ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Адлия вазирининг 15.01.2024 й. 3-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.01.2024 й. 2547-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2024 й.

N 2547-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.01.2024 й.

N 3-мҳ


БУЙРУҒИ



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон "Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 4-бандига асосан ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланклари ва бошқа ҳужжатлар билан Вазирлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.".


3. 23-банднинг иккинчи хатбошисидан "серияси, тартиб рақамлари қирқиб олиниб, далолатноманинг биринчи нусхасига елимлаб қўйилади. Гувоҳномаларнинг қолган қисмлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"35-1. Ариза берувчи бола туғилганлиги ҳақида гувоҳномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали электрон сўровнома тўлдиради ёки бевосита ФҲДЁ органига мурожаат қилади.

Бунда, ФҲДЁ органи ходими электрон сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни ичида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштиради ҳамда уни ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи хоҳишига кўра, туғилганлик ҳақида гувоҳномани почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда, почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.".


5. 38-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилишни қайд этиш боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига мувофиқ ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда, болани туққан онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси билан ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этилиши лозим.".


6. 65-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади)" деган сўзлар "ЯИДХП" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


7. 102-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўлим ҳолати Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ электрон ахборот тизимида композит давлат хизмати шаклида қайд этилганда, тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳолати ФҲДЁ органларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ариза берувчиларга икки нусхада чоп этиб берилади.".


8. 125-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "хусусида асосланган хулоса тузади ва уни" деган сўзлар "хусусидаги фикрни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


9. 128-банднинг биринчи хатбошисидаги "ариза келиб тушган" деган сўзлар "ички ишлар органининг ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусидаги фикри келиб тушган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 134-банднинг биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 12, 15, 32, 38, 39, 46, 48-иловалардаги "(паспорт серияси, рақами, қачон, ким томонидан берилган)" деган сўзлар "(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 23, 50, 53, 66 - 68-иловалардаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 37-иловадаги "(паспорт серияси, рақами, қачон, ким томонидан берилган)" ва "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар тегишли равишда "(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)" ва "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 54-иловада:

"4. Паспортдан кўчирма ёки ксеронусха." деган сўзлар "4. Ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, ота-онаси ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси." деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"5. Ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, ота-онаси ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси" ва "6. 1 дона 3 х 4 см ўлчамли фотосурат" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


15. 56 ва 69-71-иловалардаги "(паспорт серияси, рақами)" деган сўзлар "(шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 57-иловадаги "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 январь











































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск