ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикасининг 12.01.2024 й. ЎРҚ-895-сон "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 25.07.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.11.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

12.01.2024 й.

N ЎРҚ-895



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ

ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 25 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 24 ноябрда маъқулланган



Мамлакатимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шу билан бирга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судига ҳамда унинг ваколатларига доир янги нормаларнинг белгиланганлиги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди фаолиятини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.

Ушбу Қонун билан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини, унда мустаҳкамланган устувор принципларнинг Янги Ўзбекистон ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқарилишини, давлат органларининг фаолияти янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-687-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 4, 292-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модданинг биринчи қисми:


2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар - Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар - Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди";


қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1) Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради";


2) 5-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Конституциявий суд ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга";


3) 7-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланади";

учинчи қисми чиқариб ташлансин;


4) 12-модданинг иккинчи қисми "илмий" деган сўздан кейин "ижодий" деган сўз билан тўлдирилсин;


5) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ваколатлари муддати тугаган судьянинг бошқа иш тақдим этиш тўғрисидаги масала ҳал бўлаётган даврда, бироқ уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади";


6) 83-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"83-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан

имзолангунига қадар - Ўзбекистон Республикаси конституциявий

қонунларининг, ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон

Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг

Президенти томонидан имзолангунига қадар - Ўзбекистон

Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон

Республикаси Конституциясига мувофиқлигини

аниқлаш тўғрисидаги ишларни юритиш


Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар - Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунларининг, ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан имзолангунига қадар - Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш чегаралари ишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Қонун 82-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ белгиланади.

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича Конституциявий суд қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топиш ҳақида;

Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунини, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида.

Ушбу моддада назарда тутилган ишлар бўйича Конституциявий суд тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қарор қабул қилади";


7) қуйидаги мазмундаги 83-1-модда билан тўлдирилсин:


"83-1-модда. Ўзбекистон Республикаси референдумига

чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси

Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш

ҳақидаги ишларни юритиш


Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича Конституциявий суд қуйидаги хулосалардан бирини беради:

Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топиш тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида.

Ушбу моддада назарда тутилган ишлар бўйича Конституциявий суд тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай қарор қабул қилади".


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 январь


"Халқ сўзи", 2024 йил 13 январь









































Время: 0.0436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск