ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 22.12.2023 й. 11-сон, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 20.12.2023 й. 2023/31-10-сон, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 15.12.2023 й. 01/14-07-2/30-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.01.2024 й. 3489-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.01.2024 й.
N 3489
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 22.12.2023 й. N 11 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.12.2023 й. N 2023/31-10 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 15.12.2023 й. N 01/14-07-2/30 |
ҚАРОРИ
"Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш
фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини
жойлаштириш, кластер аъзолари (иштирокчилари)ни
рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июндаги 339-сон "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш, кластер аъзоларини (иштирокчиларини) рўйхатдан ўтказиш ва уларга гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири
|
А. Иноятов |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири
|
Л. Қудратов |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
А. Ортиков |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 11 январь