ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.01.2024 й. 3489-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.12.2023 й. 11-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 20.12.2023 й. 2023/31-10-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 14.12.2023 й. 01/14-07-2/30-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 10 январда 3489-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2023 йил 22 декабрдаги 11-сон,

Инвестициялар, саноат ва савдо

вазирлигининг 2023 йил 20 декабрдаги

2023/31-10-сон ҳамда Давлат активларини

бошқариш агентлигининг

2023 йил 14 декабрдаги

01/14-07-2/30-сон қарорига

ИЛОВА



"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб

чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция

лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари

(иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга

гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери (бундан буён матнда Кластер деб юритилади) ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, Кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


инвестиция лойиҳаси - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёхуд жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;


лойиҳа ташаббускори - Кластер ҳудудида чет эл инвестициялари, ўз маблағлари ва/ёки банк кредитлари ҳисобига инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ташаббуси билан мурожаат қилган юридик шахс;


кластер аъзоси (иштирокчиси) - Кластер аъзоси (иштирокчиси) гувоҳномаси ва Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини олган юридик шахс.


2. Кластер ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этиладиган инвестиция лойиҳаларига доир талабларга қуйидагилар киради:

архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлик;

молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;

ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган фаолият йўналишларига мувофиқлиги;

технологик ускуналар ва технологик жараёнлар кўрсаткичларининг замонавий энергия самарадорлиги талабларига мувофиқлиги.


3. Кластер ҳудудига қуйидаги йўналишдаги инвестиция лойиҳалари жойлаштирилиши мумкин:

инновацион ва юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқариш;

тиббий буюмлар ишлаб чиқариш;

тиббий техника ишлаб чиқариш;

фармацевтика маҳсулотларини замонавий ва инновацион усулда сақлаш, ташиш ва логистикаси.


4. Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича ташкилий масалалар "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси (бундан буён матнда Дирекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИНИ БЕРИШ


5. Лойиҳа ташаббускори Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция буюртманомасини Дирекцияга қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.

Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахс уставининг ва юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхалари (юридик шахс учун);

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;

инвестиция битимининг лойиҳаси.


6. Инвестиция буюртманомасида юридик шахсга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади, чет эл юридик шахси учун эса тегишли чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчи идентификация рақамининг ўхшаши кўрсатилади. Инвестиция буюртманомасида лойиҳа ташаббускорининг ер участкасини электрон онлайн-аукционга қўйиш чоғидаги бошланғич нарх ҳақидаги, шунингдек ҳар йилги ижара тўлови миқдори ҳақидаги таклифлари ҳам назарда тутилиши мумкин.


7. Чет эл юридик шахслари мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган, чет эл юридик шахси чет давлатнинг қонунчилигига биноан юридик шахс эканлигини тасдиқловчи легаллаштирилган ҳужжатларнинг давлат ва инглиз тилига қилинган таржимасини нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда тақдим этади.

Чет эл юридик шахслари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни легаллаштириш талаб қилинмайди, агар:

мазкур Низомнинг 5-банди учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларга апостиль қўйилган бўлса;

ҳужжатлар шартлашаётган тарафлардан бирининг ҳудудида тайёрланганлиги ёхуд муассаса ёки махсус ваколат берилган шахс томонидан уларнинг ваколати доирасида ва белгиланган шаклда тасдиқланганлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган бўлса, бу ҳужжатлар бошқа шартлашувчи тарафларнинг ҳудудларида махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.



3-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИНИ

ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ


8. Дирекцияга келиб тушган инвестиция буюртманомаси ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган бўлса, кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилади.


9. Инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни экспертиза қилиш ва қарор қабул қилиш муддати ўн кунни ташкил этади. Экспертиза жараёнида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги, шунингдек унинг илғор технологияларни жалб қилиш, инновацияларни татбиқ этиш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлилиги аниқланади.

Дирекция экспертиза қилишда инвестиция лойиҳасининг қуйидаги мезонларга мувофиқлигини ўрганади:

лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа ташаббускори томонидан қўйилган мақсад ва белгиланган вазифаларнинг аниқлиги ва асослантирилганлиги;

мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг ижтимоий аҳамияти ва мақсадга мувофиқлиги;

инвестиция лойиҳаси асосида таклиф қилинаётган маҳсулот ёки хизматга нисбатан талаб мавжудлиги ёки бундай талабнинг келажакда шаклланиши эҳтимоли;

инвестиция лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва ўзини оқлаши.


10. Экспертизани ўтказиш якунларига кўра инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Дирекция томонидан қайтариш сабаблари асослантирилган ҳолда лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилиши мумкин. Лойиҳа ташаббускори қайтариш учун асос бўлган сабабларни бартараф этганидан кейин тузатилган ҳужжатлар такрорий экспертиза қилиш учун киритилади.


11. Инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такрорий экспертиза қилиш муддати беш кунни ташкил этади.

Бунда, аввал экспертиза қилинган ҳужжатлар янги асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.


12. Дирекция томонидан инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни экспертиза қилиш якунлари бўйича ижобий ёки салбий хулоса берилади.


13. Дирекция томонидан инвестиция лойиҳаси бўйича қуйидаги ҳолларда салбий хулоса берилади:

инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклга мос келмаса;

мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса;

инвестиция лойиҳасида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган маҳсулотга нисбатан талаб мавжуд бўлмаса;

инвестиция лойиҳаси Кластер фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаса;

илгари шунга ўхшаш инвестиция лойиҳаси бўйича қарор қабул қилинган бўлса;

лойиҳа ташаббускори томонидан ер участкасининг керакли майдони асослантирилмаган бўлса;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми ошкор этилмаган бўлса.

Ушбу банднинг иккинчи-саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган салбий хулоса бериш учун асос бўладиган ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Дирекция томонидан инвестиция лойиҳаси бўйича ижобий хулоса берилади.


14. Дирекциянинг хулосаси унинг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда ижобий хулоса имзоланган кундан бошлаб бир кун ичида инвестиция буюртманомаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юборилади.


15. Дирекция салбий хулоса қабул қилган кундан бошлаб бир кун ичида инвестиция буюртманомаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва хулосани лойиҳа ташаббускорига юборади.

Лойиҳа ташаббускори инвестиция лойиҳасини қайта ишлагандан сўнг инвестиция буюртманомасини Дирекцияга такроран тақдим этиши мумкин. Бунда, такроран тақдим этилган инвестиция буюртманомаси умумий асосларда кўриб чиқилади.



4-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ БУЮРТМАНОМАСИНИ

ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ НАТИЖАСИ БЎЙИЧА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Дирекция томонидан инвестиция буюртманомаси экспертиза қилиш якунлари бўйича ижобий хулоса берилганида Агентлик томонидан Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинади. Агентлик қарори баённома билан расмийлаштирилади.


17. Баённомадан кўчирма инвестиция буюртманомасини берган лойиҳа ташаббускорига баённома тасдиқланган кундан эътиборан бир кун ичида Дирекция томонидан юборилади.


18. Агентликнинг Кластер ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарори қуйидагилар учун асос бўлади:

инвестиция буюртманомасида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкасини электрон-онлайн аукционга қўйиш;

электрон-онлайн аукцион ғолиби билан инвестиция битимини тузиш;

лойиҳа ташаббускорига ер участкасини ижарага бериш.


19. Агентликнинг қарорлари билан маъқулланган инвестиция буюртманомаларида белгиланган ҳажмлардаги ер участкалари Дирекция томонидан электрон онлайн-аукционга чиқарилади. Бунда, ер участкасини аукционга чиқаришни бошқа ташкилотлар билан келишиш, шу жумладан "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш талаб этилмайди.



5-БОБ. КЛАСТЕР АЪЗОЛАРИНИ (ИШТИРОКЧИЛАРИНИ)

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА КЛАСТЕР АЪЗОСИ

(ИШТИРОКЧИСИ) ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ


20. Инвестиция битими ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион ғолиби аниқланганидан кейин лойиҳа ташаббускори ва Дирекция директори томонидан уч иш куни ичида имзоланади. Инвестиция битими инвестиция лойиҳасида баён этилган шартлар, муддатлар ва тартиб-таомилларга мувофиқ тузилади.


21. Дирекция инвестиция битими имзоланганидан кейин шу куннинг ўзида лойиҳа ташаббускорини Кластер аъзолари (иштирокчилари) реестрига киритади ва унга мазкур Низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган шаклда Кластер аъзоси (иштирокчиси) гувоҳномасини беради.


22. Дирекция лойиҳа ташаббускорини Кластер аъзоларининг (иштирокчиларининг) реестрига киритганидан кейин бир кун ичида бу ҳақида тегишли солиқ, божхона ва статистика органларини хабардор қилади.



6-БОБ. КЛАСТЕР АЪЗОСИ (ИШТИРОКЧИСИ)

МАҚОМИДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ


23. Лойиҳа ташаббускори қуйидаги ҳолларда Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини йўқотади:

Кластер аъзоси (иштирокчиси) ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган фаолият турларидан бошқа фаолият билан шуғулланганда;

Кластер аъзоси (иштирокчиси) бўлган юридик шахс тугатилганда (фаолияти тугатилганда);

Кластер аъзосининг (иштирокчисининг) жойлашган жойи ўзгариб, янги жойлашган жойи Кластер ҳудудидан ташқарида бўлган тақдирда;

Кластер аъзоси (иштирокчиси) инвестиция битими бўйича мажбуриятларини бажармаганда;

Кластер аъзосининг (иштирокчисининг) аризасига асосан;

Кластер аъзоси (иштирокчиси) қайта ташкил этилган тақдирда, бундан солиқ ва божхона тўловлари бўйича бир хил имтиёзларга эга бўлган Кластер аъзолари (иштирокчилари) ўртасида амалга ошириладиган қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш мустасно.


24. Кластер аъзосини (иштирокчисини) мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан Дирекция тақдимига биноан қабул қилинади.


25. Ушбу Низом 23-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича лойиҳа ташаббускорининг Кластер (аъзоси) иштирокчиси мақомини йўқотганлиги тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


26. Агентликнинг қарорига мувофиқ Дирекция Кластер аъзоси (иштирокчиси) билан инвестиция битимини бекор қилади ва уни Кластер аъзолари (иштирокчилари)нинг реестридан чиқаради.


27. Дирекция Кластер (аъзоси) иштирокчиси Кластер аъзолари (иштирокчилари)нинг реестридан чиқарилганидан кейин бир кун ичида бу ҳақида Кластер аъзосини (иштирокчисини), солиқ, божхона ва статистика органларини хабардор қилади.


28. Лойиҳа ташаббускорининг Кластер аъзоси (иштирокчиси) мақомини йўқотиши солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишига олиб келади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Дирекция ва Агентлик ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


30. Лойиҳа ташаббускори Дирекция ва Агентлик ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.


31. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Инвестиция лойиҳасининг

БИЗНЕС-РЕЖАСИ

Инвестиция лойиҳасининг номи


Лойиҳа ташаббускорининг номи


Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида)


Инвестиция лойиҳасининг кўлами (қуввати)


Инвестиция лойиҳасининг таркибий қисмлари (ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда)


Инвестиция лойиҳасининг мақсади ва вазифалари (миқдорлари билан)


Инвестиция лойиҳасининг молиялаштириш манбалари


Инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш даври


1. Кириш


1. Инвестиция лойиҳаси инфратузилма билан таъминланганлиги, кўзда тутилаётган жойни тавсифловчи бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва лойиҳанинг таъсир доираси акс эттирилади:

        

         

         

2. Ушбу бўлимда инвестиция лойиҳасидан кўзланган мақсаднинг Тармоқни ривожлантириш концепциясига мувофиқлигини асослантириш талаб этилади:

      

         

         

2. Маркетинг бўлими


1. Инвестиция лойиҳасида кўзда тутилаётган маҳсулот (хизмат)га бўлган мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳанинг яшаш даври мобайнида) талабга баҳо берилади:

        

         

         

         

2. Маҳсулот (хизмат)нинг бозордаги, шу жумладан экспорт ҳажмлари ва нархлари таҳлилини ҳисобга олган ҳолда талаб таҳлили (унинг тенденциялари):

          

         

         

      

3. Талабнинг миқдор кўрсаткичларини баҳолаш ва асослантириш, унинг тенденциялари ва маҳсулот (хизмат) нархларини ўзида акс эттирувчи лойиҳадан кўзланган ижтимоий-иқтисодий фойда таҳлили:

       

         

         

3. Технологик бўлим


Технологиялар ва ускуналар тўғрисида маълумот, уларнинг дунё стандартларига мувофиқлиги, шу вақтгача фойдаланилаётган ускуналар билан технологик мувофиқ келиши, "нарх-сифат" бўйича энг мақбул мувофиқлик, технологиялар ва ускуналар танловининг муқобил вариантлари, инновацион ускуналарни қўллаш, лойиҳада сифат кўрсаткичларидан фойдаланилиши, лойиҳага қўйиладиган техник ва технологик талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар кўрсатилади:

       

         

         

4. Экологик бўлим


Инвестиция лойиҳасининг экологик жиҳатлари акс эттирилади:

        

         

         

5. Архитектура-қурилиш бўлими


1. Вазиятни режалаштириш:

          

         

         

       

2. Қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир йўллар ва автомобил йўллари, нефт ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳалари баёни:

        

         

         

3. Бош режа схемаси, бино ва корпуслар жойлашуви:

        

         

         

4. Муҳандислик ускуналари, тармоқлари ва тизимлари:

      

         

         

5. Муҳандислик тармоқлари, коммуникациялари ва иншоотлари (сув таъминоти, оқава тармоқлари, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёнғинни ўчириш, ҳаво айланиши, алоқа, хабар бериш тизими ва ҳоказо) бўйича технологик ва техник ечимлар баёни, асосий кўрсаткичлари;

          

         

         

6. Қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг пул ифодасидаги қиймати:

      

         

         

7. Ўхшаш лойиҳалар, оммавий лойиҳалар, такроран қўлланиладиган якка тартибдаги лойиҳалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган вариантларни, тижорат таклифлари асосида ва (ёки) қабул қилинган лойиҳа ечимлари бўйича қурилиш чизмалари, нуқсон далолатномалари, жисмоний ишлар ҳажмлари асосида қурилиш-монтаж ишларининг чегараланган қиймати ҳисоб-китоблари:

         

         

         

6. Молиявий-иқтисодий бўлим


1. Молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради:

        

         

         

2. Инвестиция лойиҳасининг амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги:

        

         

         

3. Инвестиция лойиҳасининг молиявий кўрсаткичлари:

         

         

         

4. Маҳсулот таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизмат)нинг чиқиш нархи ҳисоб-китоби:

       

         

         

5. Савдолардан келадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби:

          

         

         

6. Пул маблағлари оқимининг йиғма ҳисоб-китоби:

        

         

         

7. Дисконт усуллари ёрдамида инвестиция лойиҳасини таҳлил қилиш, шу жумладан соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR).

      

         

         

7. Ижтимоий бўлим


1. Инвестиция лойиҳасининг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради:

      

         

         

2. Инвестиция лойиҳасининг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири:

         

         

         

3. Ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури:

        

         

         

4. Мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва "бошқа тармоқлардаги" ривожлантириш концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти:

         

         

         

Умумий хулосаларда лойиҳанинг асосий устунликлари ва камчиликлари, лойиҳани амалга оширишнинг таваккалчиликлари ҳамда бошқа хулосалар акс эттирилади.

Лойиҳа ташаббускори:

(Юридик шахс раҳбари ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

         





Низомга

2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГЕРБИ

"TASHKENT PHARMA PARK" ИННОВАЦИОН

ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАРМАЦЕВТИКА

КЛАСТЕРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДИРЕКЦИЯСИ"

ДАВЛАТ МУАССАСАСИ


ГУВОҲНОМА

Тартиб рақами: __________________________

Берилди:


га


(ташкилот номи)


"TASHKENT PHARMA PARK” ИННОВАЦИОН

ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАРМАЦЕВТИКА

КЛАСТЕРИ ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА

Берилган сана: __________________________

Асос:

         

         

(Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика

тармоғини ривожлантириш агентлиги қарорининг санаси ва рақами)

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР коди):


Директор:





(Ф.И.Ш..)


(QR код)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь






































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск