ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали сотишни тартибга солиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.12.2023 й. 680-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 25 декабрдаги

680-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта хом ашёсини биржа савдолари орқали

сотишни тартибга солиш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республикада етиштирилган пахта хом ашёсини биржа савдоларига қўйиш, сотиш ва харид қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аванс - сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган маблағ;


биржа - «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ;


биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилер ва брокер сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;


Жамғарма - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;


манипуляция - биржа савдолари иштирокчиларининг қўшимча даромад олиш мақсадида нархларни сунъий ўзгартиришга, бир даражада ушлаб туришга ва бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларига таъсир этишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида қасддан ёлғон маълумотлар тарқатиш;


сотувчи - пахта хом ашёсини етиштирувчилар;


харидор - биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотиб олувчи юридик шахслар;


фьючерс шартномаси - тегишли йил ҳосилидан пахта хом ашёсини йиғим-терим даврида етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;


спот шартномаси - биржа товарларининг уларни кечиктирмасдан (бир ой ичида) етказиб бериш шарти билан тузиладиган олди-сотди битими;


стандарт биржа контракти - биржа томонидан белгиланган тартибда котировкалаш варағига киритилган стандарт биржа контракти;


эълон қилинадиган нарх - Нью-Йорк биржасида пахта толаси фьючерс котировкаларининг охирги 12 ойдаги ўртача котировкаси тўғрисида «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган маълумот;


23210 - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар ҳисобварағи.


3. Мазкур Низомга асосан сотувчи томонидан пахта хом ашёси ички бозорда муайян ҳудуддаги (вилоятдаги) пахта-тўқимачилик кластерига биржа орқали фьючерс шартномаси асосида ҳамда фьючерс шартномасидан ортиқча ҳажмда ёки тўлиқ ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси ёки пахта хом ашёсини тегирмон усулида қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотлар (тола, чигит, линт, ўлик пахта) барча харидорларга биржа савдолари орқали эркин сотилади.


4. Фьючерс шартномасидан ортиқча ҳажмда етиштирилган пахта хом ашёси ёки уни қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни (тола, чигит, линт, ўлик пахта) сотувчи томонидан тўғридан-тўғри фьючерс шартномаси тузган харидорга сотиш шартномаси биржанинг ахборот порталида тузилади ва ушбу шартнома бўйича тўловлар биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш (тўлов ҳужжатларига мувофиқ пул ўтказиш) қоидалари асосида амалга оширилади.


5. Биржа харидорнинг сотувчига пахта маҳсулотлари учун амалга оширган тўловлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали солиқ органига тақдим этиб боради.



2-БОБ. ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ ФЬЮЧЕРС

ШАРТНОМАСИ АСОСИДА СОТИШ


6. Сотувчи ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб 31 декабргача (2024 йил учун 2024 йил 1 февралгача) келгуси йил учун пахта хом ашёсини ўзининг ҳудудидаги (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят ҳудудида жойлашган) пахта-тўқимачилик кластерига сотиш бўйича стандарт биржа контрактини очиш учун биржага ариза билан мурожаат қилади.

Бунда фьючерс шартномаси асосида пахта хом ашёсини биржа савдосига қўйиш учун бошланғич нарх эълон қилинадиган нархга мазкур Низомга 1-иловада кўрсатиб ўтилган коэффициентни қўллаган ҳолда белгиланади.


7. Пахта хом ашёсининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, бунда пахта хом ашёси етиштириладиган ҳудуд, унинг лот миқдори, нави, тури, синфи (чигит нави) мажбурий тарзда акс эттирилади.

Намунавий контракт сотувчининг аризасига асосан очилади.


8. Пахта хом ашёси фьючерс шартномаси доирасида сотувчи жойлашган ҳудуддаги (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоятлар бўйича) пахта-тўқимачилик кластери томонидан харид қилинади.


9. Сотувчи ва харидор томонидан фьючерс шартномаси доирасида биржа савдосига қўйиладиган маҳсулотнинг умумий қиймати ва мўлжалланаётган битим ҳажми бўйича сотувчи томонидан белгиланадиган 0,1 фоиз миқдорида аванс маблағи биржанинг ҳисобварағига ўтказилади.


10. Биржа аъзолари сотувчи ва харидорнинг мурожаатига асосан биржа савдоларининг электрон тизимига (кейинги ўринларда - БСЭТ) аризаларни жойлаштириш орқали биржа битимларини амалга оширади.


11. БСЭТда сотувчи ва харидорнинг буюртмаларини бирлаштириш натижасида тузилган битимлар рўйхатга олинади ва сўнгра БСЭТнинг дастурий комплексида битимлар реестри шакллантирилади.


12. Битим тузилганидан сўнг фьючерс шартномаси доирасида харидор томонидан пахта хом ашёси учун тўлов маблағларининг 80 фоизи пахта хом ашёси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмасдан, қолган қисми тегишли молия йилининг 31 декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Харидор фьючерс шартномаси доирасида қабул қилган пахта хом ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоизи миқдоридаги пеняни сотувчига тўлаб беради.


13. Пахта хом ашёсининг нархи (биринчи нав, иккинчи синф) Нью-Йорк биржасида пахта толасининг фьючерс котировкаларининг охирги 12 ойдаги ўртача котировкасидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги формула асосида миллий валютада (сўм) аниқланади:

  

Бх = (Жн х Вк-Кх) х Тч+Имқ

  

Бунда:

Бх - бир тонна пахта хом ашёсининг миллий валютадаги (сўм) нархи;

Жн - бир тонна пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 12 ойлик фьючерс котировкалари бўйича АҚШ долларидаги ўртача нархи (ўртача фьючерс котировкаси х 22,046);

Вк - Марказий банкнинг пахта йиғим-терими мавсумида кутилаётган ўртача валюта курси, сўм/доллар;

Кх - пахта-тўқимачилик кластерининг бир тонна пахта толасига тўғри келадиган пахта хом ашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича харажатлари пахта толасининг Нью-Йорк биржаси ўртача 12 ойлик фьючерс котировкалари бўйича АҚШ долларидаги ўртача нархининг 25 фоизи миқдорида, сўмда;

Тч - ўртача тола чиқиш коэффициенти (33,5%);

Имқ - бир тонна пахта хом ашёсига тўғри келадиган иккиламчи маҳсулотнинг ўртача 12 ойлик қиймати, сўмда (чигит чиқиш коэффициенти - 53%, линт - 4%, ўлик пахта - 2%).

Юқорида келтирилган формула асосида ҳисобланган ўртача нархдан келиб чиқиб, пахта хом ашёсининг бошланғич нархи мазкур Низомга 1-иловадаги ҳар бир саноат нави, синфи ва типи бўйича коэффициентларни ўртача нархга кўпайтирган ҳолда аниқланади.


14. Қуйидагилар:

пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича нархини ҳисоблаш коэффициентлари 1-иловага мувофиқ;

пахта толасининг тип ва кодлар бўйича нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари 2-иловага мувофиқ аниқланади.

Харидор пахта хом ашёсини давлат стандарти (O`z DSt 615:2008) талаблари асосида сифат кўрсаткичларига (намлик, ифлослик) мувофиқ қабул қилади.

Пахта хом ашёсини қабул қилиш жараёнида эътирозлар юзага келганда, сотувчи ҳудудлардаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг малакали мутахассисларидан иборат арбитраж гуруҳларига мурожаат қилиши ва хулосасини олиши мумкин.


15. Сотувчи фьючерс шартномаси доирасида пахта хом ашёси бўйича тўловларни тўлиқ қабул қилгандан сўнг бир иш куни ичида биржани тўловлар тўлиқ амалга оширилган сана ҳақида хабардор қилади.

Биржа ушбу хабарномада берилган маълумотларни солиқ органи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактураларга солиштириб текширади.


16. Сотувчи ва харидор фьючерс шартномасида назарда тутилган юклаш даври доирасида пахта хом ашёсини юклаш муддатини келишади.

Бунда сотувчи фьючерс шартномаси доирасида пахта хом ашёсини харидорнинг тегишли омборига маҳсулотни етказиб бериш харажатларини харидор томонидан қоплаш шарти билан етказиб бериши мумкин.


17. Сотувчи фьючерс шартномаси доирасида пахта хом ашёси харидорга етказиб берилганлигини ҳамда маҳсулот учун тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганда, биржада битим ёпилади ва закалат суммаси биржа томонидан тарафларга қайтарилади.



3-БОБ. ПАХТА ХОМ АШЁСИНИ БИРЖА

САВДОЛАРИ ОРҚАЛИ ЭРКИН СОТИШ


18. Пахта хом ашёсини етиштирувчининг пахта-тўқимачилик кластери билан биржанинг алоҳида «пахта хом ашёси секцияси» орқали тузган фьючерс шартномасидан ортиқча ҳажмда ёки тўлиқ ўз маблағи ва/ёки тижорат кредити ҳисобидан етиштирилган пахта хом ашёси ёки пахта хом ашёсини тегирмон усулида қайта ишлаш натижасида олинган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотлар (тола, чигит, линт, ўлик пахта) барча харидорларга биржа савдоларида спот шартномалари асосида эркин сотилади.


19. Стандарт биржа контракти пахта хом ашёсини етиштирувчилар томонидан биржага тақдим этиладиган ариза ҳамда техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораториясида расмийлаштирилган синов баённомаси асосида очилади.


20. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ ўтказилади.


21. Сотувчи ва харидор биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган битимга мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.


22. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир биржа савдоси бўйича сотувчи ва харидорни биржа савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТда амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Томонлар ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан тузилган олди-сотди шартномаси ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ тегишли чоралар қўлланилади.


24. Биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ички (инсайдерлик) маълумотлардан фойдаланиш ва асоссиз даромад олишнинг рақобатга зид бошқа усулларидан фойдаланишнинг олдини олиш қоидалари асосида назорат қилинади.


25. Биржа савдоларини ташкил қилиш, шартномалар мажбуриятларини бажариш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизматларини кўрсатиш жараёнида юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликлар биржанинг арбитраж комиссияси томонидан ҳал этилади.


26. Сотувчи ёки харидор тўловларни тўлаш ва маҳсулотни танлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда:

мажбуриятларни бажармаган томоннинг закалат пуллари жабрланувчи фойдасига жарима сифатида ушлаб қолинади;

тузилган фьючерс шартномаси шартлари асоссиз бажарилмаганда, биржа битими бўйича шартнома қийматининг бажарилмаган қисмининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилади.

            

             




Низомга

1-ИЛОВА



Пахта хом ашёсининг нав ва синфлар бўйича

нархини ҳисоблаш коэффициентлари

(базис - 1-нав, 2-синф)

         

Навлар

Синфлар

Эълон қилинадиган нархга

нисбатан қўлланиладиган

коэффициент

       

1-нав

1-синф


1,026


2-синф


1,000


3-синф


0,800





2-нав

1-синф


0,938


2-синф


0,860


3-синф


0,791





3-нав

1-синф


0,822


2-синф


0,731


3-синф


0,517





4-нав

1-синф


0,612


2-синф


0,475


3-синф


0,363





5-нав

3-синф


0,254

             

            




Низомга

2-ИЛОВА



Пахта толасининг тип ва кодлар бўйича

нархини қайта ҳисоблаш коэффициентлари

            

Узун толали

     

Тола тури


1

2

3

Узунлиги (дюйм)


1,11/32

1,5/16

1,9/32

1,1/4

1,7/32

1,3/16

Коди


43

42

41

40

39

38

Коэффициент


1,6080

1,4699

1,4008

1,2331

1,1147

Урта толали

      

Тола тури


4

5

6

Узунлиги (дюйм)


1.5/32

1.1/8

1.3/32

1.1/16

1.1/32

Код


37

36

35

34

33

Коэффициент


1,0000

0,9865

0,9737

0,9618

           

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 25 декабрь






















































































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск