ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2023 й. ЎРҚ-884-сон "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 01.08.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.10.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2023 й.

N ЎРҚ-884



СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ,

АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

ИНСТИТУТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ

ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланган



Кейинги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтириш мақсадида суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга доир кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш натижаларига кўра суд ишларини юритиш жараёнига янги институтлар жорий этилди, фуқароларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ярашув, дастлабки эшитув, шунингдек суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш каби институтлар такомиллаштирилди. Олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

Шу билан бирга бугунги кунда суд қарорларини қайта кўриш институтининг таҳлили мазкур институтни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4, 5-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 430, 431, 432-моддалар, N 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 3, 5-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 165, 166-моддалар, N 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, N 7, 386-модда, N 8, 469, 471-моддалар, N 9, 591, 592-моддалар, N 10, 674, 676-моддалар, N 11, 787, 791-моддалар, N 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, N 1, 4-модда, N 3, 203, 204-моддалар, N 7, 449-модда, N 9, 539, 540-моддалар, N 10, 593, 596-моддалар, N 11, 651-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, N 2, 142-модда, N 3, 217-модда, N 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 800, 802, 803-моддалар, N 9, 903-модда, N 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, N 11, 1066-модда; 2022 йил, N 1, 1, 2-моддалар, N 2, 80, 81-моддалар, N 3, 215, 216-моддалар, N 4, 337-модда, N 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, N 8, 667-модда, N 10, 981, 984-моддалар, N 12, 1189-модда; 2023 йил, N 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, N 4, 265, 266, 268-моддалар, N 5, 319, 320-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 314-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг қарори устидан апелляция, кассация ва тафтиш тартибида шикоят бериш ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда амалга оширилади";


2) 315-модданинг биринчи қисмидаги "жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг қарори устидан эса апелляция инстанцияси судига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 317-модда биринчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноят ишлари бўйича суд судьясининг қарори устидан - ушбу Кодекснинг XXIV-1 бобида белгиланган тартибда апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари судига";


4) XXIV-1 боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"XXIV-1 БОБ. ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДНИНГ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШ

ЮЗАСИДАН ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ,

АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ

ТЕКШИРИШ


1-§. Апелляция инстанцияси судида иш юритиш


324-1-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш тартиби


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикояти беришга, прокурор эса протест келтиришга ҳақли. Апелляция шикояти (протести) берган шахслар ўз важларини тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.

Апелляция шикоятининг (протестининг) нусхаси бир сутка ичида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан ўзига нисбатан суднинг қарори чиқарилган шахсга, жабрланувчига, уларнинг қонуний вакилларига, адвокатга, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга юборилади. Кўрсатилган шахслар иш билан, шу жумладан қўшимча материаллар билан танишишга, шунингдек судга ўз эътирозларини тақдим этишга ҳақли.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан шикоят (протест) иш билан бирга уч сутка ичида апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан шикоят (протест) апелляция инстанцияси судига шикоят (протест) олинган куни юборилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан қарорни чиқарган судга берилади.


324-2-модда. Апелляция тартибида ишларни қайта кўрувчи судлар


Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш натижалари юзасидан биринчи инстанция бўйича чиқарилган қарорларнинг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини апелляция тартибида текширади.


324-3-модда. Апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари


Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхалари уларга топширилган ёки улар томонидан ушбу кўчирма нусхалар олинган кундан эътиборан худди шу муддатда берилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, апелляция шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига кўра, қарорни чиқарган суд, агар муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори устидан апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.


324-4-модда. Апелляция шикоятининг (протестининг)

мазмунига қўйиладиган талаблар


Апелляция шикоятида (протестида) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят (протест) юборилаётган суднинг номи;

2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;

3) қарор чиқарган суднинг номи, қарор чиқарилган сана, суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор қайси шахсга нисбатан чиқарилган бўлса, ўша шахс тўғрисидаги маълумотлар;

4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;

5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар, хусусан, биринчи инстанция суди томонидан текширилмаган далиллар;

6) янгидан тақдим этилаётган далиллар ва уларнинг биринчи инстанция судига тақдим этилмаганлигининг сабаби;

7) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;

8) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.

Агар апелляция шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу модданинг биринчи қисми талабларига жавоб бермаса ва бу ишни кейинчалик мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, биринчи инстанция судининг судьяси апелляция шикоятини (протестини) уни берган шахсга қайтариш тўғрисида уч кунлик муддатда ажрим чиқариб, апелляция шикоятини (протестини) янгидан тузиш учун муддат белгилайди.

Судьянинг апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги ажримининг талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти (протести) белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади.


324-5-модда. Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан апелляция шикояти берган шахс ушбу шикоятни қайтариб олишга ҳақли. Апелляция протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.

Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг апелляция шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олишга апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Апелляция шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.


324-6-модда. Апелляция шикоятини (протестини)

кўриб чиқиш муддатлари


Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) у ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Ушбу Кодекснинг 51-2, 51-3, 51-4, 51-5, 51-6, 51-7, 51-8, 51-9-моддаларида назарда тутилган биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари устидан берилган апелляция шикоятлари (протестлари) ишнинг барча материаллари билан келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

Биринчи инстанция судининг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.


324-7-модда. Суд хабарномалари ва чақирувлари


Ишда иштирок этувчи шахслар апелляция шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида суд чақирув қоғозлари, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.


324-8-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш тартиби


Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.

Апелляция инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш апелляция инстанциясида кўрилаётганда суд мажлиси иш бўйича раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг апелляция шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, берилган илтимосномаларни ҳал қилади.

Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни апелляция тартибида кўриш учун монелик қилмайди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни апелляция инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция суди қарорининг мазмуни, апелляция шикояти (протести) важлари баён этилади.

Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Апелляция шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд агар прокурор апелляция протести берган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Апелляция инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.

Суд апелляция шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.

Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.

Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.

Ишни апелляция тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.


324-9-модда. Апелляция инстанцияси судининг ваколатлари


Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;

2) биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;

3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;

4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

6) апелляция шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.

Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.

Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.


324-10-модда. Апелляция инстанцияси судининг қарори


Апелляция инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;

2) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;

3) қарор чиқарилган иш;

4) апелляция шикояти (протести) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);

5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатларининг мазмуни;

6) суднинг апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ҳамда суд амал қилган қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.

Апелляция инстанцияси судининг қарори судья томонидан имзоланади.

Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Апелляция инстанцияси судининг қарори уни чиқарган судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.


324-11-модда. Апелляция инстанцияси суди

қарорининг нусхасини юбориш (топшириш)


Апелляция инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин унинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органга уч суткагача бўлган муддатда топширилади ёки юборилади, шунингдек жабрланувчига ўз сўровига биноан ушбу муддатда топширилади ёки юборилади.

Суднинг маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарор у қабул қилинган куни қарорни ижро этувчи органнинг, мансабдор шахснинг, шунингдек ўзига нисбатан қарор қабул қилинган шахснинг ва жабрланувчининг эътиборига етказилади.


2-§. Кассация инстанцияси судида иш юритиш


324-12-модда. Кассация тартибида суд ҳужжатларини кўриш


Кассация тартибида биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича қарорлари, агар улар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кўрилиши мумкин.


324-13-модда. Кассация шикояти бериш (протест келтириш) ҳуқуқи


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган суд ҳужжатлари устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, апелляция тартибида шикоят бериш муддати ўтгач, кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарлари суд ҳужжатлари устидан, агар иш апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, апелляция тартибида протест келтириш муддати ўтгач, кассация тартибида протест келтиришга ҳақли.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган шахслар кассация шикоятида (протестида) баён этилган важларни тасдиқловчи қўшимча материаллар тақдим этишга ҳақли.


324-14-модда. Кассация шикояти (протести) бериш тартиби ва муддати


Кассация шикояти (протести):

1) жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг қарорлари устидан - Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар, Тошкент шаҳар судларига;

2) ҳудудий ҳарбий судларнинг қарорлари устидан - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига берилиши мумкин.

Кассация шикоятлари (протестлари) қарор чиқарган суд орқали берилади. Шикоят (протест) бевосита кассация инстанцияси судига берилган тақдирда, суд уларни қарор чиқарган судга ушбу Кодекснинг 324-1-моддасида баён этилган талабларни бажариш учун юборади.

Кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бераётган шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.


324-15-модда. Кассация шикоятининг (протестининг)

мазмунига қўйиладиган талаблар


Кассация шикоятининг (протестининг) мазмуни ушбу Кодекснинг 324-4-моддаси талабларига жавоб бериши керак.

Агар мазкур талаблар бажарилмаса, суд ушбу Кодекс 324-4-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қарорлардан бирини қабул қилади.


324-16-модда. Кассация шикоятини (протестини)

кўриб чиқиш муддатлари


Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарори устидан кассация шикояти (протести) ушбу шикоят (протест) ишнинг барча материаллари билан бирга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш сутка ичида кассация инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилиши лозим.


324-17-модда. Ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш


Ишни биринчи инстанцияда кўриб чиққан суд томонидан кассация шикояти (протести) келиб тушганлиги тўғрисида ишда иштирок этувчи шахслар, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч кунлик муддатда хабардор қилинади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга кассация шикоятининг (протестининг) нусхаси ёки унинг электрон нусхаси билан қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш имконияти тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга кассация шикоятига (протестига) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Кассация шикояти (протести) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида биринчи инстанция суди томонидан хабардор қилинади.


324-18-модда. Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан кассация шикоятини берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Кассация протестини қайтариб олиш ҳуқуқи протестни киритган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.

Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг кассация шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўз кассация шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишга кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олишда кассация инстанцияси суди қарор чиқаради ва бу қарор билан, агар суд қарори устидан бошқа шахслар шикоят қилмаган бўлса, кассация тартибида иш юритишни тугатади.

Кассация шикоятини (протестини) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.


324-19-модда. Кассация шикоятини (протестини)

кўриб чиқиш тартиби


Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида ушбу параграфда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодекснинг XXIII бобида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш қоидаларига биноан кўриб чиқади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация инстанциясида кўрилаётганда суд мажлиси иш бўйича раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг кассация шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини аниқлаштиради, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, билдирилган илтимосномаларни ҳал қилади.

Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни кассация тартибида кўриш учун монелик қилмайди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция суди қарорининг мазмуни, кассация шикояти (протести) важлари баён этилади.

Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, улар вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Кассация шикояти берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар прокурор кассация протести берган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Кассация инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.

Суд кассация шикоятининг (протестининг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.

Кассация инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.

Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.

Ишни кассация тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.

Қарорнинг кўчирма нусхалари кассация шикояти (протести) берган шахсга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ушбу Кодекснинг 324-11-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


324-20-модда. Кассация инстанцияси судининг ваколатлари


Биринчи инстанция судининг қарори устидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, кассация инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;

2) биринчи инстанция судининг қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;

3) биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;

4) биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

6) кассация шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан кассация иш юритишини тугатиш тўғрисида.

Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.

Кассация инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.


324-21-модда. Суд ҳужжатини ўзгартириш

ёки бекор қилиш учун асослар


Суд ҳужжатининг ноқонунийлиги, асослантирилмаганлиги ва адолатсизлиги суд ҳужжатини кассация тартибида ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.

Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳужжати фақат биргина юзаки асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.


324-22-модда. Кассация инстанцияси судининг қарори


Кассация инстанцияси судининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;

2) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;

3) қарор чиқарилган иш;

4) кассация шикояти (протести) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);

5) шикоят берилган (протест келтирилган) суд ҳужжатларининг мазмуни;

6) суднинг кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари юзасидан хулосалари ҳамда суд амал қилган қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳаволалар.

Кассация инстанцияси судининг қарори судья томонидан имзоланади.

Кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Кассация инстанцияси судининг қарори уни чиқарган судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.


3-§. Тафтиш инстанцияси судида иш юритиш


324-23-модда. Тафтиш тартибида қайта кўрилиши

мумкин бўлган суд қарорлари


Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилади.


324-24-модда. Суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибида

шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорлари устидан тафтиш тартибида шикоят беришга ҳақлидир.


324-25-модда. Суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибида

протест келтириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарлари биринчи инстанция судининг апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган қарорлари, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судларининг қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида протест келтиришга ҳақли.


324-26-модда. Суд ҳужжатларини тафтиш тартибида

қайта кўриб чиқишга йўл қўйиладиган муддат


Шикоят (протест) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, тафтиш инстанцияси суди шикоят (протест) бераётган шахснинг илтимосномасига кўра, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклашга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.


324-27-модда. Тафтиш тартибида бериладиган шикоятнинг

(протестнинг) мазмунига қуйиладиган талаблар


Тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) шикоят (протест) юборилаётган, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суднинг номи;

2) шикоят (протест) берган шахс, унинг процессуал мавқеи, унинг яшаш жойи ёки жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар;

3) суд ишининг рақами, устидан шикоят (протест) берилаётган қарор чиқарилган сана, биринчи инстанция, апелляция, кассация инстанцияси судининг номи;

4) шикоят (протест) бераётган шахснинг фикрига кўра қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги тўғрисидаги важлари, шунингдек унинг илтимосининг мазмуни;

5) шикоят (протест) берган шахс ўз талабларини асослаётган далиллар;

6) шикоятга (протестга) илова қилинаётган материаллар рўйхати;

7) шикоят (протест) берилган сана, шикоят (протест) берган шахснинг имзоси.


324-28-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишни тафтиш тартибида текшириш учун талаб қилиб олиш ва

шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриб чиқиш муддати


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва унинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни текшириш учун суддан тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича талаб қилиб олишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суддан талаб қилиб олишга ҳақли. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни талаб қилиб олиш учун ушбу Кодекснинг 324-24-моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятлари сабаб бўлади.

Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бир ойгача бўлган муддатда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш талаб қилиб олинган тақдирда эса икки ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим.


324-29-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни

(протестни) қайтариб олиш


Суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс уни қайтариб олишга ҳақли. Тафтиш тартибида берилган протестни қайтариб олиш ҳуқуқи протест келтирган прокурорга, шунингдек юқори турувчи прокурорга тегишлидир.

Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори чиқарилган шахс ўз адвокатининг тафтиш тартибида берилган шикоятини қайтариб олишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарликка тортилган шахснинг адвокати, қонуний вакили ўзининг тафтиш тартибида берилган шикоятини фақат маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг розилиги билан қайтариб олишга ҳақли.

Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олишга тафтиш инстанцияси суди алоҳида хонага киргунига қадар йўл қўйилади.

Тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат ишда қолдирилади.


324-30-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни

(протестни) кўриб чиқмасдан қайтариш


Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қуйидаги ҳолларда кўриб чиқилмасдан қайтарилади, агар:

1) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 324-27-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб бермаса;

2) шикоят (протест) ушбу Кодекснинг 324-24 ва 324-25-моддаларида кўрсатилган шахслар томонидан берилмаган бўлса;

3) шикоят (протест) белгиланган муддат ўтказилиб берилган бўлса;

4) тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса;

5) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўрилиши лозим бўлмаса.

Ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин шикоят (протест) берган шахс такроран умумий асосларда мурожаат қилишга ҳақлидир.


324-31-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига келиб тушган,

тафтиш тартибида берилган шикоятлар бўйича

қабул қилинадиган қарорлар


Тафтиш тартибида берилган шикоят унга илова қилинган материаллар билан бирга, зарур бўлган ҳолларда эса ишни талаб қилиб олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси томонидан ўрганиб чиқилади.

Шикоятни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси ўз ажрими билан қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида;

2) шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида.

Тафтиш тартибида шикоят берган шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида уч сутка ичида хабар қилинади.


324-32-модда. Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида

тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар

мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажрим


Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган жой ва сана;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) тафтиш тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) қарор чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган сана;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг мазмуни;

6) тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш сабаблари ва асослари.

Суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими устидан тафтиш тартибида шикоят берган шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига, унинг ўринбосарига шикоят қилиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбосари тафтиш тартибида шикоят берган шахснинг шикоятига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ажримини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаришга ва шикоятни иш билан бирга тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказишга ҳақлидир.


324-33-модда. Тафтиш тартибида берилган шикоятни

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш

учун ўтказиш тўғрисидаги ажрим


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибида берилган шикоятни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказиш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ажрим чиқарилган жой ва сана;

2) ажрим чиқарган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми;

3) тафтиш тартибида шикоят берган шахс ҳақидаги маълумотлар;

4) қарор чиқарган биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг номи, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори чиқарилган сана;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг мазмуни;

6) тафтиш тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш сабаблари ва асослари;

7) ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш жойи ва санаси.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибида берилган шикоятни ўзи чиқарган ажрим билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига иш билан бирга ўтказади.


324-34-модда. Шикоят (протест) тафтиш тартибида

кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий

судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига

киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига киритилганлиги тўғрисида уч сутка ичида хабардор қилинади.

Тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси ёхуд қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали унинг электрон нусхаси билан танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга юборилади. Бунда тарафларга уларнинг тафтиш тартибида берилган шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.


324-35-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш

тартибида кўриб чиқиш учун тайёрлаш


Иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг ажрими, тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) билан бирга келиб тушганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахсни, жабрланувчини, уларнинг қонуний вакилларини, адвокатни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузган органни тафтиш тартибида шикоят (протест) берилганлиги ҳақида, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилади. Тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) нусхаси ёхуд қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали унинг электрон нусхаси билан танишиш мумкинлиги тўғрисида хабарнома ушбу шахсларга юборилади. Бунда тарафларга уларнинг тафтиш тартибида берилган шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади. Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) юзасидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилганидан кейин маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш тафтиш тартибида кўриладиган вақт ҳақида ишни кўриб чиқиш бошланишидан камида уч сутка олдин хабардор қилинади.


324-36-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлисида тафтиш

тартибида кўришда тарафларнинг иштирок этиши


Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг суд мажлисида тафтиш тартибида кўришда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс, жабрланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, адвокат ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган иштирок этишга ҳақли. Ушбу шахслар суд мажлисида бевосита ёхуд видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши мумкин.

Прокурор томонидан тафтиш тартибида протест киритилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосари ёки улар томонидан ваколат берилган прокурор иштирок этиши шарт.


324-37-модда. Ишни Ўзбекистон Республикаси Олий

судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида

тафтиш тартибида кўриш тартиби


Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Олий суд судьяси томонидан тафтиш тартибида якка тартибда кўриб чиқилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида кўрилаётганда суд мажлиси раислик қилувчи томонидан очилади, у қандай иш ва кимнинг тафтиш тартибида берилган шикояти (протести) бўйича кўрилаётганлигини эълон қилади. Шундан кейин раислик қилувчи суд таркибини эълон қилади, суд мажлиси котибининг, шунингдек, агар суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, прокурорнинг, адвокатнинг ва таржимоннинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини маълум қилади.

Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи қайси шахслар, уларнинг вакиллари келганлигини аниқлаштиради, ҳозир бўлганларнинг шахсини аниқлайди, мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатларини текширади, ишда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, билдирилган илтимосномаларни ҳал қилади.

Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриш учун монелик қилмайди.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни тафтиш инстанцияси судида кўриш суд мажлисида раислик қилувчи судьянинг маърузаси билан бошланади. Маъруза давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳолатлари, биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси суди қарорининг мазмуни, тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) важлари баён этилади.

Маърузадан кейин суд мажлисида ҳозир бўлган, ишда иштирок этувчи шахсларнинг, уларнинг вакилларининг тушунтиришлари эшитилади. Тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс ёки унинг вакили ёхуд, агар прокурор тафтиш тартибида протест келтирган бўлса, прокурор биринчи бўлиб сўзга чиқади.

Тафтиш инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахсларнинг сўзларини эшитиб, тегишли илтимосномалар мавжуд бўлганда ёки ўз ташаббусига кўра ишдаги мавжуд ва судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни текширади.

Суд тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг) важлари билан чегараланмай, унга илова қилинган қўшимча материалларни ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларини тўлиқ ҳажмда текширади.

Тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатларини аниқлаштиришни ва далилларни текширишни тамомлагач, ишда иштирок этаётган шахсларга улар судда тушунтиришлар берган кетма-кетликда музокараларда чиқиш имкониятини яратади.

Суд музокаралари тугаллангач, судья қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киради.

Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади.

Суд муҳокамасининг бориши ва мазмуни ҳақида ушбу Кодекснинг 308-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ суд мажлисининг баённомаси тузилади.


324-38-модда. Ишни тафтиш тартибида кўришда

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари

бўйича судлов ҳайъатининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибида берилган шикоятни (протестни) эса қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида;

2) апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида;

3) иш бўйича қабул қилинган барча суд қарорларини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

4) биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ва янги қарор қабул қилиш ҳақида;

5) жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қайтариб олинган тақдирда, тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш тўғрисида.


324-39-модда. Ишни тафтиш тартибида кўрувчи

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят

ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори


Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) суд ишининг рақами, қарор чиқарилган сана ва жой;

2) суднинг номи ва таркиби, ишни кўришда иштирок этган прокурор ва бошқа шахслар;

3) тафтиш тартибида шикоят (протест) берган шахс (фамилияси, исми, отасининг исми);

4) тафтиш тартибида шикоят (протест) берилган қарорнинг қарор қисми мазмуни;

5) тафтиш тартибида берилган шикоятнинг (протестнинг), ишни тафтиш тартибида кўришда иштирок этаётган шахслар эътирозларининг ва тушунтиришларининг мазмуни, шунингдек прокурорнинг фикри;

6) тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) бўйича ишни кўрувчи суднинг қарори.

Тафтиш тартибида берилган шикоят (протест) қаноатлантирилмай қолдирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори қонуний, асосли ва адолатли деб топилганлигининг, шикоят (протест) қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигининг асослари кўрсатилиши керак.

Қарор бекор қилинган ёки ўзгартирилган тақдирда, ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарорида қонуннинг қайси нормалари бузилганлиги ва бекор қилинаётган ёки ўзгартирилаётган қарорнинг асоссизлиги ва адолатсизлиги нимадан иборат эканлиги важлари кўрсатилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори судья томонидан имзоланади.

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг қарори суд мажлиси залида ўқиб эшиттирилади ва чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир.

Ишни тафтиш тартибида кўрувчи суднинг қарори уни чиқарган судга ёки бошқа судга чиқарилган кундан эътиборан уч суткадан кечиктирмай иш билан бирга ижро этиш учун юборилади.


4-§. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш юзасидан иш юритиш


324-40-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи


Жиноят ишлари бўйича суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.


324-41-модда. Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини

янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрадиган судлар


Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, қонуний кучга кирган қарор янги очилган ҳолатлар бўйича ушбу қарорни чиқарган жиноят ишлари бўйича суд томонидан қайта кўрилади.

Янги очилган ҳолатлар бўйича апелляция, кассация ёки тафтиш инстанцияси судининг қайси қарорлари билан суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги суд ҳужжати қабул қилинган бўлса, ўша қарорларни қайта кўриш суд ҳужжати ўзгартирилган ёки янги қарор қабул қилинган инстанцияда амалга оширилади.


324-42-модда. Суд ҳужжатларини янги очилган

ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш асослари қуйидагилардан иборат:

1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;

2) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асослантирилмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб ёлғон таржима қилинганлиги;

3) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган ҳолатлар, яъни ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган жиноий қилмишлари;

4) жиноят ишлари бўйича суднинг ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёхуд иқтисодий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжати ёки бошқа органнинг қарори ёхуд бошқа ҳуқуқий ҳужжати бекор қилинганлиги.


324-43-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани

бериш тартиби ва муддати


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза ушбу суд ҳужжатини қабул қилган судга суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар ёки прокурор томонидан берилади.

Аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади.

Ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддати ариза билан мурожаат қилган шахснинг илтимосномаси бўйича, агар илтимоснома қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктириб берилган бўлса ва суд муддатни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб тан олса, суд томонидан тикланиши мумкин.

Суд ҳужжати чиқарилган пайтдан эътиборан бир йил ўтгач берилган аризалар кўриб чиқилмайди.


324-44-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза судга ёзма шаклда берилади. Ариза уни берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ариза берилаётган суднинг номи;

2) ишда иштирок этаётган шахслар (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг турган жойи (почта манзили) ёки яшаш жойи;

3) аризачи янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни талаб қилаётган суд ҳужжатини чиқарган суднинг номи; ишнинг рақами, суд ҳужжати чиқарилган сана;

4) аризачининг фикрига кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўладиган янги очилган ҳолат, ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда;

5) ариза бераётган шахснинг талаби;

6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Аризага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:

1) янги очилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;

2) аризачи қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси;

3) ариза вакил томонидан имзоланган тақдирда, уни имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.


324-45-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризани иш юритишга қабул қилиш


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмунига нисбатан ушбу Кодексда қўйилаётган талабларга риоя этилган ҳолда берилган ариза тегишли суднинг иш юритувига қабул қилинади.

Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш тўғрисидаги масала у судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай судья томонидан якка тартибда ҳал қилинади.

Аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисида суд қарор чиқаради.

Қарорнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ушбу Кодекснинг 324-11-моддасида назарда тутилган тартибда юборилади.


324-46-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариш


Суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризани, агар уни иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда қуйидагиларни аниқласа, қайтаради:

1) ариза ушбу Кодекснинг 324-43 ва 324-44-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилганлигини;

2) ариза белгиланган муддат ўтганидан кейин берилганлигини ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд эмаслигини;

3) муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрсиз эканлигини, шунга кўра ариза бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклашга асос мавжуд эмаслигини.

Аризани қайтариш тўғрисида қарор чиқарилади.

Суднинг аризани қайтариш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Ариза берган шахс ушбу модда биринчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганидан кейин ариза билан судга янгидан мурожаат қилишга ҳақли.


324-47-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар

бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани

кўриб чиқиш тартиби ва муддати


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда кўриб чиқилади.

Тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.


324-48-модда. Суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича

қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари

юзасидан суд томонидан қабул қилинадиган қарор


Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан чиқарилган суд қарори устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Янги очилган ҳолатлар бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжати бекор қилинган тақдирда, илгари ўзи қабул қилган суд ҳужжатини бекор қилган суднинг ўзи ишни ушбу Кодексда белгиланган умумий тартибда такроран кўради".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь



















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск