ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.12.2023 й. 681-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 декабрдаги

681-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат умумий ўрта таълим муассасалари

директори лавозимига номзодларни менежерлик

ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик

сертификатини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари (кейинги ўринларда - мактаб) директори лавозимига номзодларни (кейинги ўринларда - номзодлар) менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом асосида менежерлик сертификатига эга бўлган номзодларга мактаб директори лавозими учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

Мактабларда фаолият юритаётган директорлар (кейинги ўринларда - директорлар) ҳар 5 йилда бир маротаба ушбу Низом талабларига мувофиқ менежерлик сертификатини олиши талаб этилади.

Бунда менежерлик сертификатига эга бўлган директорлар олган йилдан бошлаб уч йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.


3. Номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича давлат намунасидаги менежерлик сертификати электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.


4. Мазкур Низом талаблари қуйидаги давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимларига нисбатан татбиқ этилмайди:

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;

жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари;

санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари;

ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар;

алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


менежерлик ўқув курси (кейинги ўринларда - ўқув курси) - номзодларни тайёрлаш учун тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;


менежерлик сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) - давлат мактаби директори лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;


махсус портал - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг номзодларни рўйхатдан ўтказиш, ўқув курси талаблари ва муддатлари ҳақида ҳамда ўқув курси билан боғлиқ бошқа маълумотлар жойлаштириладиган электрон дастурий тизими;


ўқув режаси - ўқув курсида ўқитиладиган ўқув модуллари, уларга ажратилган соатлар, ўқитиш муддатлари ва шакллари белгилаб берилган ҳужжат;


ўқув дастури - ҳар бир ўқув мавзусининг мазмуни, машғулот шакли, тингловчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми белгилаб берилган ҳужжат;


якуний синов - ўқув курси охирида ўтказиладиган якуний назорат, амалий топшириқлар ижросини баҳолаш жараёни.



2-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Уқув курслари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.


7. Уқув курслари А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) тузилмасидаги Халқ таълими ходимларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан ташкил этилади.


8. Ўқув курслари тўғрисидаги маълумотлар махсус порталга жойлаштирилади.


9. Номзодлар махсус портал орқали электрон шаклда рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.

Бунда номзодлар камида бакалавр даражасига ҳамда мактаб директорлари учун белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


10. Таълимда менежмент мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан сертификат олиш бўйича тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри берилади.


11. Аризалар ҳар ойнинг 5-санасига қадар (июль-август ойлари бундан мустасно) қабул қилинади.


12. Ўқув курсларига жалб этилган номзодлар рўйхати уларнинг аризалари асосида Институт томонидан шакллантирилади ҳамда тасдиқланади.


13. Номзодларни ўқув курсларида ўқитиш ҳамда баҳолаш улар билан Институт ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.


14. Уқув курслари 20 - 30 нафар тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.

Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган тақдирда, шу жумладан, рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда тингловчилар сони, истисно тариқасида, камида 15 нафар этиб белгиланиши мумкин.


15. Директорларнинг ўқув курсларида иштирок этиши бўйича режа-тақсимоти ҳар йили 1 декабрга қадар Институт томонидан шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.


16. Ўқув курсларининг ўқув режаси ва дастурлари Институт томонидан ишлаб чиқилади, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан экспертизадан ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

Бунда тингловчилар ўқув дастурлари асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмалари бўйича ўқитилади.


17. Ўқув курсларининг давомийлиги 144 соатни ташкил қилиб, бир ой давомида ўқитилади. Курсдаги аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


18. Ўқув машғулотлари назарий, амалий ва мактаб амалиётидан иборат бўлади. Назарий ва амалий машғулотлар Институтда, мактаб амалиёти эса мактаб ҳамда таълим бошқарувини амалга оширадиган ташкилотларда ўтказилади.


19. Номзодларнинг ихтиёрий танлови асосида ўқув курслари ишлаб чиқаришдан ажралган ёки ажралмаган (масофавий, онлайн) ҳолда ташкил этилиши мумкин.


20. Номзод қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:

ўқув интизомини ва ички тартиб-қоидаларни бузганлиги учун;

ўқув курсидаги дарс машғулотларини узрли (касаллиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, яқин қариндошининг вафоти) сабабларсиз 18 соат ва ундан ортиқ қолдиргани учун;

саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

номзодга нисбатан суд ҳукми асосида;

вафот этганлиги сабабли.


21. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган номзодлар сертификат бериш бўйича якуний синовларга қўйилади.



3-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


22. Ўқув курсларида бир нафар номзод учун ўқитиш харажатларининг тўлов миқдори Институтнинг асосланган калькуляциясига мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар тасдиқланади.

Бунда молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда бир нафар номзод учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши мумкин.


23. Тасдиқланган ўқитиш харажатлари учун тўлов миқдори номзодлардан ундирилади ва ушбу маблағлар Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун номзодларнинг ўқиши даврида уларнинг иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинмайди ва сафар харажатлари қоплаб берилмайди.


24. Режа-тақсимотга киритилган директорларни ўқитиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутилган ҳолда амалга оширилади.


25. Директорларнинг ўқув курсига жалб этиладиган профессор-ўқитувчиларнинг сонини белгилашда, Институт ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар сони нисбатининг чекланган нормативлари қўлланилади.


26. Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.


27. Ишдан ажралган ҳолда ўқув курсларда иштирок этиш учун юборилган директорлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойидан қопланади.


28. Директорлар биринчи марта менежерлик сертификатини олгандан сўнг, кейинги менежерлик ўқув курсларида ўқиш ва менежерлик сертификатини олишда номзод сифатида иштирок этади.

Бунда 2024 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.



4-БОБ. НОМЗОДЛАРГА СЕРТИФИКАТ

БЕРИШ УЧУН ЯКУНИЙ СИНОВЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


29. Номзодлар учун якуний синовларни ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, синовларни ўтказиш, уларнинг натижаларини эълон қилиш Марказ томонидан амалга оширилади.


30. Якуний синовларни ўтказиш санаси синовлар ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин эълон қилинади.

Марказ якуний синов ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни махсус портал орқали номзоднинг шахсий кабинетига юборади.


31. Агар номзод турли сабабларга кўра якуний синовда иштирок эта олмайдиган бўлса, Марказга якуний синов ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ёки электрон шаклда мурожаат этиши лозим.

Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) якуний синовларда қатнаша олмаган номзод якуний синов бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Марказга бевосита ёки электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Бунда номзоднинг навбатдаги якуний синовга киритилиши таъминланади.


32. Якуний синов топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларини аниқлаш юзасидан Институт томонидан етакчи олимлар ва малакали мутахассислар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакилларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

Якуний синов топшириқлари Институт томонидан экспертизадан ўтказилади.


33. Ишлаб чиқилган якуний синов топшириқлари асосида Марказ томонидан якуний тест ва кейс саволлари базаси шакллантирилади.


34. Якуний синовлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, техника ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.


35. Номзодлар учун якуний синовлар уларнинг бевосита иштирокида махсус жиҳозланган хоналарда қоғоз ёки электрон шаклда ўтказилиши мумкин.


36. Якуний синовлар 25 та тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлади.


37. Тест синовлари учун 50 балл, кейс топшириқлари учун 10 балл ва амалий топшириқлар учун 40 балл (жами 100 балл) берилади.

70 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар якуний синовни муваффақиятли топширган ҳисобланади ва уларга сертификат берилади.

Тест синовлари ва кейс топшириқларини бажариш учун жами 120 дақиқа вақт берилади.

Амалий топшириқлар номзод томонидан ижодий иш шаклида тақдим этилади ва имтиҳон комиссияси томонидан баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалий топшириқларни баҳолаш ва имтиҳон комиссиясини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланади.


38. Белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар бир йил ичида навбатдаги битта якуний синовларда тўлов ундирилмаган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Иккинчи марта ҳам якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган номзодлар қайта ўқув курсида ўқиганидан сўнг якуний синовларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Директорлар якуний синовларда белгиланган баллни тўплай олмаган тақдирда ўрнатилган тартибда лавозимидан озод этилади.


39. Номзодлар якуний синовларни топширишга паспорт (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида қўйилади.

Паспорти (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжати бўлмаган ёхуд тест синовига кечиккан номзодлар тест синовига келмаган деб ҳисобланадилар ва навбатдаги тест синовини топширишга рухсат этилган номзодлар рўйхатига ўтказилади.


40. Номзод узрсиз сабабга кўра якуний синовда иштирок этмаган бўлса, у якуний синовдан ўтмаган ҳисобланади.


41. Якуний синовлар жараёнида холис кузатувчиларнинг иштирок этишига рухсат берилади.

Бунда холис кузатувчилар сифатида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги масъул ходимлар, нодавлат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.


42. Якуний синов бошланишидан олдин Марказнинг масъул ходими қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

номзодларни синовларни ўтказиш тартиби ва давом этиш вақти ҳақида хабардор қилиш;

номзодлар томонидан алоқа воситаларини ўчиришлари ва топширишларини таъминлаш;

синов жараёнида фойдаланиш тақиқланган барча предметларни ўз ихтиёрлари билан топширишларини таклиф этиш;

синов ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

синовни ўтказиш тартибини бузган номзодларни тегишли далолатнома тузган ҳолда синовдан четлаштириш.


43. Якуний синов вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашиш, ўзаро ахборот алмашиш, алоқа воситалардан фойдаланиш, синов материаллари ёки уларнинг мазмунига оид бўлган маълумотларни олиб чиқиш тақиқланади.

Мазкур талабларни бузган номзодлар синовни топширмаган деб ҳисобланадилар ва уларнинг кўрсатган натижалари баҳоланмайди.


44. Якуний синовни ўтказиш жараёни видеоёзувда қайд қилинади. Видеоёзув Марказда олти ой давомида сақланади.


45. Номзодларнинг якуний синов натижалари синовлар ўтказилган куни махсус портал орқали эълон қилинади.


46. Сертификат 5 йил давомида амал қилади. Номзодлар сертификатнинг амал қилиш муддати давомида амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида қайта менежерлик сертификатини олиш бўйича якуний синовларда иштирок этишлари мумкин.


47. Марказ менежерлик сертификатларининг электрон ҳисобини юритиш юзасидан жавобгар ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ СИНОВ НАТИЖАЛАРИ

ЮЗАСИДАН АПЕЛЛЯЦИЯ БЕРИШ


48. Якуний синов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда ариза (шикоят) беришлари мумкин.


49. Апелляция комиссияси якуний синов бошлангандан кейин икки кун ичида Институт ректорининг буйруғи асосида 5 ёки 7 нафардан иборат таркибда тузилади.


50. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

Апелляция комиссиясининг мурожаатларни масофадан туриб онлайн тарзда кўриб чиқиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар махсус порталга жойлаштирилади.


51. Ариза (шикоят) рўйхатга олингандан сўнг икки ҳафта мобайнида ёзма равишда апелляция натижаси ариза (шикоят) берувчига хабардор қилинади.


52. Апелляция комиссияси таркибига якуний синов жараёнларини ўтказишда иштирок этган шахслар киритилмайди.


53. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.


54. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.


55. Апелляция комиссияси томонидан номзоднинг мурожаати кўриб чиқилгандан сўнг хулосалаш жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.


56. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

тўпланган балларни ўзгаришсиз қолдириш;

тўпланган балларни ўзгартириш;

якуний синовни қайта ўтказиш.


57. Апелляция комиссияси қарори нусхаси ариза (шикоят) берувчига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан уч кун муддатда тақдим этилади.


58. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.

Номзодлар апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.



6-БОБ. СЕРТИФИКАТНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


59. Якуний синовда ижобий натижага эришган номзодга якуний синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Институт ректорининг буйруғи асосида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда сертификат берилади.

Номзод сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.


60. Сертификатлар реестри Марказ томонидан юритилади.

Сертификатлар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми;

Институтнинг сертификат бериш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами;

ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақами;

берилган санаси;

амал қилиш муддати.


61. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни махсус портал орқали текшириш имконияти яратилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


62. Институт томонидан ариза берувчилар тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, ариза берувчилар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.


63. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


64. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

            

         




Низомга

1-ИЛОВА



Ўқув курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

      


       

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

     


       

Муддатлар

     











1-босқич


1. Номзодлар


     

1. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун Марказнинг махсус портали орқали рўйхатдан ўтади.

       


Доимий








       

2. А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти тузилмасидаги Халқ таълими ходимларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш маркази

      


2. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган номзодлар билан шартномалар тузади.


Ҳар ойнинг

5-санасига қадар








2-босқич


А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти тузилмасидаги Халқ таълими ходимларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш маркази


       

1. Шакллантирилган рўйхат асосида номзодлар учун менежерлик ўқув курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ва эълон қилади.

      


Ҳар ўқув курси

бошида








    

2. Номзодлар учун менежерлик ўқув курсларини ташкил этади.

      


Ҳар ой давомида








     

3. Номзодларни тасдиқланган дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмалари бўйича ўқитади.

         


Ҳар ўқув курси

давомида








       

4. Менежерлик ўқув курслари учун якуний синовни ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди ва муваффақиятли иштирок этган номзодларни якуний синовларга йўналтиради.

         


Ўқув жараёни

якунида








3-босқич


А. Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти тузилмасидаги Халқ таълими ходимларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини баҳолаш маркази


     

1. Курс якуни бўйича якуний синовни ўтказади.

        


Ҳар ўқув курси

якунида







     

2. Якуний синов натижалари юзасидан номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади.

       








        

3. Синов натижаларига кўра менежерлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган QR-код қўйилган менежерлик сертификатини беради.

       


          

            




Низомга

2-ИЛОВА



Umumiy o`rta ta`lim muassasalari direktori lavozimiga nomzodlar uchun

menejerlik sertifikatining davlat namunasi


O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY O`RTA TA`LIM MUASSASASI

DIREKTORI LAVOZIMIGA NOMZODLAR UCHUN


SERTIFIKAT


sertifikat raqami


Familiyasi, Ismi, Otasining ismi

__________________________________________________________________________________________________________


____ yil __________ dan ____ yil __________ gacha


A. Avloniy nomidagi pedagoglarni kasbiy rivojlantirish va yangi metodikalarga o`rgatish

milliy-tadqiqot institutida


jami _____ soat


"UMUMIY O`RTATA`LIM MUASSASASI DIREKTORI LAVOZIMIGA

NOMZODLARNI MENEJERLIKKA TAYYORLASH"


kursini muvaffaqiyatli yakunladi




















Rektor

     

























     

umumiy ball

         































Berilgan sana











         

Amal qilish muddati


        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь














































































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск