ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига,

шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари

оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда - божхона органлари) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ходим - божхона органларида махсус унвонда хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) Божхона институтининг курсантлари ва тингловчилари;


Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходим - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходим;


хизмат мажбурияти - Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шу жумладан, Божхона қўмитасининг идоравий ҳужжатларига мувофиқ божхона органлари таркибий тузилмалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга юкланган вазифалар ҳамда функциялар;


тан жароҳати - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);



бир марталик нафақа (кейинги ўринларда - нафақа) - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури.


3. Ушбу Низом:

божхона органлари ходимларига (офицер ва сержантлар);

Божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;

Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.


4. Ходим Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда), унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 100 баравари миқдорида нафақа тайинланади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.


5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходимга:

оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) - ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 50 баравари миқдорида;

ўртача оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) - ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 20 баравари миқдорида нафақа тайинланади.

Нафақа миқдорини белгилашда воқеа содир бўлган кунда эгаллаб турган лавозими ва унвони маоши (курсант ва тингловчиларнинг стипендияси) инобатга олинади.


6. Божхона органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлар оила аъзоларига нафақа ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тўланади.


7. Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.


8. Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда), ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатиб ўтилган миқдорларда стипендия ва эга бўлган махсус унвони маоши йиғиндиси миқдоридан келиб чиқиб нафақа ҳисобланади.


9. Нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддатининг талаблари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ қўлланилади.



2-БОБ. НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


10. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳолат юз берганда, бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ходимнинг олган тан жароҳати бўйича дарҳол далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) расмийлаштиради.


11. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


12. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, раҳбар ёхуд раҳбарнинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.


13. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Божхона қўмитаси раҳбариятига юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.


14. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун тегишли божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан хизмат текшируви тайинланади.


15. Хизмат текшируви тегишли божхона органи мансабдор шахслари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади. Бунда хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳат олиши унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, хизмат интизоми ва қонун талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.


16. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ходимдан олинадиган қон намунаси таркибида спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик ёки психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.


17. Хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходим томонидан ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) сабабини, олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза муассасаларида экспертиза тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади.

Экспертизани тайинлаш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.

Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади. Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган тегишли божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. Хизмат текшируви натижасига доир хулосага асосан ходимнинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан содир этилган воқеа юзасидан қуйидаги ҳужжатлар тўпланади:

ходим ва унинг яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома;

ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан берилган маълумотнома;

хизмат текшируви натижасига доир хулоса нусхаси;

суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси.

Агар юз берган ҳолат бўйича ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига мувофиқ жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса, масъул ходим томонидан ушбу қарор нусхаси ҳам тегишли ҳужжатларга илова қилинади.


19. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ёки Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, тегишли божхона органи раҳбари белгилаган масъул ходим томонидан мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тўпланади:

ходимнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

нафақа олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

божхона органи раҳбарининг ходимни шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;

божхона органи бошлиғининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ходим яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма.


20. Ҳудудий божхона органларининг ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда беш кун муддатда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими ёки шуъбасига (кейинги ўринларда - кадрлар хизмати) тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар тегишли кадрлар хизмати томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, ўн кун муддатда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.


21. Божхона қўмитасининг марказий аппарати ходимлари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) ёки тан жароҳати олганда, тегишли соҳавий хизматлар томонидан хизмат текшируви ўтказилади ва барча ҳужжатлар хизмат текшируви натижасига доир хулосага илова қилинган ҳолда уч кун муддатда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига тақдим этилади.


22. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.


23. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан ўн беш кун муддатда ўрганиб чиқилади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тўланадиган нафақа бўйича тақдимнома (кейинги ўринларда - тақдимнома) киритилади.


24. Тақдимноманинг асл нусхаси Божхона қўмитаси раиси нафақа миқдорини аниқ белгиланган ҳолда тасдиқлагандан сўнг Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси томонидан ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига, тақдимноманинг нусхалари эса маълумот ва ижро учун Божхона қўмитасининг Молия-иқтисодиёт бошқармасига юборилади.


25. Ходимнинг ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:

лавозим мажбуриятларини бажариш вақтида;

жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;

хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;

хизмат, даволаниш ва хизмат сафарини ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;

бедарак кетиш - ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганида;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

хизмат вақтидан ташқари пайтда ходимнинг ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;

суд томонидан ходимнинг ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда;

агар ходим хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, ходимга ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.



3-БОБ. НАФАҚА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


26. Нафақа ходимнинг сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия-иқтисодиёт хизмати томонидан тан жароҳати олган ходимга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.

Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.


27. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилгандан сўнг олган тан жароҳати туфайли бир йил ичида вафот этган бўлса, унинг оила аъзоларига Божхона қўмитаси раиси томонидан белгиланган миқдорда аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўланади.

Бундай ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, қўшимча равишда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилади ҳамда мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган тартибда Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборилади.


28. Нафақани расмийлаштириш учун тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳудудий божхона органларининг кадрлар хизматлари томонидан ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида умумлаштирилади.


29. Ушбу Низомга мувофиқ ходимларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига

бир марталик нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

          

    

Босқичлар

  


     

Субъектлар

    


      

Чора-тадбирлар

     


    

Бажариш

муддатлари

  








1-босқич


       

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази

   


Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар тан жароҳати олганда ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборади.


Ўн беш кун

муддатда








2-босқич


Божхона қўмитасининг Инсон

ресурсларини ривожлантириш

ва бошқариш бошқармаси


      

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига тақдимнома киритади.

       


Ўн беш кун

муддатда








3-босқич


Божхона қўмитасининг Инсон

ресурсларини ривожлантириш

ва бошқариш бошқармаси


       

Божхона қўмитаси раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойига юборади.

        


Уч кун муддатда








4-босқич


      

Божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази

       


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади.

Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


Ўн беш кун

муддатда

          

           




Низомга

2-ИЛОВА



Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш   чоғида   ҳалок   бўлган   (вафот   этган)

ходимларининг оила аъзоларига бир марталик

нафақа тайинлаш тартиби

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

          


       

Субъектлар

     


      

Чора-тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази


Божхона органлари ходимлари ва Божхона институтида таълим олаётган курсант ва тингловчилар ҳалок бўлганда ушбу ҳолатнинг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлик ёки боғлиқ эмаслигини аниқлаш ва уларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар ва хизмат текшируви хулосасини Божхона қўмитасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармасига юборади.


    

Фуқаролик кодексининг 1146-моддаси ва ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирган кундан бошлаб уч кун муддатда

          








2-босқич


Божхона қўмитасининг Инсон

ресурсларини ривожлантириш

ва бошқариш бошқармаси


      

Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш бўйича юборилган барча ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва нафақа миқдорини аниқ белгилаб бериш учун Божхона қўмитаси раисига тақдимнома киритади.

      


Ўн беш кун

муддатда








3-босқич


Божхона қўмитасининг Инсон

ресурсларини ривожлантириш

ва бошқариш бошқармаси


         

Божхона қўмитаси раиси томонидан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа миқдори тасдиқлангандан сўнг тақдимноманинг асл нусхасини ижро учун ходимнинг сўнгги хизмат ёки ўқиш жойига юборади.

       


Уч кун муддатда








4-босқич


       

Божхона қўмитасининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология маркази

       


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари (жорий молия йили учун тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича иқтисод қилинган ёки буюртма асосида давлат бюджетидан қўшимча ажратилган маблағлар) ҳисобидан нафақа миқдоридаги тўловни амалга оширади.

Нафақа ходимнинг хизмат ёки ўқиш жойидаги молия хизматлари томонидан тўланади.


Ўн беш кун

муддатда

            

           




Низомга

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________

(божхона органи бошлиғи)

_______________________________

(лавозими, унвони, Ф.И.О.)

_______________________________

(имзо гербли муҳр билан тасдиқланади)

        

     

Ходимнинг олган тан жароҳати бўйича ______-сон

ДАЛОЛАТНОМА

            

1.



(тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О., туғилган йили)

           

2. Тан жароҳати олинган жой:


            


          

3. Жароҳатланган (яраланиш, контузия, майиб бўлган) вақт:


            


(йил, кун, ой, соат ва дақиқа)

             

4. Воқеа тафсилотлари:


            


          


          


          


          


          

5. Тан жароҳати олишининг сабаблари:


            


          


          


          

6. Тан жароҳати олишининг сабаблари ва ҳолатлари бўйича хулоса:

          


          


          


          

Далолатномани тузган шахслар:

         

1.



(фуқаронинг аниқ яшаш манзили, Ф.И.О., имзо)

         

2.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

         

3.



(эгаллаб турган лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо)

         




Низомга

4-ИЛОВА



Бир марталик тўланадиган нафақа бўйича

ТАҚДИМНОМА

           

1.



(ҳалок бўлган (вафот этган) ёки тан жароҳати олган ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

          

2.



(ҳолат юз берган вақт ва унинг тафсилотлари)

          

3.



(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаси хулосасининг қисқача мазмуни)

          

4.



(ходимга ёки унинг меросхўрига тўланиши тавсия этилаётган нафақа миқдори)

          

Инсон ресурсларини ривожлантириш

ва бошқариш бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо

________________________














(Ф.И.О.)

Р О З И М А Н

Юридик бошқарма бошлиғи

(махсус унвони)

имзо

_________________________



(Ф.И.О.)

Молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо

_________________________














(Ф.И.О.)

Шахсий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи

(махсус унвони)

имзо

_________________________














(Ф.И.О.)

Қ Ў Ш И Л А М А Н

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона

қўмитаси раисининг ўринбосари

(махсус унвони)

имзо

________________________














(Ф.И.О.)

          

5.



(Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси

томонидан ходим ёки унинг меросхўрига тўланиши кўрсатилган нафақа миқдори)

          

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона

қўмитаси раиси

(махсус унвони)

имзо

________________________














(Ф.И.О.)

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь









































































Время: 0.0116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск