ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Газ транспорти тизими объектларини муҳофаза қилиш Қоидалари (ЎзР ВМ 09.12.2023 й. 651-сон карорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 декабрдаги

651-сон қарорига

ИЛОВА



Газ транспорти тизими

объектларини муҳофаза қилиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

      

1. Ушбу Қоидалар саноат хавфсизлиги талабларини таъминлашга, газ транспорти тизимидан фойдаланишда авариялар ва уларнинг оқибатларини олдини олишга қаратилган асосий талабларни белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


авария - иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш юз бериши ва (ёки) хавфли моддаларнинг чиқиши;


авария ишлари - авариялар ва газ қувурларидаги шикастларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишлар;


газ транспорти тизими - товар газни бўлиниш чегарасигача етказиб беришни таъминловчи, таркибига газни ер остида сақлаш иншоотлари, компрессор станциялари, магистрал газ қувурлари, тармоқлари (шохобчалари), четлаб ўтиш тармоқлари (байпас), тармоқ кранлари, электр кимёвий ҳимоя қилиш ускуналари, газ сарфини ўлчаш тугунлари ҳамда тегишли қурилма ва ускуналарга эга газ тақсимлаш тизими кирадиган иншоотлар комплекси;


газни ўлчаш - магистрал газ қувурлари бўйлаб узатиладиган табиий газнинг сарфини ва зарурат бўлганда сифат кўрсаткичларини узлуксиз ўлчаш тизимлари, воситалар ва технологик ускуналар комплекси;


газ тақсимлаш станцияси (ГТС) - магистрал газ қувурларидан узатилаётган газнинг босимини газни хавфсиз истеъмол қилиш шароитларига мос бўлган газ босимигача пасайтириб бериш учун хизмат қиладиган иншоот;


газни ер остида сақлаш иншооти (ГЕОСИ) - тош-туз ётқизиқларида геологик тузилмаларнинг қатлам-коллекторлари, конлардаги қазилмалар ҳамда қазилма-сиғимлардаги муҳандислик-техник иншоотлар комплекси бўлиб, газни ҳайдаш, сақлаш ва қайта олишга мўлжалланган. Ушбу иншоот кон ажратмаси билан чегараланган ер қаърини, ҳар хил мақсаддаги қудуқлар фонди, газни тўплаш ва тайёрлаш тизимлари ҳамда компрессор цехларини ўз ичига олади;


магистрал газ қувури - таркибида халқалари (лупинглари) ва тармоқлари бўлган, газни узоқ масофага етказиб беришга мўлжалланган қувур. Магистрал газ қувурлари орқали газнинг ҳаракатланиши (узатилиши) уларнинг узатиш қувурлари бўйлаб муайян масофаларда ўрнатилган компрессор станциялари орқали амалга оширилади;


магистрал газ қувурларининг тармоқ қисми - газ қувури, тармоқлари, улагичлари ва халқалари (лупинглари), ёпиш арматуралари, табиий ва сунъий тўсиқлардан ўтиш жойлари, газ босимини пасайтириш тугунлари, газ қувури ичини тозалаш тугунлари ва ингибитор киритиш қурилмаларидан таркиб топган қисм;


магистрал газ қувурларининг энг хавфли участкаси - магистрал газ қувурларининг аҳоли яшаш манзилларига яқин бўлган, автомобиль йўллари ва темир йўллар орқали ўтиш жойлари, табиий ва сунъий сув иншоотлари орқали ўтиш жойлари, ўзига хос табиий шароитларга эга ерлардан ва алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларидан ўтган жойлари ҳамда коррозияланиш хавфи юқори ва ўта юқори бўлган ерлардан ўтган участкалар;


муҳофаза зонаси - магистрал газ қувури бўйлаб ва газ транспорти тизимининг бошқа объектлари атрофларида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шикастланишлардан сақлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ажратилган (белгиланган), ишлатилиши бўйича алоҳида шартларга эга ҳудуд ёки акватория;


рухсат этилган энг кичик масофалар зонаси - бино, иморат, иншоотларни ва бошқаларни жойлаштириш ҳамда қуриш мумкин бўлмаган, қурилиш меъёрлари билан (иморат, иншоотлар ва бошқа тур ҳамда кўринишга боғлиқ ҳолда) белгиланган, газ транспорти тизими объектларидан минимал масофадаги ҳудуд;


майдонли иншоот - газ транспорти тизимининг бир қисмини ташкил этувчи, ишлаб чиқариш зонаси бош режаларининг фазовий чегараланган ўлчамларига эга иншоот (газ тақсимлаш ва компрессор станциялари, газни тозалаш ва қуритиш станциялари, ГЕОСИ ва бошқалар);


нохуш ҳодиса - хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлатиладиган техник ускуналарнинг шикастланиши ёки тўхташи, технологик жараён режимидан четга чиқиши, қонунчилик ҳужжатларидаги, шунингдек, саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив техник ҳужжатлардаги талабларнинг бузилиши;


саноат хавфсизлиги - шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолати;


хавфли ишлаб чиқариш объектлари (ХИЧО) - портлаш-ёнғин хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши ва тирик организмга зарарли таъсир қилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли моддалар ҳамда 0,07 MPа дан ортиқ босим остида ёки ишлатиладиган суюқликнинг нормал атмосфера босимидаги қайнаш ҳароратидан ортиқ ҳароратда ишлайдиган ускуналардан фойдаланиладиган корхоналар, уларнинг цехлари, участкалари, майдончалари, шунингдек, газ транспорти тизимининг бошқа ишлаб чиқариш объектлари;


таъмирлаш - газ қувурлари ва майдонли иншоотларнинг созлиги ёки иш қувватини тиклаш ҳамда унинг ресурсларини ёки асосий қисмларини тиклаш бўйича бажариладиган операциялар комплекси;


техник йўлак - табиий газни ташишга мўлжалланган битта трасса бўйлаб параллель ётқизилган магистрал газ қувурлари тизими;


қайта қуриш (реконструкция) - фойдаланилаётган газ қувурининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш мақсадида унинг техник тавсифларини ўзгартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплекси.


3. Мазкур Қоидалар республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги, лойиҳалаштирилаётган ва қайта қурилаётган газ транспорти тизимининг объектларини лойиҳалаштирадиган, қурадиган ва эксплуатация қиладиган ташкилотлар томонидан, уларнинг хўжалик фаолияти ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, объектлари рухсат этилган минимал масофа зонаси туташган ҳудудда жойлашган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, шунингдек, газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ишларни ёки ҳаракатларни амалга ошираётган ташкилот ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


4. Мазкур Қоидалар амал қиладиган газ транспорти тизимининг объектларига қуйидагилар киради:

а) магистрал газ қувурларининг тармоқлари ва халқалари (лупинглари), беркитиш мосламалари, табиий ва сунъий тўсиқлар орқали ўтиш жойлари, насос ва компрессор станцияларини улаш тугунлари, тозаловчи ва диагностик қурилмаларни юбориш ва қабул қилиш тугунлари, маҳсулот миқдорини (ҳажмини) ўлчаш тугунлари, конденсат тўплагичлар, гидратланишга қарши ингибиторни (метанолни) киритиш қурилмалари;

б) магистрал газ қувурларини коррозиядан электр кимёвий ҳимоялаш қурилмалари, газ қувурларининг технологик алоқа тармоқлари ва иншоотлари, телемеханика воситалари;

в) магистрал газ қувурлари ва электр таъминоти асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш ҳамда қувурларни электр кимёвий ҳимоя қилиш қурилмаларини ва беркитиш мосламаларини масофадан бошқариш учун мўлжалланган электр узатиш тармоғи;

г) магистрал газ қувурларининг ёнғинга қарши воситалари, эрозияга қарши ва бошқа ҳимоя иншоотлари;

д) конденсатни сақлаш ва газсизлантириш сиғимлари;

е) магистрал газ қувурларини ишлатиш тармоқ хизматларининг бино ва иншоотлари;

ж) магистрал газ қувурларининг трассалари бўйлаб йўллар ва газ қувурлари устидан ўтиш йўллари, газ қувурлари трассалари бўйлаб жойлашган доимий йўллар ва вертолёт майдончалари ҳамда уларга бориш йўллари, газ қувурларининг жойлашувини аниқлаш ва дарак бериш белгилари;

з) компрессорлар, газ тақсимлаш станциялари ва босимни пасайтириш тугунлари;

и) газни тозалаш ва қуритиш станциялари;

к) газни ер остида сақлаш иншоотлари.



2-БОБ. МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРИНИНГ ТАСНИФИ


5. Магистрал газ қувурлари участка тоифаларини ётқизиш усулига қараб уларни ер ости (ер остида ётқизиш), ер юзаси (ер сирти бўйлаб кўмиб ётқизиш) ва ер усти (таянчларда) турларига бўлинади.


6. Магистрал газ қувурларини якка тарзда, шунингдек, умумий технологик занжир билан боғланган бир ёки бир неча газ қувурлари тармоғи сифатида - техник йўлакда ўтказилиши мумкин.


7. Техник-иқтисодий асосланган ҳамда газ қувурларининг ишончли ишлаши таъминланган алоҳида ҳолларда, битта техник йўлакда газ ва нефть (нефть маҳсулотлари) қувурларини биргаликда ўрнатишга рухсат берилади.


8. Ишчи босимга боғлиқ ҳолда магистрал газ қувурлари қуйидаги синфларга бўлинади:

I синф - ишчи босими 2,5 дан 10 МРа гача (10 МРа ҳам киради);

II синф - ишчи босими 1,2 дан 2,5 МРа гача.



3-БОБ. ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИНИНГ

ОБЪЕКТЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ

ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


9. Газ транспорти тизими объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни қуриш ва таъмирлаш фақат мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


10. Газ транспорти тизими объектларининг ифлосланиш ва коррозияга учраш манбаи бўлиши мумкин бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида ифлосланиш ва коррозияни чеклаш бўйича чора-тадбирлар ёки газ транспорти тизими объектларини ифлосланиш (коррозияланиш) зонасидан чиқариш назарда тутилади.


11. Газ транспорти тизимининг объектлари қурилиши учун ер участкалари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилади.


12. Трассани танлаш ҳамда тармоқ қисми ва майдонли иншоотлар объектларининг жойлаштирилиши ҳудуднинг табиий-иқлим хусусиятларини, яқин жойлашган аҳоли яшаш жойларининг тақсимотини, ернинг гидрогеологик хоссаларини, яқин атрофда жойлашган ишлаб чиқариш объектларининг мавжудлигини, шунингдек, газ транспорти тизими объектлари хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган транспорт йўллари ва коммуникацияларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


13. Газ транспорти тизимининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотлари жойлашган ҳудуд юк кўтаргич ва махсус техникалардан фойдаланиб қурилиш-монтаж ишларини бажариш имконини, шунингдек, қурилиш материаллари ва ускуналарни жойлаштириш имкониятини таъминлаб бериши талаб этилади.


14. Тармоқ қисми ва майдонли иншоотларнинг объектлари бошқа саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларидан, алоҳида бинолар ва иншоотлардан, турар жой, ижтимоий-иқтисодий ва дам олиш зоналаридан қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган хавфсиз масофаларда жойлаштирилади.


15. Тармоқ қисми ва майдонли иншоотлар объектларини жойлаштиришда юз бериши мумкин бўлган авария ҳолатларида ташилаётган хавфли моддаларни яқин жойлашган аҳоли пунктларига, объектларга ва одамларнинг оммавий тўпланиш жойларига нисбатан ернинг рельефи ва шамолнинг кўпроқ эсиш (йил давомида кўпроқ эсувчи шамоллар йўналишининг схемаси) йўналиши бўйича хавфли тарқалиши ҳисобга олинади.


16. Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ мазкур Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган синфларга кирувчи газ транспорти тизими объектлари хавфли ишлаб чиқариш объектларига тегишли ҳисобланади ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида мажбурий ҳисобга олинади.



4-БОБ. ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ

ОБЪЕКТЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ВА УЛАРНИ

ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


17. Газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур ҳисобланади:

а) ишлатилаётган ХИЧО учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш;

б) қуйидагиларнинг ўз вақтида саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш:

ХИЧОни қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишга оид лойиҳа ҳужжатларини;

ХИЧОда қўлланиладиган техник қурилмаларни;

ХИЧОдаги бино ва иншоотларни;

ХИЧОнинг саноат хавфсизлиги декларациясини;

в) ХИЧОда авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;

г) саноат хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган талабларга риоя қилиш;

д) белгиланган талаблар асосида ходимлар штат жадвалининг тўлиқлигини таъминлаш;

е) газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилиш ишларига малака талаблари бўйича мос бўлган ва мазкур ишга тиббий жиҳатдан қарши кўрсаткичларга эга бўлмаганларни қўйиш;

ж) хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

з) белгиланган талабларга мувофиқ технологик жараёнларни назорат қилувчи зарур асбоблар ва тизимларнинг мавжудлиги ҳамда соз ҳолда ишлашини таъминлаш;

и) газ транспорти тизимининг объектларида қўлланиладиган техник қурилмалар ва иншоотларни белгиланган муддатларда диагностика, синов ва текширувлардан ўтказиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ёки республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда тақдим қилинган ёзма кўрсатмаларни бажариш;

к) майдонли иншоотларнинг муҳофаза зонасига рухсати бўлмаган бегона шахслар киришининг олдини олиш;

л) саноат хавфсизлиги соҳасида қонунчилик ҳужжатларида мувофиқ ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг буйруқ, қарор ва ёзма кўрсатмаларини бажариш;

м) авария ва нохуш ҳодиса рўй берганда, шунингдек, саноат хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда, газ транспорти тизими объектларининг эксплуатация қилишни тўхтатиб туриш;

н) газ транспорти тизимининг объектларида авария ва нохуш ҳодиса сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш;

о) саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида ваколатга эга бўлган Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясини белгиланган тартибда ўз вақтида хабардор қилиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек, жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва аҳолини газ транспорти тизими объектларидаги авария ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш;

п) ўз ишчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

р) ХИЧОда авария ва нохуш ҳодисалар ҳисобини юритиш;

с) ХИЧОда аварияларни чеклаш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш;

т) тегишли профессионал авария-қутқарув хизматлари билан шартномалар тузиш, қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолатларда эса шахсий авария-қутқарув хизматларини тузиш ёки ўз ишчилари таркибидан штатдан ташқари авария-қутқарув бўлинмаларини тузиш;

у) ХИЧОдаги аварияларнинг оқибатларини чегаралаш ва бартараф этиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ва ресурслар захирасига эга бўлиш;

ф) ходимларни ХИЧОда авария ёки нохуш ҳодиса рўй берган ҳолатларда ҳаракат қилишга ўқитиш;

х) газ транспорти тизимининг объектларида авариялар рўй берган ҳолатлар учун кузатув, хабардор қилиш, алоқа ва ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш тизимларини тузиш, шунингдек, кўрсатилган тизимларни соз ҳолатда ушлаб туриш;

ч) майдонли иншоотлар учун саноат хавфсизлигини, шу жумладан, портлаш хавфини бартараф этишни таъминлаш бўйича талабларни бажариш;

ш) фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлигига мутасадди бўлган ваколатли органнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ҳамда норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларига (буйруқларига, қоидаларига) риоя қилиш;

э) барча муҳандис-техник ходимлар, хизматчилар ва ишчиларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига ўқитиш ҳамда уларга амал қилинишини назорат қилиш;

ю) таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилишини доимий назорат қилиш.


18. Магистрал газ қувурлари узунлиги бўйлаб энг хавфли участканинг лойиҳа ҳужжатларида авариялар хавфини камайтиришга йўналтирилган қўйидаги қўшимча чоралар кўзда тутилади:

магистрал газ қувури деворининг қалинлигини ошириш;

магистрал газ қувурларини ётқизиш чуқурлигини ошириш;

ҳимоя қопламалари ва электр кимёвий ҳимоя воситалари тизимига талабларни кучайтириш ва коррозияни мониторинг қилиш тизимини тартибга солиш;

ҳимоя ғилофи ва ҳимоя плитасини қўллаш, қўшимча тўсиқлар ва ҳимоя деворларини ташкил этиш;

ер (қирғоқ)ларни мустаҳкамлаш;

магистрал газ қувурларининг техник ҳолатини мониторинг қилиш.


19. Ҳар бир магистрал газ қувурига назорат ўлчаш воситалари, ускуналар, газ қувурлари бўйича асосий маълумотларни ўзида мужассамлаштирган паспорт газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан тузилади.


20. Қурилиш-монтаж ташкилотлари ва буюртмачи томонидан магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотларини, уларнинг муҳофаза зоналари ва рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналари кўрсатилган ҳолда, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳақиқий ҳолати бўйича материаллар (ижро схемаси, топографик фотосурат материаллари) туман (шаҳар) навбатчи кадастр карталарида акс эттирилиши учун чегарадош коммуникациялардан тегишли ташкилотларга, республика ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этилади.


21. Газ транспорти тизимининг магистрал газ қувурлари ёки бошқа объектларининг мулкдори ҳисобланган жисмоний ва юридик шахслар трассаларнинг ижровий топогеодезик суратга олиш материалларини ердан фойдаланишга оид тегишли карталарда акс эттириш учун Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимларига ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига тақдим этади.


22. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари газ транспорти тизимининг объектлари жойлашуви ҳақидаги маълумотларни манфаатдор ташкилотларга уларнинг мурожаатлари асосида, расмий фойдаланиш учун белгиланган тартибда тақдим этишига рухсат берилади.


23. Магистрал газ қувурларида авария рўй берганда, авария содир бўлган участкадан фойдаланувчи ташкилот (ишлаб чиқариш бўлинмаси) зудлик билан уни бартараф қилишга киришади ва шу билан бирга, ўзининг юқори турувчи ташкилотларига, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда авария рўй берган ҳудуддаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига хабар беради.

Газ транспорти тизимида содир бўлган ҳар бир авария ва объектларнинг ишдан чиқиш ҳолатлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ва ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг буйруқлари талабларига мувофиқ фаолият юритадиган комиссия томонидан текширилади ҳамда уларнинг сабаблари ва айбдор шахслар аниқланади.


24. Газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот (ишлаб чиқариш бўлинмалари), объектлардаги режали ёки авариявий тамирлаш-тиклаш ишларидан сўнг кўрсатилган ишларни бажаришда ердан фойдаланувчиларга келтирган зарарларни қоплайди ва ишлар бажарилган жойда ҳолати бузилган ерларни техник ва биологик қайта тиклаш (рекультивация қилиш) йўли билан келгусида ишлатишга яроқли ҳолатга келтириб беради.


25. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар (шу жумладан, бой берилган фойда) миқдори амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланади ва қопланади.


26. Йўл қопламаларини олиш билан боғлиқ бўлган газ транспорти тизимининг объектларидаги авария оқибатларини бартараф қилиш ишлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бўлимлари билан келишилган ҳолда эксплуатация қилувчи ташкилотнинг мавжуд моддий-техник базаси ҳамда маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


27. Фавқулодда ҳолатларда газ транспорти тизимининг объектларини эксплуатация қилувчи ташкилотларда аварияларни бартараф этишда ваколатли вазирликлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги) ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилиш тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.



5-БОБ. ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


28. Газ транспорти тизимининг тармоқ қисми ва майдонли иншоотларининг шикастланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш шароитларини таъминлаш мақсадида улар атрофида муҳофаза зоналари белгиланади.


29. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зонаси - бу эгалик қилиш ёки фойдаланишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ер участкаси ёки сув муҳити. Мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланган газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари ушбу ер участкаларига алоҳида талаблар қўйилганлиги учун белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.


30. Газ транспорти тизимининг объектлари унинг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан муҳофаза қилинади.


31. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича белгиланади:

а) магистрал газ қувурларининг трассалари бўйлаб - газ қувурларининг иккала томонидан ўқига нисбатан 50 метр масофада ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи, қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга ерларда эса газ қувурларининг иккала томонидан ўқига нисбатан 25 метр масофада ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи ер участкаси;

б) кўп тармоқли магистрал газ қувурлари бўйлаб - энг четки қувурлар ўқларига нисбатан юқорида кўрсатилган масофаларда ўтказилган шартли чизиқлар билан чегараланувчи ер участкаси;

в) магистрал газ қувурларининг сувости ўтиш жойлари бўйлаб - сувости тармоғининг иккала томонидан энг четки газ қувурларининг ўқларига нисбатан 100 метр масофада жойлашган параллел текисликлар орасидаги сув сатҳидан унинг тубигача бўлган сув муҳити;

г) конденсатни сақлаш ва газсизлантиришга мўлжалланган сиғимлар атрофида - кўрсатилган объектлар ҳудудининг чегарасидан уларнинг ҳамма томонлари бўйича 50 метр масофадаги берк эгри чизиқ билан чегараланган ер участкаси кўринишида;

д) газни узатишга тайёрлаш бўйича технологик қурилма, асосий ва оралиқ ҳайдовчи (босим остида) насос станциялари, резервуар парклари, компрессор ва газ тақсимловчи станциялар, газни ўлчаш тугунлари, ГЕОСИлари атрофларида - кўрсатилган объектлар ҳудудлари чегарасидан уларнинг ҳамма томонлари бўйича 100 метр масофадаги берк эгри чизиқ билан чегараланган ер участкаси кўринишида.


32. Газ транспорти тизими объектлари эксплуатацияси учун зарур бўлган йўлларни, ўтиш йўлакларини ва бошқа иншоотларни қурилишига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олгандан сўнг, лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


33. Газ транспорти тизимининг мавжуд объектларининг муҳофаза зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларининг эгасидан, ерга эгалик қилувчи ва ердан фойдаланувчи, шу жумладан, ижарачилардан олиб қўйилмайди. Улар газ транспорти тизимини эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилган ҳолда, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлар учун ушбу ер участкаларидан фойдаланишлари мумкин.


34. Эксплуатация қилувчи ташкилот (газ транспорти тизимининг асосий объектлари, иншоотлари ва асбоб-ускуналарини эксплуатация қилувчи) лойиҳаларни ишга тушириш талабларига ҳамда зарур экологик ва санитария шароитлари талабларига мувофиқ муҳофаза зоналарини белгилаш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда соҳада ваколатли вазирликлар (Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги) билан келишилган ҳолда, муҳофаза зоналари чегараларига тегишли материалларни кўриб чиқади ҳамда муҳофаза зоналари чегаралари ва ушбу зоналардаги ерлардан фойдаланишни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилади.


35. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналари газ транспорти ташкилотлари томонидан Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари билан биргаликда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида белгиланади, кадастр ҳужжатларида қайд қилинади ҳамда ер участкасининг кадастр режасида кўрсатилади.

Қурилиш-монтаж ташкилотлари ва буюртмачи (балансида магистрал газ қувурларини сақловчи субъектлар) томонидан магистрал газ қувурлари ва уларга хизмат қилувчи майдонли иншоотларнинг муҳофаза зоналари ҳамда рухсат этилган энг кичик масофа зоналарининг чегаралари расмийлаштирилган ҳолда белгиланади ва белгиланган тартибда Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилади.

Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилган муҳофаза зоналари чегаралари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институтига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этилади.


36. Газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ушбу объектларни хавфсиз ишлатилишига халақит бериши мумкин бўлган ёки бузилишларга олиб келувчи турли, шу жумладан, қуйидаги ишларни бажариш тақиқланади:

ҳар қандай бино ва иншоотларни қуриш;

назорат-ўлчов пунктларини, огоҳлантирувчи ёзувларни, аниқлаш ва огоҳлантириш белгиларининг жойини ўзгартириш, устига нарсалар ташлаб беркитиш, шикастлантириш ва бузиш;

алоқа кабель тармоқларидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтириш пунктларининг эшик ва люкларини, тармоқ беркитиш қурилмалари атрофидаги панжарали тўсиқлар эшикларини, электр кимёвий ҳимоя қилиш қурилмаларининг эшикларини, тармоқ ва назорат қудуқларининг люкларини очиш, кранлар, зулфинларни очиш ва беркитиш, алоқа ва энергия таъминоти воситалари, телемеханика асбоб-ускуналари ишларини тўхтатиш ва ишга тушириш;

чиқинди уюмларини ҳосил қилиш, ишқор ва коррозия-тажовузкор (агрессив) моддаларни ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини тўкиш ва ташлаш;

ҳар-хил материалларни, шу жумладан, ёқилғи-мойлаш материалларини йиғиш, шунингдек, материаллар сақлаш жой (омбор)ларини ташкил этиш;

газ қувурларини шикастланиш ва бузилишлардан ҳимояловчи қирғоқни мустаҳкамловчи иншоотлар, сув ўтказиш қурилмалари ва бошқа иншоотларни бузиш;

якорни тушириш орқали кемалар ва сузиб юрувчи объектларни тўхтатиб туриш, денгиз сут эмизувчиларини, балиқларни ва сувости биологик захираларни сув туби овлаш қуроллари ёрдамида овлаш, санчилиб-ўювчи занжирли якор билан сузиш;

сув объектларининг туби ва қирғоқларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган, тубни чуқурлаштириш ва бошқа ишларни амалга ошириш (магистрал газ қувурлари объектларига техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлар бундан мустасно);

зарба-импульсли асбоб-ускуналар ва асосий бўлмаган механизмларни қўллаган ҳолда ишларни бажариш, юкларни улоқтириш;

рекреацион фаолиятни амалга ошириш, гулханлар ёқиш ва ўт (олов) ўчоғини жойлаштириш;

муҳофаза зоналарини тўсиқлар билан ўраш ва ажратиб олиш;

мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотларни қуриш;

магистрал газ қувурига рухсатсиз уланиб олиш;

белгиланган тартибда олинган рухсатнома асосида ишларни бажариш билан машғул бўлмаган фуқароларни тўпланиши билан боғлиқ, шу жумладан, оммавий тадбирларни ўтказиш.


37. Магистрал газ қувури мулкдорини ёки магистрал газ қувурини эксплуатация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, ер участкаси эгаси ёки ер участкасининг қонуний бошқа эгаси магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида қишлоқ хўжалиги дала ишларини ҳамда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида вақтинча сув бостириш билан боғлиқ ишларни бажариши мумкин.


38. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ёзма келишуви (кейинги ўринларда - ишларни бажаришга ёзма келишув) билан қуйидагиларга йўл қўйилади:

а) тоғ-кон, портлатиш, қурилиш, монтаж қилиш, суғориш, шу жумладан, ерларга сув бостириш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;

б) дарахтлар ва буталарни экиш;

в) дарё ва сойларда тўғон қурилиши;

г) пичан, похол, ем-хашак, ўғитлар тўпламларини жойлаштиришга, дала шийпонлар ва чорва қўраларини жойлаштириш;

д) магистрал газ қувурлари устидан ўтиш йўллари қурилиши;

е) муҳандислик-коммуникацияларини ўтказиш;

ж) қудуқларни бурғилаш ва шурф чуқурликларини қуриш билан боғлиқ бўлган муҳандислик-қидирув тадқиқот ишларини бажариш;

з) муҳофаза зонаси ҳудудида жойлашган транспорт инфратузилмасига тааллуқли бўлган объектларда ишларни амалга ошириш;

и) қишлоқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлмаган ерларда вақтинча сув бостириш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.


39. Ишларни бажариш учун бериладиган ёзма келишувда режалаштирилаётган ишларнинг номи, ишлар амалга ошириладиган ҳудудлар, уларни бошлаш ва тугатиш саналари, хавфли омилларнинг мавжудлиги, вужудга келиш имкониятлари ва хусусиятлари, ишларни бажаришдаги шароитлар, шу жумладан, ишлар амалга ошириладиган ҳудудлардаги ер ости муҳандислик-коммуникациялари ва иншоотларида эҳтиёткорлик чора-тадбирлари, муайян иш турларини бажаришда қўлланма сифатида фойдаланиш учун йўриқномалар бўлади. Йўриқномада унинг таркиби, газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили иштирок этиши ва назорат қилиши лозим бўлган иш босқичлари, шунингдек, объект мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.


40. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишларни амалга оширишни режалаштирган ташкилот ёки жисмоний шахс ушбу ишларни бажаришга ёзма келишув олиш мақсадида ишларни бошлашни режалаштирган кунидан камида йигирма кун олдин газ транспорти тизими объектининг мулкдорига ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотга ёзма равишда мурожаат қилади.


41. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан мазкур Қоидаларнинг 40-бандида кўрсатилган ёзма мурожаатни қабул қилган кундан бошлаб ҳисобланганда ўн беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ишларни бажаришга ёзма келишув ёки мазкур ишлар газ транспорти тизими объектининг хавфсизлигига таҳдид солган ҳолатда асосланган рад жавоби берилади.

Бунда мурожаатчига тақдим этилган рад этиш жавоби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


42. Ишларни бажаришга ёзма келишув бериш учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажариш мўлжалланган муҳофаза зонаси чегарасида магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ёки майдонли иншоотлари участкаларининг техник ҳолатини аниқлайди ва мазкур участкаларда огоҳлантириш белгилари мавжудлиги ҳамда уларнинг ҳолатини кўрикдан ўтказади.

Бузилган ёки ўрнатилган жойида бўлмаган огоҳлантириш белгилари муҳофаза зонасида ишлар бошлангунига қадар қайта тикланади.


43. Газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишлар мазкур банднинг "г" кичик бандида кўрсатилган ер ишларидан ташқари амалга оширилиши вақтида иштирок этиши мумкин.


44. Магистрал газ қувурининг тармоқ қисми участкаси ёки майдонли иншоотларининг техник ҳолати газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили томонидан таъмирлаш ишларига муҳтож деб топилса, уларга бузилишларининг олдини олиш ва транспортировка қилинадиган газнинг сизиб чиқиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажараётган шахсларни ўн иш куни олдин ёзма равишда хабардор қилиб, мазкур Қоидаларнинг 37 ва 38-бандларида кўрсатилган ишлар бажарилишини вақтинча (таъмирлаш тугагунча) тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.


45. Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишлар бажарилаётган ҳудуд чегарасида жойлашган магистрал газ қувурининг ва ер ости коммуникацияларнинг ўқлари, газ транспорти тизими объекти мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақидаги огоҳлантириш белгиси билан белгиланади.

Бундай огоҳлантириш белгилари ишларни бажаришга бериладиган ёзма келишувда кўрсатилган ишлар бошлангунига қадар ўрнатилади.

Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ишларни тегишли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақидаги белгилар ўрнатилгунига қадар бажаришга йўл қўйилмайди.


46. Магистрал газ қувурининг иккала ён томони бўйлаб унинг ўқидан 2 метр кенгликда мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишлари фақат газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили иштирокида амалга оширилади.

Мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишларини бажармоқчи бўлган ташкилотлар ёки жисмоний шахслар ушбу ишларни бошлашдан камида беш иш куни олдин ёзма равишда ишларни бажариш жойи ва вақти ҳақида газ транспорти тизими объекти мулкдорини ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотни хабардор қилади.

Магистрал газ қувурининг иккала ён томони бўйлаб унинг ўқидан икки метр кенгликдаги жойларда мазкур Қоидаларнинг 38-бандида кўрсатилган ер ишларини бажаришда қувурларни сақлаш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ишларни бажариш жойида ўз вакилининг бўлишини таъминлайди.


47. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида бошқа ташкилотларга тегишли муҳандислик-коммуникация иншоотлари мавжуд бўлган ёки магистрал газ қувурлари билан ушбу коммуникациялар ва иншоотлар кесишган ҳолатларда уларнинг хавфсиз ишлатилишини, авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини, шунингдек, уларнинг оқибатлари бартараф этилишини таъминлашга оид ўзаро муносабатлар мазкур коммуникациялар ва иншоотларнинг эгалари билан газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ўзаро келишувларида белгиланади.


48. Ишлар амалга ошириладиган ҳудудда уларни бажариш учун берилган келишувда кўрсатилмаган ер ости муҳандислик-коммуникациялари ҳамда иншоотлари аниқланганда, ишлар дарҳол тўхтатилиши ва газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг вакили чақирилиши, шунингдек, мазкур муҳандислик коммуникациялар ва иншоотларнинг сақланишини таъминлашга оид чоралар кўрилади.


49. Ишларни бажаришга ёзма келишув олган ташкилотлар ёки жисмоний шахслар ишлар бошлангунга қадар газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот билан биргаликда ишлар хавфсиз бажарилиши ва магистрал газ қувурининг сақланиши бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари шарт:

эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувури яқинидаги ерларга ишлов беришда газ қувури ётқизилган чуқурлик даражасида ва ундан ортиқ чуқурликдаги ерни қазиш ишларида ер чўкиб қолишининг олдини олувчи чоралар;

ишлар хавфсиз бажарилишини таъминловчи эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувуридаги босимни пасайтириш ёки бошқа чоралар.


50. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан муҳофаза зонасида ишлар амалга оширилишида қатнашувчи шахсларни иш бошлангунига қадар муҳофаза зонасида ишларни хавфсиз бажаришга оид талаблар ҳамда магистрал газ қувурининг жойлашуви ва унинг жойларда белгиланиши билан таништирилади.


51. Газ транспорти тизими объектларидан фойдаланиш хавфсизлиги магистрал газ қувурларининг техник эксплуатацияси қоидалари ва магистрал газ қувурларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларида белгиланган талабларни бажариш орқали таъминланади.


52. Газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот муҳофаза зонасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) магистрал газ қувурига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш ишларини бажаришга, шу жумладан:

хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажариш учун керак бўладиган автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларини магистрал газ қувури ёнига бориши учун магистрал газ қувурининг эгаси ёки магистрал газ қувурини эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилган, бориш йўлининг схемасини муҳофаза зонаси чегарасидаги ер участкалари эгаларига ёки мазкур ер участкаларидан қонуний фойдаланувчиларга жўнатишга;

муҳофаза зонаси ҳудудида шурфлар қазишга, шу жумладан, магистрал газ қувурининг тармоқ қисми қувурлари изоляцияси сифатини ва коррозияга қарши уларни электр кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг ҳолатларини текширишга, шунингдек, муҳофаза зонасида жойлашган ер участкаларининг эгаларини ёки қонуний бошқа фойдаланувчиларни олдиндан (иш бошлашдан камида беш кун олдин) хабардор қилган ҳолда, магистрал газ қувурларининг меъёрий режимда ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа ер ишларини амалга оширишга;

б) магистрал газ қувурларидаги авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш ишларини амалга оширишда, ўрмондаги дарахтларни кесишга ёки қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказишга (кесилган дарахтлар ва зарар етказилган экинларнинг қолдиқ чиқиндиларидан ҳудудни тозалаб қўйиш шарти билан).


53. Мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатилган мақсадлар учун газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот ер участкаларидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.


54. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасини ёнғинга хавфсиз ҳолатда сақлаш мақсадида газ транспорти тизими объекти мулкдори ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилот муҳофаза зонаси ҳудудидаги дарахтлар ва ўсимликларни кесиб, мазкур ҳудудни кесилган дарахтлар ва ўсимликларнинг қолдиқ чиқиндиларидан тозалайди.


55. Магистрал газ қувури ўтказилган ёки унинг объектлари жойлашган ер майдонлари учинчи шахсга вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига асосан ажратилади.


56. Магистрал газ қувурлари ўтказилган ёки уларнинг объектлари жойлашган ер майдонлари тегишли тартибда инвесторлар ёки бошқа шахс (ташкилот)ларга фойдаланиш учун ажратилганда, магистрал газ қувурларини ёки уларнинг объектларини кўчириш зарурати бўлса, кўчириш ишлари ер майдонлари ажратиб берилган инвесторлар ёки бошқа шахс (ташкилот)лар томонидан молиялаштирилади.



6-БОБ. ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ РУХСАТ ЭТИЛГАН ЭНГ

КИЧИК МАСОФАДАГИ ЗОНАЛАРИ


57. Газ транспорти тизими объектлари, уларга яқин бўлган бино ва иншоотлар, шунингдек, бошқа объектлар орасидаги рухсат этилган энг кичик масофалар ушбу Қоидаларга 1 ва 2-иловаларда қайд этилган кўрсаткичларга мувофиқ аниқланади.


58. Бинолар, иморатлар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуришда мазкур объектлардан магистрал газ қувуригача ҳамда газ транспорти тизимининг бошқа объектларигача бўлган энг кичик масофалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланганларга мос келиши лозим.

Мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотлар ҳамда магистрал газ қувурининг тармоқ қисми орасидаги энг кичик масофани ўлчашда тармоқ қисми ўқи билан ушбу бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар орасидаги энг яқин масофалар олинади. Магистрал газ қувурлари параллель ҳолатда ўрнатилган бўлса, ўлчашлар магистрал газ қувурларининг ҳар бир тармоқ қисми ўқигача амалга оширилади.

Мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган объектларга тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотлар ҳамда 4-бандда кўрсатилган объектлар (магистрал газ қувурининг тармоқ қисмидан ташқари) орасидаги энг кичик масофани ўлчашда тааллуқли бўлмаган бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар билан мазкур 4-бандда кўрсатилган объектларнинг ташқи чегаралари бўйича вертикал текисликлар орасидаги энг яқин масофалар олинади.

Кўрсатилган мақсадлар учун ер участкаларини ажратиш ҳақидаги мурожаатларни ваколатли органлар томонидан кўриб чиқишда, қурилиш объектлари жойлашган жойлар мажбурий тартибда газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот билан келишилиши шарт.


59. Муҳофаза зоналарининг чегаралари ҳамда мазкур Қоидаларнинг 20-бандида назарда тутилган энг кичик масофалар ҳақидаги маълумотлар магистрал газ қувури ёки майдонли иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилади, шунингдек, ҳудудни режалаштиришга оид ҳужжатларда ҳам акс эттирилади ва Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимига киритилади.

Кўрсатилган энг кичик масофаларнинг чегаралари ҳақидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат кадастрларининг ягона тизими Миллий географик ахборот тизимида кўрсатилади.


60. Мазкур Қоидаларнинг талаблари бузилган, шунингдек, газ транспорти тизими объектларидан турли фаолиятли объектларгача бўлган энг кичик масофалар лойиҳалаштиришга оид қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган талабларга мос келмаган ҳолатларда, газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот амалга оширилаётган ишларни тақиқлайди ва шу билан бирга, ўзининг юқори турувчи ташкилотини хабардор қилади. Бунда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.



7-БОБ. МАГИСТРАЛ ГАЗ ҚУВУРЛАРИ

ТРАССАЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЕЛГИЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ


61. Магистрал газ қувурлари тўғридан-тўғри кўриниб турувчи лекин оралиқ масофалари кўпи билан 1000 метргача бўлган жойларга ҳамда унинг бурилиш бурчакларига ер сатҳига нисбатан 1,5-2 метр баландликдаги аниқлаш белгиларини (кўрсаткич ёзувларга эга шитларни) ўрнатиш орқали белгиланади.


62. Магистрал газ қувурларини аниқлаш белгиларини (кўрсаткич ёзувларга эга шитларни) ўрнатиш эксплуатация қилувчи ташкилот ва ердан фойдаланувчининг биргаликда тузган далолатномаси билан расмийлаштирилади.


63. Кўрсаткич-шитлар ва аниқлаш белгиларини газ қувурига параллель ўтган электр узатиш ва телекоммуникация тармоқлари тиргакларига (устунларига) ва назорат-ўлчов колонкаларига ўрнатишга рухсат берилади.


64. Магистрал газ қувурларининг сув каналлари ва кемалар сузадиган дарёлар билан кесишган жойлари сув тўсиқларининг қирғоқларига сигнал белгиларини ўрнатиш орқали белгиланади. Сигнал белгилари эксплуатация қилувчи корхона томонидан сув йўлининг техник участкалари билан келишган ҳолда ўрнатилади.

Қирғоқлардаги навигация чироқларига эга навигация ахборот белгилари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан ички сув йўллари ҳавза маъмурияти билан келишган ҳолда, четки магистрал газ қувурларининг ўқларига нисбатан сув оқими бўйича 100 метр масофа олдин ва кейинда ўрнатилади.


65. Магистрал газ қувурларининг барча категорияли автомобиль йўллари билан кесишган жойларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг бўлинмалари билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда, транспорт воситаларининг тўхташини тақиқловчи йўл белгиси ўрнатилади.

Газ транспорти тизими объектларининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этган аризаси асосида магистрал газ қувурларининг автомобиль йўллари билан кесишган жойларига белгиларни ўрнатиш ва сақлаш мазкур йўлларнинг эгаси томонидан амалга оширилади.


66. Аниқлаш белгиларида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

магистрал газ қувурининг номланиши ва асосий техник тавсифлари (лойиҳа ҳужжатлари бўйича магистрал газ қувурининг диаметри ва ишчи босими);

ўрнатилган белги асосига нисбатан магистрал газ қувури ўқининг жойлашуви;

магистрал газ қувурининг бошланиш нуқтасига нисбатан километр бирлигида ҳисобланган масофа;

магистрал газ қувурининг ўқидан муҳофаза зонаси чегарасигача масофа;

магистрал газ қувури эгасининг ёки магистрал газ қувурининг мазкур участкасини эксплуатация қилувчи ташкилотнинг телефон рақамлари ва манзиллари.


67. Магистрал газ қувурининг ер усти ва ер ости коммуникациялари билан кесишган жойлари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан аниқлаш белгилари билан жиҳозланади.


68. Магистрал газ қувурининг табиий ва сунъий тўсиқлардан ер усти ўтиш жойлари газ транспорти тизими объектининг мулкдори ёки эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан аниқлаш белгилари билан, шунингдек, магистрал газ қувури устида бегона шахсларнинг ҳаракатланишига имкон қолдирмайдиган конструкциялар билан жиҳозланади.


69. Магистрал газ қувурининг ер юзасидан чиқиб турган тармоқ зулфинлари, кранлар, вантузлар ва бошқа элементлари ҳам огоҳлантирувчи белгилар билан жиҳозланади.



8-БОБ. ГАЗ ТРАНСПОРТИ ТИЗИМИ

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МУҲОФАЗА ЗОНАЛАРИДА

ВА РУХСАТ ЭТИЛГАН ЭНГ КИЧИК МАСОФАДАГИ

ЗОНАЛАРИДА ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИГА

ОИД НАЗОРАТ


70. Муҳофаза зоналарида ва рухсат этилган энг кичик масофадаги зоналардаги ишларнинг бажарилишини назорат қилиш узлуксиз ва кўп босқичли шаклда амалга оширилиши ҳамда эксплуатация қилинаётган магистрал газ қувурларини бут сақлаш, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, қабул қилинган қоидалар ва талабларга риоя қилиш мақсадида амалга оширилади.


71. Назорат мунтазам равишда олиб борилади:

ишларни амалга оширувчи томонидан - доимий;

газ транспорти тизими объекти мулкдорининг ёки уни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг масъул ходими томонидан - ҳафтасига камида икки марта, раҳбарияти томонидан - ойига камида икки марта.


72. Ишларни бажариш давомида аниқланган камчиликларни қайд қилиш учун ишлар бажариладиган жойда қурилиш ташкилотининг буйруғи билан тайинланган масъул раҳбар томонидан камчиликлар журнали юритилади. Эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг ўтказган ҳар бир текшируви камчиликлар журналида қайд этилади.


73. Магистрал газ қувурининг муҳофаза зонасида ишларни бажариш учун газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилотдан ёзма келишув олган ташкилот қуйидагилар ҳақида хабардор қилинади:

а) келишувда хавфли ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги ёки вужудга келиши мумкинлиги ва хусусияти ҳақида;

б) магистрал газ қувури ўқидан лойиҳалаштиришга оид қурилиш меъёрлари ва қоидаларида белгиланган энг кичик масофада турувчи хавфли зона чегаралари ҳақида;

в) ишларни бажаришдаги шароитлар, эҳтиёткорлик чоралари ва муайян иш турларини бажаришда қўлланма бўладиган йўриқномаларнинг мавжудлиги ва таркиби, уларда эксплуатация қилувчи (ишлаб чиқариш бўлинмаси) вакилининг иштироки ва назорати остида бажариладиган ишлар босқичлари баён қилинади;

г) газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг иштироки талаб қилинадиган ишларни бажаришни режалаштирган юридик ва жисмоний шахслар ишлар бошланадиган кундан камида беш кун олдин мазкур вакилни ишларни бажариш жойига таклиф этади.

Газ транспорти тизими объектини эксплуатация қилувчи ташкилот ўзининг масъул вакилини магистрал газ қувурининг тармоқ қисми ёки майдонли иншоотлар хавфсизлигини ва уларнинг бут сақланишини таъминловчи чораларга риоя этилиши бўйича назоратни амалга ошириш учун ишларни бажариш жойига ўз вақтида етиб боришини таъминлайди.


74. Назорат қилиш жараёнида қуйидагилар текширилади:

ёзма келишув мавжудлиги ва унга амал қилиш муддати;

ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахсни тайинланганлиги ҳақида иш бажарувчи ташкилотнинг буйруғи мавжудлиги;

ишловчилар ўз вақтида йўриқномадан ўтказилганлиги ва махсус ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар мавжудлиги;

амалдаги газ транспорти тизими объектларининг муҳофаза зоналарида ишларни хавфсиз бажариш бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномаларнинг талабларига риоя этилиши.


75. Мазкур Қоидаларнинг талабларига риоя қилмаганда газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот ёки Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси вакиллари ишларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Ишларни тўхтатишда баённома ёки далолатнома тузилиши, унда ишларни бажараётган ташкилотнинг номланиши, айбдор шахснинг мансаби ва фамилияси, қоидабузарликнинг тури, жойи ва вақти кўрсатилади.


76. Ишлар қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг ишни тўхтатган газ транспорти тизими объектларини эксплуатация қилувчи ташкилот ёки Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ёзма келишуви берилгандан кейин қайта амалга оширилади.



9-БОБ. КОММУНИКАЦИЯЛАРИ БИТТА ТЕХНИК

ЙЎЛАКДА ЎРНАТИЛГАН ЁКИ УНДА КЕСИШГАН

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


77. Коммуникацияларни эксплуатация қилишда ҳам, уларда содир бўлган аварияларни бартараф этишда ҳам, битта техник йўлакда ўрнатилган ёки унда кесишган коммуникацияларнинг эгаси ҳисобланган ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкилотларнинг ўзаро келишувлари билан белгиланади.


78. Техник йўлакда ўрнатилган коммуникациялар, шунингдек, йўлак чегараларида уни кесиб ўтувчи коммуникация қисмлари коррозияланишдан, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятдан аҳоли пунктларини, ўрнатилаётган нефть ва бошқа маҳсулотларни авариявий тўкилишидан умумий ҳимояловчи тизимларга эга бўлади.


79. Ҳар бир муҳандислик коммуникацияларининг техник йўлакдаги жойлашуви мазкур Қоидаларнинг 7-банди талабларига мувофиқ жойларда аниқлаш ва огоҳлантириш белгилари билан аниқ жиҳозланган бўлади.


80. Битта техник йўлакдан ўтувчи муҳандислик коммуникацияларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар биргаликда объектларнинг ўзаро жойлашувини аниқ кўрсатган ҳолда, умумий схемани ишлаб чиқадилар. Техник йўлакдаги коммуникацияларга хизмат кўрсатувчи барча ташкилотлар ходимларининг иш жойларида коммуникациялар жойлашувининг умумий схемаси бўлади. Схемага киритилаётган ўзгартиришлар бир ой ичида барча манфаатдор ташкилотларга ёзма равишда етказилади.


81. Техник йўлакдаги коммуникацияларнинг бутлиги ва хавфсиз ишлаш шароитларини таъминлаш мақсадида уларнинг эгалари техник йўлакдаги коммуникацияларни биргаликда назорат қилиш ва сақлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилади:

а) асосий техник тавсифларини кўрсатган ҳолда коммуникациялар таркиби;

б) техник йўлакда ётқизилган (жойлашган) барча коммуникацияларнинг муҳофаза зоналарини ҳисобга олган ҳолда техник йўлак чегаралари;

в) коммуникацияларни ишлатишга масъул ташкилотларнинг рўйхати, уларнинг манзили ва алоқа маълумотлари;

г) техник йўлакка жойлаштирилган ҳар бир коммуникациянинг бузилиши ва унда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг ўзига хос аломатлари;

д) патрулликни, қўриқлашни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби, техник йўлакдаги қоидабузарликлар, коммуникациялардаги авария ва бузилишлар ҳақида хабар бериш тартиби;

е) профилактик таъмирлаш ва авария-тиклаш ишларини келишиш ва амалга ошириш тартиби;

ж) техник йўлакдаги коммуникацияларни йиллик текширув тартиби, ҳажми ва вақти ҳамда аниқланган нуқсонлар бартараф этилиши;

з) авария ва уларнинг оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ёрдам кўлами ва ташкил қилиниши;

и) умумий ёрдамчи объектларга (техник йўлак бўйлаб ўтиш йўлакларига, кўприклар ва ўтиш йўлларига, вертолёт майдончалари ва бошқаларга) техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш тартиби.


82. Техник йўлакдаги коммуникацияларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар содир бўлиши мумкин бўлган авария ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш режаларига ҳамда техник йўлакка туташ объектларга шикаст етказилишининг олдини олиш тартибига эга бўлади. Режалар техник йўлакдаги объектларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотлар билан келишилган бўлади ва авария-тиклаш ишларида уларни биргаликда иштирок этишлари кўзда тутилади.


83. Техник йўлакда иш бажариш жараёнида ёки кесишган коммуникацияларда содир бўлган авариялар натижасида муҳандислик коммуникацияларининг бузилиш ҳолатлари барча манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уларнинг вакиллари иштирокида текширилади.


84. Техник йўлак коммуникацияларида юклаш-тушириш, ташиш, таъмирлаш ва профилактик ишлар тартиби ушбу техник йўлакда жойлашган коммуникацияларнинг эгалари билан келишилади. Авария ҳолатида бошқа коммуникацияларнинг сақланишини таъминлаш чораларини қўллаб, техник йўлакда авария ишлари олиб борилиши ҳақида коммуникация эгаларини бир кун ичида хабардор қилган ҳолда тиклаш ишлари амалга оширилади.


85. Техник йўлакдаги авариялар оқибатларини бартараф этиш барча манфаатдор ташкилотлар томонидан ўзаро келишилган режага мувофиқ амалга оширилади.


86. Техник йўлакда табиий офатлар (кўчкилар, тошқинлар ва бошқалар) оқибатларини бартараф этишни ташкилотлар биргаликда амалга оширадилар.


87. Магистрал газ қувурлари ўз иш фаолияти тури бўйича атроф-муҳитга I тоифали таъсирга (юқори хавф) эга ҳисобланади.

Битта техник йўлакда янги газ қувурларини қуриш ва мавжуд газ қувурларини қайта тиклаш лойиҳалари белгиланган тартибда Давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган объектлар туркумига киради ва ушбу техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотлар билан келишилади. Ушбу лойиҳалар бўйича ишлар олиб борилганда техник йўлакдаги барча коммуникацияларни хавфсиз ишлатилиши таъминланиши талаб этилади.


88. Техник йўлакда ҳар қандай қурилиш-монтаж ва қазиш ишлари фақат иш лойиҳаси ва ушбу техник йўлакдаги коммуникацияларни эксплуатация қилувчи барча ташкилотларнинг ёзма келишуви бўлган ҳолатда амалга оширилади.


89. Битта техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни кўрикдан ўтказаётган ишлаб чиқариш ходимлари ва мансабдор шахслар, агар бегона шахслар томонидан қурилиш, қидирув ва бошқа ишлар амалга оширилаётгани аниқланса, уларнинг тегишли ёзма келишувлари борлигини, бундай келишувлари бўлмаган ҳолларда ёки келишувдаги техник талабларга риоя этилмаган ҳолатларда ишлар бажарилишини тўхтатадилар ва бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қиладилар.


90. Техник йўлакда жойлаштирилган коммуникацияларни эксплуатация қилувчи ташкилотлар ўртасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.



10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


91. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ келтирилган зарарни қоплайдилар ва жавобгарликка тортиладилар.


92. Магистрал газ қувурлари объектларини муҳофаза қилиш қоидалари талабларининг бузилиши ҳақидаги далолатнома тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилотнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади.

Далолатнома икки нусхада тузилади. Битта нусхаси мазкур Қоидалар талабларини бузган шахсга топширилади, иккинчи нусхаси тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилотда қолади.

Мазкур Қоидаларнинг бузилиши тўғрисида далолатномаларни тузишга ваколатли мансабдор шахсларнинг рўйхати тасарруфида газ транспорти тизими объектлари бўлган ташкилот раҳбари томонидан ҳар йили тасдиқланади.


93. Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш билан боғлиқ, шунингдек, муҳофаза зонасида газ транспорти тизимининг объектларини жойлаштириш, муҳофаза қилиш ва ишлатиш тартибларининг бузилиши бўйича юзага келган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Газ қувурлари ўқидан бошқа объектлар,

бино ва иншоотларгача бўлган рухсат этилган

энг кичик масофадаги муҳофаза зоналари

        

Объектлар, бинолар

ва иншоотлар

            

Ўқдан энг кичик масофа, м

      

Синфлари

     

I

    

II

      

Шартли диаметри, мм

     

76 дан

300 гача

300 дан

600 гача

600 дан

800 гача

800 дан

1000 гача

       

1000 дан

1200 гача

1200 дан

1400 гача

     

300

ва ундан

кичик

      

300 дан ортиқ

1. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари; боғ уйчали жамоа боғлари, дала қўрғонлари, алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари; иссиқхона хўжаликлари; парранда фабрикалари; сут заводлари; фойдали қазилмалар карьерлари; 20 дан ортиқ автомобиллар учун гаражлар ва очиқ турар жойлар; одамлар оммавий йиғиладиган якка турган бинолар (мактаблар, шифохоналар, клублар, болалар боғчалари ва яслилар, вокзаллар ва бошқалар); 3 қаватли ва ундан баланд турар жой бинолари; темир йўл станциялари; аэропортлар; гидро электр станциялар; I-IV синфлардаги дарё транспортининг гидротехник иншоотлари; сув қувурининг магистрал газ қувурига тегишли бўлмаган тозалаш иншоотлари ва насос станциялари, умумий тармоқ темир йўл ва автомобиль йўлининг узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлган I ва II тоифа кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастроқда ётқизишда); сақлаш ҳажми 1000 куб метрдан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ва газлар омборлари; автоёқилғи станциялари; алоқа ташкилотлари ва бошқа идоралар кўп каналли радиореле тармоғини мачта (минора) ва иншоотлари; телевизион миноралар.


100

150

200

250

300

350

75

125

2. Газ қувури параллель ётқизиладиган умумий тармоқнинг темир йўллари (перегонларда) ва I-III тоифали автойўллар; 1-2 қаватли алоҳида турган турар жой бинолари; боғ ва дала ҳовлилар, уйлар, тармоқ назоратчи уйлари; қабристонлар; қишлоқ хўжалиги фермалари ва ташкилот мол боқиши учун ўралган участкалар; дала айвонлари.


75

125

150

200

225

250

75

100

3. Алоҳида жойлашган, одамлар яшамайдиган ва ёрдамчи бинолар; бурғуланаётган ва ишлатилаётган нефть, газ ва артезиан қудуқларнинг оғиз қисмлари; 20 та ва ундан кам автомобилга мўлжалланган гаражлари ва очиқ турар жойлари; канализация иншоотлари; саноат корхоналарининг темир йўллари; газ қувурлари параллель ётқизиладиган IV, V, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўллари.


30

50

100

150

175

200

30

50

4. Саноат корхоналарининг темир йўллари ҳамда III, IV, III-n, IV-n тоифали автомобилб йўлларининг узунлиги 20 метрдан ортиқ бўлган кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастда ётқизилаётганда).


75

125

150

200

225

250

75

125

5. КС, нефть ва газни комплекс тайёрлаш ускуналари, ГЕОСИ, конларнинг гуруҳли ва йиғма пунктлари, кон-газ тақсимлаш станциялари (ГТС), газни тозалаш ва қуритиш қурилмалари ҳудудлари.


75

125

150

200

225

250

75

125

6. Вертолётлар доимий турмайдиган вертодромлар ва қўниш майдончалари.


50

50

100

150

175

200

50

50

7. Сув ости нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича юқорида ётқизишда:

а) темир йўл ва автомобиль йўллари кўприкларидан, саноат корхоналаридан ва гидротехник иншоотлардан;

b) пристан ва дарё вокзалларидан;

с) сув тўплаш иншоотларидан.


Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда.

8. Қуйидагиларни газ билан таъминлашга мўлжалланган ГТС, автоматлашган ГТС (АГТС) ва ростловчи станциялар (жумладан, шкаф турли) ҳудудлари:

а) шаҳарлар; аҳоли пунктлари; корхоналар, алоҳида бинолар ва иншоотлар; бошқа истеъмолчилар;

b) газ қувури объектлари (сарф ўлчаш пунктлари, термоэлектр генераторлари ва бошқалар).





50


25




75


25




100


25




125


25




150


25




175


25




50


25




75


25

9. Автоматлашган термоэлектр генераторли электр станциялари; алоқа, телемеханика ва автоматика қурилмалари.


Энг чекка толадан камида 15.

10. Ёнидан газ қувури ўтказилган магистрал суғориш каналлари ва коллекторлари, дарё ва сув ҳавзалари; суғориш тизимлари сув тўплаш иншоотлари ва станциялари.


25

25

25

25

25

25

25

25

11. Махсус корхоналар, иншоотлар, майдончалар, қўриқланувчи зоналар, портловчи ва портлашга хавфли моддалар, портлатиш ишларини қўллаб қазиб олинадиган фойдали қазилмалар конлари, суюлтирилган ёнувчи газлар омборлари.


Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар талабларига

мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида бўлган вазирлик

ва идоралар билан келишилган ҳолда.

12. Газ қувури параллель ётқизиладиган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари; трассанинг табиий шароитларида газ қувури параллель ётқизиладиган юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари; юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларининг газ қувури билан кесишгандаги таянчлари; 35 kV ва ундан ортиқ кучланишли очиқ ва ёпиқ трансформатор подстанциялари ва ёпиқ тақсимлаш қурилмалари.


Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари талабларига мувофиқ равишда.

13. Қувур узатгичдан нефть ва конденсатни авариявий чиқариб юбориш учун ер ости омбори.


50

75

75

75

100

100

50

50

14. Шаҳарлараро алоқа кабеллари ва куч электр кабеллари.


10

10

10

10

10

10

10

10

15. Газ қувурларининг хизмат кўрсатилмайдиган кичик каналли радиореле алоқа мачталари (миноралари) ва иншоотлари, термо электр генераторлар.


15

15

15

15

15

15

15

15

16. Ер ости термокамераларидаги кабель алоқасининг хизмат кўрсатилмайдиган кучайтириш пунктлари.


10

10

10

10

10

10

10

10

17. Фақат газ қувурларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган трасса бўйидаги доимий йўллар.


камида 10

      

Изоҳ.


1. Газ қувури ўқидан бинолар ва иншоотларгача ер устида ётқизиш ҳолида 1-бандда кўрсатилган минимал масофаларни 2 марта, 2 - 6, 8 - 10 ва 13-бандларда - 1,5 марта оширилган ҳолда қабул қилиш лозим.


2. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган объектларгача масофаларни давлат назоратининг тегишли идоралари ва манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.


3. Ўрмон ҳудудларида ётқизиладиган газ қувурлари учун темир йўллар ва автомобиль йўлларидан энг кичик масофаларни 30 фоизгача қисқартиришга рухсат берилади.


4. Атмосферага газ чиқариши ва улардан сизиб чиқиши мумкин бўлган газ қувурлари ва бошқа объектлар аэродромлар ва вертодромларга ўтиш ҳаво полосаларидан ташқарида жойлашиши лозим.

                    

           




Қоидаларга

2-ИЛОВА



Компрессор станциялари ва газ

тақсимлаш станцияларидан бошқа объектлар,

бинолар ва иншоотларгача бўлган энг кичик

масофадаги муҳофаза зоналари

          

Объектлар, бинолар

ва иншоотлар

        

Энг кичик масофалар, м

          

КС ва ГТСдан

        

Газ қувури синфлари

      

I

       

II

     

Газ қувурининг шартли диаметри, мм

   

76 дан

300 гача


300 дан

600 гача

600 дан

800 гача

800 дан

1000 гача

1000 дан

1200 гача

     

1200 дан

1400 гача

     

300

ва ундан

кичик

  

300 дан

ортиқ

      

1. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари; боғ уйчали жамоа боғлари, дала қўрғонлари, алоҳида саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари; иссиқхона хўжаликлари; парранда фабрикалари; сут заводлари; фойдали қазилмалар карьерлари; 20 дан ортиқ автомобиллар учун гаражлар ва очиқ турар жойлар; одамлар оммавий йиғиладиган якка турган бинолар (мактаблар, касалхоналар, клублар, болалар боғчалари ва яслилар, вокзаллар ва бошқалар); 3 қаватли ва ундан баланд турар жой бинолари; темир йўл станциялари; аэропортлар; гидро электр станциялар; I-IV синфлардаги дарё транспортининг гидротехник иншоотлари; алоқа ташқи-лотлари ва бошқа идоралар кўп каналли радиореле тармоғини мачта (минора) ва иншоотлари; телевизион миноралар.


500

150

500

175

700

200

700

250

700

300

700

350

500

100

500

125

2. Узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган I ва II тоифали умумий тармоқ темир йўл ва автомобиль йўллари кўприклари (нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини оқим бўйича кўприкдан пастда ётқизилганда); сақлаш ҳажми 1000 куб метрдан ортиқ бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда газлар омборлари; автоёқилғи қуйиш станциялари; магистрал газ қувурига алоқаси бўлмаган сув ўтказиш иншоотлари.


250

150

300

175

350

200

400

225

450

250

500

300

250

100

300

125

3. Умумий тармоқ темир йўллари (ўтиш жойларида) ҳамда I ва III тоифали автойўллар; якка турган 1-2 қаватли турар жой бинолари; тармоқ назоратчилари уйлари; қабристонлар; қишлоқ хўжалиги фермалари ва мол боқиш учун ўралган участкалар; дала айвонлари.


100

75

150

125

200

150

250

200

300

225

350

250

75

75

150

100

4. Узунлиги 20 м дан ортиқ бўлган саноат корхоналари темир йўлларининг ҳамда III-У, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўлларининг кўприклари.


125

100

150

125

200

150

250

200

300

225

350

250

100

75

150

125

5. Саноат корхоналарининг темир йўллари.


75

50

     

100

75

150

100

175

150

       

200

175

250

200

50

50

100

75

      

6. IV, V, III-n ва IV-n тоифали автомобиль йўллари.


75

50

        

100

75

150

100

175

150

    

200

175

250

200

50

50

100

75

      

7. Аҳоли турар жойи ҳисобланмайдиган ёрдамчи қурилмалар (оғилхоналар ва бошқалар); бурғуланаётган ва ишлатилаётган нефть, газ ва артезиан қудуқларнинг оғизлари; 20 та ва ундан кам автомобилга мўлжалланган гаражлари ва очиқ турар жойлари; тозалаш иншоотлари ва канализация насос станциялари.


50

50

75

75

150

100

200

150

225

175

259

200

50

30

75

50

8. Магистрал қувурларнинг ва бошқа истеъмолчилар компрессор станцияларини таъминловчи 35, 100, 220 kV электр подстанцияларининг очиқ тақсимловчи қурилмалари.


100

100

100

100

100

100

100

100

9. Магистрал қувурларнинг компрессор станцияларини таъминловчи 35, 100, 220 kV электр подстанцияларнинг очиқ тақсимловчи қурилмалари.


компрессор станциялари ҳудудида бинолар ва иншоотлардан

портлаш ва ёнғиндан хавфсиз оралиқларни сақлаган ҳолда.

      

10. Қуйидаги жинсларнинг ўрмон массивлари:

а) қарағайзорли;

b) игна баргли.



50

20


50

20


50

20


75

30


75

30


75

30


50

20


50

20

11. Вертолёт базаси ҳисобланмайдиган вертодром ва қўниш майдончалари:

МИ-6, МИ-10 каби оғир турлари;

МИ-4, МИ-8 каби ўрта турлари;

МИ-2, КА-26 каби енгил турлари (вертолётларнинг ҳаводан келиш йўлакларида жойлашган қувурларнинг бино ва иншоотлари баландлиги белгиланган тартибда тасдиқланган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўсиқлар баландлигини чеклаш текислиги ўлчамларидан ошмаслиги лозим).




100

75

60



100

75

75



150

150

150



200

200

200



225

225

225



250

250

250



100

75

60



100

75

60

12. Махсус корхоналар, иншоотлар, майдончалар, қўриқланадиган зоналар, портловчи ва портлаш хавфи бўлган моддалар омборлари; портлатиш ишларини қўллаш орқали қазиб олинадиган фойдали қазилмалар карьерлари; суюлтирилган ёнувчи газлар омборлари.


Белгиланган тартибда тасдиқланган махсус норматив ҳужжатлар

талабларига мувофиқ ҳамда кўрсатилган объектлар ихтиёрида

бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда.

       

13. Юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари.


Электр ускуналарининг тузилиш қоидалари талабларига мувофиқ равишда.

         

14. Газни ёқиш учун машъал.


100

100

100

100

100

100

100

100

         

Изоҳ.


1. Чизиқ устида кўрсатилган масофалар КСга, чизиқ остидаги - ГТСга тааллуқли.


2. Масофаларни қуйидагича қабул қилиш лозим: бинолар ва иншоотлар учун 1-банд компрессор цехи биносидан бошлаб; ГТС, бино ва иншоотлар учун 1 - 14-бандлар ва КС учун 2 - 14-бандлар бўйича станцияларнинг чегара тўсиқларидан бошлаб.


3. Қувурларнинг алоқа радиореле тармоқлари мачталарини (минораларини) КС ҳудудида жойлаштиришга рухсат берилади. Лекин, бунда мачталарнинг ўрнатилган жойидан технологик ускуналаргача бўлган масофа мачтани баландлигидан кичик бўлмаслиги лозим.


4. Кам каналли хизмат кўрсатилмайдиган радиореле алоқа мачталарини ГТС ҳудудида жойлаштиришга рухсат берилади. Лекин, бунда мачта ўрнатилган жойдан ГТС технологик ускуналаригача бўлган масофа мачтани баландлигидан кичик бўлмаслиги талаб этилади.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь
























































































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск