ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15.12.2023 й. 1-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 04.12.2023 й. 91-сон "Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.01.2024 й. 2382-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.01.2024 й.
N 2382-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.12.2023 й. N 1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.12.2023 й. N 91 |
ҚАРОРИ
"Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот
институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда
бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган
уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги
қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлигининг 2012 йил 30 майдаги 3/1, 45, 7-сон "Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 354-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
|
И. Абдурахмонов |
Вазир |
Д. Кучкаров |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 4 январь