ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 707-сон "Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 707




ФИТОСАНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ ЕНГИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИНИ ЎСИМЛИКЛАР

КАРАНТИНИДАГИ ЗАРАРЛИ ОРГАНИЗМЛАРДАН ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА" 2018 ЙИЛ 29 ЯНВАРДАГИ 65-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Кейинги йилларда ўсимликларни зарарли организмлардан ишончли ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъект ларини қўллаб-қувватлаш, ўсимликлар карантини соҳасида хизматлар сифатини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ички бозорларда аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини сақлаш учун импорт ҳисобидан қопланадиган ҳамда халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш бўйича фитосанитария талабларини соддалаштириш ва халқаро амалиётга мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан берилган карантин рухсатномаси ҳамда экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитар сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина рухсат берилади.

Қуйидаги ҳолларда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга фақат Агентлик томонидан ҳар бир партияга алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади:

экспорт қилувчи мамлакатда ваколатли давлат органлари мавжуд бўлмаса;

экспорт қилувчи мамлакатда фитосанитария сертификати (гувоҳномаси) талаб этилмайдиган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига киритилган фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларга".


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 январь





































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск