ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2023 й. ПҚ-397-сон "Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2023 й.

N ПҚ-397



САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Республика саноатини жадал ривожлантиришда янги замонавий механизмларни жорий қилиш орқали ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва қўшимча захираларни яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-111-сон Фармони билан:

саноат тармоқларини тубдан ривожлантириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳузурида Саноатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги;

Жамғармага 1 млрд АҚШ доллари эквиваленти миқдорида маблағ жалб қилиниши, шу жумладан 2023-2024 йилларда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

саноат тармоқларида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, соҳага замонавий технологиялар ва билимларни олиб кириш ҳамда меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, хусусий сектор корхоналарида маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини яратиш ҳамда уларни экспорт фаолиятига жалб қилиш ва янги бозорларни ўзлаштиришда иштирок этиш;

юқори қўшилган қийматли ва янги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган ва экспортбоп инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан cаноат ипотекаси тизими орқали молиялаштириш.


3. Жамғарманинг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

2024 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Жамғарма томонидан тақдим этиладиган компенсация харажатлари учун 15 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Белгилансинки, лойиҳа қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига Жамғарма томонидан:

а) тижорат банкларига:

янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида, хорижий валютада йиллик 5 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредит маблағлари;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;

саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ёки субординар қарз маблағлари ажратилади.

Бунда:

бир лойиҳа доирасида кредит маблағлари 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ажратилади;

лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, шу жумладан капитал қўйилмалар қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда (кредит маблағи ажратилгунга қадар) пул маблағлари билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);

б) қуйидаги тартибга мувофиқ 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида компенсация тўловлари уч томонлама шартнома асосида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассислар жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50 фоизигача, лекин 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;

в) саноат корхоналари билан таъсис қилинадиган қўшма корхонанинг (SPV) устав капиталида 25 фоизгача улуш Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг шуъба корхонаси орқали иштирокчи (таъсисчи) сифатида иштирок этиши мумкин;

г) Жамғармага саноат корхоналари томонидан, ўрнатилган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:

капитал рентабеллиги (ROE) 15 фоиздан кам бўлмаган;

облигацияларнинг тўланадиган йиллик даромад миқдори миллий валютада, қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорда Жамғарма томонидан сотиб олинади.


5. Белгилансинки, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) қарорлари асосида амалга оширилади.

Бунда:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тегишли тармоқнинг илмий-техник кенгаши томонидан ва лойиҳа доирасидаги импорт контарктлари "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тижорат банкларининг ижобий хулосалари, саноат корхоналарининг устав капиталига кириш бўйича эса Жамғарманинг ижобий хулосалари асосида Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Статистика агентлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аризалари Ўзбекистон Миллий саноат портали кўриб чиқилишини таъминласин.


7. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи дирекциясининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори Ш.А. Вафаев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 декабрдаги

ПҚ-397-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

ижро этувчи дирекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

         











Жамғармани бошқариш кенгаши





















































































































Директор ёрдамчиси - матбуот котиби (1)




Ижрочи директор (1)











Юридик хизмат (2)



















































































































Ижрочи директор

ўринбосари (1)



Ижрочи директор

ўринбосари (1)



    

Саноатни ривожлантириш жамғармаси раҳбари - директор ўринбосари (1)

         



Бухгалтерия ҳисоби ва активларни бошқариш

бўлими (4)





























































    

Инвестиция лойиҳаларини экспертизадан

ўтказиш

бошқармаси

бошлиғи (1)

           





Инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш бошқармаси

бошлиғи (1)




Кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш бўлими (5)



Ахборот-коммуникация технологиялари бўлими (1)




















































































Ёқилғи-энергетика комплекси ва кимё саноати лойиҳалари экспертизаси

бўлими (5)





Ёқилғи-энергетика комплекси ва кимё саноати лойиҳалари мониторинги

бўлими (3)




Субсидиялар ва компенсациялар ажратиш бўлими (3)



Кадрлар бўлими (1)




































































Биринчи бўлими (1)












Инвестицияларни

бошқариш бўлими (3)
































Металлургия

саноати ва машинасозлик лойиҳалари экспертизаси

бўлими (3)





Металлургия саноати, машинасозлик ва инфратузилма лойиҳалари мониторинги

бўлими (3)



























Маъмурий сектор (1)









































































































































































Инфратузилма лойиҳалари экспертизаси

бўлими (2)



Инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришни ташкил этиш бўлими (3)




































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 47 та штат бирлиги.

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 18 декабрдаги

ПҚ-397-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-350-сон қарори 4-бандининг еттинчи хатбошиси қуйидаги янги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан кредитлар бериш ва кредит линияларини очиш, шунингдек, кредитлар ва кредит линиялар таркибини ўзгартириш, шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан кредитлар ажратиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1725-сон қарорнинг 3-банди ҳамда 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги "Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-332-сон қарорига 1-иловада:


2-банд "а" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси" сўзларидан кейин ", шу жумладан Саноатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банд "г" кичик бандининг биринчи хатбошисидаги "лойиҳалар" сўзидан кейин ", Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно" сўзлари билан тўлдирилсин.

            

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 19 декабрь








































































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск