ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 й. 679-сон "Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бино ҳамда иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан ёнғин аудитини ўтказишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2023 й.

N 679




ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БИНО ҲАМДА

ИНШООТЛАРНИНГ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ

ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИ ЮЗАСИДАН

ЁНҒИН АУДИТИНИ ЎТКАЗИШГА ОИД

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.

Шу билан бирга, ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат етарли даражада таъминланмаётганлиги сабабли аҳолининг маиший ҳаётида ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар рўй бермоқда.

Ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назоратнинг муқобил усулларини республикада жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига мувофиқ:

ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат назоратининг асосий йўналишлари белгиланганлиги;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг 2024 йил 1 январдан бошлаб ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш (ёнғин аудити) тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага, Ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилоти ва унинг таркибидаги ёнғин аудиторларига нисбатан талаблар;

ёнғин аудиторлик ташкилоти ҳамда ҳимояланадиган объект мулкдорининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлигига мувофиқлигини баҳолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва юбориш тартиби;

ёнғин аудиторлик ташкилотининг мутахассисларини ўқитиш, тест синовидан ўтказиш, сертификат берилган мутахассислар реестрини юритиш ҳамда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби.


3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

"Ёнғин аудити" миллий ахборот тизимида автоматик тарзда сертификатланган мутахассислар реестри шакллантирилишини назарда тутувчи идоралараро маълумотлар базаларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминловчи дастурий таъминот ишлаб чиқилишини ҳамда жорий этилишини;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали "Ёнғин аудити" миллий ахборот тизимида таълим муассасасида ўқиб, тест синовларидан ўтган мутахассисларнинг QR-код қўйиладиган электрон шаклда сертификат олиш механизми яратилишини таъминласин.


4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

2024 йил 1 февралга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда дастур асосида таълим олган мутахассисларнинг соҳавий билимларини тест синовидан ўтказиб бориш тизимини жорий этсин;

икки ой муддатда ёнғин аудиторлик ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А. Кулдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов

             

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 декабрь






































































Время: 0.0207
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск