ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 21.12.2023 й. ПҚ-402-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 декабрдаги

ПҚ-402-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини

ҳал этиш жамғармаси маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (кейинги ўринларда - МФЙ) ҳузурида ташкил этилади.


3. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимида (кейинги ўринларда - маҳалла уюшмаси) бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган ғазна ҳисобварақларида йиғилади ҳамда МФЙлар учун очилган тегишли ғазна ҳисобварақларига белгиланган тартибда тақсимланади.


4. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



2-БОБ. ШАХСИЙ ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ

ОЧИШ, ЮРИТИШ ВА ЁПИШ


5. Харажатлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари маҳалла уюшмаси томонидан ҳар бир МФЙ бўйича алоҳида очилади.


6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


7. Маҳаллалар бирлашганда, бўлинганда ёки қайта ташкил этилганда ғазна ҳисобварақлари белгиланган тартибда очилади ёки ёпилади.

МФЙ фаолиятининг тўхтатилганлиги, қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар маҳалла уюшмаси томонидан молия органига тақдим этилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


8. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи;

маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи;

Бунда, ушбу маблағлар автоматик тарзда маҳаллий бюджет ва тегишли туман (шаҳар) Жамғармасига тақсимланади.

маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳокими ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда;

маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджети прогнозининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан;

хорижий ва халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


9. Ҳар ой якунлари бўйича туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан маҳаллалар кесимида ундирилган тўловлар тўғрисида Ғазначиликка рўйхат тақдим этилади.

Ушбу рўйхат асосида Ғазначилик бўлинмаси ҳар бир маҳалла учун очилган ҳисобрақамларга маблағларнинг тегишли қисмини ўтказади.


10. Жамғарма маблағларидан маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори асосида ва ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ фойдаланилади.


11. Жамғарма маблағлари қуйидаги йўналишларга сарфланади:

маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, пиёдалар йўлакчалари, ёритиш тизими, электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқава сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш;

маҳалла фуқаролар йиғини биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентарь, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш;

маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ва бошқа тадбирлар.


12. Маҳалла уюшмаси туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлими билан биргаликда ҳар йили декабрь ойида келгуси йил учун Жамғарма даромадлари прогнозини ҳисоблайди. Даромадлар прогнозидан келиб чиққан ҳолда харажатлар сметаси тузилади.


13. Маҳалла уюшмаси томонидан Жамғарманинг йил якунидаги қолдиқ маблағлари ва келгуси йил даромадлари прогнозидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир МФЙ учун харажатлар смета тузилади ва МФЙ раиси билан биргаликда тасдиқланган ҳолда молия органига тақдим этилади.

Жамғарманинг ҳақиқатда даромадлари тушумидан келиб чиққан ҳолда маҳалла уюшмаси тегишли МФЙлар билан келишган ҳолда харажатлар сметасига ўзгартириш киритиши мумкин.


14. МФЙлар тасдиқланган сметага асосан маҳалла уюшмасига маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори асосида талабнома тақдим этади.

Маҳалла уюшмаси талабноманинг харажатлар сметасига мослигини текширади ва мавжуд маблағлар доирасидаги талабномани қабул қилиб олади.

Маҳалла уюшмаси белгиланган тартибга мувофиқ маблағларни молиялаштиради.


15. МФЙлар ҳар ойда камида бир маротаба смета харажатларининг бажарилиши ҳолати бўйича (қолдиқ маблағлар, молиялаштирилган ва тўланган маблағлар бўйича) маълумот олиш ҳуқуқига эга бўладилар.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


16. Жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар маҳалла уюшмаси томонидан юритилади.


17. Жамғармаси даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддасига мувофиқ амалга оширилади.


18. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида Жамғарма ҳисоботи ҳам қабул қилинади.


19. Маҳалла уюшмаси ҳар чоракда Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот беради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари мазкур Низом доирасида МФЙларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат ўрнатади.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

            




Низомга

ИЛОВА



Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини

ҳал этиш жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва харажатларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

            

      

Босқич

     

      

Масъул орган

    

      

Чора-тадбир

     

      

Ижро муддати

        

       

I. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИ

       

1-босқич

        

Маҳалла уюшмаси, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими, МФЙлар

    

        

1. Жамғарма даромадлари прогнози (ойлар кесимида) ҳисобланади.


2. Даромадлар сметаси тузилади.

      

Декабрь

2-босқич

Маҳалла уюшмаси, МФЙлар

        

1. Харажатлар сметаси тузилади ва молия органига тақдим этилади.


2. Жамғарма қолдиқ маблағлари ва даромадлар тушумидан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш киритилади.

         

       

Январь


Доимий

3-босқич

        

Туман (шаҳар) иқтисодиёт

ва молия бўлими

         

Харажатлар сметаси ахборот тизимига киритилади.

Январь

         

II. ЖАМҒАРМА ХАРАЖАТЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЖАРАЁНИ

      

4-босқич

МФЙлар

         

Тасдиқланган сметага асосан маҳалла уюшмасига тегишли асословчи ҳужжатларни (фуқаролар йиғини кенгаши қарори ва бошқа ҳужжатлар) илова қилган ҳолда талабнома тақдим этади.

     

Доимий

5-босқич

Маҳалла уюшмаси

       

1. Тақдим этилган талабнома ҳар бир МФЙнинг сметасига мослиги, асословчи ҳужжатларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги текширилади.


2. Хато-камчиликлар аниқланганда ҳужжатлар тегишлилиги бўйича қайтарилади.


3. Ғазначилик талаблари бўйича харидлар ва маблағларни молиялаштириш амалга оширилади.

       

Доимий

   

III. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲАРАКАТИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

         

6-босқич

Маҳалла уюшмаси

     

1. Жамғарманинг даромадлари, харажатлари ва қолдиқ маблағлари ҳисоби юритилади.


2. Жамғарманинг маблағлари ҳаракати бўйича ҳисобот Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларига шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиб борилади.

        

      

Доимий


Кейинги ойнинг 5-санасига қадар

              

                

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь













































































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск