ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 й. ПҚ-8-сон "Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2024 й.

N ПҚ-8



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ҲИСОБОТ

ВА СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш орқали бизнесга маъмурий юкни камайтириш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги ва Статистика агентлигининг 2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотларини (кейинги ўринларда - ҳисобот) 1-иловага мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминласин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги маълумотларни қуйидагилар орқали мақбуллаштириш чораларини кўриб боради:

давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш;

соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради;

в) Статистика агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.


3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати (кейинги ўринларда - ягона рўйхат) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади;

ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинади.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилсин.

"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизимининг оператори этиб белгилансин.


6. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - ихтиёрий;

2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий;

2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб боради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона ҳисоботлар тизимига киритилади;

ҳисоботлар Ягона ҳисоботлар тизимида автоматик тарзда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тадбиркорлик субъекти тасдиқлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олади;

Ягона ҳисоботлар тизимидаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади;

бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш имконияти яратилади.


8. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ;

Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (Ж.А. Қўчқоров) маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Ягона ҳисоботлар тизими белгиланган муддатларда ишга туширилишини ҳамда ушбу қарорга 4-иловада белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.


9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 9 январдаги

ПҚ-8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган,

ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг

бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган

бекор қилинаётган ҳисобот ва статистика

маълумотлари турлари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Бекор бўлаётган

ҳисобот тури

     

Ҳисобот қабул

қилувчи орган

     

Ҳисобот олиш имконияти

мавжуд бўлган бошқа давлат

органи ёки манбалар

      

Ҳисобот шакли

(электрон ёки қоғоз

кўринишида)

      

Ҳисоботни

тақдим этиш

даврийлиги

          

1.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

2.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

3.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот" - 4-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

4.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот" - 5-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

5.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолияти


Солиқ қўмитаси,

"Ўзбекистон республика

товар-хом ашё биржаси"

АЖ


Очиқ маълумотлар портали

(data.egov.uz) ва электрон

лицензиялаш тизими

(license.gov.uz)


Электрон кўринишда

Ҳар чоракда

6.

Эркин омборга жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот


Божхона қўмитаси

"Юк операциялари" ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

7.

Божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот


Божхона қўмитаси

"Юк операциялари" ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

8.

Бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ва уларнинг ҳаракати бўйича ҳисобот


Божхона қўмитаси

"Юк операциялари" ААТ

Қоғоз кўринишида

Даврий

            

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 9 январдаги

ПҚ-8-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат

органларига тақдим этиладиган ҳисобот

ва статистик маълумотларнинг

ЯГОНА РЎЙХАТИ

            

Т/р

  

Ҳисобот тури

        

Ҳисобот тақдим

этувчи субъект

      

Ҳисоботни қабул

қилувчи орган

      

Ҳисоботни тақдим

этиш даврийлиги

     

1.

Тижорат банкининг бухгалтерия баланси тўғрисида молиявий ҳисоботи


Тижорат банклари

Солиқ органлари

Чораклик ва йиллик

2.

Тижорат банкининг фойда ва зарарлар тўғрисида молиявий ҳисоботи


Тижорат банклари

Солиқ органлари

Чораклик ва йиллик

3.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

4.

Акциз солиғи бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

5.

Фойда солиғи бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик ва чораклик

6.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ суммалари ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

7.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

8.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

9.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

10.

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

11.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Ойлик

12.

Олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

13.

Давлат божи ва йиғимлар бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Чораклик

14.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

15.

Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи бўйича ҳисобот


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Чораклик

16.

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот (МҲХС асосида)


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар


Солиқ органлари

Йиллик

17.

Молиявий ҳисоботлар бўйича изоҳлар (МҲХС асосида)


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар


Солиқ органлари

Йиллик

18.

Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисида ҳисобот (МҲХС асосида)


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар


Солиқ органлари

Йиллик

19.

Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот (МҲХС асосида)


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар


Солиқ органлари

Йиллик

20.

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот (МҲХС асосида)


Акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар


Солиқ органлари

Йиллик

21.

Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

22.

Бухгалтерия баланси - 1-сонли шакл


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

23.

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-сонли шакл


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

24.

Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот - 4-сонли шакл


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

25.

Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот - 5-сонли шакл


Тадбиркорлик субъектлари

Солиқ органлари

Йиллик

26.

Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот

(1-инвест (асосий)


Иқтисодий фаолиятнинг барча турлари бўйича юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқаруви органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари ва нотижорат ташкилотлардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

27.

Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот

(4-инвест (асосий)


Барча иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқаруви органларини қўшган ҳолда, (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлари, нотижорат ташкилотлардан ташқари) инжиниринг компаниялари ҳамда бошқа юридик шахслар, инвестиция лойиҳаси ижрочилари


Статистика органлари

Чораклик

28.

Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот

(4-инвест (хорижий)


Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар, чет элдан молиявий ва номолиявий маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестициялашни амалга оширувчи корхоналар, экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхоналар (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари)


Статистика органлари

Чораклик

29.

Дeҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлардаги савдо жойлари тўғрисида ҳисобот

(1-бозор (савдо жойи)


Деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари ва ихтисослашган бозорлар


Статистика органлари

Йиллик

30.

Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот

(4-саноат (маҳаллийлаштириш)


Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда қатнашаётган ташкилотлар


Статистика органлари

Йиллик

31.

Пахта хомашёси ҳосилини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот

(1-саноат (пахта)


Пахта тозалаш заводлари, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқарувчи ва кластерли ташкилотчилар


Статистика органлари

Йиллик

32.

Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида ҳисобот

(1-саноат (сув қувури)


Аҳолига ва коммунал-маиший ташкилотларга сув берувчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

33.

Канализация тўғрисида ҳисобот

(1-саноат (канализация)


Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни амалга оширувчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

34.

Иссиқлик энeргияси билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот

(1-саноат (иссиқлик)


Аҳолини ва коммунал-маиший муассасаларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминловчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

35.

Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида ҳисобот

(1-энергия (етказиш)


"Ўзбеккўмир" АЖ, "Шарғункўмир" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва бошқа ёқилғи ишлаб чиқарувчи корхоналар


Статистика органлари

Йиллик

36.

Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида ҳисобот

(1-энергия (сарфлаш)


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик тадбиркорлик субъектларидан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

37.

Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида ҳисобот

(1-энергия (нефтгаз)


"Ўзбекнефтгаз" АЖ

Статистика органлари

Йиллик

38.

Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ҳисобот

(1-энергия (ишлаб чиқариш)


Электр энергияси ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи корхоналар


Статистика органлари

Йиллик

39.

Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида ҳисобот

(1-энергия (тармоқ)


"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ (жами ва ҳудудлар кесимида)


Статистика органлари

Йиллик

40.

Пахта хомашёсини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот

(3-пахта)


Пахта хомашёсини тайёрловчи ташкилотлар


Статистика органлари

Йилда 3 марта (октябрь, ноябрь, декабрь)


41.

Дон экинларини тайёрлаш тўғрисида ҳисобот

(3-дон)


Дон тайёрловчи ташкилотлар

Статистика органлари

Йилда 3 марта (июль, август, декабрь)


42.

Пилла хариди тўғрисида ҳисобот

(3-пилла)


Пилла тайёрловчи ташкилотлар

Статистика органлари

Йилда 3 марта (июль, октябрь, декабрь)


43.

Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-қх (ташкилот)


Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар (фермер хўжаликлари, микрофирма ва кичик корхоналардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

44.

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-фх)


Фермер хўжаликлари

Статистика органлари

Йиллик

45.

Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот

(4-фх)


Фермер хўжаликлари

Статистика органлари

Чораклик

46.

Йил учун мeҳнат ҳисоботи

(1-меҳнат)


Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

47.

Мeҳнат ҳисоботи

(4-меҳнат)


Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари)


Статистика органлари

Чораклик

48.

Касб ва лавозимлар бўйича ходимларнинг иш ҳақи тўғрисида ҳисобот

(1-иҳ)


Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари


Статистика органлари

Йиллик

49.

Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида ҳисобот

(1-ком)


Шаҳар ҳудудларида кўкаламзорлаштириш, йўл хўжалиги, кўчаларни ёритиш, механизация воситалари ёрдамида тозалаш ишлари билан шуғулланувчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

50.

Ичимлик сув билан таъминлаш тўғрисида ҳисобот

(1-ком)


Аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

51.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-ком)


Кўп квартирали уйларни бошқарувчи юридик шахслар


Статистика органлари

Йиллик

52.

Автомобиль, электр (трамвай, мeтрополитeн, троллeйбус) транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида ҳисобот

(1-транспорт)


Ўз балансида ёки ижарага олган автомобиллари ва хўжалик автомобиль йўллари бўлган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлар, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

53.

Автомобиль, электр (трамвай, мeтрополитeн, троллeйбус) транспорти иши тўғрисида ҳисобот

(4-транспорт)


Ўз балансида ёки ижарага олган бешдан ортиқ автомобиллари бўлган юридик шахслар (нотижорат ташкилотлар, кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Чораклик

54.

Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида ҳисобот

(1-темир йўл)


Ўз балансидаги ёки ижарага олинган локомотивлари, вагонлари, умумфойдаланмайдиган темир йўллари бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, нотижорат ташкилотларидан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

55.

Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида ҳисобот

(1-ҳаво йўллари)


"Uzbekistan Airports" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, ички ва халқаро ҳаво йўналишларида юк ва йўловчи ташиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар


Статистика органлари

Йиллик

56.

Ахборот-коммуникация тeхнологиялари тўғрисида ҳисобот

(1-акт)


Маълумотлар узатиш тармоғида (Интернетни қўшган ҳолда) хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар, (провайдерлар, операторлар, хостинг марказлари ва бошқалар) (микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари), чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар


Статистика органлари

Йиллик

57.

Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация тeхнологияларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот

(1-акт)


Юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, нотижорат ташкилотларидан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

58.

Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот

(1-алоқа)


Алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (кичик корхоналар ва микрофирмалардан ташқари), мобиль алоқа операторлари филиаллари бўйича вилоятлар кесимида чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар


Статистика органлари

Йиллик

59.

Логистика, транспорт-экспeдиторлик фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-логистика)


Логистика ва транспорт-экспедиторлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар


Статистика органлари

Йиллик

60.

Мактабдан ташқари таълим ташкилотининг ҳисоботи

(1-таълим)


Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, аҳолига қўшимча таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар


Статистика органлари

Йиллик

61.

Концeрт ташкилотлари ва цирк фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-концерт)


Концерт ташкилотлари, стационар ва кўчма цирклар


Статистика органлари

Йиллик

62.

Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида ҳисобот

(1-туризм)


Сайёҳлик-экскурсия ва жойлаштириш (жамоавий жойлаштириш воситалари) хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари), зарур ҳолатларда уларнинг алоҳида бўлинмалари


Статистика органлари

Йиллик

63.

Музей фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-музей)


Музейлар

Статистика органлари

Йиллик

64.

Инновация фаолияти тўғрисида ҳисобот

(1-инновация)


Юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалардан ташқари)


Статистика органлари

Йиллик

65.

Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи (1-кб шакли)

Микрофирма ва кичик корхоналар, шу жумладан чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар


Статистика органлари

Йиллик

66.

Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ҳисобот

(1-корхона)


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги ташкилотлар, кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар (кичик корхона ва микрофирмалар, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари


Статистика органлари

Йиллик

67.

Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида ҳисобот

(1-молия)


Тижоратчи ташкилотлар бўлган юридик шахслар (чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги ташкилотлар, кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), тижоратчи ташкилотлар бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар (кичик корхона ва микрофирмалар, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари


Статистика органлари

Йиллик

68.

Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот

(12-молия)


Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари) ва алоҳида бўлинмалари


Статистика органлари

Ойлик

69.

Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот

(12-корхона)

Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар


Статистика органлари

Ойлик

70.

Махсус иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган ташкилотлар ва кластерлар фаолияти тўғрисида ҳисобот

(4-корхона (МИЗ)


Зона, кластер ёки технопарк иштирокчиси бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектлари


Статистика органлари

Чораклик

71.

Инсонпарварлик ёрдамининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида ҳисобот


Юридик шахслар

Ғазначилик хизмати органлари


Ойлик

72.

Техник кўмаклашиш воситаларининг келиб тушиши ва уларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида ҳисобот


Юридик шахслар

Ғазначилик хизмати органлари


Ойлик

73.

Ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисида ҳисобот


Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси


Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик

74.

Тўлов қобилияти маржасининг етарлилиги нормативи ҳисоб-китоблари (умумий, ҳаёт ёки фақат қайта суғурта бўйича)


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

75.

Алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори ва мажбуриятлар жамининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори нормативларига риоя қилганлиги ҳамда суғурталовчи (қайта суғурталовчи) активларини жойлаштиришга оид талабларга риоя қилинганлиги тўғрисида маълумотлар


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

76.

Ҳар қандай битта юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиш улуши ҳисоб-китоби


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

77.

Битта боғлиқ шахс ёки барча боғлиқ шахсларда жойлаштирилган активлари суммаси ҳисоб-китоби


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

78.

Қайта суғурта операцияларига оид талабларга риоя қилганлиги тўғрисида маълумотлар


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

79.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар (1,2-жадваллар)


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

80.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар (1,2-жадваллар)


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик

81.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барқарорлаштириш захираси бўйича маълумотлар (1,2-жадваллар)


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик тарзда

82.

Суғурта захираларининг умумий миқдори

Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик тарзда


83.

Активлар таркиби тўғрисида маълумот


Суғурта ташкилотлари

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


Чораклик ва йиллик тарзда


84.

Давлат улушларини бошқариш бўйича ҳисобот


Устав фондидаги давлат улуши давлатнинг ишончли вакилларига ишончли бошқарувга берилган хўжалик жамиятлари


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Чораклик

85.

Бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисида ташкилотнинг ижро этувчи органи ҳисоботи


Устав капиталида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлар


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Чораклик

86.

Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (СМК) бажарилиши тўғрисида ҳисобот


Устав капиталида давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлар


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Чораклик

87.

Инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот


Инвестиция мажбуриятлари билан давлат активини сотиб олган тадбиркорлик субъектлари


Давлат активларини бошқариш агентлиги


Олди-сотди шартномасига мувофиқ


88.

Давлат унитар корхоналарининг мол-мулклари ҳамда уларни реализация қилишдан олинган тушумлар бўйича ҳисобот (ҳар бирини алоҳида шаклда)


Давлат унитар корхоналари

Давлат активларини бошқариш агентлиги


Чораклик

89.

Товар, молия ва рақамли бозорлар тўғрисида ҳисобот


Таҳлил қилинаётган бозор иштирокчилари

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


Заруратга кўра

90.

Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат маҳсулотлари миқдори ва нархлари тўғрисида ҳисобот


Фармацевтика фаолиятининг дори воситалари ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга лицензиатлар


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ойлик

91.

Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисида маълумотлар


Нодавлат олий, профессионал таълим ташкилотлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Чораклик

92.

Телекоммуникация хизматлари сифати тўғрисида ҳисобот


Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар


Рақамли технологиялар вазирлиги


Чораклик

93.

Почта алоқаси ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларининг сифати тўғрисида ҳисобот


Телекоммуникация ва почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар


Рақамли технологиялар вазирлиги


Чораклик


94.

Телевидение, радиоалоқа (мобиль алоқа) ва радиоэшиттириш техник воситаларининг иш сифати тўғрисида ҳисобот


Мобиль алоқа операторлари ва телерадиодастурларни тарқатиш (эфир, кабель, эфир-кабель телевидениеси, радиоэшиттириш) хизматларини кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар


Рақамли технологиялар вазирлиги


Чораклик

95.

Шаҳарлараро алоқа линиялари, трактлари ва каналларининг иш сифати тўғрисида ҳисобот


"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" ДУК, "Ўзбектелеком" АК


Рақамли технологиялар вазирлиги


Чораклик

96.

Саноат корхоналарига бириктирилган ҳудудлардаги тупроқ деградацияси ва ифлосланиши тўғрисида маълумот


Табиий ресурсларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи йирик саноат корхоналари


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Чораклик

97.

Бизнес-режа ва битим параметрларига риоя қилиш ҳолати тўғрисида маълумот


Пахта-тўқимачилик кластерлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Йиллик

98.

Ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори тўғрисида ҳисобот


Ер ости сувларидан фойдаланувчилар


Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимидаги "Ўзбекгидро-геология" ДМ


Йиллик

99.

Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадларини ҳамда назоратга доир вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ва ҳисоботлар


Марказий банк томонидан фаолияти тартибга солинадиган ва назорати амалга ошириладиган ташкилотлар


Марказий банк

Даврий

100.

Темир йўл транспортига оид ташқи сектор статистикаси бўйича маълумот


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, ички ва халқаро йўналишларда юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар


Марказий банк

Чораклик

101.

Хорижий инвесторлар иштирокидаги ташкилотларнинг капитали, норезидентларнинг улушлари ва уларга тўланган дивидендлар, шунингдек, норезидентларга кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумотлар


Лизинг ташкилотлари ва бошқа нобанк молиявий ташкилотлар


Марказий банк

Чораклик

102.

Норезидентларни ташиш ва норезидентлар билан товар ва хизматлар савдоси тўғрисида маълумотлар


Авиация ва автомобиль йўллари соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар


Марказий банк

Чораклик

103.

Табиий газнинг экспорт ва импорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда маҳсулот тақсимотига оид битимлар (МТБ) ва инвестиция битимлари асосида фаолият юритувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш, экспорти ва даромадларини тақсимлаш ҳамда чет-эл инвесторларининг инвестициялари тўғрисида маълумотлар


Табиий газ экспорт ва импортини амалга оширувчи ҳамда МТБ ва инвестиция битимлари асосида фаолият юритувчи ташкилотлар


Марказий банк

Чораклик

104.

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботлар


Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар

Марказий банк

Чораклик, йиллик

105.

Ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган алкоголь, пиво ва тамаки маҳсулотлари ҳажмлари, шунингдек, уларни сотишдан тушган даромад миқдори ҳақида маълумот


Тадбиркорлик субъектлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


Заруратга кўра

        

Изоҳлар:


1. Ягона рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши мумкин.


2. "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ расмий статистика соҳасидаги ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида статистика услубиятларини ва халқаро тавсияларга мувофиқ бўлган статистика кузатувларининг шаклларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ҳамда жорий этади.


3. Ягона рўйхатга киритилган ҳисобот ва статистик маълумотлар шакллари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 9 январдаги

ПҚ-8-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик

маълумотларни тақдим этиш жараёнларини

соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

           

1. Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири - ишчи гуруҳ раҳбари


2. Б.А. Бегалов

-

Статистика агентлиги директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Ш.Х. Шерматов

-

рақамли технологиялар вазири


4. А.Д. Ташкулов

-

адлия вазири


5. Б.А. Мусаев

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири


6. Д.С. Қосимов

-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


7. Д.А. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


8. И.И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


9. Ш.Д. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


10. А.Ю. Мавлонов

-

Божхона қўмитаси раиси


11. А.Х. Мухитдинов

-

"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси директори


12. И.Р. Тангриев

-

Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири, ишчи гуруҳ котиби

      

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифани бажариш юкланган шахслар киритилади.

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 9 январдаги

ПҚ-8-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш

ва ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

           

Т/р

       

Чора-тадбирлар номи

     

Амалга ошириш механизмлари

    

Ижро

муддатлари

           

Ижро учун масъуллар

    

1.

Ҳисобот ва статистик маълумотларни фақат ахборот тизимлари орқали қабул қилинишини таъминлаш.


Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари томонидан ҳисобот ва статистик маълумотларни фақат ахборот тизимлари орқали қабул қилинишининг техник шарт-шароитларини тўлиқ яратиш.


2024 йил

февраль

Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари


2.

Бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг бекор қилинишини тўлиқ таъминлаш мақсадида ҳисобот ва статистик маълумотларни шакллантиришда давлат органларининг маълумотлар базаларини ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш.


1. Бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг бекор қилиш ҳамда давлат органларининг маълумотлар базаларини ўзаро интеграция қилиш.


Заруратга кўра


Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари


2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан уларнинг махсус дастурий таъминотларидаги маълумотларни тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этиш.


Мурожаат

асосида


3.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириб бориш.


1. Рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш, маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш орқали ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириш бўйича Статистика агентлигига таклифлар киритиш.


Ҳар йили

1 сентябрга

қадар


Ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари


2. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот ва статистик маълумотларни мақбуллаштириш чораларини кўриш.


Ҳар йили

1 декабрга

қадар


Статистика агентлиги

(Бегалов)

4.

"Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини ҳамда ҳисобот ва статистик маълумотларни автоматик равишда шакллантириш имкониятларини кенгайтириш.


1. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини ҳисобот ва статистик маълумотларни қабул қилувчи давлат органлари талабларидан келиб чиқиб кенгайтириш.


2. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси маълумотлар базасини хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори асосида шакллантирилишини тўлиқ йўлга қўйиш.


3. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига иш берувчилар томонидан маълумотларни ўз вақтида ва сифатли киритилишини таъминлаш чораларини кўриш.


4. "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексининг статистика, солиқ ва бошқа масъул органлар билан тўлиқ интеграция қилинишини таъминлаш.


2024 йил

июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Мусаев), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Статистика агентлиги (Бегалов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)

5.

Ягона ҳисоботлар тизимини жорий этиш.

1. Ягона ҳисоботлар тизимига ўтишни мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда (интеграция асосида) жорий қилиш имкониятларини таҳлил қилиш.


2024 йил

июль


Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Статистика агентлиги (Бегалов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ягона ҳисоботлар тизимининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.


2024 йил

сентябрь


3. Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар йўналтирилишини таъминлаш.


2024 йил

октябрь


4. Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда синов тариқасида ишга тушириш.


2025 йил

март


5. Синов тариқасида технологик йўриқнома асосида ўзаро интеграция қилиш орқали вазирлик ва идораларнинг маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш.


2025 йил

1 июнь


6. Ягона ҳисоботлар тизимини тўлиқ ишга тушириш.


2026 йил

1 январь


6.

Ҳисобот ва статистик маълумотлар ҳамда маҳсулотлар (товар ва хизматлар) атамаларини таксономия тамойили асосида тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва ўзаро уйғунлаштириш.


1. Амалдаги ҳисобот атамалари ва тавсифларини, шунингдек, маҳсулотлар (товар ва хизматлар) атамаларини уйғунлаштириш.


2. Ҳисобот ва статистик маълумотларни ягона таъриф бўйича кодлаштириш.


3. "Ҳисобдорлик" турдаги фаолиятни таснифлаш учун миллий таксономияни ишлаб чиқиш.


2025 йил

апрель

Ишчи гуруҳ (Қўчқоров), Статистика агентлиги (Бегалов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)


7.

Стандарт бизнес ҳисоботи (SBR) тизими самарали жорий этилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва янги тизимни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.


1. Стандарт бизнес ҳисоботи тизими самарали жорий этилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларнинг ушбу давлатларга хизмат сафарини ташкил этиш.


2. Хорижий давлатлар масъул идоралари билан Стандарт бизнес ҳисоботи тизимини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.


2024 йил

март


Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов), Адлия вазирлиги (Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Статистика агентлиги (Бегалов), Солиқ қўмитаси (Кудбиев)


3. Стандарт бизнес ҳисоботи тизими билан ишлаш ва уни доимий равишда такомиллаштириб боришга масъул бўлган давлат органлари мутахассисларининг малакасини ошириш.


2024-2025

йиллар

               

Изоҳ. Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 январь






































































Время: 0.2246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск