ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Мукобил энергетика /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2024 й. 13-сон "Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.2024 й.

N 13




ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ

АСОСИДА ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 майдан бошлаб фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби жорий қилинганлиги;

2023 йилда фойдаланишга топшириладиган 765 та кўп қаватли уйларда жами қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланганлиги;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, кўп қаватли уйларда қуёш панелларини ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича компанияларни ташкил этиш вазифаси юкланганлиги;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) томонидан ҳудудларда ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисоботини юритиш бўйича "Яшил энергия" ахборот тизими ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Яшил энергия" ахборот тизимидан фойдаланиш ва унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Энергетика вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари "Яшил энергия" ахборот тизимига тегишли маълумотларни ўз вақтида киритиб бориш чораларини кўрсин.

Божхона қўмитаси:

2024 йил 1 февралга қадар "Яшил энергия" ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга туширилишини ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказилишини таъминласин;

"Яшил энергия" ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини доимий назорат қилсин.


4. Белгилансинки:

а) қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга;

қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилиш фаолияти билан уч йилдан ортиқ давр мобайнида шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келган тадбиркорларга 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлашга рухсат берилади. Бунда тадбиркорлар томонидан охирги 3 йил давомида тўланган божхона тўловларининг миқдори тўлов муддати узайтириладиган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорини ташкил этиши лозим;

б) 2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи "А", "В", "C" ва "D" тегишли синфи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади;

қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади;

в) аккредитациядан ўтган мувофиқликни баҳолаш органи ташкил этилгунга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги) "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасаси томонидан унинг синов лабораториялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда сертификатлаштирилади. Бунда:

"Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат муассасасига мувофиқликни баҳолаш органлари аккредитациясидан ўтмаган ҳолда, "Ўзбекистон аккредитация маркази" ДУКни хабардор қилиб, мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга;

ушбу турдаги товарлар ва маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги тоифасини ҳужжатни эътироф этиш орқали идентификациялаш йўли билан мувофиқликни баҳолашга рухсат берилади.


5. Энергетика вазирлиги:

икки ой муддатда қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича синов лабораторияси (кейинги ўринларда - лаборатория) фаолиятини ташкил этиш;

Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтидаги аккредитация лабораторияси фаолиятини кенгайтириш ва замонавий синов ускуналари ҳамда ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.


6. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Божхона қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда импорт қилувчилар томонидан "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" ДУКнинг мувофиқликни баҳолаш органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини сертификатлаштириш учун ариза юбориш имкониятини яратсин.


7. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Маиший ва бошқа энергия сарфлайдиган қурилмаларнинг энергетик самарадорлигини тамғалашга умумий талабларни (O`zDst: 3017-2015) Европа Иттифоқи, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатларда маиший электр ускуналари ҳамда табиий газда ишлайдиган маиший сув иситиш қозонлари ва бойлерлар энергия самарадорлиги тоифаларининг миллий қонунчиликдаги тоифаларига мослаштирсин.

Бунда электр ускуналарининг маиший ёки бошқа мақсадлар учун мўлжалланганлиги бўйича фарқловчи қоидалар акс эттирилсин.


8. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда янги фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уйлар томлари бўш қисмининг камида 50 фоизида қуёш панелларини ўрнатиш талаби шаҳарсозлик норма ва қоидалари (ШНҚ)га киритилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 8 январдаги

13-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарорида:


а) 4-иловада:


қуйидаги мазмундаги 72-1-банд билан тўлдирилсин:

"

72-1.

Қуёш панеллари

8501 71 000 0

8501 72 000 0

8501 80 000 0

8541 42 000 0

8541 43 000 0*

         

";

          

б) 4-илованинг изоҳ қисмида:


1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "йўли билан" сўзлари "орқали" сўзи билан алмаштирилсин;


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"маҳсулотнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун ариза олинган пайтда (ариза қабул қилинган кундан аввалги 72 соатлик даврда) Ўзбекистон Республикасида ушбу маҳсулотнинг (қуёш панеллари ва ҳар қандай газ учун баллонлардан ташқари) мувофиқлигини баҳолаш учун фаолият юритаётган ва аккредитация қилинган сертификатлаш органи бўлмаган тақдирда".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатномани ҳамда ветеринария сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова изоҳ қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"* Ушбу рўйхатдан фойдаланишда маҳсулотнинг ТИФ ТН кодига ва номига амал қилинади. Шунингдек, давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг талаблари ва шартларига мувофиқ амалга оширилади".

             

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь





























































Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск