ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Тезкор қидирув фаолияти. Жиноятчиликка қарши кураш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.01.2024 й. ПҚ-22-сон "Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2024 й.

N ПҚ-22



КРИМИНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ИЛМИЙ-

АМАЛИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-10-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар республикамизда криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини замон талаблари асосида ташкил этишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида "ғоядан амалиётгача" деган янги тамойил асосида илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали фанлараро билимларни қўллаш тизимини яратиш;

жиноятчилик, шу жумладан латент жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, салбий тенденцияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

жиноятнинг асл омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш ва бартараф этиш чора-тадбирлари тизимини белгилаш, криминологик фаолиятга сунъий интеллект ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиб бориш;

юридик, социологик, психологик, педагогик, тиббий, атроф-муҳит, рақамли криминология каби замонавий тармоқларни ривожлантириш, таълим муассасаларида криминология фанини тизимли ўқитиш орқали ёшларда жиноятга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

зарур ташкилий-ҳуқуқий ва тузилмавий асосларни шакллантирган ҳолда жиноятчилик омиллари ва унинг салбий тенденциялари бартараф этилганлигини илмий баҳолаш амалиётини йўлга қўйиш;

ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан манзилли ҳамкорликни фаоллаштириш, қўшма криминологик тадқиқотларни амалга оширишни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон криминологияси жаҳон рейтингларида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш.


2. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш, жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш методикаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

комплекс илмий диагноз асосида суд ҳукми (ажрими) чиққан (жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиққан) жиноятларнинг омилларини аниқлаш механизмлари;

ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини белгилаш тартиби;

илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш тартиби, илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш тизими, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни тайёрлаш механизмлари.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

2024-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) Мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун ҳар йили Институтнинг Ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш, йил давомида ижросини таъминлаш ҳамда унинг натижалари бўйича Институт фаолиятига баҳо бериб бориш чораларини кўрсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Институт томонидан криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари 3-иловага мувофиқ, ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари 4-иловага мувофиқ амалга оширилади;

Институт криминологик тадқиқотлар натижалари бўйича 5-иловага мувофиқ илмий нашрларни даврий равишда чоп этади;

Институт криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради;

давлат органлари ва муассасалари, давлат илмий ва олий таълим муассасалари томонидан криминология ва криминологик фаолиятга доир тайёрланган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари нусхалари Институтга Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиш учун тақдим этилади.


5. Белгилансинки:

Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган кадрлар билан жамланади;

илмий даражага эга бўлмаган номзодлар Институтнинг бўш турган илмий таркиб лавозими ҳисобидан илмий ходим-тадқиқотчи лавозимига қабул қилиниши мумкин;

Институтнинг илмий таркиб лавозимларидаги хизматчиларига Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 233-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли базавий лавозим маошлари миқдорлари қўлланилади ҳамда уларга аввалги иш жойи бўйича берилган мартаба даражалари учун белгиланган устама ҳақлари (мавжуд бўлса) сақланиб қолади.

Ички ишлар вазири П. Бобожонов зиммасига Институтда илмий-амалий тадқиқотлар жараёнини энг замонавий илмий методикалар, илм-фаннинг илғор ютуқлари ва ахборот технологиялари асосида ташкил қилиш, унинг шахсий таркибининг илмий салоҳиятини, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларида ўқитиш орқали ошириш бўйича шахсий масъулият юклансин.


6. Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни бир йилгача муддатга жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;

етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан қўшма илмий-амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, илмий кадрларни ўқитиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва битимларни тузиш.


7. Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

буюртма асосида амалга оширилган тадқиқотлар учун давлат органлари (буюртмачилар) томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

пуллик хизматлар кўрсатиш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар;

миллий ва халқаро грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):

икки ой муддатда Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, бунда диссертация ва илмий ишланмалар мавзулари ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиши, уларни амалиётга жорий этиш бўйича ягона тартиб белгиланишини назарда тутсин;

уч ой муддатда Институт ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш индикаторларини белгиловчи ҳамда улар натижалари бўйича бир йил давомида ҳар ойлик қўшимча якка тартибдаги устамаларни тўлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда Институт фаолиятини юқори даражада ташкил этиш мақсадида унинг эҳтиёжи учун барча зарур илмий-техник ускуна ва воситаларни харид қилиш чораларини кўрсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда "E-jamoat havfsizligi" ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Jinoyat omillari" модулини яратсин ва ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 январдаги

ПҚ-22-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Криминология

тадқиқот институти фаолиятини самарали

ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

       

Чора-тадбирлар

     

Амалга ошириш

шакли

    

Ижро муддати

    

Масъул вазирлик

ва идоралар

    

          

I. КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

        

1.

Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низомни, унинг ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг ишлаш тартибини, Институтнинг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини тасдиқлаш.


Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2024 йил

15 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Криминологик фаолият амалиётидаги муаммоларнинг комплекс илмий ечимларини ишлаб чиқиш бўйича Криминология тадқиқот институтида буюртма ва ташаббус асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш.


Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2024 йил

25 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш, жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш методикаларини тасдиқлаш:

комплекс илмий диагноз асосида суд ҳукми (ажрими) чиққан (жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиққан) жиноятларнинг омилларини аниқлаш механизмлари;

ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини белгилаш тартиби;

илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш тартиби, илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш тизими, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни тайёрлаш механизмлари.


Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2024 йил

15 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Илмий диагноз асосида жиноятчилик омилларини аниқлаш механизмларини назарда тутган ҳолда "E-jamoat havfsizligi" ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг "Jinoyat omillari" модулини яратиш ва ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш (Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади).


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов)


5.

Ички ишлар органларида илмий фаолиятни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, бунда диссертация ва илмий ишланмалар ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бўлиши, уларни амалиётга жорий этиш бўйича ягона тартиб белгиланишини назарда тутиш.


Идоравий

норматив ҳужжат

2024 йил

15 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


6.

Латент жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш, унинг омилларини илмий диагноз қилиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Бунда, қуйидаги манбаларни тизимли равишда методика асосида комплекс ўрганиш орқали латент жиноятчиликнинг тенденциялари ва омилларини аниқлаш амалиётини йўлга қўйиш:

терговга қадар текширув ҳужжатлари (жиноят ҳақидаги мурожаатлар, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар);

Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган жиноятчилик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар (шу жумладан, уларга ёзилган изоҳлар);

ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича ўтказилган социологик тадқиқотлар натижалари.

Ҳар чорак якунида таҳлил, прогноз ва диагноз натижаларини умумлаштириб, латент жиноятчиликнинг тенденциялари ва омиллари тўғрисида ахборот-таҳлилий ҳужжат тайёрлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга киритиш тартибини белгилаш.


Қўшма қарор

2025 йил

февраль

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Криминология тадқиқот институти томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш.


Идоравий норматив ҳужжат

2024 йил

10 апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

8.

Иқтидорли ёшларни криминологик тадқиқотларга тизимли равишда жалб этиш механизмларини жорий этиш. Шу жумладан, Криминология тадқиқот институти томонидан ҳар йили олий таълим муассасалари битирувчи курси магистрлари, таянч докторантлари ва докторантлари ўртасида "Криминология билимдони" интеллектуал ўйинини ўтказишни ҳамда унинг ғолибларини муносиб рағбатлантиришни йўлга қўйиш.


Қўшма қарор

2024 йил

15 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов), Миллий гвардия (Р.Джураев), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)


         

II. КРИМИНОЛОГИЯ СОҲАСИДА ХАЛҚАРО

ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

           

9.

Криминология тадқиқот институти ҳамда Корея криминология ва адлия институти ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бунда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандумини ишлаб чиқиш ва имзоланишини ташкил этиш;

2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Корея криминология ва адлия институти президенти ва 4 нафар етакчи криминолог олимларини Криминология тадқиқот институтига ташрифини ташкил этиш;

Криминология тадқиқот институтида Корея криминология ва адлия институти олимлари иштирокида "Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш" номли фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш (ташаббус асосидаги тадқиқотни бажариш шаклида).


Амалий чора-

тадбирлар



2024 йил

июль-сентябрь

2024 йил

июль-сентябрь

2024 йил

июль-сентябрь


2024-2025 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


10.

Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликни йўлга қўйишда, жумладан унинг грант маблағларини жалб этишда Корея криминология ва адлия институтининг услубий ёрдамидан фойдаланиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Ҳамкорлик

дастурига асосан


Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


11.

Германия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, криминология институтлари (Қуйи Саксония Криминология тадқиқот институти, Макс Планк жиноят, хавфсизлик ва ҳуқуқни ўрганиш институти) ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

январь-март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


12.

Австралия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, криминология институтлари (Австралия криминология институти, Сидней криминология институти, Гриффит криминология институти) ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

апрель-июнь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


13.

Венгрия Ички ишлар вазирлигининг жиноят омилларини аниқлаш ва бартараф этиш фаолияти, шунингдек, Криминология миллий институти ишлаш механизмларини бевосита ўрганиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

август-октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


14.

Ўзбекистонда "Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари" мавзусида халқаро форум ўтказиш чораларини белгилаш.


Ҳукумат

фармойиши

лойиҳаси


2024 йил

октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


15.

Криминология тадқиқот институтининг ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан манзилли ҳамкорликни ташкил этиш мақсадида қўшма криминологик тадқиқотларни амалга оширишни йўлга қўйиш.


Чора-тадбирлар

дастури

2024-2025 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


16.

Криминология тадқиқот институти ҳузурида Халқаро экспертлар кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият йўналишларини белгилаш бўйича чораларни кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

декабрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


17.

Криминология тадқиқот институти илмий ҳамкорликни йўлга қўйган хорижий давлатлар криминология тадқиқот институтлари билан биргаликда халқаро илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида "Жиноятчилик даражаси" халқаро рейтингини тузиш ва ҳар йил якунида эълон қилиб бориш масаласини ишлаб чиқиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2025 йил

декабрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


18.

Криминология тадқиқот институти БМТнинг жиноятларнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов дастури институтлари тармоғига аъзо бўлиши бўйича стратегик чора-тадбирларни белгилаш.


Комплекс чора-

тадбирлар дастури

(2024-2026 йиллар

учун)


2024 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


19.

Хорижий давлатлар криминология институтлари фаолияти ва ишлаш механизмларини ўрганиш натижаларини умумлаштириш асосида янги авлод илмий ташкилоти - "Смарт илмий-тадқиқот муассасаси" концепциясини ишлаб чиқиш ва уни Криминология тадқиқот институти фаолиятида синовдан ўтказиш.


Қўшма қарор

2025 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов)


         

III. КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ

ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

            

20.

Криминология тадқиқот институтининг илмий таркиб лавозимларига қабул қилиш тартиби ҳамда мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Идоравий

норматив ҳужжат

2024 йил

15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


21.

Криминология тадқиқот институти ходимлари ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш индикаторларини белгилашни ҳамда баҳолаш натижалари бўйича бир йил давомида ҳар ойлик қўшимча якка тартибдаги устамаларни тўлашни назарда тутувчи механизмларни жорий этиш.

Бунда ходим ва хизматчиларнинг криминология соҳасига оид самарали илмий-амалий тадқиқотларни ўтказишга, тадқиқотлар натижаларидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишларида фойдаланишга қўшган аниқ ҳиссаси даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутиш.


Ҳукумат қарори

лойиҳаси

2024 йил

15 апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


22.

Криминология тадқиқот институти илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни бир йилгача муддатга жалб этиш тартибини белгилаш.


Идоравий

норматив ҳужжат

2024 йил

20 март

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

23.

Статистик, "электрон суриштирув ва дастлабки тергов" ягона ахборот тизими, архив ва бошқа маълумотлардан (қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш чекланган маълумотлар бундан мустасно) фойдаланиш ҳуқуқини бериш орқали Криминология тадқиқот институти илмий жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан (чекланган режимда) узвий боғланишини таъминлаш.


Қўшма чора-

тадбирлар

2024 йил

1 июль

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Бош прокуратура (Н.Йўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


24.

Криминология тадқиқот институти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг таркибини, ҳисобот ва рағбатлантириш тизимини белгилаш.


Идоравий

норматив ҳужжат

2024 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

25.

Криминология тадқиқот институтининг веб-сайтини яратиш ва доимий фаолият юритишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 июль

Ички ишлар вазирлиги (З.Курбанов)


26.

Криминология тадқиқот институти томонидан "Бир жиноят омили ва унинг бартараф этилиши" телекўрсатувини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатилишини йўлга қўйиш бўйича чораларни белгилаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2025 йил

январдан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), МТРК (А.Ходжаев)


27.

Белгиланган тартибда тайёрланган қуйидаги мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳаларининг ижрочи ташкилотини Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказидан Криминология тадқиқот институтига ўзгартирган ҳолда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида илмий лойиҳани бажариш тўғрисидаги шартномаларни расмийлаштириш чораларини кўриш ва ижрога қаратиш:

"Оммавий норозиликларнинг олдини олиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси;

"Хавфсиз болалик" тамойили асосида ҳамкорликда ишлаш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш" номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси;

"Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари томонидан конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилишнинг аппарат-дастурий комплексини яратиш" номли мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси;

"Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларнинг жамоат хавфсизлиги хизматига келиб рўйхатдан ўтишини таъминлашда бармоқ изини таниб олиш тизимидан фойдаланишнинг аппарат-дастурий комплексини яратиш" номли мақсадли инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси;

"Пробация назорати дастурий таъминотини ишлаб чиқиш" номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси;

"Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахсларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш" номли мақсадли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Ш.Турдикулова), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)

28.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларини белгилаш.

Бунда, жумладан, марказнинг илмий ва услубий салоҳиятини ошириш, молиялаштириш тартибини белгилаш, амалиётга жорий этилаётган тадқиқотларни рағбатлантириш, ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонларини киритган ҳолда KPI тизими асосида муносиб пул таъминоти тизимини жорий қилиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

май

Ички ишлар вазирлиги (Б.Абдуллаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


         

IV. ДИССЕРТАЦИЯ ТАДҚИҚОТЛАРИНИ АМАЛИЁТДАГИ

МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШГА САМАРАЛИ ЙЎНАЛТИРИШ

        

29.

"Криминология"ни мустақил ихтисослик сифатида ажратиб, унинг предметига ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва ижтимоий профилактикани киритган ҳолда ихтисослик паспортини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқиш.

Юридик, социологик, психологик, педагогик, тиббий, атроф-муҳит, рақамли криминология, геокриминология каби криминологиянинг замонавий соҳаларини ҳисобга олган ҳолда криминология ихтисослиги бўйича илмий даража бериладиган фан тармоқларини белгилаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К.Каримов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


30.

Криминология соҳасидаги муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама тадқиқ этиш учун Криминология тадқиқот институтида Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (муассасалараро) фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (А.Юсупов)


31.

Криминология тадқиқот институтида "Криминология" халқаро илмий-амалий журналини таъсис этиш бўйича ташкилий чораларни кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2025 йил

январь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов)


32.

Криминология тадқиқот институти ва криминология соҳасида тадқиқотларни олиб борувчи бошқа илмий ташкилотлар муассислигида "Криминологик фаолият" илмий-амалий журналини таъсис этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


         

V. КРИМИНОЛОГИЯ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ

         

33.

Криминология тадқиқот институтини барча зарур замонавий илмий-техник ускуна, мебель ва моддий-техник воситалар билан таъминлаш бўйича ташкилий чораларни кўриш (Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади).


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

20 апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


34.

Криминология тадқиқот институти фаолиятини рақамлаштириш, илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш ва электрон иш юритувини йўлга қўйиш учун тегишли ускуналар, қурилмалар, тармоқлар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш.


Ҳукумат қарори лойиҳаси

2024 йил

20 апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Хайдаров)


35.

Криминология тадқиқот институтида техник-муҳандислик қўриқлов ва кириш-чиқишни автоматик назорат қилиш тизими ўрнатилишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 апрель

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


36.

Криминология тадқиқот институтининг оптик толали линия орқали юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш (Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади).


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


37.

Криминология тадқиқот институти имижини шакллантириш бўйича зарур ташкилий чораларни кўриш, жумладан Институт рамзларини тасдиқлаш ва брендбукини яратиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

август-октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


38.

Криминология тадқиқот институти учун хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимитни (3 та шахсий бириктирилган электромобиль, 4 та навбатчи автотранспорт воситаси, мобиль илмий лаборатория сифатида жиҳозланган микроавтобус) Ички ишлар вазирлиги учун ажратилган лимитларни қайта тақсимлаш ҳисобига ажратиш ҳамда уларни Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 май

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


39.

Криминология тадқиқот институтининг бинолари таъмирланишини, унинг автотураргоҳи ва илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси барпо этилишини таъминлаш чораларини кўриш (Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади).


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


40.

Илмий-тадқиқот ишлари натижалари, брошюралар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун Криминология тадқиқот институтида типографияни ташкил этиш ва зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш (Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади).


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

30 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов)


           

Изоҳ:

1. Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 январдаги

ПҚ-22-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Криминология тадқиқот институтини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Т/р


Кўрсаткич (индикатор) номи

    

Ўлчов бирлиги

    

2024 й.

     

2025 й.

      

2026 й.

    

2027 й.

    

2028 й.

  

2029 й.

   

2030 й.

  

         

I. ИЛМИЙ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БЎЙИЧА

        

1.

Криминология соҳаси бўйича илмий даражага эга илмий таркиб ходимлари улуши


Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи


5

10

20

30

40

50

60

2.

Чет тилини В2 даражада билиши бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга илмий таркиб ходимлари улуши


Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи


5

8

10

15

20

25

30

3.

Криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар сони бўйича "Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси" (i-indeks) 3 ва ундан юқори бўлган илмий таркиб ходимлари улуши


Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи


-

8

16

25

35

40

50

4.

Иқтибослар сони бўйича "Хирш" индекси (h-indeks) 2 ва ундан юқори бўлган илмий таркиб ходимлари улуши


Илмий таркиб ходимлари сонига нисбатан фоизи


-

-

5

8

10

10

15

5.

Криминология соҳасида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш


Ҳимоя қилинган диссертациялар сони


-

5

5

5

10

10

15

6.

Криминология соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш


Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони


5

10

25

30

35

40

45

7.

Илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш


Тасдиқланган хулосалар сони


-

5

10

15

20

25

30

         

II. ЎЗБЕКИСТОН КРИМИНОЛОГИЯСИНИНГ

НАЗАРИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

            

8.

Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини шакллантириш бўйича илмий таърифлар ишлаб чиқиш


Илмий таърифлар сони


10

20

30

35

40

45

50

9.

Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини шакллантириш бўйича илмий таснифлар ишлаб чиқиш


Илмий таснифлар сони


5

10

14

16

18

20

22

10.

Ўзбекистон криминологиясининг назарий асосларини ривожлантириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш


Илмий таклифлар сони


10

30

40

50

60

65

70

11.

Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботини тайёрлаш


Чоп этилган давлат ҳисоботи сони


1

1

1

1

1

1

1

12.

"Криминологиянинг долзарб масалалари" мавзусида республика конференциясини ўтказиш


Чоп этилган конференция материаллари

тўплами сони


1

1

1

1

1

1

1

13.

"Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари" мавзусида халқаро форумни ўтказиш


Чоп этилган форум материаллари

тўплами сони


1

1

1

1

1

1

1

      

III. ЖИНОЯТЧИЛИК ТЕНДЕНЦИЯЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ВА САЛБИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРНИ

БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА

          

14.

Жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва салбий тенденцияларни бартараф этиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш


Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони


5

7

9

11

14

16

18

15.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш


Илмий хулосалар сони


5

10

14

16

18

20

22

16.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчиликнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш


Илмий таклифлар сони


5

15

24

26

28

30

32

17.

Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботини тайёрлаш


Чоп этилган давлат ҳисоботи сони


2

4

4

4

4

4

4

       

IV. ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛЛАРИНИ АНИҚЛАШ

ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА

          

18.

Жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш


Чоп этилган тадқиқот ҳисоботи сони


-

7

9

11

14

16

18

19.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик омилларини аниқлаш


Илмий хулосалар сони


10

30

35

35

40

40

45

20.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида жиноятчилик омилларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш


Илмий таклифлар сони


10

25

44

46

48

50

52

21.

Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботини тайёрлаш


Чоп этилган давлат ҳисоботи сони


2

4

4

4

4

4

4

       

V. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

           

22.

Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш


Имзоланган меморандум сони


2

2

2

3

3

3

3

23.

Илмий таркиб ходимларининг хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтларида илмий стажировка ўташи


Стажировка ўтаган ходимлар сони


1

4

6

8

8

8

10

24.

Илмий таркиб ходимларининг хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтларига илмий хизмат сафарларини амалга ошириши


Илмий хизмат сафарлари сони


5

6

7

8

9

10

11

25.

Амалга оширилган илмий хизмат сафарлари натижасида хорижий давлатлар криминологиясининг ижобий тажрибаларини аниқлаш


Илмий таклифлар сони


10

15

15

20

25

30

35

26.

Хорижий давлатлар криминологияси ижобий тажрибаларини криминологик фаолият амалиётига жорий этиш


Тасдиқланган хулосалар сони


-

10

14

16

18

20

22

27.

Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ва илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш


Якунланган лойиҳалар сони


-

1

1

2

3

4

5

28.

Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида илмий стажировка ўташи


Стажировка ўтаган ходимлар сони


1

4

6

6

8

8

10

29.

Хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтига илмий сафарларни амалга ошириши


Илмий сафарлар сони


1

6

7

8

8

9

9

30.

"Криминология" халқаро илмий-амалий журналининг халқаро илмий-техник маълумотлар базалари (Web of Science, Scopus ва ҳ.к.)га киритилиши


Маълумотлар базалари сони


-

-

-

1

1

2

2

31.

"Криминология" халқаро илмий-амалий журнали муассислари таркибига хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари киритилиши


Журналнинг хорижий муассислари сони


1

2

2

3

3

3

3

32.

"Криминологик фаолият" илмий-амалий журналида хорижий ва халқаро криминология тадқиқот институтлари илмий таркиб ходимлари билан ҳаммуаллифликда мақолаларни нашр этиш


Жами мақолалар сонига нисбатан фоизи


-

10

15

20

25

30

35

       

VI. ИЛМИЙ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ҲАМДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

           

33.

"Криминологик фаолият" илмий-амалий журналини чоп этиш


Чоп этилган журнал сонлари


1

4

4

4

4

6

6

34.

"Криминология" халқаро илмий-амалий журналини чоп этиш


Чоп этилган журнал сонлари


1

2

2

2

2

4

4

35.

Миллий илмий ресурслардан фойдаланиш имкониятини яратиш


Маълумотлар

базалари сони


1

2

2

2

3

3

3

           

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 январдаги

ПҚ-22-сон қарорига

3-ИЛОВА



11Криминология соҳасида буюртма

асосидаги илмий-амалий тадқиқот

лойиҳаларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

        

      

Босқичлар

     


        

Субъектлар

     


     

Чора-тадбирлар

     


     

Муддатлар

     











































1-босқич


     

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини

бевосита амалга

оширувчи

субъектлар

(буюртмачилар)

        


Ўз хизмат фаолиятида юзага келган муаммоларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган ечимларни ишлаб чиқиш бўйича буюртма беради


Ҳар йили камида

биттадан буюртма





























































2-босқич


Криминология тадқиқот

институти


  

Буюртмаларни қабул қилиб, уларни бажариш бўйича илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини тайёрлайди ва буюртмачилар билан келишади

        


Лойиҳа тайёр бўлгандан

сўнг 5 иш куни ичида



















































3-босқич


Буюртмачилар



Ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштиради

(Молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон, 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорларида белгиланган зарур қоидалар инобатга олинади)

     


Лойиҳа келишилгандан

сўнг 10 иш куни ичида





































































4-босқич


Криминология тадқиқот

институти


Камида 3 кишидан иборат илмий-тадқиқот гуруҳларини тузган ҳолда илмий-тадқиқот лойиҳаларини жамоа бўлиб амалга оширади


Амалий лойиҳалар 1 йил,

фундаментал лойиҳалар

2-3 йил





























































5-босқич


Криминология тадқиқот

институти


         

Якунланган ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси бўйича тадқиқот ҳисоботини тайёрлайди ва буюртмачиларга тақдим этади

          


Лойиҳа якунлангандан

сўнг 5 иш куни ичида



















































6-босқич


Буюртмачилар


Тадқиқот ҳисоботини кўриб чиқади ва уни амалиётга жорий этиш чораларини кўради


Топшириқда белгиланган

муддатда














          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 январдаги

ПҚ-22-сон қарорига

4-ИЛОВА





11Криминология соҳасида ташаббус

асосидаги илмий-амалий тадқиқот

лойиҳаларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

             


   

Босқичлар

      


       

Субъектлар

        


Чора-тадбирлар



Муддатлар











































1-босқич


Криминология тадқиқот

институти


   

Институтнинг Ҳаракатлар дастурида йил давомида амалга ошириладиган ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари (16 та соҳавий, 14 та ҳудудий лойиҳалар) белгилаш

       


Ҳар йили декабрь ойининг

25 санасига қадар



























































2-босқич


Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги, Ички ишлар

вазирлиги


     

Институтнинг харажатлар сметасида йил давомида амалга ошириладиган ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни бюджет маблағлари ҳисобидан ажратиш

       


Ҳар йилги бюджет

параметрларига асосан



























































3-босқич


Криминология тадқиқот

институти


   

Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда уларни Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти билан келишиш

       


Лойиҳа тайёр бўлгандан

сўнг 5 иш куни ичида



























































4-босқич


Криминология тадқиқот

институти


        

Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг амалга оширилишини ўзининг тадқиқот харажатлари учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

(Молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон, 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорларида белгиланган зарур қоидалар инобатга олинади)

         


Лойиҳа келишилгандан

сўнг 5 иш куни ичида











































































5-босқич



Криминология тадқиқот

институти


     

Камида 3 кишидан иборат илмий-тадқиқот гуруҳларини тузган ҳолда илмий-тадқиқот лойиҳаларини жамоа бўлиб амалга ошириш

        


Амалий лойиҳалар 1 йил,

фундаментал лойиҳалар

2-3 йил



























































6-босқич


Криминология тадқиқот

институти


    

Ташаббус асосидаги якунланган ҳар бир илмий-тадқиқот лойиҳаси бўйича тадқиқот ҳисоботини тайёрлаш ва уни Вазирлар Маҳкамасига киритиш

           


Лойиҳа якунлангандан

сўнг 5 иш куни ичида





























































7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси


       

Тадқиқот ҳисоботини кўриб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш юзасидан масъул давлат органларига топшириқ бериш

         


Лойиҳа келиб тушган

кундан 15 иш куни ичида



















































8-босқич


Масъул давлат органлари


           

Тадқиқот ҳисоботини амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш

         


Топшириққа мувофиқ

белгиланган муддатда














        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 15 январдаги

ПҚ-22-сон қарорига

5-ИЛОВА



Криминология тадқиқот институтида

бажарилган тадқиқотлар натижалари бўйича

илмий нашрларни даврий равишда чоп этиш

СХЕМАСИ

      


      

Илмий нашр

   


      

Мазмуни

       


         

Чоп этиш муддати

      








































Жиноятчилик тенденциялари

давлат ҳисоботи


         

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар марказининг жиноятлар ҳақидаги статистик маълумотлари бўйича жиноятчилик тенденцияларини таҳлил ва прогноз қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат

      


Ҳар чорак якунида
























































Жиноятчилик омиллари

давлат ҳисоботи


        

Жиноятлар омилларини методика бўйича илмий диагноз қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат

    


Ҳар чорак якунида
















































Криминологик тадқиқотлар

давлат ҳисоботи


       

Криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, диссертациялар, илмий ишланмалар натижаларини, уларнинг жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларни таҳлил қилиш асосида тайёрланган ахборот-таҳлилий ҳужжат

     


Ҳар йил якунида
























































Тадқиқот ҳисоботи


       

Якунланган илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси натижалари бўйича чоп этиладиган монография шаклидаги илмий нашр

    


Лойиҳа якунлангандан сўнг
















































Диссертация автореферати


       

Якунланган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияси натижалари бўйича чоп этиладиган рисола шаклидаги илмий нашр

     


Диссертация ҳимоясидан олдин
















































"Криминологиянинг долзарб

масалалари" мавзусидаги

республика конференцияси

материаллари тўплами


         

Криминология соҳаси бўйича миллий илмий ва таълим ташкилотлари, жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар малакали мутахассисларини таклиф этган ҳолда даврий равишда ўтказиладиган конференция материаллари тўплами ва тадбир иштирокчилари учун тарқатма материаллар

      


Ҳар йил якунида
























































"Жаҳон криминологиясининг

илғор тажрибалари" мавзусидаги

халқаро форум материаллари

тўплами


       

Криминология соҳаси бўйича хорижий ва халқаро илмий ташкилотлар малакали мутахассисларини таклиф этган ҳолда даврий равишда ўтказиладиган форум материаллари тўплами

тадбир иштирокчилари учун тарқатма материаллар

       


Ҳар йил якунида
























































"Криминология янгиликлари"

илмий тўплами


       

Криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар эълон қилинадиган илмий тўплам

     


Ҳар чорак якунида
















































"Криминология" халқаро

илмий-амалий журнали


     

Илмий мақола шаклида тайёрланган миллий ва хорижий криминологик тадқиқотлар натижалари чоп этиладиган, Криминология тадқиқот институти, хорижий криминология тадқиқот институтлари муассислигида таъсис этиладиган халқаро илмий нашр

         


Ҳар чорак якунида
























































"Криминологик фаолият"

илмий-амалий журнали


    

Криминология ихтисослиги бўйича диссертация, илмий-тадқиқот, илмий-амалий тадқиқот, социологик тадқиқот натижалари, шунингдек, илмий мақолалар эълон қилинадиган илмий нашр

        


Ҳар ярим йил якунида
















































Криминология ўқув дастури


        

Криминологик тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда криминология фани бўйича чоп этиладиган янги авлод ўқув-услубий қўлланмаси

         


Ҳар йил якунида
















































Криминология дарслиги


       

Криминологик тадқиқотлар натижалари асосида криминология фани бўйича чоп этиладиган янги авлод ўқув адабиёти

         


Ҳар уч йил якунида














         

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь


















































































Время: 0.0558
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск