ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш

чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли

ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси), Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази) (кейинги ўринларда - божхона органлари) хизмат қилаётган, махсус унвон берилган божхона органлари ходимлари ва Божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларни (кейинги ўринларда - ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартибини белгилайди.


2. Ходимни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ходим ёхуд унинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар тайинлаш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни тақдим этиш мақсадида амалга оширилади.


3. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ходимга ёки унинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бир марталик нафақалар ва бошқа имтиёзлар тақдим этилади.


4. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки тан жароҳати олишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.


5. Ходимни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш хизмат текшируви хулосаси асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН (ВАФОТ ЭТГАН) ЁКИ ОЛГАН

ЖАРОҲАТИ ТУФАЙЛИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН

ШАХС ДЕБ ТОПИШ ТАРТИБИ


6. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда бевосита унинг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) расмийлаштиради.


7. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


8. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, унинг раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.


9. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Божхона қўмитаси раҳбариятига ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши ҳолати юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.


10. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун ходим хизмат қилаётган ҳудуддаги божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.


11. Хизмат текшируви божхона органларининг шахсий хавфсизлик, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш (кейинги ўринларда - кадрлар хизматлари) ҳамда бошқа бошқармаларининг (бўлим, шуъбаларининг) масъул ходимлари томонидан 30 кун ичида ўтказилади.

Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши мазкур Низомнинг 15-банди асосида унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, ходим томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.


12. Хизмат текширувини ўтказиш муддати қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин.


13. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади.

Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


14. Хизмат текшируви хулосасида ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ ёхуд хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилганлиги кўрсатилади.


15. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:

лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида;

жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;

хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;

хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;

бедарак кетиш - ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

хизмат вақтидан ташқари пайтда ходимнинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;

суд томонидан ходимнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.


16. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилган тақдирда, хизмат текшируви хулосасида бунинг асосланган сабаблари кўрсатилади.


17. Божхона органлари кадрлар хизматларининг масъул ходимлари хизмат текшируви хулосаси тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ходим ва (ёки) унинг оила аъзоларини хизмат текшируви натижалари тўғрисида, шунингдек, ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган тақдирда, ходим ёки унинг оила аъзоларини қонунчилик ҳужжатларида тақдим этилиши белгиланган нафақалар ва имтиёзлар ҳақида ёзма равишда таништиради.



3-БОБ. ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН (ВАФОТ ЭТГАН) ЁКИ ОЛГАН

ЖАРОҲАТИ ТУФАЙЛИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС

ДЕБ ТОПИЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАР

ЙИҒМАЖИЛДЛАРИНИ ЮРИТИШ


18. Божхона органларининг кадрлар хизматлари хизмат текшируви хулосаси асосида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳар бир ходим ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни ҳамда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг алоҳида йиғмажилдини шакллантиради.


19. Йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тикилади:

хизмат текшируви хулосаси;

далолатнома;

воқеа оқибатида жароҳат олган ходимнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;

суд-тиббий экспертиза хулосаси;

воқеа юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариши билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);

воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ҳукми (агар мавжуд бўлса);

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ва ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;

ходим божхона органларидан хизматдан бўшатилган тақдирда, унинг хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма.


20. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг ҳужжатлари йиғмажилдлари тегишли божхона органлари кадрлар хизматларида доимий сақланади.


21. Божхона органлари кадрлар хизматлари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмай ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни хатловдан ўтказади ҳамда хатлов натижасида аниқланган маълумотларни янгилаб боради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


22. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича божхона органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи божхона органларига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь












































































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск