ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2024 й. 24-сон "Республика давлат таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ққув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2024 й.

N 24




РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ЎҚУВЧИ ВА ТАЛАБАЛАРГА

ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ФИЛЬМЛАР ЁРДАМИДА

ДАРС ЎТИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарорида таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда - Кинематография агентлиги) 2024 йил 1 апрелга қадар ўкув-услубий фильмлар портал и ва мобиль иловасини яратсин.


4. Белгилансинки:

Кинематография агентлиги буюртмасига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильм ишлаб чиқарилади;

ўқув-услубий фильмлар ишлаб чиқариш ҳамда ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловасини яратиш харажатлари учун маблағлар давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Маданият вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.

Бунда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги учун ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ушбу вазирликнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Кинематография агентлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:

республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни юқори савияда тайёрлаш ҳамда ўқувчи ва талабаларга етказиб бериш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйсин;

ўқув-услубий фильмларни тайёрлашда киноижодкорлар ва таълим соҳаси мутахассисларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилсин.


6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир ой муддатда республика давлат таълим муассасаларида ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков, мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Х. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь




































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск