ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг

мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш

билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими (кейинги ўринларда - ходим) ёки унинг яқин қариндошларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари ва опа-сингиллари) мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.

Мазкур Низом давлат божхона хизмати органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларнинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига давлат божхона хизмати органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган бўлса, татбиқ этилади.



2-БОБ. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАСАЛАСИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомни амалга ошириш мақсадида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича божхона бошқармаларида, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда - божхона органлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялар тузилади.


4. Комиссия таркиби божхона органининг тегишли хизматлари ходимларидан ташкил топади ва божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


5. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни тўплаш ва расмийлаштириш божхона органларининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси ҳамда жойлардаги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлим ва шуъбалари (кейинги ўринларда - кадрлар хизматлари) томонидан амалга оширилади.


6. Ўз мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мақсадида ходим ёки унинг яқин қариндошлари божхона органи раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.

Билдирги (ариза) тушган куннинг ўзида божхона органи раҳбари томонидан кадрлар хизматига йўналтирилади.


7. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб уч кун муддатда божхона органининг кадрлар хизмати томонидан тегишли комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида ходимнинг билдиргиси ёки унинг яқин қариндошларининг аризаси;

мол-мулкига зарар етказилган ҳолатлар бўйича текширув хулосаси;

мол-мулкига етказилган зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар.


8. Комиссия томонидан ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.


9. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида комиссия қарори қабул қилинади ва божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган баён билан расмийлаштирилади.


10. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилади.


11. Комиссия раиси ва аъзолари зарарнинг ўрнини қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида комиссия қарорининг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.



3-БОБ. ЗАРАРНИНГ ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


12. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси комиссия томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бунда баҳолаш ташкилотини жалб этиш билан боғлиқ харажатлар божхона органлари томонидан қопланади.


13. Ҳисоб-китоблар нақд пулда ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Зарар натура шаклида, тенг қийматдаги мулкни бериш, уни таъмирлаш ёки бошқа шаклларда ҳам қопланиши мумкин.

Мазкур Низомда назарда тутилган тўловлар божхона органларининг молия-иқтисодиёт хизматлари томонидан амалга оширилади.


14. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу зарарнинг ўрни божхона органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга қоплаб берилиши лозим.


15. Мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан амалга оширилади ва кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.

Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилгунга қадар, истисно тариқасида, Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланиши мумкин. Кейинчалик Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.



4-БОБ. ЗАРАРНИ АЙБДОР ШАХСЛАРДАН

УНДИРИШ ТАРТИБИ


16. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган божхона органи ушбу ҳолат билан боғлиқ харажатларни етказилган зарар учун айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахслардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўради.

Бунда айбдор шахсларни топиш мақсадида ваколатли органларга тегишли сўровномалар юборилиши ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа зарур тадбирлар амалга оширилиши мумкин.


17. Божхона органларининг молия-иқтисодиёт хизматлари томонидан зарарнинг ўрни қопланган кундан бошлаб икки кун муддатда зарарнинг ўрни қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномаси, чиқим касса ордерлари, тўлов қайдномалари, ҳисоб-фактура ва бошқалар) нусхалари тегишли божхона органининг юридик хизматига айбдор шахслардан зарар суммасини ундириш чораларини кўриш учун тақдим этилади.


18. Божхона органларининг юридик хизматлари зарарнинг ўрни қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда айбдор шахсларга нисбатан даъво (қарши даъво) киритиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур ҳужжатларни расмийлаштиради ва уларга нисбатан даъво (қарши даъво) киритиш чораларини кўради;

судларда тегишли божхона органи вакили сифатида иштирок этади;

ундиришга қаратилган, лекин ундирилмай қолган (айбдор жисмоний шахс вафот этган, I гуруҳ ногиронлик рўйхатига киритилган ҳолларда) маблағларни ҳисобдан чиқариш учун суд қарорлари ёки бошқа ҳужжатларни тегишли божхона органининг молия-иқтисодиёт хизматига тақдим этади;

ўз ваколати доирасида зарарнинг ўрнини қоплаш харажатларини ундириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга оширади.


19. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

         

  




Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг

мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши

билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг

ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ

          

      

Босқичлар

      


     

Субъектлар

      


     

Чора-тадбирлар

     


     

Бажариш муддатлари

     








1-босқич


Божхона органи ходими, унинг

яқин қариндошлари, айбдор шахс


       

Божхона органи ходимининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини аниқлайди.

       


Зарар етказилган вақтда








2-босқич


      

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология маркази

        


Мол-мулкка ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарар ҳолатини ўрганиш учун зарур ҳужжатларни комиссияга киритади.


Уч кун муддатда








3-босқич


        

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология марказидаги

комиссиялар

        


Тақдим этилган ҳужжатлар комиссияда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.


Ўн беш кун муддатда








4-босқич


        

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология марказидаги

комиссиялар

          


Комиссия қарорини манфаатдор шахсга етказади.


Уч кун муддатда








5-босқич


      

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология маркази

        


Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб беради.


Комиссия қарори қабул

қилинганидан сўнг бир

ой муддатда








6-босқич


      

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология маркази

        


Етказилган зарар қопланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ва харажатларни айбдор шахслардан ундириш бўйича суд органларига даъво (қарши даъво) киритади.


Тасдиқловчи ҳужжатлар

тақдим этилганидан сўнг

ўн кун муддатда








7-босқич


      

Божхона қўмитасининг марказий

аппарати, ҳудудий тузилмалари,

Божхона институти ва Миллий

кинология маркази, давлат

ижрочилари

       


Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундиради.


Суд қарорида белгиланган

муддатда

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь



































































Время: 0.0759
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск