ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 й. 681-сон "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.12.2023 й.

N 681




ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА

ТАЪЛИМ   МУАССАСАЛАРИ   ДИРЕКТОРИ

ЛАВОЗИМИГА НОМЗОДЛАРНИ МЕНЕЖЕРЛИК

ЎҚУВ КУРСЛАРИДА ЎҚИТИШ ВА УЛАРГА

МЕНЕЖЕРЛИК СЕРТИФИКАТИНИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон, "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2024 йил 1 январдан бошлаб А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаси (кейинги ўринларда - мактаб) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан мактаб директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.

Бунда мактаб директори вакант лавозимларига номзодлар фақат сертификати мавжуд бўлган ва ушбу банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисида кўрсатилган номзодлар захирасига киритилган кадрлар орасидан танлаб олинади;

б) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган қуйидаги раҳбар ходимларга ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади:

мактаб директорларига - 50 фоиз;

мактаб директори ўринбосарларига - 30 фоиз.


3. Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг ижроси учун талаб этиладиган маблағлар 2024 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь






























































































Время: 0.0176
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск