ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2024 й. ПҚ-13-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2024 й.

N ПҚ-13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатишга кенг миқёсда ўтишини рағбатлантириш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларини қўллаш орқали жамоатчилик назоратига асосланган рағбатлантириш институтини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахсларни манзилли қўллаб-қувватлаш, шунингдек, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган фуқароларга харид суммасининг 1 фоизини республика бюджетидан қайтариш тартибини такомиллаштириш;

қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган фуқароларга солиқ имтиёзларини қўллашни тартибга солиш.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 январдаги

ПҚ-13-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5252-сон қарори 1-бандининг "а" кичик бандида:


а) биринчи хатбошидаги "2022 йил 1 январдан" сўзлари "2024 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбоши "харид суммасининг" сўзларидан кейин "базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан ошмаган қисмидан" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорида:


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Белгилансинки:

а) умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил муддатга, қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

ушбу қурилмалар бўйича - юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, алоҳида турувчи қурилмалар билан банд бўлган ер участкалари бўйича - юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, электр энергиясини умумий тармоққа сотишдан олинган фойда бўйича - фойда солиғини;

уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини.

Агар қурилмалар ўрнатилаётган қуёш панеллари қувватининг 25 фоизидан кам бўлмаган қувватни ташкил этадиган электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса, ушбу кичик бандда назарда тутилган солиқ имтиёзлари улар фойдаланишга топширилган кундан бошлаб ўн йил муддатга қўлланилади.

Ушбу кичик бандда белгиланган солиқ имтиёзлари жисмоний шахсларга улар томонидан умумий қуввати 1 кВтдан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилганда ҳар бир объект бўйича бир маротаба қўлланилади.

Бунда cолиқ имтиёзларининг йиллик миқдори жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича эса - базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги лозим;

б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорида:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2024 йил 1 январдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган жисмоний шахслар 2-иловадаги рўйхатга мувофиқ товарларнинг чакана савдо объектларида харидини амалга оширганда ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси республика бюджетидан қайтарилади. Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади";


б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 6-8-бандлар билан тўлдирилсин:

"6. Ун

7. Шакар

8. Дори воситалари ва тиббий хизматлар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"банк картаси тури (корпоратив ёки шахсий)";

учинчи - ўттизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 255-сон қарорида:


а) 1-банднинг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги ", шу жумладан, корпоратив карталар" сўзлари "(корпоратив банк карталаридан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваридан ошмаган қисмидан бир фоизи (кейинги ўринларда - товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисми) уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилади";


4 ва 5-бандлардаги ", шу жумладан, корпоратив карталар" сўзлари "(корпоратив банк карталаридан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь































































Время: 0.0629
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск