ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.01.2024 й. 4-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 4 январдаги

4-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида дастурий

бюджетлаштириш тизимини жорий этишда

бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет

дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш

ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар (кейинги ўринларда - маблағ тақсимловчи органлар) томонидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг ижтимоий ҳамда иқтисодий вазифа ва функцияларини амалга оширишга қаратилган бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


бевосита натижа кўрсаткичи - бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва ҳар бир тадбир учун сотиб олинган товарлар ҳажмини тавсифловчи миқдор кўрсаткичи;


бюджет дастури - бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган аниқ вазифаларни бажариш ва стратегик ривожланиш ҳужжатларида белгиланган мақсадларга эришишга қаратилган қуйи дастурлар ва/ёки тадбирлар мажмуи;


дастурий бюджетлаштириш - бюджет тизими бюджетлари харажатларини бюджет дастурларига асосан режалаштириш, ижросини таъминлаш, назорат қилиш ва ҳисобот тизими;


мақсадли индикаторлар - бюджет дастурларида белгиланган мақсадларга пировардида эришиладиган ва бевосита натижаларни белгилаб берувчи якуний кўрсаткичлар;


тадбир - бюджет дастури ёки қуйи дастурнинг иш ва хизматни (муайян муаммони) ҳал қилишга қаратилган битта тадбирни ўз ичига оладиган бир қисми;


қуйи дастур - бюджет дастурининг муайян натижага эришишга йўналтирилган фаолиятнинг ўзаро боғлиқ йўналишлари бўйича бир нечта тадбирлар мажмуидан иборат таркибий қисми;


якуний натижа кўрсаткичи - эришиладиган асосий мақсадни тавсифловчи кўрсаткич бўлиб, маблағ тақсимловчи органларнинг фаолияти бўйича сифат ва миқдор ўзгаришларини акс эттиради.


3. Бюджет дастурларининг мақсадли индикаторлари қуйидаги тамойиллар асосида шакллантирилади:

натижадорлик - бюджет дастурларининг пировардида эришиладиган мақсадларга йўналтирилганлиги;

тушунарлилик - индикаторлар моҳияти мутахассислар томонидан ҳам хизматларнинг якуний фойдаланувчилари, шу жумладан, алоҳида истеъмолчилар учун ҳам тушунарли бўлиши лозим, шу муносабат билан нисбатан мураккаб кўрсаткичлардан фойдаланиш тавсия этилмайди;

объективлик - пировардида эришиладиган натижаларни аниқ акс эттириш ва уларнинг ўлчаниши мавҳум (абстракт) бўлмаслиги;

иқтисодий самарадорлик - ҳисобот маълумотларини олишда кам харажат билан амалга оширилиши, маълумотларни тўплашнинг мавжуд тизимларига максимал даражада асосланиши лозим;

қиёсийлик - индикаторларни танлаш маълумотларнинг узлуксиз тўпланиши ва маълум даврлар учун ўхшаш (боғлиқ) вазифаларни ҳал этишда эришилган ютуқларни баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткичлар, шунингдек, халқаро амалиётда қўлланиладиган кўрсаткичлар билан таққослашни таъминлаши лозим;

очиқлик - индикаторларни ишлаб чиқишда фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг фаол иштирок этиши мумкинлиги;

баҳолаш имконининг мавжудлиги - мақсадли индикаторларни баҳолаш (ҳисоблаш) имконининг мавжудлиги.

Бюджет дастурларининг мақсадли индикаторлари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва маблағ тақсимловчи органларнинг стратегик мақсадлари ва концепцияларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


4. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, ижросини таъминлаш, ҳисоботини тузиш ва баҳолаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Бюджет дастурлари маблағ тақсимловчи органларнинг ўрта муддатли давр учун соҳани ривожлантириш дастурлари (концепция ва стратегия) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, миллий барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилади.

Бунда бюджет дастурлари маблағ тақсимловчи органларнинг мақсад ва функционал вазифаларидан келиб чиқиб, битта ёки бир нечтадан бюджет дастуридан иборат бўлиши мумкин.


6. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш учун маблағ тақсимловчи орган томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибида стратегик режалаштириш, соҳа мутахассислари ҳамда иқтисод ва молиялаштириш йўналишлари бўйича ходимлар жалб этилади.

Бунда ишчи гуруҳ фаолиятини бошқариш маблағ тақсимловчи органнинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосарига юкланади.


7. Бюджет дастурлари қуйидаги асосий тамойилларга мувофиқ шакллантирилади:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига, шунингдек, маблағ тақсимловчи органларнинг ваколатлари ва вазифаларига мос келиши;

юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматларга йўналтирилган бўлиши ва унинг номи тақдим этилаётган хизматни кўрсатиши;

мақсад ва вазифаларга эга бўлиши, бунда мақсад ва вазифалар аниқ, тушунарли ва ҳақиқатда эриша оладиган бўлиши, турли хил дастурлар ўртасида такрорланиш бўлмаслиги, шунингдек, ҳар бир дастурнинг мақсади аниқ белгиланган бўлиши ва мақсадли индикаторлар билан ўлчаниши;

мақсадли индикаторлар ҳақиқатда ижро ҳолати, жорий даврдаги кутилаётган ижро ва ўрта муддатли прогнозларни ўз ичига олиши;

мақсадларга эришиш учун ресурсларга (мутахассисларга, ускуналар, товар ва материаллар, бинолар ва бошқалар) бўлган эҳтиёжни асослаш;

бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган барча хавф-хатарлар ҳисобга олиниши;

бошқариш тизимини аниқлаш (чора-тадбирлар режаси) бўлинмаларининг ваколатлари ва мажбуриятларини белгилаш.


8. Маблағ тақсимловчи органлар томонидан ишлаб чиқиладиган бюджет дастури таркибига қуйидагилар киради:

мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг мундарижаси;

мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг паспорти;

мазкур Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги Бюджет дастурининг тавсифи.


9. Бюджет дастури мундарижаси бюджет дастурининг таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштириб, саҳифалар рақамини ифода этади.


10. Бюджет дастури паспорти бюджет дастурининг мақсад ва вазифалари, муддати, қуйи дастур ва тадбирлар номи, молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари, шунингдек, бошқа алоҳида хусусиятлар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ўз ичига олувчи шакл ҳисобланади.


11. Бюджет дастури тавсифи бюджет дастурининг батафсил ёритилган қуйидаги маълумотларини ўз ичига олувчи шакл ҳисобланади:

бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи;

бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари, шу жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари;

бюджет дастурининг қуйи дастур ва тадбирлари тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари;

ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби ва бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини таъминлаш учун таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи;

бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар.

Бунда маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастури тавсифи мазкур Низомга -4в-иловаларда келтирилган шаклларда тузилади.


12. Бюджет дастури тавсифида бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини акс эттиришда қуйидагилар инобатга олинади:

ҳар бир қуйи дастур ва тадбирлар бўйича молиялаштириш манбалари (республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар) аниқ кўрсатилиши;

маблағларни сарфлаш йўналишлари (жорий харажатлар, субсидиялар ва трансфертлар) белгиланиши;

ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдори бюджет харажатларининг гуруҳлари бўйича тақсимланиши.

Бюджет дастурини ишлаб чиқишда ресурсларга бўлган эҳтиёжни асослаш учун маълумотлар ёки соҳа йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, бюджет дастурига қўшимча ҳисоб-китоб жадваллари илова қилиниши мумкин.


13. Бюджет дастурини ишлаб чиқишда:

ушбу мақсадни амалга ошириш билан боғлиқ фаолият соҳасида касбий билимга эга бўлмаган шахслар томонидан тушунишни қийинлаштирадиган махсус атамаларни қўллашга;

ноаниқ талқин қилиш имконини берувчи атамалар ва иборалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


14. Бюджет маблағларини тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг тузилмасида раҳбарият, департамент, бошқарма ва бўлинмаларнинг асосий бюджет дастурлари бўйича тақсимлаш имкони бўлмаган функцияларини бажариш учун харажатларни қамраб олган "Маъмурий ва бошқарув" стандарт бюджет дастури (жорий харажатларни қамраб олувчи) ишлаб чиқилади ҳамда Бюджет дастурлари рўйхатида биринчи бўлиб акс эттирилади.

Ушбу дастур бошқа дастурларни амалга оширишда ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва бошқа стратегик мақсадларни ижросини таъминлаш вазифасини бажаради.

"Маъмурий ва бошқарув" бюджет дастури кичик дастур ва/ёки тадбирлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

маъмурий бошқарув ходимлари, молиявий хизмат, инсон ресурсларини бошқариш, халқаро муносабатлар, юридик хизмат, ички аудит хизмати, жамоатчилик билан алоқалар хизматлари, матбуот котиблари, техник ходимлар ва бошқа тегишли бўлинмаларнинг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда иш ҳақига қўшимчалар;

маблағ тақсимловчи органларни сақлаш харажатлари ва бошқалар.


15. Қуйидагилар бюджет дастурларининг молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

давлат мақсадли жамғармалари маблағлари;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Бюджет дастурларининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори маблағ тақсимловчи органга ўрта муддатли давр учун фискал стратегияда белгиланган маблағларнинг чекланган миқдоридан ошмаслиги лозим.


16. Мақсадли индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳар бир бюджет дастури учун ишлаб чиқиладиган мақсадли индикаторлар, тури, номи, таъриф/тавсифи, баҳолаш (ҳисоблаш) услубиёти, ўлчов бирлиги, ҳақиқатда ижроси, кутилаётган ижроси ва ўрта муддатли давр прогнози, статистик манбаи, маълумотларни тўплаш ва узатиш даврийлиги, масъул ижрочи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.



3-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ВА УЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТАРТИБИ


17. Маблағ тақсимловчи органлар ҳар йили 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, шунингдек, давлат дастурлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхатини ва ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тақдим этади.


18. Фискал стратегия Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланганидан сўнг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш куни ичида маблағ тақсимловчи органларга келгуси йил учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорларини юборади.


19. Бюджет дастурлари ўрта муддатли давр учун фискал стратегияда назарда тутилган келгуси молия йили учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорлари ва кейинги икки йил учун мўлжаллар доирасида шакллантирилади.


20. Маблағ тақсимловчи органлар ҳар йили 1 августга қадар ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг лойиҳасини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.


21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили 25 августга қадар маблағ тақсимловчи органлар билан биргаликда бюджет дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва муҳокама қилади.

Бунда бюджет дастурлари учун талаб этиладиган маблағлар миқдори билан келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни (кейинги ўринларда - Қонун) лойиҳасида назарда тутилган тегишли харажатларнинг чекланган миқдори ўртасидаги номутаносиблик юзага келганда, унга Вазирлар Маҳкамаси томонидан манфаатдор маблағ тақсимловчи органлар раҳбарлари иштирокида аниқлик киритилади.


22. Қонун тасдиқлангандан сўнг маблағ тақсимловчи органлар беш иш куни ичида тасдиқланган бюджет параметрларига мувофиқ бюджет дастурларини қайта кўриб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.


23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш кунида бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказади ва маблағ тақсимловчи органларга ижро учун юборади.


24. Молия йили даврида Қонунга ўзгартиришлар киритилганда ёки маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурлари учун ажратилган маблағлар қайта тақсимланганда, маблағ тақсимловчи органлар томонидан беш иш куни ичида бюджет дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ҳамда мазкур Низомга 2-4 ва 6-7-иловаларга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.


25. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида маблағ тақсимловчи органларнинг ўзгартирилган бюджет дастурларини кўриб чиқиб, рўйхатдан ўтказади ёки қайта ишлаш учун маблағ тақсимловчи органларга юборади.



4-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРИНИНГ ИЖРОСИ ВА УНИНГ

МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


26. Ҳар бир бюджет дастурига маблағ тақсимловчи органнинг буйруғи ёки қарори билан масъул шахс (кейинги ўринларда - администратор) тайинланади ҳамда бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш учун мазкур Низомга 8-иловада келтирилган намунавий жадвалга мувофиқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Бунда бюджет дастури администраторига бюджет дастури ижросини таъминлаш, мониторингини юритиш, ўз вақтида ҳисоботларни тузиш, тадбирлар учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш вазифаси юкланади.

Бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳар бир иштирокчининг функциялари, вазифалари ва мажбуриятларини батафсил тавсифлаш зарур, шу жумладан:

бюджет дастурини умумий амалга оширувчи ва тасдиқланган мақсадли индикаторларга эришишни таъминловчи бўлинма ёки идора;

қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш кўрсаткичларига эришиш ва ажратилган ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган масъул ижрочилар;

бюджет дастури ижросини назорат қилувчи бўлинма ёки идора;

бюджет дастурини амалга ошириш жараёни бўйича ҳисобот тизимлари (бошқарув, бухгалтерия ва статистика).


27. Маблағ тақсимловчи орган томонидан ишлаб чиқиладиган бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш чора-тадбирлар режасида қуйидаги тадбирлар акс эттирилади:

ҳар бир бюджет дастурининг ижроси бўйича тизимли равишда мониторинг юритиш;

бюджет дастурларнинг ижроси бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар чораклик ва ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

бюджет дастурлари ижросини назорат қилиш ҳамда уларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш.

Шунингдек, администратор бюджет дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда келиб чиқадиган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ таклифларни маблағ тақсимловчи органнинг раҳбариятига киритиб боради.


28. Маблағ тақсимловчи органнинг раҳбари томонидан бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботларни умумлаштириш вазифаси молия-иқтисодиёт ишлари бўйича таркибий бўлинмага ёки алоҳида таркибий бўлинмага (кейинги ўринларда - таркибий бўлинма) юкланиши мумкин.



5-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ

БЎЙИЧА ЖАМЛАНМА ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ

ВА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


29. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича жамланма ҳисобот (кейинги ўринларда - ҳисобот) маблағ тақсимловчи органлар томонидан мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда тузилади.


30. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботга тушунтириш хати мазкур Низомга 10-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади ҳамда унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

бюджет дастурининг ижроси бўйича қисқача йиғма таҳлили;

бюджет дастурининг йўналишлари бўйича ҳисобот давридаги тадбирларнинг ижроси ҳолати;

бюджет дастурининг йил давомида амалга оширилиши бўйича белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлил;

бюджет дастурининг мақсадли индикаторлари ижросининг тавсифи;

бюджет дастурининг ижросини таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ҳамда уларни ўзлаштириш ҳолати.


31. Маблағ тақсимловчи органларнинг тегишли таркибий бўлинмаси бюджет дастурларининг чорак ва йиллик ижроси бўйича ҳисоботни умумлаштиргандан сўнг беш иш куни ичида баҳолаш учун ички аудит хизматига тақдим этади.


32. Маблағ тақсимловчи органлар бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни электрон шаклда ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҳамда йиллик ҳисоботни ички аудит хизматининг баҳолаш маълумотномаси билан бирга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 февралига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастурларининг ижроси юзасидан тақдим этилган ҳисоботларни Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.



6-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРИНИНГ

ИЖРОСИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


34. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари маблағ тақсимловчи органларнинг ички аудит хизмати томонидан чораклик ва йиллик шаклда баҳоланади. Чораклик жамланма ҳисобот ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар, йиллик баҳолаш ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар амалга оширилади.

Бунда бюджет дастурларининг ижроси мақсадли индикаторларнинг ижроси билан баҳоланади.


35. Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолашнинг холислиги ва ишончлилигини таъминлаш, соҳа фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мақсадида ички аудит хизмати ходимларини бюджет дастурларининг ижроси ва мониторингини юритиш ҳамда уларнинг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш жараёнларига жалб этишга йўл қўйилмайди.


36. Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан қуйидаги йўналишларда баҳоланади:

ҳисоботда келтирилган мақсадли индикаторларнинг тўлиқлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлиги, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисида маълумотлар акс эттирилганлигини ўрганиш;

маблағ тақсимловчи орган томонидан бюджет маблағларини бир бюджет дастуридан бошқа бюджет дастурига қайта тақсимлаш жараёнида бюджет дастурларидаги ўзгаришларнинг тўғри шакллантирилганлигини таҳлил қилиш;

бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва кўрсаткичларни статистика маълумотларига мувофиқ шакллантирилганлиги;

давлат молиявий назорати органлари томонидан бюджет дастурлари ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда берилган таклиф ва тавсиялар бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш;

ички аудит хизмати томонидан аввалги баҳолаш натижалари асосида берилган таклиф ва тавсияларнинг бажарилиши ҳамда унинг натижаларини таҳлил қилиш;

масъул бўлинмалар томонидан тайёрланган мақсадли индикаторларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш.


37. Ички аудит хизматлари бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича маълумотнома расмийлаштиради.

Бунда мазкур маълумотномада бюджет дастурлари ижросини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги мезонлар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади:

бюджет дастурларида белгиланган мақсадли индикаторларнинг бажарилиши бўйича аниқланган камчиликлар, муаммоли ҳолатлар ва уларнинг бартараф этилиши;

мақсадли индикаторларнинг бажарилмаслик хавфлари бўйича маълумотлар ва уларни бартараф этиш имкониятлари;

мақсадли индикаторлар ижросини бюджетдан ажратилган маблағларга боғлаш имкониятлари;

бюджет маблағларидан янада самарали ва натижали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида янги мақсадли индикаторларни ишлаб чиқиш ҳамда бошқа таклиф ва тавсиялар.



7-БОБ. БЮДЖЕТ ДАСТУРИНИНГ

ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


38. Маблағ тақсимловчи органлар бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ўн иш куни ичида ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради.


39. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тасдиқланган бюджет дастурларини ўн иш куни ичида "Очиқ бюджет" порталида эълон қилади.


40. Маблағ тақсимловчи органлар томонидан бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида қуйидаги муддатларда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштиради:

чораклик ҳисоботлар ва ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари - ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-санасига қадар;

йиллик ҳисоботлар ва ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари - ҳар йили февраль ойининг 25-санасига қадар.


41. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағ тақсимловчи органлар томонидан тақдим этилган бюджет дастурларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ўн иш куни ичида "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштиради.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Бюджет дастурларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий назорат ўрнатилади.


43. Ушбу Низом талабларининг бузилиши ҳамда бюджет дастурларининг ижросида камчиликларга йўл қўйган масъул шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, унинг ижросини

таъминлаш, ҳисоботини тузиш ва баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

I. Бюджет дастурини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш

1-босқич

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар (кейинги ўринларда - маблағ тақсимловчи органлар)


Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, давлат дастурлари ва барқарор ривожланиш мақсадлари асосида ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.


Ҳар йили

1 майга қадар

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Белгиланган тартибда Фискал стратегия тасдиқлангандан сўнг маблағ тақсимловчи органларга келгуси йил учун бюджет харажатларининг чекланган миқдорларини юборади.


5 иш куни ичида







3-босқич

Маблағ тақсимловчи

органлар


Ўрта муддатли давр учун бюджет дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


Ҳар йили

1 августга қадар







4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Маблағ тақсимловчи органлар билан биргаликда бюджет дастурлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва муҳокама қилади.


Ҳар йили 25 августга қадар







5-босқич

Маблағ тақсимловчи

органлар


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни тасдиқлангандан сўнг бюджет параметрларига мувофиқ тегишли бюджет дастурларини қайта кўриб чиқади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритади.


5 иш куни ичида







6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Бюджет дастурларини рўйхатдан ўтказади ва маблағ тақсимловчи органларга юборади.


5 иш куни ичида







7-босқич

Маблағ тақсимловчи органлар


Молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига ўзгартиришлар киритилганда ёки маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурлари учун ажратилган маблағлар қайта тақсимланганда, бюджет дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун киритади.


5 иш куни ичида







8-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Маблағ тақсимловчи органларнинг ўзгартирилган бюджет дастурларини кўриб чиқиб, рўйхатдан ўтказади ёки қайта ишлаш учун маблағ тақсимловчи органларга юборади.


5 иш куни ичида

II. Бюджет дастурининг ижроси ва мониторингини юритиш

9-босқич

Маблағ тақсимловчи органлар


1. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни шакллантиради.


2. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича йиллик ҳисоботларни шакллантиради.


Ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар,

ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар

III. Бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш

10-босқич

Маблағ тақсимловчи органларнинг тегишли таркибий бўлинмаси


Бюджет дастурларининг чорак ва йиллик ижроси бўйича ҳисоботни умумлаштирилгандан сўнг баҳолаш учун ички аудит хизматига тақдим этади.


5 иш куни ичида







11-босқич

Маблағ тақсимловчи органлар


1. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


2. Бюджет дастурларининг ижроси бўйича йиллик ҳисоботларни ички аудит хизматининг баҳолаш маълумотномаси билан бирга Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг

20-санасига қадар,

ҳар йили

20 февралига қадар

IV. Бюджет дастурининг ижросини баҳолаш

12-босқич

Маблағ тақсимловчи органларнинг Ички аудит хизмати


1. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг чораклик ижроси бўйича баҳолашни амалга оширилади.


2. Маблағ тақсимловчи органларнинг бюджет дастурларининг йиллик ижроси бўйича баҳолашни амалга оширилади.


Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг

20-санасига қадар,

ҳар йили

15 февралга қадар

V. Бюджет дастурининг очиқлигини таъминлаш

13-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Тасдиқланган бюджет дастурларини "Очиқ бюджет" порталига эълон қилади.


10 иш куни ичида

14-босқич

Маблағ тақсимловчи органлар


Бюджет дастурларининг ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни ички аудит хизматларининг баҳолаш хулосалари билан биргаликда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида расмий веб-сайтларга жойлаштиради.


Ҳисобот чораги якуни билан кейинги ойнинг

30-санасига қадар,

ҳар йили 20 февралга

қадар

            





Низомга

2-ИЛОВА



Бюджет дастурининг мундарижаси


1. Бюджет дастури паспорти.


2. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи.


3. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари, шу жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари.


4. Бюджет дастурининг қуйи дастур ва тадбирларининг тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари.


5. Ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби ва бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини таъминлаш учун таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи.


6. Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси.


7. Бюджет дастурини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи омилларнинг тавсифи.






Низомга

3-ИЛОВА



Бюджет дастурининг паспорти

Маблағ тақсимловчи орган номи:



Масъул шахс (администратор):


Ф.И.О.


Бюджет дастурни тасдиқловчи раҳбар:


Ф.И.О.

Ижрочилар:


Ф.И.О.


Тасдиқлаш санаси:


20__ й.___.___.


Асос:


Норматив ҳуқуқий-хужжат номи, рақами, санаси


Т/р

Кўрсаткич


Таърифи


1.

Дастур номи



2.

Дастур мақсади ва вазифалари



3.

Дастур муддати



4.

Қуйи дастурлар ва/ёки тадбирлар номи*



5.

Дастурнинг якуний ва бевосита мақсадли кўрсаткичлари



6.

Қамраб олинган аҳоли тоифаси (контингент)



7.

Дастурни амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ташқи омиллар



8.

Охирги 2 йилги ва келгуси 3 йил давомидаги дастур бюджети



9.

Молиялаштириш манбаи ва суммаси (3 йилик)



            

*) Қуйи дастур бўлмаганда, бюджет дастурларининг тадбирлари тўлдирилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Бюджет дастурининг тавсифи

I. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи

1.



(муаммони батафсил баён қилиш, муаммони миқдорий баҳолаш, унинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш)

2.



(муаммони маблағ тақсимловчи органлар даражасида ҳал этишнинг долзарблиги, мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини асослаш)

3.



(аниқланган муаммони ҳал этишда ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг бошқа тармоқларига таъсири, соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.)

         

4. ...................


II. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари, кутилаётган натижалари

шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари

1.



(мақсад ва вазифалар қисқа, аниқ, тушунарли ва ҳақиқатда эриша оладиган бўлиши лозим, шунингдек, бюджет дастурида белгиланган муддатларда муаммонинг ечими акс эттирилади)

2.



(маблағ тақсимловчи органларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа расмий ҳужжатларда белгиланган ваколатларига риоя этиши)

3.



(маблағ тақсимловчи органларнинг ваколатларини белгилаш)

4.



(эришиш мумкинлиги (мақсад ва вазифалар бюджет дастурини амалга ошириш учун белгиланган муддатларда потенциал равишда эришиш мумкин бўлиши керак))

5.



(кутилаётган натижалар, жумладан, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари тўлдирилади ва мазкур Низомга 4а-иловага мувофиқ мақсадли индикаторларнинг прогноз кўрсаткичлари шакллантирилади)

            

6. ...................


III. Бюджет дастури қуйи дастури ва тадбирларининг

тавсифи, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатлари

1.



(қуйи дастур ва тадбирлар ижросини таъминлаш муддатлари ва ресурслар билан боғланганлиги)

2.



(аниқ натижага эришишга қаратилганлиги, бу эса, ўз навбатида, мақсадларга эришиш ва бюджет дастурининг тегишли вазифаларини ҳал этиши керак)

3.



(ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларнинг таркибий элементларининг тақсимланиши ва қисқача тавсифи ва уларни амалга ошириш муддатлари, шунингдек, талаб этиладиган маблағлар миқдори кўрсатилади ва мазкур Низомга 4б-иловага мувофиқ йиғма жадвал шакллантирилади)

4.



(соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.)

   

5. ...................


IV. Ресурсларга бўлган талабларнинг батафсил ҳисоб-китоби

ва бюджет дастурини молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари

бўйича таклиф этилаётган дастур тадбирларининг рўйхати ва тавсифи

1.



(ҳар бир қуйи дастур ва тадбирлар бўйича молиялаштириш манбалари (республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар)

2.



(маблағларни сарфлаш йўналишлари (жорий харажатлар, субсидиялар ва трансфертлар))

3.



(ҳар бир қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар миқдорини Ўзбекистон Республикаси бюджети харажатларининг гуруҳлари бўйича тақсимланган ҳолда, мазкур Низомга 4в-иловага мувофиқ бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирларига ажратиладиган маблағларнинг харажат гуруҳлари бўйича шакллантирилади)

4.



(бюджет дастурини ишлаб чиқишда ресурсларга бўлган эҳтиёжни асослаш учун маълумотлар ёки соҳа йўналишлари ва хусусиятларидан келиб чиқиб, бюджет дастурига қўшимча ҳисоб-китоб жадваллари илова қилиниши мумкин)

5.



(соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.)

6. ...................


V. Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича

амалга ошириладиган чора-тадбирлар

1.



(бюджет дастурининг ижроси бўйича ҳар бир иштирокчининг (бўлинма ёки идора) функциялари, вазифалари ва мажбуриятларини батафсил тавсифлаш керак)

2.



(қуйи дастур ва тадбирларни амалга ошириш кўрсаткичларига эришиш ва ажратилган ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган масъул ижрочилар)

3.



(бюджет дастурини амалга ошириш жараёни бўйича ҳисобот тизимлари бўйича маълумотлар (бошқарув, бухгалтерия ва статистика)

4.



(соҳа йўналишларидан келиб чиқиб, бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин)

5. ...................


VI. Бюджет дастурини амалга оширишга тўсқинлик

қилиши мумкин бўлган ташқи омилларни тавсифлаш

1.



(бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида бевосита жаҳон ҳамжамиятида бўладиган ташқи омиллар)

2.



(бюджет дастурини амалга ошириш жараёнида юз бериши мумкин бўлган табиий офат, пандемия ва бошқа форс-мажор сабаблар)

3.



(соҳа йўналишларидан келиб чиқиб бошқа маълумотлар тўлдирилиши мумкин.)

4. ...................






Низомга

4а-ИЛОВА



Мақсадли индикаторларнинг прогноз

кўрсаткичлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Мақсадли

индикатор-

лар тури*


Мақсадли

индикатор-

лар номи


Кўрсаткич тавсифи


Хақи-

қатда


Кути-

лаётган


Ўрта муддатли

прогноз


Бошланғич

маълумот-

лар ман-

балари

****


Маълумот-

ларни

тўплаш

ва узатиш

даврий-

лиги*****


Таърифи**


Ҳисоблаш

усули

(формула)


Ижрочи

***

Ўлчов

бирлиги


20__ й


20__ й


20__ й


20__ й


20__ й


1.















2.















3.















4.















5.















...















               

*) - ушбу бандда якуний ва бевосита натижа кўрсаткичлари ёзилади.

**) - мақсадли индикаторларни янада кенгроқ ёритиш ҳамда маълум базис даврдаги кўрсаткичга нисбати.

***) - мақсадли индикаторларга масъул ижрочи бўлинма номи ёзилади.

****) - маълумотлар базаси ва статистика манбаи.

*****) - ушбу бандда маълумотларни тўплаш ва ҳисоблаш даврийлиги ёритилади (чораклик, йиллик ва талабга кўра)






Низомга

4б-ИЛОВА



Бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирлари ҳамда

харажатлар турлари бўйича ажратиладиган

маблағлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Бюджет дастурининг номи:__________________________


(млн сўм)

Т/р

Тадбир номи


Жами


202__йил


202__йил


202__йил


Ж

а

м

и

м

а

б

л

а

ғ


шу жумладан:


Ж

а

м

и

м

а

б

л

а

ғ


шу жумладан:


Ж

а

м

и

м

а

б

л

а

ғ


шу жумладан:

Ж

а

м

и

м

а

б

л

а

ғ


шу жумладан:


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ю

д

ж

е

т

и


Б

ю

д

ж

е

т

д

а

н

т

а

ш

қ

а

р

и


М

а

ҳ

а

л

л

и

й

б

ю

д

ж

е

т,


г

р

а

н

т

в

а

б

о

ш

қ

а

м

а

б

л

а

ғ

л

а

р

**


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ю

д

ж

е

т

и


Б

ю

д

ж

е

т

д

а

н

т

а

ш

қ

а

р

и


М

а

ҳ

а

л

л

и

й

б

ю

д

ж

е

т,


г

р

а

н

т

в

а

б

о

ш

қ

а

м

а

б

л

а

ғ

л

а

р

**


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ю

д

ж

е

т

и


Б

ю

д

ж

е

т

д

а

н

т

а

ш

қ

а

р

и


М

а

ҳ

а

л

л

и

й

б

ю

д

ж

е

т,


г

р

а

н

т

в

а

б

о

ш

қ

а

м

а

б

л

а

ғ

л

а

р

**


Р

е

с

п

у

б

л

и

к

а

б

ю

д

ж

е

т

и


Б

ю

д

ж

е

т

д

а

н

т

а

ш

қ

а

р

и


М

а

ҳ

а

л

л

и

й

б

ю

д

ж

е

т,


г

р

а

н

т

в

а

б

о

ш

қ

а

м

а

б

л

а

ғ

л

а

р

**


Жами талаб қилинадиган маблағ


















1

Жорий харажат



















Қўйи дастур *



















1-тадбир



















2-тадбир


















2

Субсидия



















Қўйи дастур*



















1-тадбир



















2-тадбир


















3

Трансферт



















Қўйи дастур*



















1-тадбир



















2-тадбир


















               

*) Қуйи дастур бўлмаганда бюджет дастурларининг тадбирлари тўлдирилади.

**) Бюджет дастурларининг ижроси учун ажратиладиган маҳаллий бюджет маблағлари маълумот учун тўлдирилиб, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда акс эттирилмайди.






Низомга

4в-ИЛОВА



Бюджет дастурининг қуйи дастури ва тадбирларига

ажратиладиган маблағларнинг харажат гуруҳлари бўйича

МАЪЛУМОТ


Бюджет дастур номи:_________________________________


(млн сўм)

Т/р

Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи, иқтисодий

тасниф (харажатлар гуруҳи бўйича)


Харажатлар

моддаси


Жами талаб

этиладиган

маблағ


шундан:


202__йил


202__йил


202__йил



Жами талаб қилинадиган маблағ


ххх





I

Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи:


ххх





1.

I-гуруҳ "Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар"


41.10.000





2.

II-гуруҳ "Иш ҳақига қўшимчалар"


41.20.000





3.

IV-гуруҳ "Бошқа харажатлар"


42.00.000





3.1.

Товар ва хизматлар бўйича харажатлар


42.00.000





3.2.

Асосий воситалар бўйича харажатлар


43.00.000





3.3.

Фоизлар


44.00.000





3.4.

Субсидиялар


45.00.000





3.5.

Грантлар


46.00.000





3.6.

Ижтимоий нафақалар


47.00.000





3.7.

Бошқа харажатлар


48.00.000





3.8.

Молиявий активлар ва мажбуриятлар бўйича харажатлар


49.00.000





II

Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи:


ххх





1.

I-гуруҳ "Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар"


41.10.000





2.

II-гуруҳ "Иш ҳақига қўшимчалар"


41.20.000





3.

IV-гуруҳ "Бошқа харажатлар"


42.00.000





3.1.

Товар ва хизматлар бўйича харажатлар


42.00.000





3.2.

Асосий воситалар бўйича харажатлар


43.00.000





3.3.

Фоизлар


44.00.000





3.4.

Субсидиялар


45.00.000





3.5.

Грантлар


46.00.000





3.6.

Ижтимоий нафақалар


47.00.000





3.7.

Бошқа харажатлар


48.00.000





3.8.

Молиявий активлар ва мажбуриятлар бўйича харажатлар


49.00.000





III

Қуйи дастур ва/ёки тадбир номи


ххх






...








...







             

Изоҳ. Қуйи дастур ва/ёки тадбирларни амалга ошириш ҳисоб-китоблари ҳар бир харажат турлари бўйича қўшимча илова қилинади.






Низомга

5-ИЛОВА

"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

_____- сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

20___ й. "___" ________

_______ ________________________*

(имзо)                     (Ф.И.О.)

м.ў

_______ _________________________**

(имзо)                          (Ф.И.О.)

"Тасдиқлайди"

Ўзбекистон Республикаси

______________________

(маблағ тақсимловчи орган номи)

_____-сон

20___ й. "___" ________

_______ ___________________***

(имзо)                     (Ф.И.О.)


м.ў.

Бюджет дастурларини тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш

КАРТОЧКАСИ

Т/р

Бюджет дастурлари номи


Жами

маблағ

(млн сўм)


20___ й

учун

прогноз


Бюджет

мўлжаллари:


Миллий

стратегия****


Барқарор

ривожланиш

мақсадлари****


20__ й


20__ й


мақсад

рақами


вазифа

рақами


мақсад

рақами


вазифа

рақами


Жами










1.











2.











3.











...











*) Иқтисодиёт ва молия вазирининг масъул ўринбосари томонидан имзоланади.

**) Иқтисодиёт ва молия вазирининг масъул тармоқ департаменти, бошқарма раҳбарлари томонидан имзоланади.

***) Маблағ тақсимловчи органинг раҳбари томонидан имзоланади.

****) Маблағ тақсимловчи органнинг бюджет дастурлари Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт стратегияси, "Ўзбекистон-2030" ва барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларига йўналтирилганлигини назарда тутади. Бунда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами ва санаси кўрсатилади.






Низомга

6-ИЛОВА

"Келишилди"

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

_____- сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси

20___ й. "___" ________

_______ ________________________*

(имзо)   (вазир ўринбосари Ф.И.О.)

м.ў

_______ _________________________**

(имзо) (департамент директори Ф.И.О.)

"Тасдиқлайди"

Ўзбекистон Республикаси

______________________

(маблағ тақсимловчи орган номи)

_____-сон

20___ й. "___" ________

_______ ___________________***

(имзо)                     (Ф.И.О.)


м.ў.

Бюджет дастурларига киритилган

ўзгартиришларни рўйхатга олиш

КАРТОЧКАСИ


(млн сўм)

Т/р

Бюджет дастури номи


20__ йил

учун режа


Аниқлаш-

тирилган

миқдор


Фарқи


Жами





1






2






...


.....




       

*) Иқтисодиёт ва молия вазирининг масъул ўринбосари томонидан имзоланади.

**) Иқтисодиёт ва молия вазирининг масъул тармоқ департаменти директори томонидан имзоланади.

***) Маблағ тақсимловчи органинг раҳбари томонидан имзоланади.






Низомга

7-ИЛОВА


(бюджет дастури номи)


ўзгартириш киритиш бўйича таққослама жадвал

Т/р

Амалдаги таҳрир


Таклиф этилаётган таҳрир


Асос*


I. Бюджет паспорти

1.


......

......

......

2.


......

......


......



II. Бюджет дастури орқали ҳал қилинадиган муаммолар тавсифи

1.

......


......

......

2.

......


......

......


 


III. Бюджет дастурининг мақсади, вазифалари ва кутилаётган натижалари

шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа оқибатлари

1.


......

......

......

2.


......

......

......

IV. …………





                         

*) Бюджет дастурига киритилаётган ўзгартиришларни асослаш (норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва бошқалар)






Низомга

8-ИЛОВА



Бюджет дастури ижросини таъминлаш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш

механизми


Ижро муддати


Масъул ижрочилар*


I. Бюджет дастурини молиялаштириш

1.






..






II. Бюджет дастурининг ижросини таъминлаш ва мониторинг қилиш

..






..






III. Бюджет дастурининг (мақсадли индикаторларни)

ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва баҳолаш

..






..






IV. ** …………………………………………………

..






..






         

*) Чора-тадбирлар ижросини таъминлаш учун масъул ижрочи бошқа ишга ўтганда ёки ишдан бўшаган тақдирда, ушбу вазифа мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар томонидан амалга оширилади.

**) Бюджет дастури ижросини таъминлаш учун соҳа йўналишидан келиб чиқиб, бошқа чора-тадбирлар амалга оширилиши мумкин.






Низомга

9-ИЛОВА



Бюджет дастурларига ажратилган маблағлар ва

мақсадли индикаторларнинг ижроси тўғрисида

ҲИСОБОТ


20 __ йил _______________ ҳолатига кўра


Маблағ тақсимловчи орган номи: ___________________________________

Ҳисобот даври: йиллик (1 январь ҳолатига кўра ), чораклик (1 апрель, 1 июль, 1 октябрь)

Т/р

Бюджет дастури ва мақсадли

индикаторлар номи*


Ўлчов

бирлиги


20__ йил

жами режа


20___ йил

аниқланган

режа


шундан: 1-чорак,

6, 9 ойлик, йиллик


Изоҳ


ижро


фарқи

(-кам,+кўп)


фоизда



Жами бюджет дастурлари бўйича


млрд сўм







1

Бюджет дастури номи:__________________


млрд сўм








Дастур мақсади:__________________










Якуний натижа кўрсаткичи**










......










Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи**










......









2

Бюджет дастури номи:__________________


млрд сўм








Дастур мақсади:__________________










Якуний натижа кўрсаткичи**










......










Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи**










......









               

*) Бюджет дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисобот барча бюджет дастурлари учун тузилади.

**) Мақсадли индикаторлар тоифасидан келиб чиқиб, уларнинг ижроси ярим йиллик ва йиллик натижага эришилиши мумкин.






Низомга

10-ИЛОВА


(маблағ тақсимловчи орган номи)


бюджет дастурларининг 20__ йил учун



ижроси тўғрисидаги ҳисоботига


(1-чорак, 6,9 ойлик, йиллик)


ТУШУНТИРИШ ХАТИ


20__ йилда __ (маблағ тақсимловчи орган номи)__нинг бюджет дастурларига жами *____ млрд сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида ажратилган маблағларнинг ____ млрд сўми (___фоиз) ўзлаштирилган.

__(бюджет дастури номи)_ нинг _ та мақсадли индикаторнинг ижроси ўртача _ фоизга бажарилган.


1. ___(бюджет дастур номи)_ нинг ижросига 20__ йилда режалаштирилган маблағ *____ млрд сўмни ташкил этиб, ҳисобот даврида ушбу маблағларнинг ____ млрд сўми (__ фоиз) ўзлаштирилган.

__(бюджет дастури номи)_ нинг _ та мақсадли индикаторнинг ҳисобот даврида ижроси ўртача _ фоизга бажарилган.

Ажратилган маблағлар доирасида мақсадли индикаторлар қуйидагича ижро этилган. Жумладан:


1.1. ___(индикатор номи)__ мақсадли индикатори бўйича йиллик режаси __** бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида __** га ёки йиллик режага нисбатан __ фоизга бажарилган.

((_________ сабабга кўра _________ индикатор ижро этилди/этилмади) индикаторларни ижроси бўйича батафсил изоҳ)____ ***


1.2. ________ мақсадли индикатори бўйича йиллик режаси __** бўлиб, ҳақиқатда ҳисобот даврида __**га ёки йиллик режага нисбатан __ фоизга бажарилган.

((_________ сабабга кўра _________ индикатор ижро этилди/этилмади) индикаторларни ижроси бўйича батафсил изоҳ)____***

1.3.



(бюджет дастурининг ижро ҳолати бўйича қисқача йиғма таҳлил, қуйи дастур/ тадбирларнинг ижро ҳолати, ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлил ва бошқа маълумотлар)

           

*) йиллик аниқланган режа кўрсаткичи қўйилади;

**) миқдорни белгиловчи кўрсаткич қўйилади;

***) мақсадли индикаторларнинг режа кўрсаткичларининг бажарилишига таъсир қилган асосий ташқи ва ички омиллар ёритилиши, жумладан, мақсадли индикаторлар кўрсаткичларининг ижроси учун талаб этиладиган маблағларнинг ўзгариши ва бунинг индикатор ижроси учун таъсири, шартнома тузишнинг кечикиши, товар моддий бойликларни етказиб беришдаги муаммолар, статистик маълумотларни йиғиш билан боғлиқ муаммолар ва бошқалар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 январь












































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск