ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2023 й. 651-сон "Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2023 й.

N 651




ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ

ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Газ транспорти тизими объектларига нисбатан рухсат этилган минимал масофадаги зоналарга туташ объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига 0,07 мегапаскалдан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган объектлар кириши;

саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши;

б) Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига мувофиқ:

саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига саноат корхоналарига, шу жумладан, кон саноати, энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар қуриш учун берилган ерлар кириши;

транспорт мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига, шу жумладан, энергетика тизимларининг муҳандислик объектлари ва тармоқлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлашган ерлар кириши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ транспорти тизими объектларига нисбатан рухсат этилган минимал масофадаги зоналарга туташ объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида хавфсизликни таъминлаш мезонларини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш қоидалари (кейинги ўринларда - қоидалар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, газ транспорти тизими объектлари жойлашган ҳудудларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан қоидаларга қатъий риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.


5. Энергетика вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза ҳудудлари мазкур қарор билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқлигини хатловдан ўтказсин ҳамда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва "Ўзтрансгаз" АЖ Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарор мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь








































































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск