ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.12.2023 й. 679-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 декабрдаги

679-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ёнғин аудиторлик ташкилотларининг мутахассисларини сертификатлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


сертификат - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ўқув дастурини тамомлаган ва тест синовини муваффақиятли топширган мутахассисга бериладиган, мувофиқликни баҳолаш соҳасида объектларда ёнғин аудиторлик ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат;


сертификатланган мутахассис - мувофиқликни баҳолаш соҳаси бўйича зарур билим, кўникма, амалий иш тажрибаси ва олий маълумотга эга бўлган ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ўқув дастурини тамомлаган ва белгиланган тартибдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтган жисмоний шахс;


талабгор - сертификат олиш учун мурожаат қилувчи, ёнғин хавфсизлиги соҳасида амалий иш тажрибасига эга (камида беш йил) бўлган олий маълумотли жисмоний шахс;


тест синови - талабгорнинг сертификат олиш учун қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга йўналтирилган, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган имтиҳон;


мувофиқликни баҳолаш - жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолашни (ёнғин аудити) ўтказиш.


3. Сертификатланадиган мутахассислар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқиладиган, ёнғин хавфсизлиги соҳаси юқори даражада ривожланган давлатларда қўлланиладиган таълим стандартларига мувофиқ келадиган ўқув дастури (кейинги ўринларда - дастур) асосида ўқитилади.

Дастурда мутахассисларни таҳсил олаётган йўналиши бўйича соҳа идоралари ва корхоналарида амалий машғулотларни ташкил этиш назарда тутилади.


4. Сертификат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда - Академия) дастурлар бўйича ўқув курсини тугатиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) белгиланган тартибда ўтказиладиган тест синовларини муваффақиятли якунлаган мутахассисларга берилади.


5. Талабгор сертификат талаб этиладиган лавозимга тайинланган санадан бошлаб бир йил муддат давомида дастур асосида ўқиши ва сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Агарда, талабгор бир йил муддат давомида белгиланган тартибда тегишли сертификатга эга бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинади.


6. Сертификат 3 йил муддатга берилади.



2-БОБ. МУТАХАССИСЛАРГА СЕРТИФИКАТ

БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Мувофиқликни баҳолаш соҳаси мутахассисларига сертификат ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.


8. Талабгор дастурга мувофиқ ўқиш ҳамда сертификатга эга бўлиш учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган сўровномани ахборот тизими орқали Академияга юборади.

Сўровномада талабгор тўғрисидаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ кўрсатилиши шарт.

Сўровнома тегишли маълумотлар билан тўлиқ тўлдирилмаган тақдирда, ахборот тизими қабул қилмайди.


9. Сўровнома ахборот тизими орқали автоматик тарзда Академияга йўналтирилади.


10. Академия бир иш куни мобайнида талабгорнинг сўровномасини кўриб чиқади ва таълим бериш тўғрисидаги маълумот ва таълим учун шартномани ахборот тизими орқали юборади.

Академия талабгорларни белгиланган дастурлар бўйича ўқув курсида малака оширишлари учун тўлов миқдорини мустақил белгилайди.


11. Талабгор уч иш куни мобайнида Академиядан келиб тушган маълумотларни ўрганиб чиқиб, ўқиш учун тўловни ўз ҳисоби ёки ёнғин аудиторлик ташкилоти ҳисобидан амалга оширади.


12. Тест синовидан ўтиш ҳамда сертификат олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи - Агентликнинг ҳисобварағига;

30 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус бюджетдан ташқари жамғармасига;

40 фоизи - Академиянинг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Академия ўқув машғулотлари ва дастури якунланганидан сўнг ўтказиладиган тест синови учун талабгорга тўлов шартномасини юборади.

Талабгор шартномада белгиланган тўловни ўз ҳисобидан ёки аудиторлик ташкилоти ҳисобидан амалга оширади ва тўлов тўғрисидаги ҳужжатни ахборот тизими орқали Академияга юборади.


14. Академия ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга камида бир ҳафта олдин электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили ёки мобил илова орқали).

Талабгорга ўз иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларида иштирок этишга (ўқишига) рухсат этилади.


15. Академия дастур асосидаги ўқиш якунланган куннинг ўзида талабгорларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун Агентликка сўровнома юборади.

Агентлик сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тест синови ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида Академияга хабар беради.

Тест натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига ахборот тизими орқали эълон қилинишини таъминлайди.


16. Тест синовидан муваффақиятли ўтган ҳар бир талабгор мазкур Низомга 3-иловасида белгиланган шаклга мувофиқ тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) сертификатни ахборот тизимидан юклаб олади.


17. Талабгор QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификат олган кундан бошлаб сертификатда қайд этилган ҳуқуққа эга ҳисобланади.



3-БОБ. ТЕСТ СИНОВИ ЖАРАЁНИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


18. Тест саволлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Агентлик томонидан белгиланган тартибда махфийлиги таъминланган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тизимли равишда янгилаб борилади.

Тест саволларини ишлаб чиқишда дастур ҳамда амалдаги ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланилади.


19. Талабгор тест синови ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжатларининг (биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси каби ҳужжатлардан бирини) аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади.

Тест синовига келмаган ёки кечиккан талабгор навбатдаги тест синовига кириш учун Академияга ариза билан мурожаат қилади, Академия навбатдаги тест топшириш учун талабгорлар рўйхатига киритади ва бу ҳақида почта хизмати орқали хабар юборади.


20. Тест синови белгиланган тартибда:

электрон шаклдаги саволномалардан фойдаланилган ҳолда, Агентлик томонидан тасдиқланган комиссияси аъзолари ва кузатувчилар иштирокида ўтказилади;

шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида тест жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.


21. Тест синови ўтказиладиган хонага уяли телефон, шунингдек, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовидан четлаштирилади ва тест синовидан ўтмаган деб ҳисобланади. Тест синовидан четлаштирилган талабгорлар бўйича далолатнома тузилади.

Тест синови видеоёзувлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этилади ва вазирликда уч йил давомида сақланади.


22. Тест синовидаги саволлар малака ошириш курсида ўтилган мавзуларга мувофиқ бўлиши шарт.

Тест синови 50 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга тест синовини топшириш учун икки соат вақт берилади.

Тест саволларининг 35 тасига тўғри жавоб берган талабгор тест синовидан ўтган ҳисобланади.


23. Тест синовидан ўта олмаган талабгорга бир ой муддатда иккинчи маротаба тест синовини бепул топшириш учун имконият берилади.

Талабгор тест синовидан такрорий тест натижасида ҳам ўта олмаган тақдирда, унга сертификат берилмайди.

Такрорий тест топширганда ҳам тест синовидан ижобий натижа билан ўта олмаган талабгор умумий тартибда Академияда қайта ўқиганидан сўнг тест синовига кириши мумкин.



4-БОБ. СЕРТИФИКАТ БЕРИЛГАН МУТАХАССИСЛАР

РЕЕСТРИ ВА УНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


24. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг электрон реестри юритилади.

Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) сертификатланган мутахассиснинг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;

б) жисмоний шахс учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

в) сертификат рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати;

г) сертификатланган мутахассислар:

ҳудудлар (вилоят ва туманлар) кесимида;

соҳа (мувофиқликни баҳолаш);

Реестрга сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, реестрдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритиб борилади.


25. Реестрни юритиш тартиби Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.



5-БОБ. СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ


26. Қуйидагилар сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади:

мутахассис томонидан сертификатга эга бўлиш учун мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ саволнома маълумотлари қасддан нотўғри тўлдирилганлиги аниқланганда;

сертификат эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори ёхуд озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасига нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, мазкур иш бўйича суднинг қарори қонуний кучга кирганда;

сертификат эгасининг вафот этганлиги муносабати билан.


27. Сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади ва сертификатланган мутахассиснинг мувофиқликни баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи тўхтатилади.


28. Мутахассис томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сертификат амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз ваколатлари ва функциялари доирасида сертификатланган мутахассислар томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, маъмурий регламентлар ва ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан белгиланган тартибда назорат қилади ҳамда ахборот тизими орқали мониторинг олиб боради.


30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида мутахассислар тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

          

          




Низомга

1-ИЛОВА



Мувофиқликни баҳолаш соҳаси

мутахассисларига сертификат бериш

СХЕМАСИ

            

       

Босқичлар

        


      

Масъуллар

     


      

Амалга ошириладиган тадбирлар

     


     

Муддатлар

       











1-босқич


Талабгор


       

"Ёнғин аудити" МАТ орқали мутахассисларни сертификатлаш ўқув дастурига мувофиқ ўқиш ҳамда сертификатга эга бўлиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига мурожаатни юборади.

        


Белгиланган

тартибда ўз

хоҳишига кўра











2-босқич


"Ёнғин аудити"

МАТ оператори


     

Мурожаатни автоматик тарзда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига юборади.

        


Автоматик тарзда











3-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги Академияси


      

Мурожаат асосида талабгорга таълим бериш тўғрисидаги маълумот ва таълим учун шартномани "Ёнғин аудити" МАТ орқали юборади.

           


Бир иш куни

мобайнида











4-босқич


Талабгор


       

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясидан келиб тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, ўқиш учун тўловни ўз ҳисоби ёки ёнғин аудиторлик ташкилоти ҳисобидан амалга оширади.

        


Уч иш куни

мобайнида











5-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги Академияси


        

Ўқув машғулотлари ва дастури якунлангандан сўнг ўтказиладиган тест синови учун талабгорга тўлов шартномасини юборади.

          


Бир иш куни

мобайнида











6-босқич


Талабгор


       

Шартномада белгиланган тўловни ўз ҳисобидан ёки аудиторлик ташкилоти ҳисобидан амалга оширади ва тўлов тўғрисидаги ҳужжатни тизим орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига юборади.

         


Уч иш куни

мобайнида











7-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги Академияси


       

Ўқув машғулоти бошланиши ҳақида талабгорга электрон хабарнома юборади (электрон почта манзили ёки мобил илова орқали).

          


Бир ҳафта олдин











8-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги Академияси


Ўқув дастури асосида мутахассисларни ўқитади.


       

Белгиланган

муддатда

     











9-босқич


Фавқулодда вазиятлар

вазирлиги Академияси


      

Ўқув дастури якунлангач, мутахассисларнинг ўзлаштирган билимини тест синовидан ўтказиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига тест синовини ўтказиш тўғрисида сўров юборади.

           


Ўқув машғулоти

тугаган куннинг

ўзида











10-босқич


Олий таълим, фан ва инновациялар

вазирлиги ҳузуридаги Билим ва

малакаларни баҳолаш агентлиги


     

1. Тест синови белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.


         

Уч иш куни

мобайнида

         



2. Тест синовига келмаган ёки кечиккан мутахассисни навбатдаги тест синовига киритади. Бу ҳақда электрон почта манзили ёки мобил илова орқали талабгорни хабардор қилади.

        


Икки иш куни

мобайнида








11-босқич


Олий таълим, фан ва инновациялар

вазирлиги ҳузуридаги Билим ва

малакаларни баҳолаш агентлиги


      

1. Тест синови натижаларини ўз веб-сайтига жойлаштиради.


2. Бир вақтнинг ўзида "Ёнғин аудити" МАТда QR-кодли (матрик штрихли код) сертификат автоматик тарзда шаклланади.

          


Тест синови

якунланган куннинг

ўзида











12-босқич


Талабгор


         

1. Тест синовидан муваффақиятли ўтгандан сўнг "Ёнғин аудити" МАТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган тегишли сертификатни юклаб олади.


2. Тест синовидан ўтмаган тақдирда, мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида қайтадан тест синовидан ўтказади.

         


Белгиланган

тартибда











13-босқич


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


       

"Ёнғин аудити" МАТда сертификатланган мутахассисларнинг соҳа бўйича реестрини шакллантиради.

     


Белгиланган

тартибда




            

           




Низомга

2-ИЛОВА



Талабгор томонидан дастурга мувофиқ

ўқиш ҳамда сертификатга эга бўлиш учун

таълим муассасасига юбориладиган

СЎРОВНОМА

         

____________________

____________________

(санаси)

(рақами)

          

Талабгор ҳақида маълумот:

         

1. Фамилияси



2. Исми



3. Отасининг исми



4. Жинси



5. Паспорт (ID карта) маълумотлари

(серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР))



6. Мутахассислик йўналиши тури

(мувофиқликни баҳолаш)



7. Яшаш жойи



8. Телефон рақами



9. Электрон почта манзили (e-mail) - (мавжуд бўлса)



            

           




Низомга

3-ИЛОВА



         

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги



МУТАХАССИС СЕРТИФИКАТИ 00000-сон



Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино

ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига

мувофиқлигини мустақил баҳолашни

(ёнғин аудити) ўтказиш ҳуқуқи

         


га берилди

(сертификат олган шахснинг Ф.И.О.)


             

   

Ҳужжатни имзолаган шахс



(Ф.И.О.)

             

Сертификат 20____ йил "_____"____________ берилди


Амал қилиш муддати 3 йил.

           

             

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код


           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 декабрь









































































Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск