ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мулк ҳуқуқи. Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / Давлат мулки /

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.01.2024 й. 23-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 11 январдаги

23-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки

объектларидан самарали фойдаланиш

маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Давактив агентлиги) ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Марказ давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш, уларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, ижарага беришни ташкил этиш, ижарага берилган давлат мулки объектларини ва улар бўйича маблағларнинг ҳисобини юритиш, давлат ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарида давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш, ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш бўйича ваколатли давлат муассасаси ҳисобланади ва бевосита Давактив агентлигига бўйсунади.

Марказ Давактив агентлиги ҳузуридаги собиқ Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.


3. Давактив агентлиги Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, Давактив агентлигининг ҳайъати қарорларига, буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Марказнинг расмий номланиши:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази;

қисқартирилган номи - Давлат объектларидан фойдаланиш маркази;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Центр по эффективному использованию объектов государственной собственности при Агентстве по управлению государственными активами Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Центр по использованию гособъектов.


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Center for the efficient use of state facilities under the State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Center for the use of state facilities.


8. Марказ жойлашган жойи (почта манзили): 100060, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. МАРКАЗ ТУЗИЛМАСИ


9. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:

Марказ марказий аппарати (кейинги ўринларда - марказий аппарат);

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар).



3-БОБ. МАРКАЗ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат мулки бўлган бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда - бўш турган давлат мулки объектлари) аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;

бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларни ижарага беришни ташкил этиш;

ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш;

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишини ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш;

давлат ташкилотларига бириктирилган бўш турган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини белгиланган тартибда текшириш;

давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


11. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш соҳасида:

ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

бўш турган давлат мулки объектлари бўйича электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг доимий янгилаб борилишини таъминлайди;

бўш турган давлат мулки объектларининг электрон маълумотлар базаси орқали ягона ҳисобини юритади;

бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;

электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган давлат мулки объектларини таҳлил қилади;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Давактив агентлигига киритади;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;

бўш турган давлат мулки объектларининг ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш чораларини кўради;

бўш турган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар)ни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради;


б) бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларни ижарага беришни ташкил этиш соҳасида:

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари тасарруфига олинган бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга қадар уларнинг бут сақланишини таъминлайди;

давлат мулкини ижарага бериш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;

давлат мулкини ижарага бериш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;

ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган бўш турган давлат мулки объектларини ҳоким ёрдамчиларининг ва жисмоний шахсларнинг электрон буюртманомаларига асосан Давактив агентлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида ижарага бериш учун тўғридан-тўғри онлайн-аукцион савдоларига чиқаради;

юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;


в) ижарага берилган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш соҳасида:

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлари қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритади;

ижарага берилган давлат мулкларининг "online-ijara.uz" ахборот тизими орқали ҳисобини юритади;

ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитаси билан электрон маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;

ижарага берилган давлат мулки объектлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Давактив агентлигига киритади;

ижара шартномаси шартларининг бажарилиши мониторингини юритади;


г) Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этган ҳисоботларга асосан ижарага берилган давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўловлар тўлиқ амалга оширилишининг ва келиб тушган ижара маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланишининг ҳисобини юритиш соҳасида:

Солиқ қўмитасининг "E-ijara" электрон дастури орқали ижарага берилган давлат мулки бўйича ҳар ойда ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар қабул қилади;

Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;

ижарага берилган ва бериладиган давлат мулки, ундирилган ижара тўловлари ва уларнинг тақсимланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давактив агентлигига ҳар ойлик маълумотларни ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар тақдим этади;


д) давлат ташкилотларига бириктирилган бўш турган давлат мулки объектларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши ҳамда уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш соҳасида:

бўш турган давлат мулки объектларни текшириш бўйича ўрнатилган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади;

бўш турган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш, уларнинг жорий ҳолати ҳамда самарали фойдаланилишини ўрганиш юзасидан ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкил этишни белгиловчи меъёрий ҳужжатларни қабул қилади ва уларнинг ижросини таъминлайди;


е) давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш соҳасида:

бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, манфаатдор томонлар билан ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижаларига кўра бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектлари (уларнинг бир қисми)ни Марказ ёки ҳудудий бошқармалар балансига олиш бўйича қарор қабул қилади;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини балансга олиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;

бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармалар балансига олади;


ж) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш соҳасида:

ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини бузиш бўйича қарорлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси асосида қабул қилинишини қатъий назоратга олади;

ҳудудий бошқармалар томонидан давлат мулки объектларини бузиш бўйича қабул қилинган қарорлар ижроси таъминланилишини ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият захирасига олиш ишлари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва мониторингини юритади;


12. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳудудларда бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Марказ директори томонидан белгиланади.



4-БОБ. МАРКАЗ ВА ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


13. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

йиғилиш, семинар (вебинар), махсус комиссия йиғилиши ва Давактив агентлиги ҳайъати мажлисларида иштирок этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органларига маълумотлар тақдим этиш;

давлат органларидан, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, бошқа давлат ташкилотлари ва хўжалик жамиятларидан Марказга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, малака ошириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш.

Марказ фаолиятига алоқадор масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда идоравий назоратни, коррупцион ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, ходимлар томонидан корпоратив ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

белгиланган тартибда жойларга чиққан ҳолда, бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат объектларини кўриб чиқиш (ўрганиш, таҳлил қилиш);

давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:

қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларни ўз муддатида ва самарали бажариш;

Давактив агентлигининг топшириқлари ва Марказ ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва хорижий давлат ташкилотлари билан имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш;

ошкор этилмайдиган маълумотларнинг ошкор этилиши ҳамда маълумотлардан шахсий ёки бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

давлат хизматчилари томонидан ижро ва меҳнат интизомига, ички ва умумий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

тасарруфидаги давлат мулки, товар-моддий бойликларнинг сақланиши, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи (хатлар, таҳлилий маълумотлар, текшириш далолатномаси, ўрганиш ва мониторинг ўтказиш якуни бўйича тузилган хулоса, қонун лойиҳалари, қарор, буйруқ, кўрсатма, давлат реестрлар, маълумотлар базаси ҳамда бошқа) ҳужжатларни тайёрлаш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



2-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари

ва мажбуриятлари


15. Ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Марказга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳоллари маълум бўлиб қолганда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўришни сўраб тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларида давлат мулкидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини текшириш;

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда - Мажбурий ижро бюроси) юбориш;

фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш;

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириши мумкин.

Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Ҳудудий бошқармалар қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган давлат мулки объектлардан самарали фойдаланиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлардаги тегишли тадбирлар самарали бажарилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


17. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Давактив агентлиги Ҳайъати қарорлари, Давактив агентлиги директори буйруқлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг топшириқларини бажариш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги ва "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш) учун Давактив агентлиги директорига киритиш;

Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб, Марказнинг ишчи мажлисларида уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Марказ ходимлари томонидан одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ тизимда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этиш;

Марказ ходимларини ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Марказ раҳбарлари ва ходимлари Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ва бошқа махфий ахборотлар билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан иштирок этиш;

зарурат бўлганда, Марказ ва ҳудудий бошқармалар ташкилий тузилмаларига Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;

ҳудудий бошқармалар тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;

бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек, ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Марказ ходимларини кўп йиллик, самарали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмалари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

бюджетдан ташқари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Марказ тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш.


18. Қуйидагилар Марказ директорининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;

Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Давактив агентлиги ва Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини назорат қилиш;

Марказга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг марказий аппарат масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиши, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Марказ директорига таклифлар киритиш;

ўз соҳаси йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;

бўйсунувидаги ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб бориш.


19. Қуйидагилар Марказ марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг ўринбосарига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказ директорининг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Марказ ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;

таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Давактив агентлиги директорига (виза қўйилиши) кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритиш;

таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларда ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимларининг Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларни "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсий қабуллар ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш.


20. Қуйидагилар Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, Давактив агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб тузилма ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказ директорининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш;

Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;

Марказ раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Марказга киритиш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Марказга таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Марказнинг ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.



6-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Марказ директори:

мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Марказ тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


22. Марказ директори ўринбосарлари:

мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


23. Ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари:

Ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

тегишли ҳудудда бўш турган давлат мулки объектлар ҳолати тўғрисида Марказга ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Марказ раҳбарияти


24. Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланган Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази директори яккабошлик асосида раҳбарлик қилади.


25. Марказ директори Давактив агентлиги директори билан келишган ҳолда, ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.


26. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг вазифалари Марказ директорининг ўринбосарларидан бири томонидан, улар бўлмаган вақтда эса Давактив агентлиги директорининг буйруғига асосан марказий аппарат раҳбар ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.


27. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



8-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


28. Марказ фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.


29. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


30. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


31. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.



9-БОБ. МАРКАЗНИНГ РЕСПУБЛИКА ВА МАҲАЛЛИЙ

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ҲАМДА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


32. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


33. Марказ бўш турган давлат объектлари тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали олишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.


34. Ҳудудий бошқармалар ўз вазифалари ва функциялари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


35. Балансда сақловчилар ўзига тегишли бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида тегишлигича ҳудудий бошқармаларга топширади.


36. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги доимий равишда бўш турган давлат мулки объектларини аниқлайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давактив агентлиги уларни Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.

Марказ ва ҳудудий бошқармаларга тегишли давлат мулки объектларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Марказ ҳисобидан, пул маблағлари мавжуд бўлмаганда Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.



10-БОБ. МАРКАЗ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


37. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;

Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;

Марказнинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


38. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолияти, шу жумладан, моддий-техник таъминлаш харажатлари, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Давактив агентлиги ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


39. Марказ директори марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, штатлар жадвалини (уларга ўзгартиришларни) тасдиқлайди.

Марказнинг марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали Давактив агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади ва марказий аппарати молиявий ҳисоботи Давактив агентлигига топширилади.

Ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали ҳудудий молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда молиявий ҳисоботини ҳудудий молия органларига топширилади.

Марказ томонидан ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвалининг йиғма маълумоти (жамланмаси) Давактив агентлигига тақдим қилинади.


40. Ҳудудий бошқармалар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлар тўлиқлигича Марказнинг ғазна транзит ҳисобварағига ўтказилади ва тегишли молия йили учун тасдиқланган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасига асосан қайта тақсимланади.


41. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари ва тартиблари асосида тўланади.


42. Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказнинг ходимларини ижтимоий таъминлашга, шунингдек, Марказ раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, шунингдек, Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.



11-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


43. Марказ Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар бўш турган давлат объектларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



12-БОБ. МАРКАЗНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


44. Марказ қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.


45. Марказнинг тугатилиши, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади.

Марказни қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.



13-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 январь






















































































Время: 0.2698
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск