ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2023 й. ПФ-221-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.12.2023 й.

N ПФ-221



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 29 декабрдаги

ПФ-221-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги "Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш самарадорлигини ошириш ва аҳолини улар билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5460-сон Фармони 2-бандининг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5630-сон Фармони 5-бандининг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг (ушбу банднинг "в" - "г" кичик бандлари бундан мустасно):

92 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

5 фоизи - Жамғармага;

3 фоизи - Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-46-сон Фармони 8-бандининг "ж" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ҳамда касалликларига қарши курашиш тадбирларига туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифига кўра халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарори асосида туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 41-мақсадидан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-87-сон Фармони 17-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ота-оналар бадалидан озод қилинган тарбияланувчиларнинг давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қоплаб берилсин".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-79-сон Фармонига 8-илова 18-банди "к" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2030 йил 1 январга қадар мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларнинг (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан ташқари) бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-101-сон Фармони 7-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, Инспекциянинг марказий аппарати фаолияти Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сон Фармони билан тасдиқланган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 16-позицияси "Чора-тадбирлар" устунида:


а) "б" кичик банди "тасарруфидаги бино-иншоотлар," сўзларидан кейин "белгиланган меъёрлар доирасидаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) "г" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "2" рақами "1,8" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўловлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан амалга оширилади".

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 3 январь



































































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск