ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15.12.2023 й. 1-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 04.12.2023 й. 91-сон "Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.01.2024 й. 2382-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.01.2024 й.

N 2382-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.12.2023 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.12.2023 й.

N 91


ҚАРОРИ



"Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот

институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда

бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган

уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлигининг 2012 йил 30 майдаги 3/1, 45, 7-сон "Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти ва унинг филиалларига, уруғчилик ҳамда бошқа хўжаликлардан давлат ресурсига харид қилинадиган уруғлик дон учун нав устамаларидан 3 фоизгача ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2382, 2012 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 354-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

И. Абдурахмонов

Вазир

Д. Кучкаров

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 4 январь










































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск