ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Энергетика вазирининг 14.12.2023 й. 03-2023-сон "Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2023 й. 2096-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2023 й.

N 2096-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИНИНГ

14.12.2023 й.

N 03-2023


БУЙРУҒИ



"Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга

олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-872-сон "Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 18 мартдаги 51-сон "Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2096, 2010 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 122-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2024 йил 28 январдан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           Ж.Т. Мирзамахмудов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга

олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олишнинг тартибини белгилайди.";


б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "ишлатиш" деган сўз "фойдаланиш" деган сўз билан алмаштирилсин;


в) 29-банддаги "давлат метрология текширувидан" деган сўзлар "метрология текшируви ва давлат метрология назоратидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 30 декабрь















































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск