ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.04.2021 й. 249-сон қарорига 3-1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 апрелдаги

249-сон қарорига

3-1-ИЛОВА




Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда

расмийлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товар-транспорт юк хатларини электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизимлари орқали электрон шаклда расмийлаштириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


товар-транспорт юк хати - товар-моддий қимматликларни ҳисобдан чиқариш, уларни олиб ўтиш йўлида ҳисобини юритиш, кирим қилиш, омборхона операцияларини ва бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, юкни ташиш учун ҳисоб-китоблар қилиш ҳамда бажарилган ишларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган ҳужжат;


электрон товар-транспорт юк хати - белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштириладиган товар-транспорт юк хати;


буюртмачи - транспорт хизматларини кўрсатиш ҳақидаги талабнома билан мурожаат қилган юкни жўнатувчи, юкни олувчи, экспедитор;


мижоз - экспедиторга ўз ҳисобидан белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш ёки кўрсатишни ташкил этиш бўйича тузилган транспорт экспедиция шартномаси томони - юк жўнатувчи ёки юк олувчи;


электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори (кейинги ўринларда - Оператор) - қонунчилик ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган талабларни бажарган ЭТТЮХиларнинг айланиши ва уларни сақлаш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган юридик шахс мақомига эга ахборот воситачиси;


роуминг оператори - марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилишини таъминлайдиган юридик шахс;


тасдиқланган ЭТТЮХ - юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс томонидан электрон рақамли имзо орқали тасдиқланган электрон ҳужжат;


ҳайдовчи - меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, транспорт воситасини бошқариб бораётган шахс, шунингдек, юкни етказиб берувчи шахс;


экспедитор - транспорт экспедицияси шартномаси томони - товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс;


ЭТТЮХни расмийлаштириш жараёни иштирокчилари (кейинги ўринларда - иштирокчилар) - юк жўнатувчи, юк олувчи ва юкни етказиб берувчи (ташувчи) масъул шахслар;


юк жўнатувчи - юк ташиш жараёнида юк эгаси ёки шартнома (воситачилик, топшириқ) асосида унинг номидан иш юритувчи ишончли вакил;


юк олувчи - юкни ва юкка илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилганларни олишга вакил қилинган юридик ёки жисмоний шахс;


юк ташувчи - мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эга бўлган, юк жўнатувчи, юк олувчи ёки юк ташиш шартномаси асосида юкни белгиланган манзилга етказиб берувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, экспедитор;


юкни етказиб берувчи - юк жўнатувчи, юк олувчи ёки экспедитор;


юкни етказиб берувчи масъул шахс - меҳнат шартномаси ёки фуқаровий-ҳуқуқий шартнома асосида фаолиятини амалга ошираётган, юкларни қабул қилиш, кузатиб бориш ва топшириш бўйича транспорт-экспедиторлик операцияларини амалга оширувчи шахс;


QR-код - электрон товар-транспорт юк хатларига бириктириладиган, дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон товар-транспорт юк хатлари ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган махсус матрицали штрих код.


3. Юк ташиш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:

юк жўнатувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;

юк олувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;

экспедитор томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;

юк ташиш шартномаси асосида юк ташиш хизматини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш.


4. Ушбу Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи томонидан электрон шаклда шакллантирилиши шарт.


5. Электрон товар-транспорт юк хати электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат айланиш тизими операторларининг ахборот тизими орқали шакллантирилади.


6. Электрон товар-транспорт юк хатини шакллантириш, юбориш, тасдиқлаш ва сақлаш бўйича хизматлар хўжалик юритувчи субъект ва оператор ўртасида тузилган шартнома (оммавий оферта) асосида кўрсатилади.


7. Товар-транспорт юк хатлари шаклда электрон ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади.


8. Мазкур Низомга 2-иловадаги шаклда электрон расмийлаштирилган товар-транспорт юк хати товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, товар-моддий бойликларнинг кирим қилинишига, шартномалар (юк ташиш ва транспорт-экспедиторлик) асосида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб қилишга, транспорт ишини ҳисобга олиш, ҳайдовчига (юкни етказиб берувчи масъул шахсга) иш ҳақи ёзиш учун асос бўлиб ҳисобланади.


9. Ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда, техник носозликлар электрон товар-транспорт юк хати тизими оператори томонидан расман тасдиқланган бўлиши лозим ва ахборот тизимидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг беш календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шарт.


10. Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган юк ташишлар амалга оширилганда, товар-транспорт юк хати белгиланган тартибда қоғоз шаклида расмийлаштирилади.


11. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-траспорт юк хати билан юкларни ташиш - сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТОВАР-ТРАСПОРТ ЮК

ХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


12. Юкни автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташишга электрон товар-траспорт юк хати юк жўнатувчи томонидан белгиланган тартибда ҳар бир транспортнинг қатновига алоҳида ҳар бир юкни олувчининг номига тузилади.


13. Товар-транспорт юк хати ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:

Товар-транспорт юк хати тартиб рақами ва санаси киритилади;

ташиш тури ("Омбордан омборга" ёки "Сотувчидан сотиб олувчига") танланади;

ташиш тури "Сотувчидан сотиб олувчига" режими танланганда, олди-сотди шартномаси рақами ва санаси киритилади;

транспорт тури (автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув) танланади;

"Юк жўнатувчи" катакчасига юк жўнатувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;

"Юк олувчи" катакчасига юк олувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;

ташиш тури "Омбордан омборга" режими танланганда, юк жўнатувчи юк олувчи сифатида ҳам иштирок этади;

"Юкни етказиб берувчи" катакчасига юкни етказиб берувчининг номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;

"Мижоз"нинг СТИРи киритилади ҳамда тузилган "Шартнома рақами ва санаси" тўлдирилади (юкни етказиб бериш экспедитор томонидан амалга оширилган тақдирда);

"Юк ташувчи" катакчасига юк ташувчи номи ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами киритилади;

"Буюртмачи"нинг СТИРи киритилади ҳамда юк ташувчи ва буюртмачи ўртасида тузилган "Шартнома рақами ва санаси" тўлдирилади (юк ташиш хизмати юк ташиш шартномаси асосида бошқа (юк жўнатувчи, юк олувчи ва экспедитордан ташқари) юридик ёки жисмоний шахс томонидан кўрсатилган тақдирда);

транспорт туридан келиб чиқиб, транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар (автомобиль, тиркама, ярим тиркама давлат рақами ва русуми, вагон рақами ва тури (ёпиқ, ярим очиқ, платформа, цистерна ва бошқалар), ҳаво кемаси рақами ва русуми, кема рақами ва русуми) киритилади;

ҳайдовчи ва юкни етказиб берувчи масъул шахс маълумотлари (Ф.И.О ва ЖШШИР) киритилади;

юк ташилаётган транспорт туридан келиб чиқиб, "Юклаш манзили" ва "Юкни етказиш манзили" тўлдирилади;

юклаш ва етказиш манзилининг оралиқ масофаси (км) тўлдирилади;

товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисмига ташилаётган юкнинг реквизитлари ("Товарлар тартиб рақами", "Товарлар номи", "Товарларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди ва номи", "Ўлчов бирлиги", "Миқдори", "Нархи", "Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)", "Юк ташиш нархи", "Оғирлиги (брутто, нетто, тоннада)" тўлдирилади.

Юклар юклаш манзили ва юкни етказиш манзили бўйича тўлдирилади, агар қўшимча юклаш ёки етказиш манзиллари мавжуд бўлса, қўшиш (+) тугмаси орқали амалга оширилади.


14. Воситачи томонидан комитентнинг манфаатида воситачилик хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ шартнома (воситачилик ёки топшириқ) асосида юк жўнатилганда, воситачи (ишончли вакил) юк олувчига ушбу Низомга 2-иловадаги товар-транспорт юк хати шаклининг жадвал қисми 1-устунидан аввал 1а-"Комитентнинг (юк эгасининг) номи", 1б-"Комитентнинг (юк эгасининг) СТИРи", 1в-"ҚҚС рақами" қўшимча устунларни киритган ҳолда товар-транспорт юк хати шакллантирилиши шарт.


15. Йирик габаритли юк бир нечта транспортда ташилганда, ҳар бир транспорт қатновига алоҳида электрон товар-транспорт юк хати шакллантирилади.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТОВАР-ТРАНСПОРТ ЮК ХАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ЮБОРИШ ВА ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


16. Юк жўнатувчи томонидан шакллантирилган электрон товар-транспорт юк хати электрон рақамли имзо билан имзолагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилган ҳолда иштирокчиларга юборилади ва расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этади.


17. Мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, юк автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув транспортларида ёки ушбу транспорт турлари уйғунлигида ташилганда, электрон товар-транспорт юк хати расмийлаштирилмаган юклар юк жўнатувчи томонидан тақдим этилиши, юкни етказиб берувчи (юк ташувчи) эса уни ташиш учун қабул қилиб олиши тақиқланади.


18. Юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлайди ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкин.


19. Аввал расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатига қўшимча ва тузатиш киритиш мазкур Низом талаблари асосида юк олувчи томонидан тасдиқлангунга қадар амалга оширилиши мумкин.


20. Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Қонунига асосан электрон ҳужжат белгиланган тартибда электрон шаклда расмийлаштирилиб тасдиқланса, қоғоз шаклида талаб этилмайди ва у асл нусха ҳисобланади.


21. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатларида келтирилган маълумотлар ҳимоя қилинади ҳамда Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида камида 5 йил давомида сақланиши таъминланади.

Бунда юк хатларининг амал қилиш муддати 5 йилдан кўп бўлганда, шартноманинг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган даврда сақланади.


22. Электрон шаклда расмийлаштирилган юк хатига бириктирилган QR-коднинг ҳаққонийлиги мобил илова ёки расмий веб-сайт орқали текшириши мумкин.


23. Солиқ органлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органларнинг ёзма сўровига асосан электрон товар-транспорт юк хатида келтирилган маълумотларни тақдим этадилар.


24. Мазкур бобда қайд этилган жараёнлар автоматлаштирилган тарзда ва реал вақт режимида амалга оширилади.


25. Электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда ушбу Низомнинг 13-бандида қайд этилган маълумотлар кўрсатилиши шарт.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ТОВАР-ТРАНСПОРТ ЮК ХАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


26. Иштирокчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

электрон ҳужжат айланиш тизими операторлари ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилиш ёки рад қилиш;

электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш бўйича тегишли йўриқномалар билан танишиш ва солиқ органларидан амалий ёрдам олиш;

электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш жараёнида электрон ҳужжат айланиш тизимидаги носозликлар бўйича солиқ органларига мурожаат қилиш.

электрон товар-транспорт юк хати мазкур Низом талаблари асосида юк олувчи томонидан тасдиқлангунга қадар унга қўшимча ва тузатиш киритилиши мумкин.


27. Иштирокчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

юк жўнатувчи томонидан электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштириш билан бир вақтда электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш;

электрон шаклда расмийлаштириладиган юк хатларини имзолашда иштирокчилар албатта электрон рақамли имзога эга бўлиши.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Солиқ органлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.


29. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Товар-транспорт юк хатларини электрон

шаклда расмийлаштириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати



1-босқич

Юк жўнатувчи


Электрон товар-транспорт юк хати иштирокчилари, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб, электрон рақамли имзо билан тасдиқлагандан сўнг оператор орқали роуминг операторига юборади.


Реал вақт режимида







2-босқич

Роуминг оператори


1. Электрон товар-транспорт юк хати реестрга киритилгандан кейин унга ID ва QR кодларини бириктириш ҳамда келиб тушган электрон товар-транспорт юк хатининг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини текшириб, иштирокчиларга унинг оператори орқали етказади.


2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилмасдан, тегишли оператор орқали уни шакллантирган субъектга қайтаради.



Реал вақт режимида







3-босқич

Юкни етказиб берувчи масъул шахс


1. Ўзига тегишли маълумотларни текширади ва юклар қабул қилганлигини тасдиқлайди.


2. Тўлдирилишида хатолар ёки камчиликлар мавжудлиги аниқланган электрон товар-транспорт юк хатини қабул қилишни рад этади.


Реал вақт режимида







4-босқич

Юкни етказиб берувчи масъул шахс



Юклар юк олувчига етказиб берилганлигини электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.


Реал вақт режимида

5-босқич

Юк олувчи


Ўзига тегишли маълумотларни текшириб, келиб тушган электрон товар-транспорт юк хатини юк қабул қилиш жараёнида электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ёки сабаби кўрсатилган ҳолда тасдиқлашни рад этади.


Реал вақт режимида

        





Низомга

2-ИЛОВА

20__ йил "___" ____________ даги ____-сон шартномага

20__ йил "___" ____________ даги ____-сон

ТОВАР-ТРАНСПОРТ ЮК ХАТИ


Ташиш тури: __ - омбордан омборгача; __ - сотувчидан харидорга

Юк жўнатувчи: ____________________

Юк олувчи:________________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

Юкни етказиб берувчи:______________

Юк олувчи:________________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

Мижоз: ___________________________

Буюртмачи: _______________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

СТИР (ЖШШИР): _________________

Шартнома рақами ва санаси:_________

Шартнома рақами ва санаси:________

Транспорт тури: ______________________


Автомобиль давлат рақами: ____________

Русуми: ______________________

Ярим тиркама давлат рақами: __________

Русуми: ______________________

Тиркама давлат рақами: _______________

Русуми: ______________________

вагон рақами: ________________________

Тури: ________________________

Ҳаво кемаси рақами: __________________

Русуми: ______________________

Кема рақами: ________________________

Русуми: ______________________

Ҳайдовчи Ф.И.О: ___________________

Юкни етказиб берувчи масъул шахс

ЖШШИР: _________________________

Ф.И.О:____________________________


ЖШШИР: ________________________

Юклаш манзили: ___________________

Юкни етказиш манзили:_____________


Оралиқ масофа (км):____________

         

            

Т/р

Товарлар

номи


Товарларнинг

Ягона электрон

миллий каталоги

бўйича идентификация

коди ва номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори

(сони)


Нархи


Етказиб

бериш

қиймати

(ҚҚСсиз)


Юк

ташиш

нархи


Оғирлиги (тн)


брутто


нетто


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10









Юк жўнатувчи



(Юк омборидан чиқишда тасдиқланади)



Юкни етказиб

берувчи масъул шахс


(Юк қабул қилиб олинганда тасдиқланади)



Юкни етказиб

берувчи масъул шахс


(Юкни етказиб берганда тасдиқланади)



Юк олувчи



(Юкни қабул қилганда тасдиқланади)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 26 декабрь


















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск