ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Марказий банк Бошқарувининг 27.11.2023 й. 39/6-сон "Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.12.2023 й. 3281-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2023 й.

N 3281-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.11.2023 й.

N 39/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини

амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                          М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини

амалга ошириш қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;".


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисобварақларни очиш Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 3420, 2023 йил 8 февраль) белгиланган тартибда амалга оширилади.".


3. 19-бандда:

биринчи, тўртинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошилардаги "қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида акцияларни" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 21-банднинг олтинчи хатбошисидаги "қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг очиқ электрон савдоларида акцияларни" деган сўзлар "қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида акциялар ва облигацияларни (Марказий банкнинг облигациялари бундан мустасно)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 26-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Махсус валюта ҳисобварағига мижоз томонидан сотиб олинган, шунингдек, ушбу ҳисобварақдан илгари чиқарилиб, фойдаланилмаган ёки бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам кирим қилинади.".


6. 29-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Банк мижози томонидан сотиб олинган (шу жумладан фойдаланилмаган ёки қайтарилган) валюта маблағлари мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилиши ёки ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда тижорат банкига қайта сотилиши шарт.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 46-банднинг биринчи хатбошисидан ", бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йўловчи божхона декларацияси тўлдирилиши талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 21 декабрь













































Время: 0.1509
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск