ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

"Яшил энергия" ахборот тизимидан фойдаланиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2024 й. 13-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 8 январдаги

13-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Яшил энергия" ахборот тизимидан фойдаланиш

ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) томонидан ишлаб чиқилган "Яшил энергия" ахборот тизимидан (кейинги ўринларда - Тизим) фойдаланиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартибини белгилайди.

Республика ҳудудида ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳақидаги маълумотлар "Ижтимоий соҳа ва давлат идоралари", "Тадбиркорлик", "Аҳоли хонадонлари", "Кўп қаватли бинолар" рукни бўйича Тизимга киритилади ва ҳисоби юритилади.

Тизимга веб-браузер орқали кирилади ва ундан стационар компьютерлар билан бир қаторда мобил қурилмалар орқали ҳам фойдаланиш мумкин.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


"Яшил энергия" ахборот тизими - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатилган ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) бўйича маълумотларни масофадан турган ҳолда киритиш ҳамда ўрнатилган қуёш панелларининг реал вақт режимида ҳисобини юритиш орқали мониторинг қилиш имконини берадиган ахборот тизими;


"Яшил энергия" ахборот тизимига киритиладиган маълумот - қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва улар ўрнатилган объектлар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилаётган электр энергияси (қувват) тўғрисидаги маълумотлар;


ваколатли органлар - "Яшил энергия" ахборот тизимига маълумотни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар (ҳокимликлар) ва ташкилотлар;


масъул шахс - "Яшил энергия" ахборот тизимига маълумотни ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш учун ваколатли орган томонидан тайинланган шахс;


божхона органининг масъул шахси - "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириб, тасдиқлаш учун божхона органлари томонидан тайинланган шахс;


вазирлик администратори - тизимга киритилган барча маълумотларни кўриш, таҳрир қилиш, ўчириш ва ҳисоботларни олиш имкониятига эга Энергетика вазирлиги ходими;


божхона администратори - тизимга киритилган барча маълумотларни кўриш, таҳрир қилиш ва ҳисоботларни олиш имкониятига эга Божхона қўмитаси ходими;


"Яшил энергия" ахборот тизими администратори - давлат органлари ва хўжалик жамиятларининг масъул ходимларига тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни киритишига рухсат бериш, турли рукндаги маълумотларни ўзгартириш, тизимга ўзгартиришлар киритиш, таклифлар асосида такомиллаштириш имкониятига эга шахс (Энергетика вазирлиги ва Божхона қўмитаси ходими);


ҳудудий фойдаланувчи - тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни "Яшил энергия" ахборот тизимига ўз вақтида, тўғри ва тўлиқ киритиш ҳамда киритган маълумотларни таҳрир қилиш ваколатига эга бўлган шахс (давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар ходими);


божхона фойдаланувчиси - "Яшил энергия" ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини текшириб, тасдиқлаш ҳуқуқига эга божхона органи томонидан тайинланган шахс;


фойдаланувчи (объект эгаси) - тизимга ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари тўғрисидаги маълумотларни "Яшил энергия" ахборот тизимига киритиш ва ҳисоботларни кўриш имкониятига эга шахс (давлат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар ходими).



2-БОБ. "ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ" АХБОРОТ ТИЗИМИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


3. Тизим базасига маълумотларни киритиш, янгилаш, ўзгартириш ҳамда уни такомиллаштириш қуйидаги мақомдаги фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади:

вазирлик администратори;

божхона администратори;

"Яшил энергия" ахборот тизими администратори;

ҳудудий фойдаланувчи;

божхона фойдаланувчиси;

фойдаланувчи (объект эгаси).

Бунда тизимга киритилаётган маълумотлар божхона органи масъул шахси томонидан текширилиб, тасдиқланиши шарт.


4. Божхона қўмитаси "Тизим маъмури (асосчиси)" ҳисобланади ва қуйидагиларни бажаради:

тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

тизимдаги маълумотларни таҳлил қилади, ҳисоботларни яратади ва тайёрлайди;

тизимга фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотларни тартибга солади ва тўлдиради;

тизим фойдаланувчиларига рухсат беради ва уларга берилган рухсатни бекор қилади;

тизимга ўзгартиришлар киритади, таклифлар асосида такомиллаштиради.


5. Давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳудудий фойдаланувчи ҳамда фойдаланувчилар рўйхати шакллантирилади ва уларга тизимга кириш учун рухсат берилади.

Ҳудудий фойдаланувчилар тизимга киритган маълумотлари учун масъул ва жавобгардирлар.

Фойдаланувчиларга тизимдан фойдаланишлари учун "Яшил энергия" ахборот тизими администратори томонидан рухсат олинади.


6. Фойдаланувчи тизимга қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ҳақидаги маълумотларни электрон рақамли имзо калитлари орқали киритиш имкониятига эга бўлади.


7. Тизим ахборотининг асосини ташкил этадиган электрон ҳужжатлар "bmp", "jpg" ва "jpeg" форматларида жойлаштирилиши зарур.


8. Тизимнинг маълумотлар базасида шакллантирилган маълумотларни сақлаш муддати 3 йил ҳисобланади. Ушбу муддатдан аввалги маълумотлар тизимдан автоматик равишда ўчирилади (захира маълумотлар базасида барча маълумотлар жамланиши таъминланган ҳолда).


9. Давлат ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш борасида амалга оширилган ишлардан келиб чиқиб, тизимга киритилган маълумотлар доимий равишда янгилаб борилади.


10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган, бекор қилинган ёки уларга ўзгартиришлар киритилган ҳолларда, масъул шахс тизим базасига тегишли маълумотнинг ушбу ҳужжатлар қонуний кучга киргандан сўнг бир кун муддатда тезкор киритилишини таъминлайди.


11. Масъул шахс маълумотларни тизимга ўз вақтида, ҳаққоний, тўғри ва тўлиқ киритилишида жавобгар ҳисобланади.


12. Масъул шахс норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз вақтида олмаган тақдирда, ушбу шахс қайд этилган ҳужжат олинган пайтдан бошлаб бир кун муддатда маълумотлар киритилишини таъминлаш шарти билан маълумот ўз вақтида киритилмаганлиги ҳамда ҳаққоний бўлмаганлиги учун жавобгарликдан озод этилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Божхона қўмитаси тизимнинг узлуксиз ишлашини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлайди.


14. Тизимнинг ресурсларини сақлаш, кузатиш ва функционал кенгайтириш, такомиллаштириш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш Божхона қўмитаси томонидан шартнома асосида амалга оширилади.


15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь

































































Время: 0.0777
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск