ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 692-сон "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 692




МАКТАБГАЧА, УМУМИЙ ЎРТА, ЎРТА

МАХСУС, ПРОФЕССИОНАЛ ВА МАКТАБДАН

ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ПЕДАГОГ

КАДРЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "МАКТАБГАЧА, УМУМИЙ ЎРТА,

ЎРТА МАХСУС, ПРОФЕССИОНАЛ ВА МАКТАБДАН

ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ПЕДАГОГ

КАДРЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

17 СЕНТЯБРДАГИ 572-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Педагог кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг таълим бериш маҳоратини юқори даражага кўтариш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, педагогларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини беришнинг автоматлаштирилган янги тизими жорий этилди.

Шу билан бирга, педагогларнинг таълим бериш маҳоратини юқори даражага кўтариш ҳамда уларнинг билим даражасини баҳолашнинг янада шаффоф ва холис механизмларини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши, бунда:

малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилиши ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда - педагогик маҳорати баҳоланиши;

малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилганлиги;

мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмаслиги ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддатини навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтириш белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 3-бандида педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартибини жорий қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга ошириш;

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йил 1 январга қадар:

мактабгача ва мактаб таълими соҳаси бўйича "pedkadr.uzedu.uz" платформасини, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳаси бўйича эса "pedagog.edu.uz" платформасини вазирликларнинг бюджетдан ташқари тегишли маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали шахсга доир маълумотлар бўйича ахборот тизимининг ушбу банд иккинчи хатбошисида кўрсатилган платформалар билан интеграция қилинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

692-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал

ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог

кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

учинчи ва тўртинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд тегишлилига бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади";


3. 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг педагогик маҳоратини ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малакаларини синовдан ўтказиш;

давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш ҳамда педагог кадрларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш";


4. 5-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "муассасалари" сўзи "ташкилотлари" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши "бўйсунувидаги" сўзидан кейин "ўрта махсус ва профессионал" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) учинчи хатбошидаги "малакасини" сўзи "малака тоифасини (лавозимини)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:

2025 йил 1 январга қадар педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизимини халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказиш;

2025 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш ҳамда сертификат олган педагог кадрларга базавий тариф ставкасининг 70 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш амалиётини жорий этиш чораларини кўрсин".


6. 7-банддаги "Таълим инспекциясига" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 1-иловада:


а) 2-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳоратини, шунингдек, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрларининг ўз фанини билиши, фаолияти самарадорлиги, педагогик маҳорати, психологик тайёргарлигини ўрганиш ва холисона баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш";


б) 8-бандда:

"а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "е" кичик банд билан тўлдирилсин:

"е) педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган ҳамда ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга - уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими)";


в) 12-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим";


г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда - ваколатли вазирликлар), тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади";


д) 14-банддаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Аттестацияни ўтказишда аттестация жараёнини қатъий назорат қилиш тегишлича ваколатли вазирликлар томонидан амалга оширилади";


ж) 19-банддаги, 21 ва 24-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги, 43-4-банддаги "Таълим инспекциясининг" сўзлари "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми - Давлат бюджетига ўтказилади;

б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи - ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

50 фоизи - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;

қолган қисми - Давлат бюджетига ўтказилади;

в) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг:

0,5 фоизи - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

20 фоизи - Давлат бюджетига;

қолган қисми - ваколатли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.

Педагог кадр аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилишидан воз кечган, амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қила олмаган ва аттестациядан ўта олмаган тақдирда, тўланган йиғим қайтариб берилмайди.

Педагог кадрлар узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаганлиги туфайли уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда, йиғим такроран ундирилмайди";


и) 23-бандда:

биринчи хатбошидаги "Таълим инспекциясининг" сўзлари "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун)";


к) 25-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади";

учинчи хатбошидаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 26-банднинг биринчи хатбошисидаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 28-банддаги "Таълим инспекциясига" сўзлари "ваколатли вазирликларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 29-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда ваколатли вазирликлар томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали педагог кадрларга хабарнома юборилади";


о) 30-банднинг биринчи хатбошисидаги "Таълим инспекцияси" ва "Таълим инспекциясининг" сўзлари тегишлича "ваколатли вазирликлар" ва "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.

Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда - малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили 10 март ва 10 октябрга қадар тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда SMS-хабарнома орқали педагог кадрларга юборилади".


р) қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Малака синовлари қуйидаги шакллардан бири бўйича ўтказилади:

тест синовлари;

ижодий;

назарий (оғзаки, ёзма);

назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий";


с) 32-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Таълим инспекциясининг" сўзлари "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "Ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади ҳамда иккита босқич бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

Бунда:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим педагог кадрлари бўйича биринчи босқичда - педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда - педагогик маҳорати баҳоланади;

ўрта махсус ва профессионал таълим педагог кадрлари бўйича биринчи босқичда - педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланади, иккинчи босқичда - ўқув фани бўйича билим даражаси баҳоланади";


у) 34-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилоти педагог кадрларининг биринчи босқичда педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади";

тўртинчи хатбошидаги "Таълим инспекциясига" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ф) қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг биринчи босқичида - педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади";


х) 35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда - педагогик маҳоратни аниқлаш мақсадида илғор педагогик услуб ва технологияларни ("case study" услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, "амалий ўйин", интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллаш бўйича 10 та топшириқ берилади. Ҳар бир тўғри берилган жавоб 2 балл билан баҳоланиб, жами 20 балл берилади.

Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун иккинчи босқичда - педагогнинг ўқув фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та тест топшириғи берилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган тест топшириғи 2 балл билан баҳоланиб, тест синовлари учун жами 80 балл берилади";


ц) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март - май ҳамда октябрь - ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.

Малака синовлари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади";


ч) 37-бандда:

биринчи хатбошидагиқув фани" сўзлари "Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари учун тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмасини баҳолашга қаратилган ижодий синовлар шаклида ўтказилади.

Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари чет тили фани ўқитувчилари, маданият ва санъатга, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари ҳамда таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун тест синовлари шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин";


ш) 38-банднинг биринчи хатбошисидаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


э) 42-банднинг биринчи хатбошисидагиқув фанидан малака" сўзлари "Малака" сўзи билан алмаштирилсин;


ю) 43-банднинг биринчи-учинчи хатбошиларидаги, 43-2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


я) 43-7-банддаги "Таълим инспекцияси" сўзлари "Ваколатли вазирликлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-1) 43-10-банднинг биринчи хатбошисидагиқув (махсус) фани бўйича" сўзлари чиқариб ташлансин;


я-2) 45-банддаги "аттестациянинг бирор босқичида" сўзлари "аттестацияда" сўзи билан алмаштирилсин;


я-3) 47-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда ваколатли вазирликлар раҳбарининг буйруғи (қарори) билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда - сертификат) ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади";

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Таълим инспекциясининг" сўзлари "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-4) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин ўн кун ичида ваколатли вазирликлар раҳбарларининг буйруғига (қарорига) кўра етти кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси таркиби ваколатли вазирликлар раҳбарининг ўринбосари (комиссия раиси), соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси ўринбосари), ваколатли вазирлик ходимлари (бир нафари - комиссия котиби), касаба уюшмаси вакили ҳамда ходимларидан иборат бўлади.

Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади";


я-5) 53-бандда:

биринчи хатбоши "буйруқда" сўзидан кейин "(қарорда)" сўзи билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Таълим инспекциясининг" сўзлари "ваколатли вазирликларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


я-6) 61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Ваколатли вазирлик ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори, ваколатли вазирликларнинг буйруғи (қарори) ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан педагог кадрлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин";


я-7) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал

ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог

кадрларининг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар









1-босқич

Таълим ташкилотлари


Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириш, педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотномани уларга тақдим этиш.


Ҳар йили апрель - июль ва сентябрь - декабрь ойларида


Ваколатли вазирликлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари, шунингдек, таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ижодий, назарий ва амалий синовларни ўтказадиган ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.


Ҳар йили

1 февраль ва 1 сентябрга қадар









2-босқич

Педагог кадрлар, давлат хизматлари марказлари, ваколатли вазирликлар


Аттестациядан ўтиш учун педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликлар расмий веб-сайти орқали ҳужжат топшириш.


Ҳар йили

январь-февраль ва август-сентябрь ойларида


Ваколатли вазирликлар


Педагог кадрларнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини баҳолаш ҳамда педагогик маҳоратини аниқлаш, ўқув фани бўйича малака синовларидан ўтказиш.


Ҳар йили

март - май,

октябрь - ноябрь ойларида


Ваколатли вазирликлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари педагог кадрлари, шунингдек, таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ижодий, назарий ва амалий синовларни ўтказиш ва баҳолаш.


Ҳар йили

март - май,

октябрь - ноябрь ойларида









3-босқич

Ваколатли вазирликлар


Амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақланган ва оширилган педагог кадрларнинг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда электрон шаклдаги сертификатларни ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилиш.


Ҳар йили июнь ва декабрь ойларида


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Янгидан тасдиқланган малака тоифалари ёки лавозимларга асосан педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш.


Ҳар йили 1 июлга ва 1 январга қадар









4-босқич

Апелляция комиссияси


Аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.


Мурожаат қилинган пайтдан бошлаб 10 кунда


Апелляция комиссияси


Апелляция комиссияси қарори нусхасини мурожаат этувчи педагог кадрга тақдим этиш.


Комиссия қарори чиққан пайтдан бошлаб 5 кунда


";

 

я-8) 2-илованинг "II. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар" бўлими 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома (ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагоглари учун)";


я-9) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги

тўғрисидаги сертификатнинг

ДАВЛАТ НАМУНАСИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


__________________________________________________________________

(sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi)



PEDAGOG KADRGA TO`G`RIDAN TO`G`RI

BERILGAN MALAKA TOIFASI (LAVOZIMI)

TO`G`RISIDA SERTIFIKAT

Sertifikat seriyasi



Sertifikat raqami


Pedagog kadr to`g`risida malumot:

Pedagog kadrning shaxshiy kodi:



Familiyasi



Ismi



Otasining ismi


Tug`ilgan vaqti



Ish joyi


Tayyorlov yoki talim yo`nalishi,


mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi


              

To`g`ridan to`g`ri malaka toifasi (lavozim)ni berish uchun asos (Nizomning 8-, 9- yoki

10-bandlaridagi holatlaridan biri ko`rsatiladi)


      

To`g`ridan to`g`ri berilgan malaka toifasi yoki lavozim


         

Berilgan sana



Amal qilish muddati


Sertifikatni imzolagan shaxs


QR - kod";


я-10) 9-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги

тўғрисидаги сертификатнинг

ДАВЛАТ НАМУНАСИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби


__________________________________________________________________

(sertifikatni berishga vakolatli vazirlik nomi)



PEDAGOG KADRNING ATTESTATSIYADAN

O`TGANLIGI TO`G`RISIDA SERTIFIKAT

Sertifikat seriyasi



Sertifikat raqami


Pedagog kadr to`g`risida malumot:

Pedagog kadrning shaxshiy kodi:



Familiyasi



Ismi



Otasining ismi


Tug`ilgan vaqti



Ish joyi


Tayyorlov yoki talim yo`nalishi,


mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi


              

Attestatsiya natijasida to`plangan ball:

Birinchi bosqich bo`yicha bilim darajasini baholash natijasi


Ikkinchi bosqich bo`yicha bilim darajasini baholash natijasi


Jami to`plangan ball


       

Attestatsiya natijasida berilgan malaka toifasi yoki lavozim


        

Berilgan sana



Amal qilish muddati


Sertifikatni imzolagan shaxs


QR - kod".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь




















































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск