ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Бошқа масалалар /

Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.01.2024 й. 24-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 январдаги

24-сон қарорига

ИЛОВА



Республика давлат таълим муассасаларида

дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий

фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни (кейинги ўринларда - фильмлар) ишлаб чиқариш тартибини белгилайди.


2. Фильмлар мавзулари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирликлар) томонидан тасдиқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда - Кинематография агентлиги) буюртмасига асосан вазирликлар томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.


4. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат буюртмасига асосан таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва унга ўзгартиришлар киритиш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.


5. Таълим муассасаларида дарс ўтишда фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқарувчилар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.


6. Фильмларни ишлаб чиқариш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ФИЛЬМЛАР МАВЗУЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


7. Вазирликлар томонидан ҳар йили 30 январга қадар фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади. Бунда:

фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади;

ҳар бир фильмга вазирликлар томонидан масъул консультантлар (эксперт, ўқитувчи, соҳа мутахассиси) бириктирилади ҳамда улар фильмларни ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этади;

фильмларнинг мавзулари рўйхати ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган намунавий шаклга мувофиқ тузилади.


8. Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили 30 апрелга қадар 10-15 дақиқалик фильмларнинг адабий сценарийлари ва харажатлар сметаси тайёрланади, ижодий гуруҳлар шакллантирилади.


9. Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши томонидан вазирликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида ҳар йили 1 июнга қадар фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметаси кўриб чиқилади ва улар юзасидан тегишли хулоса берилади.

Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши таркибига вазирликлар вакиллари киритилади.

Ўқув-услубий фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомларда белгиланган тартибда амалга оширилади.


10. Кинематография агентлиги томонидан ҳар йили 30 июнга қадар фильмларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмалари шакллантирилади ва фильмларни ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузилади.


11. Фильмлар давлат буюртмаси асосида уни ишлаб чиқарувчилар томонидан йил якунига қадар ишлаб чиқилади.



3-БОБ. ФИЛЬМЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Ишлаб чиқариш якунланган фильмларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш бўйича Кинематография агентлигида кенгайтирилган Бадиий кенгаш (кейинги ўринларда - Кенгаш) ташкил қилинади.

Кенгаш вазирликлар ва Кинематография агентлиги вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.


13. Фильмлар Кенгашнинг ижобий хулосаси берилган тақдирда, унинг қарори асосида қабул қилинади. Кенгашнинг салбий хулосаси бўлган тақдирда, фильм қайта ишлаш учун қайтарилади.


14. Фильмлардан таълим муассасаларида дарс ўтиш жараёнида фойдаланилади.


15. Фильмлар Кинематография агентлиги томонидан яратиладиган ўқув-услубий фильмлар портали ва унинг мобиль иловасига юкланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Республика давлат таълим муассасаларида дарс

ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий

фильмларни ишлаб чиқариш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари









1-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фильмларнинг мавзулари рўйхатини шакллантиради ҳамда Кинематография агентлигига тақдим этади


Ҳар йили 30 январга қадар









2-босқич

Кинематография агентлиги


Фильмларнинг адабий сценарийлари ва харажатлар сметасини тайёрлайди, ижодий гуруҳларни шакллантиради


Ҳар йили 30 апрелга қадар









3-босқич

Кинематография агентлигининг Бадиий кенгаши ва Экспертлар кенгаши


Фильмларнинг адабий сценарийси ва харажатлар сметасини кўриб чиқади, хулоса беради


Ҳар йили 1 июнга қадар









4-босқич

Кинематография агентлиги


Фильмларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаларини шакллантиради, шартномалар тузади


Ҳар йили 30 июнга қадар









5-босқич

Фильмларни ишлаб чиқарувчилар


Фильмларни ишлаб чиқаришни якунлайди


Йил якунига қадар









6-босқич

Кинематография агентлигининг кенгайтирилган Бадиий кенгаши


Фильмларни кўриб чиқади ва қабул қилади (ёки рад этади).

Рад этилган фильмлар қайта ишлаш учун қайтарилади.


Йил давомида



        





Низомга

2-ИЛОВА



Республика давлат таълим муассасаларида дарс

ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий

фильмлар мавзулари рўйхатининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Т/р

Фильм мавзуси


Мавзу тавсифи


Масъул консультант

(Ф.И.О., боғланиш

маълумоти)


1.





2.





3.








Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь









































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск