ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 699-сон "Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 699




САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА

КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда - Институт) Зомин илмий-тажриба станциясини (кейинги ўринларда - Илмий-тажриба станция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда уларнинг тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар Илмий-тажриба станциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроққлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;

сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Белгилансинки, Илмий-тажриба станцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланади, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


5. Қуйидагилар Илмий-тажриба станциясининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий-тажриба станциясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Белгилансинки, Илмий-тажриба станцияси юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда бир ҳафта муддатда Илмий-тажриба станциясининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.


9. Жиззах вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Зомин тумани ҳокимлигига тегишли бўш турган бинолардан Илмий-тажриба станциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ажратсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.С. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

699-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим

ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий

ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида"

2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


3-иловада:

"Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази***" блоки чиқариб ташлансин;

"6 та ҳудудий илмий-тажриба станциялари" блокидаги "6" рақами "9" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 январь







































Время: 0.0526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск