ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик

(ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Марказий божхона лабораторияси, Божхона институти, Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда - божхона органлари) хизмат қилаётган ва турар жой билан таъминланмаган сержант ва офицерлар таркибига кирувчи ходимларга (кейинги ўринларда - ходимлар) уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.


2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда - пул компенсацияси) хизматни ўташ жойи бўйича уй-жойлар билан таъминланмаган ходимларга амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно):

Тошкент шаҳрида - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари ва туманлари марказларида - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўланади.


3. Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (ходимларнинг ўзини ҳисобламаган ҳолда), ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда ходимларнинг тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади.



2-БОБ. ХОДИМЛАРГА ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИНИ

ТЎЛАШ ҲОЛАТЛАРИ


4. Пул компенсацияси ходимларга:

божхона органларига хизматга қабул қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ёхуд бошқа вилоятларга (кейинги ўринларда - ҳудуд) лавозимга тайинланганда ёки хизматни ўташ учун юборилганда (ходим доимий яшаш жойидаги ҳудудга лавозимга тайинланган ёки хизматни ўташ учун юборилган ҳоллар бундан мустасно);

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки махсус унвон ва мартаба даражаси бўлиши назарда тутилган бошқа органлардан божхона органларига қабул қилганда;

Божхона институтининг магистратура ёки докторантурасига ўқишга кирганда;

хизматни давом эттириш учун бошқа ҳудудга юборилганда пул компенсацияси ушбу Низомнинг 2-бандида белгиланган миқдорларда тўланади.


5. Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимларига Тошкент шаҳрида уй-жойни ижарага олганда, компенсация миқдори Тошкент шаҳри бўйича белгиланган меъёрларда тўланади.


6. Пул компенсацияси юборилган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида тўланади.



3-БОБ. ХОДИМЛАРГА ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


7. Пул компенсациясини тўлаш:

а) узоқ муддатли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал учун субсидия ажратилган ходимларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой яшашга тайёр ҳолда фойдаланишга топширилган кундан кечиктирмай;

б) хизматни давом эттириш учун бошқа ҳудудга юборилган ёки божхона органлари хизматидан бўшатилган кундан бошлаб;

в) божхона хизмати органлари ходими томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси олинган кундан бошлаб тўлиқ 24 ой ўтгандан кейин;

г) лавозимидан озод этилиб, божхона органлари ихтиёрига олинганда (ташкилий-штат тадбирлари ўтказилиши даврида пул таъминотини тўлиқ сақлаш вақти, болани парвариш қилиш учун берилган таътил даври, Божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан Божхона институтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган даври, суд ажримига асосан эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган даври бундан мустасно);

д) ходимга (ёки унинг турмуш ўртоғига) тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у (унинг турмуш ўртоғи томонидан) уй-жой сотиб олганда, уй-жой майдонининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси (олди-сотди шартномалари) имзоланган кундан бошлаб тўхтатилади.


8. Хизматни давом эттириш учун юборилган жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди.


9. Ходимлар пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда таркибий тузилма раҳбарига билдирги берадилар.


10. Билдиргига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

қонунчиликка мувофиқ оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳужжатларининг нусхаси;

ходим ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома;

солиқ идораларида рўйхатга олинган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасининг нусхаси.


11. Тегишли божхона органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) учун компенсация миқдорини кўрсатган ҳолда, пул компенсацияси тайинлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Тегишли божхона органи ходимлар ижарага олинган уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари ўзгаришини доимий назорат қиладилар.


12. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, ходимнинг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги билдиргиси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда мурожаат этган кундан бошлаб, тегишли буйруқ имзолангандан сўнг тўланади.


13. Биргаликда никоҳда бўлган божхона органлари ходимларига (хотинига, эрига) пул компенсацияси хизматни ўташ жойидан эри (хотини) турар жой майдони билан таъминланмаганлиги ва пул компенсацияси олмаслиги ҳақидаги маълумотнома бўлган тақдирда, хизматни ўташ жойи бўйича улардан бирига тўланади.

Божхона органларида аёл ходимларга бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ божхона органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.


14. Пул компенсацияси божхона органлари ходимининг хизматни ўташ жойи бўйича молия тузилмаси томонидан ўтган ой учун кейинги ойнинг 5 кунигача, декабрь ойи учун ушбу ойнинг якунига қадар тарқатиш қайдномаси бўйича тўланади.


15. Пул компенсациясини олиш учун ҳужжатлар божхона органларида қонунчиликда белгиланган муддат тамом бўлгунча сақланади.


16. Ходимга (ёки унинг турмуш ўртоғига) хизмат уй-жойи берилганда ёки у (унинг турмуш ўртоғи томонидан) хизмат қилаётган жойда уй-жой сотиб олганда, у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Божхона қўмитасининг Молия-иқтисодиёт тузилмасига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ёзма равишда хабар бериши шарт.


17. Ходимлар томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ миқдорда ундириб олинади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низомга мувофиқ ходимларга пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


19. Пул компенсациясини тўлашнинг тўғрилигини назорат қилиш тегишли божхона органлари раҳбарлари зиммасига юкланади.


20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь




































































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск