ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2023 й. ПФ-217-сон "Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.2023 й.

N ПФ-217



ИСТЕЪМОЛ БОЗОРЛАРИДА АСОСИЙ

ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

НАРХЛАРИНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш ҳамда инфляция даражасини жиловлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармонига 1-иловада ва 2023 йил 23 мартдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-41-сон Фармонига иловада келтирилган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини (ТИФ ТН коди 1512) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.


3. Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев):

2024 йил 1 февралга қадар ички бозорда шакар нархи кескин ўзгаришининг олдини олиш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар юзасидан;

2024 йил 1 октябрга қадар мазкур Фармонда назарда тутилган имтиёзларнинг самарадорлигини ички бозорда нархлар ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш натижаларига кўра имтиёзлар қўллашни давом эттириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 декабрдаги

ПФ-217-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-145-сон Фармони 1 ва 4-бандларининг биринчи хатбошисидаги ҳамда 1-илованинг номланишидаги "2024 йил 1 январга қадар" сўзлари "2025 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 мартдаги "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-41-сон Фармонининг 1-бандидаги ва 1-илованинг номланишидаги "2024 йил 1 январга қадар" сўзлари "2025 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь
































































Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск