ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2024 й. ПҚ-14-сон "Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2024 й.

N ПҚ-14



ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ  АМАЛГА  ОШИРИШНИ

ЖАДАЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фармацевтика соҳасида юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни ўзлаштириш, янги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, аҳолини сифатли, самарали ва арзон фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш, маҳаллий корхоналарга умумэътироф этилган амалиётлар ва стандартларни кенг татбиқ этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари 2-иловага мувофиқ;

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фармацевтика корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шахсан жавобгар бўлади;

б) корхоналар ва инвестиция лойиҳалари билан ишлаш қуйидаги ёндашув асосида ташкил этилади:

ҳудудларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш ишларини лойиҳабай кесимида ташкил этиш;

ҳар бир лойиҳа ва корхоналарни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишда ташаббускорларга кўмаклашиш;

соҳада яратилаётган кенг имкониятларни тадбиркорлар орасида тарғиб қилиш;

фармацевтика тармоғида янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш;

кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг мавжуд қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда рақобатбардошлигини оширишда тармоқ корхоналарига кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия (Ж.Ходжаев) корхоналар фаолияти ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини мунтазам равишда таҳлил қилиб, мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин ва комиссия йиғилишларида муҳокама қилиб борсин.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг:

"Биотехнологиялар кластери"ни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (кейинги ўринларда - Кластер) ҳудудида ташкил этиш;

Кластерга туташ ҳудуддан қўшимча 60 гектар ер майдонини ажратиш ҳисобига Кластер ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов) билан биргаликда:

икки ой муддатда Кластер ҳудудини кенгайтириш учун мазкур бандда кўрсатилган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича асослантирилган таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин;

ер фонди тоифаси ўзгартирилганидан кейин тегишли ер участкасини "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси" давлат муассасасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Биотехнологиялар кластери" лойиҳасини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда "Биотехнологиялар кластери"да биофармацевтик юқори технологияли дори препаратларини яратиш ҳамда маҳаллий биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чораларини кўрсин.


4. Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳар йили 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжни шакллантиради ва интернет сайтида жойлаштиради;

2024 йил 1 мартдан давлат харидларини амалга оширишда давлат буюртмачиси бир лотда фақат битта фармацевтика маҳсулотини (халқаро патентланмаган номи бўйича дори воситалари ва тиббий буюмлар) киритиши мумкин бўлган тизим жорий қилинади;

2025 йил 1 январдан босқичма-босқич барча тиббиёт муассасалари томонидан марказлашмаган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари хариди марказлаштирилган тартибга ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) уч ой муддатда марказлаштирилган тартибда харид қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари рўйхатини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров) билан биргаликда 2024 йил якунига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудий тиббиёт ташкилотларининг омборларини "Зарур сақлаш амалиёти - (GSP)" талаблари асосида ташкил этсин ва термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун махсус юк ташувчи автотранспорт воситалари билан таъминласин.


6. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Жиззах вилояти ҳокимлиги (Э.Салиев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдуразаков) ва Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахманов) билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ташкил этилган фармацевтика соҳасига ихтисослашган махсус иқтисодий зоналардаги ер майдонларини хатловдан ўтказсин ва янги лойиҳаларни жойлаштириш мумкин бўлган ер майдонларини аниқласин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (A.Азизов) хатлов натижасида аниқланган бўш ер майдонларига импорт ўрнини босувчи фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги инвестиция лойиҳаларини қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштириш чораларини кўрсин ҳамда натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумотларни киритиб борсин.


7. Белгилансинки, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Асакабанк" АЖга хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада кредит линияси ажратилади;

"Асакабанк" АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари жалб қилинади;

"Асакабанк" АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради.


8. "Асакабанк" АЖ (Қ.Тулаганов)га кредит линияларини бошқа тижорат банкларига фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида қайта молиялаштиришга рухсат берилсин.

Бунда, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари (бизнес-режалари) Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори A.А. Азизов белгилансин.

Қарор ижросига масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 январдаги

ПҚ-14-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини

ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини

амалга оширишни жадаллаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

             

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

         

Амалга ошириш механизми

Бажариш

муддати

       

Масъуллар

1.

Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш.


1. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ишга тушиши, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир лойиҳага масъул бириктириш.


2024 йил

март


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари дирекциялари


2. "Паркент-фарм", "Бўстонлиқ-фарм", "Андижон-фарм", "Косонсой-фарм" ва "Зомин-фарм" ЭИЗларида амалга оширилаётган лойиҳаларни хатловдан ўтказиш.


2024 йил

апрель


3. Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май


2.

"Бўстонлиқ-фарм" ва "Зомин-фарм" ЭИЗларининг инфратузилмасини яхшилаш.


1. "Бўстонлиқ-фарм" ва "Зомин-фарм" ЭИЗларининг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш.


2024 йил

сентябрь


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


2. "Бўстонлиқ-фарм" ва "Зомин-фарм" ЭИЗларига янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

июнь


3. "Бўстонлиқ-фарм" ва "Зомин-фарм" ЭИЗларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


3.

Ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш учун халқаро консультант ва мутахассисларни жалб этиш.


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича халқаро маслаҳатчи ва мутахассисларни бириктириш.


2024 йил

март


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


2. Ҳудуднинг ихтисослашувидан келиб чиқиб фармацевтика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш.


2024 йил

май


3. Инвесторларни жалб этган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.


2024-2025

йиллар


4.

Ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш.


1. Фармацевтика корхоналарининг жорий фаолиятини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жойларда юзага келадиган муаммоли масалаларни бартараф этиб бориш.


Доимий


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Белгиланган инвестиция лойиҳаларининг ўз муддатида ишга тушишини таъминлаш.


2024-2025

йиллар


5.

Ўзбекистонга йирик хорижий компанияларни жалб этиш.


1. Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.


2024 йил

март


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)


2. Нуфузли халқаро компанияларни Ўзбекистонга жалб этиш бўйича музокаралар олиб бориш.


Режа асосида


3. Кафолатли харид ва трансфер технологияларини қўллаган ҳолда йирик хорижий компанияларни жалб этиш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь


6.

Фармацевтика тармоғида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш.


1. Биологик фаол қўшимчалар бозорининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш.


2024 йил

март


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б.Юсупалиев)


2. Халқаро тажриба асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг асосий мақсад ва йўналишларини белгилаш.


2024 йил

май


3. Маҳаллий корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш, янги биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш ва хорижий бозорларга кириб боришни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.


2024 йил

декабрь


7.

Тармоқдаги мавжуд корхоналар муаммоларини ўрганиш ва паст қувватда фаолият кўрсатаётган фармацевтика корхоналарини тўлиқ қувватга олиб чиқиш чораларини кўриш.


1. Паст қувватда ишлаётган корхоналарга "корхонабай" тамойили асосида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларидан масъуллар бириктириш.


2024 йил

март


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


2. Корхоналар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида айланма маблағлар жалб этиш.


Корхона

талабидан

келиб чиқиб


8.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш.


1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Асакабанк" АЖга фармацевтика лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини ажратиш.


2024 йил

февраль


Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.Вафаев), "Асакабанк" АЖ (Қ.Тулаганов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л.Кудратов)


2. 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат кафолатисиз кредит линияларини жалб қилиш.


2024 йил

декабрь


3. Фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш.


Режа асосида


9.

Фармацевтика соҳасини малакали мутахассислар билан таъминлаш.


1. Фармацевтика техник университетида 2024-2025 ўқув йилида таълим жараёнларини бошлаш.


2024 йил

октябрь


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ш.Турдиқулова)


2. Ҳар йили соҳадаги 30 нафар мутахассисларни хорижий таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида ва хорижий корхоналарда малака оширишларини ташкил этиш.


2024 йил

декабрь


10.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш.


Институтлар фаолиятини таҳлил қилиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш.


2024 йил

июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ш.Турдиқулова)


11.

"Ўзмедимпекс" давлат муассасаси моддий-техника базасини яхшилаш.


1. Ҳудудларда "Ўзмедимпекс" давлат муассасаси учун зарур бўладиган омборларни "Зарур сақлаш амалиёти - (GSP)" талаблари асосида ташкил этиш.


2. Тиббиёт муассасаларининг фармацевтика маҳсулотлари билан узлуксиз таъминотини яхшилаш мақсадида термолабил дори воситаларини етказиб бериш учун 14 та махсус юк ташувчи автотранспорт воситаларини харид қилиш.


2024 йил

декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Худаяров)


12.

Тиббий буюм ва техникаларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга ISO 13485 стандарти талабларини жорий этиш.


Тиббий буюм ва техникаларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга ISO 13485 стандарти талабларини жорий этиш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.


2025 йил

март

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Д.Саттаров), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


13.

Халқаро маслаҳатчи компанияларни жалб этган ҳолда фармацевтика соҳасини ривожлантириш истиқболларини ишлаб чиқиш.


1. Халқаро консультатив компанияларни жалб этиш чораларини кўриш.


2024 йил

май


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


2. Жалб қилинган компания билан биргаликда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Бунда мазкур "йўл харитасида" қуйидагиларни назарда тутиш:

мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг республика умумий истеъмолидаги улушини 2030 йилгача 70 фоизга етказиш;

рекомбинант технологияларга асосланган маҳаллий биотехнологик маҳсулотлардан вакцина ва рекомбинант оқсиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

саратон ва аутоиммун касалликларини даволаш учун моноклонал антитаначаларга асосланган юқори технологияли дори препаратларини яратиш.


2024 йил

август


          

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 январдаги

ПҚ-14-сон қарорига

2-ИЛОВА



Фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган

инвестиция лойиҳаларининг

ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ

          

Т/р

Ҳудуд номи

Умумий

қиймати

(млн долл.)


шундан, молиялаштириш манбалари бўйича

        

Иш

ўринлари


ўз

маблағ-

лари

тижорат

банклари

кредитлари


кафолатлан-

маган

хорижий

кредитлар

   

тўғридан-

тўғри

хорижий

инвести-

циялар

     

давлат

кафолати

остидаги

хорижий

кредитлар

       

Тикланиш ва тараққиёт

жамғармаси

маблағлари

       


Жами:


1 911,0

648,9

277,9

121,0

642,6

188,7

32,0

13 516

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


35,5

18,5

5,0

4,5

7,5

0,0

0,0

270

2.

Андижон вилояти


77,5

39,4

22,5

15,6

0,0

0,0

0,0

610

3.

Бухоро вилояти


53,8

32,5

14,3

0,0

7,0

0,0

0,0

214

4.

Жиззах вилояти


110,2

25,5

28,7

6,0

50,0

0,0

0,0

910

5.

Қашқадарё вилояти


37,3

17,3

10,0

3,0

7,0

0,0

0,0

312

6.

Навоий вилояти


50,2

14,6

13,1

0,0

22,5

0,0

0,0

345

7.

Наманган вилояти


104,1

34,9

40,2

0,0

29,0

0,0

0,0

882

8.

Самарқанд вилояти


138,8

56,4

12,0

15,4

55,0

0,0

0,0

684

9.

Сирдарё вилояти


98,8

48,8

1,0

20,0

29,0

0,0

0,0

1 015

10.

Сурхондарё вилояти


56,2

19,5

6,0

9,2

21,5

0,0

0,0

530

11.

Тошкент вилояти


859,5

176,2

80,2

21,7

360,7

188,7

32,0

4 802

12.

Фарғона вилояти


41,7

18,3

2,0

15,6

5,9

0,0

0,0

570

13.

Хоразм вилояти


57,8

10,6

9,7

10,0

27,5

0,0

0,0

710

14.

Тошкент шаҳри


189,7

136,5

33,2

0,0

20,0

0,0

0,0

1 662

           

*) Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия ҳамда Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж.Ходжаев)га йиғилиш баёни асосида мазкур иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 январдаги

ПҚ-14-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб

чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини

жадаллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

           

Т/р

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

          

Бажариш муддати

Масъуллар

       

I босқич

Кластернинг саноат объектларини ва илмий-ўқув қисми I фазасини қуриш

(амалга ошириш муддати: 2024-2027 йиллар)

         

1.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекциясининг маъмурий биносини қуриб, фойдаланишга топшириш.


2024 йил

август

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А.Азизов)


2.

Кластернинг саноат зонасини ривожлантириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида "роуд-шоу" ўтказиш.


Доимий равишда

(инвестиция пакетлари

шакллантирилгандан сўнг)


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


3.

Фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш (I фаза) бўйича Корея маслаҳатчилари томонидан лойиҳани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


4.

I фазани ташкил этиш учун бош пудратчини танлаш.


2025 йил

март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


5.

I фазани амалга ошириш доирасида зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш.


2025 йил

апрель

Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов)


6.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш (I фаза).


2025 йил

апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


7.

Монтаж ва ишга тушириш ишлари.


2027 йил

июль

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов)


8.

I фазани фойдаланишга топшириш.


2027 йил

ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


        

II босқич

Кластернинг илмий-ўқув қисми II фаза объектларини қуриш

(амалга ошириш муддати: 2024-2028 йиллар)

           

9.

EDCF жамғармаси билан фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмини ташкил этиш (II фаза) бўйича имтиёзли молиялаштириш шартларини келишиш ва қарз шартномасини имзолаш.


2024 йил

июнь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


10.

II фазани амалга ошириш бўйича маслаҳатчиларни аниқлаш учун тендер ўтказиш.


2025 йил

март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


11.

Маслаҳатчилар томонидан II фазани амалга ошириш режасини ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

ноябрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


12.

Лойиҳа бўйича бош пудратчини танлаш (II фаза).


2026 йил

март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


13.

Зарур жиҳозлар ва инвентарлар рўйхатини аниқлаш ва уларни етказиб бериш тартиб-таомилларини бошлаш.


2026 йил

апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов)


14.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш (II фаза).


2026 йил

апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


15.

Монтаж ва ишга тушириш ишлари.


2028 йил

март

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов)


16.

Фойдаланишга топшириш (II фаза).


2028 йил

апрель

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (А. Азизов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов)


             

              




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 10 январдаги

ПҚ-14-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

        

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4574-сон қарорида:


а) 4-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг 5-бобида:

биринчи хатбошидаги "136,0 миллион АҚШ доллари" сўзлари "188,7 миллион АҚШ доллари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фоиз ставкаси: I босқич учун - йиллик 0,10 фоиз, II босқич учун - йиллик 0,05 фоиз";


в) 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-459-сон қарорига 6-илованинг 92-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"

92.

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш (1-босқич)

            

2020-2026

йй.

EDCF жамғармаси

(Корея)

83,7

83,7

1,4




1,4

1,4

".

              

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарорида:


а) 1-илованинг 880-позицияси чиқариб ташлансин;


б) 2-илова изоҳ қисмининг 4-банди "7" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Объектни сотиш "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери маъмурий биносининг қурилиш ишлари тўлиқ якунланганидан сўнг амалга оширилади".

          

                 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь












































































Время: 0.0108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск