ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Саноатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2024 й. 18-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 10 январдаги

18-сон қарорига

1-ИЛОВА



Саноатни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) ҳузуридаги Саноатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва унинг маблағлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг алоҳида очилган ҳисобварақларида жамланади.


3. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


махсус мақсадли корхона - асосий мақсадлари муайян лойиҳани амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш бўлган махсус мақсадли корхона;


саноат ипотекаси - кичик ва ўрта бизнес томонидан саноат ишлаб чиқариш мақсадида кўчмас мулк сотиб олиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган кредит;


Тармоқ илмий-техник кенгаши - тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳузурида ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ва имкониятларини ўрганувчи коллегиал орган;


ташаббускор - лойиҳа доирасида Жамғарма ресурсларидан фойдаланиш истагидаги саноат тармоқларида фаолият кўрсатадиган юридик шахс шаклидаги ташкилот;


юқори технологияли маҳсулотлар - янги турдаги юқори технологиялар ва инновацияларга асосланган, юқори қийматли ва сифатли, рақобатбардош, чуқур қайта ишлашга йўналтирилган ва талаб юқори бўлган муҳим аҳамиятга эга маҳсулотлар.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


5. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.


6. Металлургия, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехника, кимё, фармацевтика, тўқимачилик (ип йигирув ва пахтани қайта ишлашдан ташқари), ипакчилик, чарм-пойабзал (терини қайта ишлашдан ташқари), заргарлик, озиқ- овқат соҳасидаги биотехнологиялар ва тиббий овқатланиш, замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш тармоқлари ва бошқа саноат соҳалари Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Жамғарма томонидан юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

Жамғарма томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган асосий йўналишларда юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган лойиҳа ташаббускорлари билан бир қаторда, бир лойиҳа доирасида 1000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига ҳам маблағлар устувор тарзда ажратилади.


7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қиймати 4,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига:

а) янги турдаги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлашга қаратилган саноат лойиҳаларига ҳамда импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш учун аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида хорижий ва миллий валютада, шунингдек, хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этишга бино-иншоотлар харид қилиш учун саноат ипотекаси тизими асосида миллий валютада кредит ажратилади;

б) талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади;

в) саноат корхоналари хорижий бренд ва инвестор билан келишувга эришган бўлса уларнинг устав капиталида иштирок этиш орқали инвестиция киритилади;

г) саноат корхоналари томонидан белгиланган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:

капитал рентабеллиги (ROE) 15 фоиздан кам бўлмаган;

облигацияларнинг тўланадиган даромад миқдори миллий валютада қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорида Жамғарма томонидан сотиб олинади.


8. Мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ва ташаббускорга тақдим этилган молиявий воситаларнинг бир тури амал қилиш муддати давомида мазкур молиявий воситаларнинг бошқа турига Жамғарма маблағлари ажратилмайди.


9. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилмайди:

спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

матбаа ва оммавий ахборот воситаларидан нусха кўчириш фаолияти;

ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш;

бино ва иншоотларни қуриш ҳамда капитал таъмирлаш;

қурилиш техникасини ва юк транспорт воситаларини сотиб олиш;

илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

жалб қилинган кредит ҳамда унинг фоизларини тўлаш (мазкур Низом доирасида ажратиладиган компенсация маблағлари бундан мустасно);

саноат билан боғлиқ воситачилик лойиҳалари, шунингдек, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш;

нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари ресурс базасини шакллантириш;

саноат ипотекаси мақсадларидан ташқари кўчмас мулк сотиб олиш;

эски ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш;

ўзининг асосий воситалари бўлмаган ва ижара асосида фаолият юритаётган корхоналар (айланма маблағларни тўлдириш учун кредитлар);

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ ҳисобидан компенсация (молиявий ёрдам) олувчи тадбиркорлик субъектлари;

кредитлар (лизинглар), солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектлари.


10. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва хулосалар бериш қуйидаги ваколатли органлар томонидан амалга оширилади:

Тармоқ илмий-техник кенгаши лойиҳа амалга оширилишининг принципиал имконияти ва мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан, лойиҳанинг тармоқни ривожлантириш бўйича қабул қилинган ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига (дастурга), давлат инвестиция сиёсатининг стратегик мақсадларига, шу жумладан, ишлаб чиқаришга таклиф этилаётган юқори технологияли маҳсулотлар турининг янгилиги, уларга талаб мавжудлиги, талаб қилинадиган лойиҳа қуввати, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатураси, лойиҳалаштирилган объект таркиби нуқтаи назаридан мувофиқлиги, хомашё базаси, транспорт-коммуникация, маркетинг ва ижтимоий инфратузилмаларнинг мавжудлиги;

"Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК - лойиҳани амалга оширишнинг ижтимоий аҳамияти, лойиҳа томонидан таклиф этилаётган маҳсулотларга мавжуд ва режалаштирилган талаб, техник ва технологик ечимларнинг асосланганлиги ва ускуналар нархи якуний параметрлари, лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва ўзини ўзи қоплаш, Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси талаблари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва қурилиш харажатлари ҳамда жорий бозор конъюнктураси нуқтаи назаридан мувофиқлиги;

тижорат банки - лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги, пул оқимлари таҳлили, лойиҳа ташаббускорининг молиявий ҳолати, таваккалчилиги ва ҳаётийлигини баҳолаш, таклиф этилаётган молиялаштириш схемаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун кредит ёки компенсация бериш имконияти нуқтаи назаридан мувофиқлиги.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ БОШҚАРИШ


11. Жамғарма маблағлари Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан тақсимланади.


12. Ҳар бир лойиҳа Ҳукумат комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилгандан сўнг Жамғарма маблағларидан молиялаштирилади.


13. Ҳукумат комиссияси:

Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади ҳамда ҳар чоракда лойиҳаларни муҳокама қилиб боради;

Жамғарма маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИ ОРҚАЛИ КРЕДИТ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


14. Жамғарма томонидан лойиҳа ташаббускорларига янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш, шу жумладан, саноат ипотекаси тизими асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ташаббускорларга айланма маблағларни шакллантириш мақсадида тижорат банклари орқали кредит ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.


15. Тижорат банкларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир лойиҳанинг умумий қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига кредитлар лойиҳа қийматининг 25 фоиз миқдоридан ошмаган ҳолда, қуйидаги йўналиш ва шартлар асосида ажратилади:

янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан, аванс тўловларини қоплаб бериш мақсадида хорижий валютада йиллик 5 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредитлар;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;

саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4 фоиз ҳамда миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредит ёки субординар қарз ажратилади.

Бунда:

бир лойиҳа доирасида кредит 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда ажратилади;

лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, шу жумладан, капитал қўйилмалари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағлар билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).


16. Жамғарма фақат устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банклари орқали кредитлар ажратади.


17. Ташаббускор кредит олиш учун зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ушбу низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тижорат банкига ариза беради.


18. Тижорат банки ўттиз иш куни ичида ташаббускорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, лойиҳани молиялаштириш юзасидан қарор қабул қилади.


19. Тижорат банки кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг беш иш куни ичида кредит ажратиш масаласини Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига (кейинги ўринларда - Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) буюртманома киритади.


20. Буюртманома Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, кредит ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


21. Ҳукумат комиссияси кредит ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда, тижорат банки рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда уч иш куни ичида ташаббускорга ёзма жавоб юборади.


22. Ҳукумат комиссияси томонидан кредит ажратилиши юзасидан ижобий қарор қабул қилинганда, тижорат банки ушбу қарорни олгандан сўнг беш иш куни ичида Жамғарма билан кредит ажратилиши бўйича ресурс маблағларини қайтариш графигини илова қилган ҳолда, шартнома тузади.


23. Жамғарма билан тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, тижорат банки беш иш куни ичида ташаббускор билан кредит ва гаров шартномалари имзолангандан сўнг Жамғармага ресурс ажратиш юзасидан талабнома беради.


24. Жамғарма тижорат банкининг ресурс ажратиш юзасидан талабномаси келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида тижорат банкига тегишли маблағларни ажратади.


25. Тижорат банки кредитлар шартнома шартларига мувофиқ лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ҳамда бизнес-режа параметрларига мувофиқлиги, шунингдек, уларнинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан Ҳукумат комиссияга йиллик ҳисобот тақдим этиб боради.



5-БОБ. ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ЎЗЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИНГ

МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ, ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, ХОРИЖИЙ МУТАХАССИСЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИГАН

МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ХАРАЖАТЛАРНИ

ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


26. Компенсация қилиш заруратини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш (кейинги ўринларда - лойиҳа доирасидаги хизматлар) билан боғлиқ бўлган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш учун ариза ташаббускорлар томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритилади.


27. Ташаббускорлар Жамғармадан компенсация олиш учун қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:

лойиҳа доирасидаги хизматларни, шу жумладан, лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг тижорат таклифлари;

лойиҳа доирасидаги ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаси юзасидан маълумотнома;

танлов ҳужжатлари (танланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

шартнома, ишлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатнома ва тўлов топшириқномалари;

Жамғармадан компенсация ажратиш зарурлигини асослантирадиган бошқа ҳужжатлар.


28. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ариза ва тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиб, компенсация ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ҳамда Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритади.


29. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг хулосаси асосида Ҳукумат комиссияси Жамғарма маблағлари ҳисобидан компенсация қилишни тасдиқлайди ёки рад этади.


30. Ҳукумат комиссияси томонидан компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда ташаббускорга ёзма жавоб юборади.


31. Ҳукумат комиссиясининг ижобий хулосаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг компенсация ажратиш тўғрисида буюртманомаси (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) асосида компенсация миқдори Жамғарма томонидан ушбу Низомга мувофиқ асбоб-ускуна хариди ва саноат ипотекаси учун ажратиладиган кредит фоизи тўловларидан чегирилади.



6-БОБ. МАХСУС МАҚСАДЛИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

УСТАВ КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШ

ОРҚАЛИ ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ЖАЛБ

ҚИЛИШДА ЛОЙИҲАЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


32. Ташаббускор лойиҳани амалга оширишда лойиҳа қийматининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда махсус мақсадли корхонанинг устав капиталига улушга кириш орқали Жамғарма маблағларини жалб қилиш мақсадида лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади ва биринчи босқичда Тармоқ илмий-техник кенгаши, иккинчи босқичда "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКга кўриб чиқиш учун киритади.


33. Тармоқ илмий-техник кенгаши ҳамда "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича хулосаларни ташаббускорга беради.


34. Тармоқ илмий-техник кенгаши ҳамда "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ташаббускор Жамғарма маблағлари ҳисобидан устав капиталига кириш имкониятини кўриб чиқиш мақсадида Жамғармага хорижий бренд лицензиялари ва инвестор билан келишув шартнома нусхалари ва бошқа ҳужжатлар тўпламини, шунингдек, ташаббускор Жамғарма томонидан устав капиталига киритилган маблағлар 7 йилдан кўп бўлмаган муддатда қайтариш кафолати билан устав капиталидан чиқиш шартларини ишлаб чиқилган режа-жадвалини тақдим қилади.


35. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устав капиталига кириш орқали молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш рентабеллиги кўрсаткичи 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорда бўлиши талаб этилади ва қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади:

          


ИЧР

=

СФ

* 100%,


СМИЧТ

        

бунда:

ИЧР - ишлаб чиқариш (маҳсулотлар сотиш) бўйича рентабеллик;

СФ - соф фойда;

СМИЧТ - сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи.


36. Ташаббускор билан Жамғарманинг устав капиталига кириш ва чиқиш шартлари келишилгандан сўнг Жамғарма томонидан Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигига Жамғарма маблағлари ҳисобидан инвестиция киритиш шартларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси кўриб чиқиши учун ҳужжатлар тўплами тақдим этилади.


37. Ҳукумат комиссиясининг ижобий қарори мавжуд бўлганда, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг шуъба корхонаси ва лойиҳа ташаббускори таъсисчилигида тузиладиган махсус мақсадли корхонасининг устав капиталига киради.


38. Ташаббускор ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси махсус мақсадли корхонанинг бутун фаолияти давомида молиявий-хўжалик фаолиятини мувофиқлаштиради ва муддат тугагандан сўнг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси белгиланган тартибда махсус мақсадли корхонасининг устав капиталидан чиқади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Саноатни ривожлантириш жамғармаси

томонидан лойиҳа ташабусскорларга янги турдаги

маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни

кенгайтириш, шу жумладан, "саноат ипотекаси"

тизими асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш

ҳамда ташаббускорларга айланма маблағларни

шакллантириш мақсадида тижорат банклари

орқали кредит ажратиш

СХЕМАСИ

                 

      

Босқичлар

           


      

Субъектлар

     

      

Тадбирлар

       

      

Муддати

      







1-босқич


Ташаббускор

     

Тармоқ илмий-техник кенгашининг ва "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг хулосалари асосида ва техник-иқтисодий асослаш/бизнес-режа лойиҳаси ва бошқа зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тижорат банкига кредит олиш учун ариза тақдим этади.

       

Заруратга кўра







2-босқич


Тижорат банки

     

Банк талабларидан келиб чиқиб, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва лойиҳани молиялаштириш юзасидан қарор қабул қилади.

          

30 иш куни ичида







3-босқич


Тижорат банки

      

Банк кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг кредит ажратиш масаласини Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигига буюртманома киритади.

Агар банк кредит ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилганда, рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда, ташаббускорга ёзма жавоб юборади.

        

         

5 иш куни ичида




3 иш куни ичида







4-босқич


Ҳукумат комиссия

      

Буюртманомани кўриб чиқади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредит ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг қарорини қабул қилади.

          

Ҳар ойда







5-босқич


Тижорат банки

      

Ҳукумат комиссиясининг кредит ажратилиши юзасидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Банк ва Жамғарма ўртасида кредит шартномаси тузилади.

         

5 иш куни ичида







6-босқич


Жамғарма


      

Банкнинг талабномаси олингандан сўнг маблағлар ажратади.

        


5 иш куни ичида









7-босқич


Тижорат банки

   

Ташаббускорга кредит ажратади.

       

3 иш куни ичида






8-босқич


         

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси/бизнес-режа параметрларига мувофиқлиги, кредитни ўз вақтида тўлаш учун лойиҳанинг бажарилишини мониторинг қилади ҳамда Ҳукумат комиссиясига йиллик ҳисоботлар тақдим этиб боради.

         

Кредит шартномаси

шартларига мувофиқ


          

          




Низомга

2-ИЛОВА




Саноатни ривожлантириш

жамғармасига

     

       

_____________________________________________

(кредит олувчи ташкилот номи)

         

Саноатни ривожлантириш жамғармасидан

кредит олиш бўйича

АРИЗА

             

1. Кредит олувчи (номи ва унинг реквизитлари, юридик манзили, ҳисобварағи, МФО ва бошқалар)



2. Тижорат банки (номи, ва унинг реквизитлари юридик манзили, ҳисобварағи, МФО ва бошқалар)



3. Саноат тармоғи



Лойиҳанинг:



номи ва жойлашган манзили (туман, шаҳар, МФЙ (ҚФЙ))



қиймати (шу жумладан, молиялаштириш манбалари)



ишлаб чиқариш ҳажми (маҳсулотлар тури, даромад)



жумладан: экспортга сотиш ёки ўсиш



импорт ўрнини босиш



яратиладиган иш ўрни (сони)



бошқалар



5. Кредит мақсади



6. Валюта тури (кредитни олиш, сўндириш ва хизмат кўрсатиш валютаси)



7. Кредит миқдори (Жамғармадан сўралаётган)



8. Кредит олиш шартлари:



кредит муддати



кредитни қайтариш муддатлари



фоиз ставкаси



9. Бюджет олдидаги муддати ўтган қарздорлик суммаси (ариза берилган санага)



10. Бошқа банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлик суммаси

(ариза берилган санага)



          

Изоҳ. Тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади, шу жумладан, Тармоқ илмий-техник кенгаши ҳамда "Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг хулосалари

         

Ташкилот раҳбари

_____________

________________

(Ф.И.О.)




Бош бухгалтер

_____________

________________

(Ф.И.О.)

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 11 январь















































































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск