язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент)/ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. Депутатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 02.12.2004 й. 709-II-сон "Халқ депутатлари махаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2004 й.

N 709-II



"ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МАХАЛЛИЙ

КЕНГАШИ ДЕПУТАТИНИ, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИНИ

ВА СЕНАТИ АЪЗОСИНИ ЧАҚИРИБ ОЛИШ

ТЎҒРИСИДА" ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунларига кўра амалга киритилсин.


2. "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга киритилган кундан эътиборан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида депутатни чақириб олиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил N 5-6, 67-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида депутатни чақириб олиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 68-модда);

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"га Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) XXII бўлими.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                               Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 8-9-сон, 65-модда.