси тузиш талаб қилинса, лицензия харажатларини импорт қилувчи корхона томонидан қоплаш;

келгуси йилларда экиш учун хорижий ғўза навлари ва дурагайларини маҳаллий шароитда етиштиришни ташкил этиш;

навларнинг биологик ва механик ифлосланишининг олдини олиш мақсадида ғўза навлари экилаётган ҳудудларда нав жойлаштириш тартибига қатъий амал қилиш;

б) хориждан келтирилган ғўза навлари ва дурагайларини парваришлашда ҳар бир навга хос бўлган юқори самарадор агротехнологияларни қўллаш Пахтачилик кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда тегишли илмий ташкилотлар кузатувида амалга оширилади;

в) пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан ғўза навларини жойлаштиришда кафолатланган уруғ таъминотига мувофиқ эркинлик берилади, бунда юқори ҳосилдор маҳаллий навларга устуворлик берилади. Бир контурда узлуксиз 2 йил давомида бир навни жойлаштиришга рухсат берилмайди. Ҳудудларда ҳар 2 йилда экилаётган навни тўла алмаштириш, ҳар йили тегишли нав уруғини бошқа ҳудудлардан олиб келиш орқали уруғ алмаштириш ва йиллик қўшимча уруғ захирасини яратиш билан келгусида босқичма-босқич "тиндирилган уруғ" экиш амалиёти жорий қилинади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасига хориждан олиб кириладиган ўрта толали ғўза навлари ва дурагайларига қўйиладиган талаблар 1-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларда хориждан импорт қилинадиган ёки юқори ҳосилдор янги маҳаллий ғўза навлари синовлари ўтказиладиган ҳамда янги илмий ишланма ва самарадор агротехнологиялар жорий қилинадиган ҳудудлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан олиб келинган ғўза уруғларини келгусида бошқа ҳудудларга экиш ва улар экиладиган майдонларни кенгайтириш ҳосилдорлик кўрсаткичларига ва ғўза уруғларининг тупроққлим шароитларига мос тушганлигига кўра Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан амалга оширилиши мумкин.


3. Юқори самарадор хорижий ғўза навларини ҳудудларда етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагиларга қўшимча вазифалар юклатилсин:

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига - мазкур қарорнинг талабларига мувофиқ хорижий ғўза навларини олиб киришга, истисно тариқасида, карантин рухсатномасини расмийлаштириш, шунингдек, импорт қилинган ғўза навлари экилган майдонларда зараркунанда ва касалликларга қарши дала назорати мониторингини юритиш, аниқланган зараркунанда ва касалликларнинг ўз вақтида бартараф этилишида пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа уруғчилик субъектларига тезкор амалий ёрдам кўрсатиш;

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига - пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хорижий ғўза навлари ва дурагайларини етиштиришда уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш, уруғликларни тайёрлаш, қайта ишлаш ҳамда сақлашнинг халқаро стандартлар ва техник регламентларга мувофиқлигини таъминлаш;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига - пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хорижий ғўза навлари ва дурагайларини ўсиш даври, ҳосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга, турли тупроққлим шароитларига чидамлилиги ҳамда маҳсулот сифати ва бошқа белгилари асосида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари реестрига киритиб бориш;

Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳузуридаги Республика агрокимёвий таҳлил марказига - республиканинг балл бонитети паст, сув таъминоти оғир бўлган ва пахта ҳосилдорлиги гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларида тупроқ унумдорлигини оширишга қаратилган "контурбай" амалий механизмларни жорий этиш;

Уруғчиликни ривожлантириш марказига - хориждан келтирилган ғўза навларининг уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектларда вегетация даврида пахта майдонларида камида уч марта, уруғликларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларида доимий мониторинг юритиш, уларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш, ғўза навларининг бир майдонда узлуксиз 2 йилдан ортиқ экилишининг олдини олиш мақсадида ҳудудлар учун муқобил янги навлар уруғчилигини ташкил қилиш, ҳудудлар ўртасида муқобил навлар уруғларини қайта тақсимлаб бориш ҳамда йиллик "тиндирилган уруғлик" захирасини яратиш;

Пахтачилик кенгашига - хориждан олиб кириладиган ғўза навлари ва дурагайларини келгусида экиш майдонини кенгайтириш бўйича хулоса (кўрсатма) ишлаб чиқиш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йилдан бошлаб:

пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан келтирилган ғўза уруғларининг генетик тозалигини молекуляр-генетик таҳлил қилиш бўйича маҳаллий ваколатли лабораториялар хулосаси олинади ҳамда барча импорт қилинадиган ғўза уруғларининг экинбоплик сифат кўрсаткичлари баҳоланади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан хориждан олиб келинган ғўза навлари ва дурагайлари икки йиллик етиштириш натижаларига кўра мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мос келган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилади.


5. Республикада ғўзанинг серҳосил ва саноатбоп янги навларини яратишни жадаллаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида:

а) маҳаллий нав оригинаторлари ва муаллифларини рағбатлантириш бўйича:

белгиланган навни янгилаш схемаларини ҳамда уруғлик чигитни кўпайтириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда сифатли ва рақобатбардош уруғликларни етиштириш мақсадида маҳаллий нав оригинаторлари ва уруғчилик субъектлари (кластерлар, кооперативлар, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ўртасида тўғридан-тўғри келишувлар асосида лицензия шартномасини тузиш орқали элита ва юқори авлодли уруғликларни етиштириш, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш, ички ва ташқи бозорда сотиш йўлга қўйилади;

ғўза навлари ва дурагайларининг уруғликларини белгиланган талабларга мувофиқ етиштириш, кўпайтириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ва реализация қилиш лицензия шартномаси асосида патент эгасининг рухсати билан амалга оширилади;

патент эгаси - лицензиар (шу жумладан, хорижий компания) билан келишилган ҳолда патентдан келиб чиқадиган барча ҳуқуқларни патент эгасининг хоҳишига кўра манфаатдор шахсларга бирон-бир шарт ва (ёки) чекловлар қўйган ҳолда, шунингдек, селекция ютуғидан лицензия шартномаси доирасида фойдаланиш ҳуқуқини лицензиатларга беришга рухсат этилади;

уруғлик пахта хомашёсини етиштирувчилар (пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари, кооперациялар)га маҳаллий олимлар томонидан яратилган районлаштирилган, истиқболли ва янги ғўза навларини оригинаторлар билан тузиладиган лицензия шартномаси асосида жойлаштириш ҳуқуқи берилади, бунда уруғликлар учун тўланадиган устама маблағлар мазкур субъектлар ўртасида ўзаро келишув асосида, бироқ 3-12 фоиз роялти тўловларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади;

маҳаллий истиқболли ғўза навларини такомиллаштириш, республика ҳудудида кенг районлаштириш, унинг сифатли элита уруғчилигини йўлга қўйиш ва навни тижоратлаштиришда нав оргинаторлари билан ҳамкорлик ўрнатган пахта етиштирувчи субъектларга тегишли навга 20 фоизли улушларда ҳаммуаллифлик қилишга рухсат берилади;

б) ғўза уруғчилигида эркин рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш бўйича:

пахта хомашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш мақсадида сертификатланган уруғлик тайёрлаш вазифаси босқичма-босқич пахта-тўқимачилик кластерлари ва хусусий уруғчилик корхоналарига ўтказилади;

2024 йил ҳосили учун уруғлик чигитни Пахтачилик кенгашининг хулосасига асосан қўшимча тарзда хусусий уруғчилик корхоналари томонидан етказиб бериш амалиёти жорий этилади;

қонунчиликда белгиланган тартибда халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтиш шарти билан хусусий сертификация идораларини ташкил этишга рухсат этилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш механизмларини белгилаш ҳамда илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Уруғчиликни ривожлантириш марказини трансформация қилишга оид тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов):

а) Пахтачилик кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда ҳудудларнинг тупроққлим шароитларига мос, эртапишар ва ҳосилдорлиги юқори ғўза навлари уруғларини етиштириш ва таъминотини ташкил қилиш ҳамда нав алмаштириш, уруғ алмаштириш ва "тиндирилган уруғ" экиш тизими бўйича 2024-2026 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;

ҳосилдорлиги 30 центнердан паст бўлган пахта майдонларини мунтазам аниқласин ҳамда босқичма-босқич янги ва истиқболли навларни жойлаштириш, замонавий агротехнологияларни қўллашни жорий қилсин;

бир ой муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари ва хорижий уруғчилик компаниялари таклифларини ўрганган ҳолда ҳудудларнинг тупроққлим шароитига мос ғўза навлари ва дурагайларини мазкур қарорнинг 1-иловасидаги талаблар асосида олиб келиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;

икки ой муддатда янги ва истиқболли навларнинг уруғларини дастлабки кўпайтирувчи элита хўжаликларининг фаолиятини амалга ошириш механизмини ва районлашган навларнинг бирламчи уруғлигини ташкил этишнинг янги тартибини тасдиқласин;

2024 йил пахта ҳосилидан ҳар бир ҳудудда камида 500 гектар майдонда юқори агротехнологияларга асосланган тажриба майдонларини ташкил қилиб, пахта етиштирувчи субъектлар учун амалий дала семинарларини ўтказиб борсин;

б) республикада маҳаллий ва хорижий селекцияга мансуб нав ва дурагайлардан етиштирилаётган пахта толаси сифатини мунтазам солиштириб бориш учун аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида сифат кўрсаткичлари бўйича баҳолаш (HVI) натижаларига асосан ягона маълумотлар базасини яратсин;

в) икки ой муддатда хориждан келтирилган ғўза уруғликларининг генетик тозалиги бўйича молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказиш юзасидан маҳаллий ваколатли лаборатория хулосасини олиш тартибини тасдиқласин;

г) "Пахтасаноат илмий маркази" АЖ билан биргаликда уруғлик пахта хомашёсини жамғариш, белгиланган стандарт талаблари бўйича сақлаш ва дастлабки қайта ишлашгача бўлган жараённинг тўғри бажарилиши бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳамда уруғлик чигит тайёрловчи корхоналарда уруғлик пахтани қайта ишлашда ускуналарни белгиланган меъёрлар асосида созлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

д) 2024 йил пахта етиштириш мавсуми охирига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграцион платформаси таркибида "е-уруғ" платформасини ишга туширсин.

Бунда, маҳаллий ва хорижий уруғчилик корхоналари ҳамда бирламчи уруғчилик хўжаликларининг ўзаро интеграциялашуви, ғўза навлари ва дурагайларининг уруғ таъминоти ва захираси, ҳудудларга мослашганлиги ва муқобил нав таклифлари, мавжуд ғўза навлари ва дурагайлари ҳосилдорлиги, уларни етиштириш агротехнологиялари тўғрисида ахборот олиш, ҳудудлар шароитларидан келиб чиқиб эркин ва шаффоф жойлаштириш, қайта тақсимлаш ҳамда сертификат олиш имкониятлари яратилади.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Испания, Австралия ва Америка Қўшма Штатлари тажрибасини ўрганган ҳолда ҳамда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунига, шунингдек, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бир ой муддатда:

мазкур қарор талаблари асосида 2024 йилда ўз ҳудудидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизига экиладиган хорижий ғўза навлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклиф киритсин;

хусусий уруғчилик корхоналарини жалб қилиш, хорижий навлар экиладиган майдонларни тўлиқ назоратга олиш, ҳудудларда ғўза уруғчилигига оид янги тизим самарадорлигини оширишнинг мутахассис-кадрлар, инфратузилмавий ва ташкилий таъминотини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижрога қаратсин;

янги тизим асосида мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган талабларга мувофиқ ҳар бир ҳудуднинг тупроққлим шароитларига мос ғўза навлари бўйича бирламчи уруғчиликни ташкил этиш ва жойлаштириш чораларини кўрсин.


9. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Хитой (Ф. Арзиев), Ҳиндистон (С. Рустамбаев), Туркия (А. Агзамходжаев), Испания (Ф. Турсунов), Австралия (Қ. Шакиров) ва Америка Қўшма Штатлари (Ф. Сидиков)даги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда доимий равишда:

пахтачилик ва ғўза уруғчилигига оид энг илғор тажриба ва муҳим натижаларни доимий таҳлил қилиб бориш, юқори ҳосилдор ғўза навлари ва дурагайларини республикамизга олиб келиш, соҳага оид инновацион технологияларни трансфер қилиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Пахтачилик кенгаши ва пахта-тўқимачилик кластерларига кўмаклашсин;

ғўза уруғчилиги бўйича хорижий компанияларни жалб қилиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Пахтачилик кенгашининг илмий хулосасига асосан мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган 14 та туманда пахтачиликка оид янги илмий ишланмалар ва инновацион технологияларни жорий этиш, шунингдек, 2024-2027 йилларда анъанавий ва ноанъанавий селекция усуллари орқали юқори ҳосилдор, тезпишар, тола сифати юқори, касаллик ва ҳашаротларга чидамли биотехнологик навларни яратиш ҳамда замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва инновацион лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш чораларини кўрсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Пахтачилик кенгашининг илмий-тадқиқот органи бўлган "Пахтасаноат илмий маркази" АЖ негизида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда:

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖга тегишли мол-мулклар (Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бинодан ташқари) қонунчиликда белгиланган тартибда мазкур институтга ўтказилади;

институт Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

"Пахтасаноат илмий маркази" АЖга тегишли Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган маъмурий бино жамиятнинг устав капиталидаги давлат улушини мазкур бинонинг баланс (қолдиқ) қийматига камайтириш ҳисобига Давлат активларини бошқариш агентлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) бир ой муддатда Толали экинлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш боғлиқ барча зарурий чораларни кўрсин.


12. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Генетик модификацияланган организмлар ва унинг маҳсулотлари хавфсизлигининг илмий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик модификацияланган навларининг миллий базасини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 декабрдаги

ПҚ-391-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига хориждан

олиб кириладиган ўрта толали ғўза навлари

ва дурагайларига қўйиладиган талаблар

      

Т/р

      

Кўрсаткичлар номи

      

Кўрсаткичларнинг белгиланиши

             

1.

Вегетация даври


Тезпишар (115-120 кун)


2.

Потенциал ҳосилдорлик


60-80 ц/га


3.

Кўсакларнинг очилиши


Кўсакларнинг очилиш суръати юқори


4.

Касалликларга бардошлилик


Фузариоз ва вертициллёз вилт, вирусли касалликлар


5.

Тола чиқими


40 фоиздан юқори


6.

Толанинг юқори ўртача узунлиги (UHM)


1,11-1,17 дюйм


7.

Тола микронейри (Mic)


4,2-4,5


8.

Толанинг йигирилувчанлик индекси (SCI)


160 дан юқори


9.

Толанинг солиштирма узилиш кучи (Str)


28-32 г.куч/текс.дан кам бўлмаган


10.

Навнинг алоҳида хусусиятлари


Глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув таъминоти оғир,

балл бонитети паст бўлган майдонларда етиштиришга мос,

юқори ҳарорат, гармсел, сув танқислиги, тупроқ шўрланишига

бардошли, саноатбоп


11.

Дурагайлар (F1) олиб кириладиган ҳолларда


Юқори ҳосилдор дурагайлар, шу жумладан, ота-она

шаклларини олиб келган ҳолда маҳаллий шароитларда

дурагай уруғларни етиштиришни йўлга қўйиш

        

Юқори навлилик


96 фоиздан кам бўлмаган

     

12.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи


Интеллектуал мулкка даъво қилмаслик ёки харажатлар

импорт қилувчи корхона томонидан қопланиши

     

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 декабрдаги

ПҚ-391-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2026 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари

ва фермер хўжаликлари томонидан пахта ҳосилдорлиги

гектарига 30 центнердан ошмайдиган ҳудудларда хориждан

импорт қилинадиган ёки юқори ҳосилдор янги маҳаллий

ғўза навлари синовлари ўтказиладиган ҳамда янги илмий

ишланма ва самарадор агротехнологиялар

жорий қилинадиган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

         

Т/р

      

Туманлар номи

     

Ҳудудлар номи

      

1.

Элликқалъа тумани


Бўстон

2.

Улуғнор тумани


Жалақудуқ

3.

Вобкент тумани


Эҳсон

4.

Шароф Рашидов тумани


Самарқанд қудуқ ФХХУ

5.

Қарши тумани


Бешкент

6.

Нишон тумани


Самарқанд

7.

Навбаҳор тумани


Янгиқўрғон

8.

Поп тумани


Машъал

9.

Нарпай тумани


Иттифоқ

10.

Жарқўрғон тумани


Лойқанд чинори

11.

Сайхунобод тумани


Сайхун баҳори

12.

Қуйи Чирчиқ тумани


Тошовул

13.

Бешариқ тумани


Чорбоғтуранги

14.

Қўшкўпир тумани


Незахос

        

Изоҳ. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари таклифлари асосида ушбу рўйхатга ўзгартириш киритиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь












































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск