ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.12.2023 й. ПҚ-394-сон "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N ПҚ-394



"ЎЗБЕКИСТОН ИПОТЕКАНИ ҚАЙТА

МОЛИЯЛАШТИРИШ КОМПАНИЯСИ" АЖНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги "2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ (кейинги ўринларда - Компания) акциядорларининг Компания устав капиталини 1-иловага мувофиқ миқдорларда ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-377-сон қарорига мувофиқ Компанияга ажратилган 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини қоплаб бериш учун қайтариладиган маблағлар Компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини оширишга йўналтирилади;

мазкур қарорга мувофиқ Компаниянинг устав капиталини ошириш белгиланган тартибда қўшимча акцияларни чиқариш ва номинал қийматда жойлаштириш орқали амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-377-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 декабрдаги

ПҚ-394-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон ипотекани қайта

молиялаштириш компанияси" АЖнинг

устав капиталини ошириш тартиби

        

(млрд сўм)

Т/р

       

Акциядорлар

         

Устав капитали

(2023 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра)

  

Қўшимча

инвестиция

миқдори

     

Устав капитали

(2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра)

     

қиймати

     

улуши, фоизда

  

қиймати

     

улуши, фоизда

      

Жами


132,79

100,0

808,1

940,89

100,0

1.

Давлат улуши (Давлат активларини бошқариш агентлиги)


33,2

25,0

300,0*

333,2

35,4

2.

"Ипотека-банк" АТИБ


26,6

20,0

5,0

31,6

3,4

3.

"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ


13,3

10,0

48,8

62,1

6,6

4.

"Ўзмиллийбанк" АЖ


13,3

10,0

89,0

102,3

10,9

5.

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


10,6

8,0

20,0

30,6

3,3

6.

АТ "Халқ банки"


9,3

7,0

76,1

85,4

9,1

7.

"Асакабанк" АЖ


6,6

5,0

54,4

61,0

6,5

8.

"Агробанк" АТБ


6,6

5,0

66,4

73,0

7,8

9.

"Туронбанк" АТБ


4,0

3,0

32,6

36,6

3,9

10.

"Ориент финанс банк" АТБ


4,0

3,0

22,0

26,0

2,8

11.

"Ҳамкорбанк" АТБ


2,7

2,0

21,8

24,5

2,6

12.

"Капиталбанк" АТБ


1,3

1,0


1,3

0,1

13.

"Инвест финанс банк" АТБ


1,3

1,0


1,3

0,1

14.

"Алоқабанк" АТБ




36,0

36,0

3,8

15.

"Микрокредитбанк" АТБ




36,0

36,0

3,8

          

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрдаги "Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-377-сон қарорига мувофиқ ажратилган бюджет ссудасини қоплаб бериш учун қайтариладиган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади.

           

     




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 15 декабрдаги

ПҚ-394-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 22 сентябрдаги "Ипотека кредитидан

фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш

чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-377-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг халқаро молия ташкилотларидан Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб этилган маблағлар ҳисобидан "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖга (кейинги ўринларда - Компания) тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ёки бериладиган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 миллиард сўмгача бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, Компания томонидан:

ресурслар тижорат банкларига 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржа қўлланилган ҳолда жойлаштирилади;

бюджет ссудасини қоплаб бериш учун қайтариладиган 300 миллиард сўмгача маблағлар Компаниянинг устав капиталидаги давлат улушини оширишга йўналтирилади".


2. 8-банддаги "Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "молия вазири Т.А. Ишметов ҳамда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари "иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь

















































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск