ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 й. 33-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 33



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳокимияти тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 1/60-сонли қарори:


1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир";


2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисми мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий низо хусусиятига эга бўлган ҳар қандай масалаларни, шу жумладан, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан берилган шикоятларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир";


6-бандидаги "Конституциянинг 26-моддасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-бандидаги "Конституциянинг 53-моддасига кўра" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг "Суд ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 06/196-сонли қарори:


2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


12-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шу билан бирга, "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 79-моддасига кўра, ижро ҳужжати ижросини тўхтатиш учун иқтисодий суднинг қарздорга нисбатан аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ҳам асос ҳисобланиши эътиборга олиниши лозим";


19-банди биринчи ва иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "тугатиш иш юритувини очиш" сўзлари "тугатишга доир иш юритишни бошлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 8-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4-бандида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади".


4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 9-бандининг бешинчи хатбошисидан "Бундай ҳолларда, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари қўлланилади (ФК 116-моддаси)" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни қуришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарори:


21-бандидан "ёхуд жисмоний шахсларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин;


21-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, ИПКнинг 31-1-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда эса, бундай иш материаллари тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий судлар суд экспертизаси (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) тайинлаш масаласини ҳал этиш, суд эксперти хулосасини текшириш ва унга баҳо беришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), "Суд экспертизаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган "Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги намунавий низом (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади), шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилишлари лозим".


7. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарори:


7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар акциядор айни вақтда жамиятнинг ходими бўлиб, меҳнатга оид низо юзасидан иқтисодий судга мурожаат қилган бўлса, бундай даъво аризаси ИПКнинг 31-1-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилиши, агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилиши лозим";


9-бандидаги "жамиятнинг" сўзи "ширкатнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


17-бандининг биринчи хатбошисидан "ёхуд ИПКнинг 45-моддасида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда жавобгарни алмаштириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


20-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ёки кун тартибига қўйилган масала бўйича овоз беришдан ўзини тийган йиғилиш иштирокчиси ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, иштирокчининг овоз беришдаги хоҳиш-иродаси бузилган ёки хоҳиш иродасини ифода этиш имконияти бўлмаган ҳолатлар, шунингдек, иштирокчини алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳоллари бундан мустасно";


20.1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарорини ҳақиқий эмас деб топилиши, ушбу қарор асосида тузилган битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва бошқа ҳаракатларнинг ўз-ўзидан ноқонунийлигини келтириб чиқармайди. Бироқ, ушбу ҳолат манфаатдор шахсни битимларнинг ҳақиқий эмаслиги ва бошқа ҳаракатларнинг ноқонунийлигини низолашиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди";


20.2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жамиятдан чиқиб кетган иштирокчи томонидан умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаб қўйилган тақдирда, даъво талаби қаноатлантирилиши рад этилиши лозим, иштирокчининг чиқиб кетиши ва унинг ҳуқуқига тўғридан-тўғри дахлдор бўлган умумий йиғилиш қарори бундан мустасно";

иккинчи, учинчи хатбошилар учинчи, тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


20.3-бандидаги "иштирокчисига" сўзидан кейин "ёки жамиятга" сўзлари билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги 20.4-банд билан тўлдирилсин:

"20.4. Умумий йиғилиш қарорининг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш усули қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаганлиги сабабли бундай даъво талаби ҳар қандай ҳолатда қаноатлантирилиши рад этилиши лозим".


8. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори:


16.2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида" 2001 йил 12 майдаги қарори" сўзлари ""Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни" сўзлари билан алмаштирилсин";


қуйидаги мазмундаги 17.1-банд билан тўлдирилсин:

"17.1. Судларга тушунтирилсинки, корпоратив низоларга оид ишлар доирасидаги битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни кўриб чиқишда, аффилланган шахс билан тузилган битим ҳамда йирик битим тузиш тартиби қоидалари бузилган тақдирда ФКнинг 126-моддаси қўлланилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан видеоконференцалоқа режимида суд мажлисларини ўтказишда процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 28 ноябрдаги 270-сонли қарори 2-банди иккинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "хўжалик" сўзи "иқтисодий" сўзи билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарори 8.5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди, протест келтирилмайди" сўзлари "Бундай ажрим устидан якуний суд ҳужжати билан бирга шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори:


8-бандининг тўртинчи - олтинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилари таҳририда баён этилсин:

"Ўзаро боғлиқ бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса, бундай даъво аризаси ИПКнинг 31-1-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга ўтказилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш материалларини судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Агар ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса, маъмурий судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилиб берилган даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, иқтисодий судга тааллуқли бўлган талаб мазмунан кўриб чиқилади. Маъмурий судга тааллуқли бўлган талабни эса, ИПКнинг 31-1-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш материалларини маъмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва унга оид қисми бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади";


22-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ, агар иш иқтисодий суд, фуқаролик ишлари бўйича суд ёки маъмурий судда кўриш учун тааллуқли бўлмаса, суд иш юритишни тугатади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда иқтисодий суд иш юритишни юқоридаги асосга кўра тугатади. Ишнинг иқтисодий судга тааллуқлилиги ИПКнинг 25 ва 26-моддалари, фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилиги ФПКнинг 26-моддаси ва маъмурий судга тааллуқлилиги МСИЮтКнинг 26 ва 27-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда, низонинг судга тааллуқлилиги, ишни кўриш жараёнида ҳам ўзгариши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Масалан, бундай ҳолат ишга иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси бўла олмайдиган шахсларнинг жалб этилиши муносабати билан вужудга келиши мумкин. Бундай ҳолатда иқтисодий суд ИПКнинг 31-1-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда тааллуқлилигига кўра иш материалларини фуқаролик ишлари бўйича судга кўриб чиқиш учун ўтказиш ва иқтисодий суд ишини юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқариши лозим";


22-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 61-моддасининг учинчи қисмига кўра, судгача санация ўтказилишига кредиторларнинг розилиги бўлган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади" сўзлари ""Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 62-моддасининг учинчи қисмига кўра, судгача санация ўтказилишига кредиторларнинг розилиги бўлган тақдирда, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилади" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, айни бир кредитор ва қарздор ҳисобланган шахслар ўртасида, айни шу талаб бўйича берилган қонуний кучга кирган суд буйруғи мавжуд бўлганда, шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасида айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлганда ҳам ИПК 110-моддасининг 2-бандида назарда тутилган иш юритишни тугатиш учун асос бўлади";


қуйидаги мазмундаги 26-1-банд билан тўлдирилсин:

26-1. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ИПК 152-моддасининг учинчи қисмига асосан судга тааллуқлилигига кўра фуқаролик ишлари бўйича суддан ёки маъмурий суддан даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари келиб тушганда, судья даъво аризаси (ариза) ушбу Кодекснинг 149 - 151-моддаларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслигини аниқласа, даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида даъвогарни (аризачини) хабардор қилади ва унга бунинг учун ўн кундан ортиқ бўлмаган муддат беради.

Бунда, "камчиликлар" деганда, ИПКнинг 149 - 151-моддаларида кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганлиги, шу жумладан, белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ҳамда почта харажатлари тўланмаганлиги ҳам тушунилади.

Ўн кунлик муддатнинг ўтиши, суд ажрими даъвогарга (аризачига) топширилган кундан бошлаб ҳисобланишини эътиборга олиш лозим.

Ажримда кўрсатилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган тақдирда даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади.

Ажримда кўрсатилган муддатда камчиликлар бартараф этилган тақдирда даъво аризаси (ариза) ёки иш материаллари иқтисодий суд томонидан ИПКнинг 153 ва 162-моддасида белгиланган тартибда иш юритишга қабул қилинади";


қуйидаги мазмундаги 27-1-банд билан тўлдирилсин:

"27-1. ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, судья даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни рад этади. Яъни, иш судларнинг эмас, балки бошқа органларнинг (масалан, ҳокимлик, нотариус ва бошқалар) ваколатига тегишли бўлганда, шунингдек, билдирилган талаб ҳуқуқни ҳимоя қилишга қаратилмаган тақдирда, суд даъво аризасини қабул қилишни рад этади.

Агар судья даъво аризаси (ариза)ни иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда иш иқтисодий судга эмас, балки фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқлилиги аниқланса, даъво аризаси (ариза)ни ИПКнинг 31-1-моддасида белгиланган тартибда тегишли судга ўтказади";


қуйидаги мазмундаги 32-1-банд билан тўлдирилсин:

"32-1. Судларга тушунтирилсинки, медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули ҳисобланганлиги сабабли даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги (хусусан, даъвогарнинг талаби жавобгар томонидан қаноатлантирилганлиги) муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилади, бу ҳақда суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамасини ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 21 февралдаги 4-сонли қарорининг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 112-моддасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 136-моддасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида" 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори:


3-бандининг 2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахсларни ва жисмоний шахсларни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризалардан";


3-бандининг 8-кичик бандидаги "апелляция, кассация ва назорат шикоятларидан" сўзлари "апелляция ва кассация шикоятларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги мазмундаги 10-кичик банд билан тўлдирилсин:

"10) Арбитражнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тушунтирилсинки, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 октябрдаги 570-сонли "Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори билан белгиланган";


20-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги "Бундай шикоятлар учун давлат божи тўланмайди" сўзлари билан тўлдирилсин.


20-бандининг иккинчи хатбошисидаги "апелляция, кассация ва назорат шикояти" сўзлари "апелляция ва кассация шикоятлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандининг биринчи хатбошисидан "(2, 20, 21-бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари)" сўзлари чиқариб ташлансин;


22-бандидаги "апелляция, кассация ва назорат тартибида" сўзлари "апелляция ва кассация тартибида" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қароридан 22, 22.1 ва 22.2-бандлар чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Н. Хакимова

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)

















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск