ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2024 й. 31-сон "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2024 й.

N 31




ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ВА ҲИМОЯСИ

СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ҚОНУНЧИЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИ ТИЗИМЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ташқи бозорда маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, тарқоқ ҳужжатларни тизимлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида хизматлар кўрсатишни янада такомиллаштириш ҳамда аҳолига хавфсиз ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хузурига ўтказилганлиги муносабати билан унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тартибга солиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 январдаги

31-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги фаолиятини

тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида" 2022 йил 7 июндаги 311-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи 5-1-иловага мувофиқ";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 1-иловада:


номи ва 1-банд "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради";


8-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, қисқартирилган номи - Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;

б) инглиз тилида: Agency of Plant Protection and Quarantine under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan; қисқартирилган номи - Agency of Plant Protection and Quarantine;

в) рус тилида: Агентство по карантину и защите растений при Министерстве сельского хозяйства Республики Узбекистан, қисқартирилган номи - Агентство по карантину и защите растений";


13-банднинг "д" кичик банди ўн биринчи хатбошисидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;


20-банднинг йигирма учинчи хатбошисидаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;


28-бандда:

биринчи хатбошидаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Директор ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш";

ўттизинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини доимий мониторинг қилиш";


29-бандда:

биринчи, учинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн учинчи ва ўн саккизинчи хатбошилардаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Директор ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришилишини баҳолашнинг асосий мезонлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланган топшириқлар ўз муддатида бажарилишини таъминлаш";

қуйидаги мазмундаги ўттиз тўртинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;

ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;

Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларнинг моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;

Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан "E-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш";


30-бандда:

биринчи, учинчи, тўққизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ҳамда ўн олтинчи хатбошилардаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўттиз учинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агентлик раҳбариятига мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда сифатини оширишга доир тегишлилиги бўйича таклифлар киритиш;

ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш учун мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар бўйича грант маблағларини жалб этиш чораларини кўриш;

Агентлик таркибий бўлинмаларининг тегишлилиги бўйича моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштириш чораларини кўриш;

ўсимликлар карантини объектлари ва бошқа зарарли организмларни аниқлаш ҳамда уларга қарши курашиш чораларини аниқлашга қаратилган электрон мобил иловаларни жорий этиш ва ишлаб чиқиш;

Агентлик мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан "E-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизими вазифалари бажарилишини тегишлилиги бўйича назорат қилиш";


31-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


32-банднинг бешинчи, еттинчи, ўн биринчи ва ўн саккизинчи хатбошилари, 33-банднинг еттинчи ва ўн олтинчи хатбошилари, 34-банднинг биринчи хатбошиси, 38, 40 ва 41-бандлар, 42-банднинг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилари, 43, 44 ва 48-банддар, 51-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси, 55 ва 56-банддар, 58-банднинг иккинчи хатбошиси, 59-банднинг олтинчи хатбошиси, 60-банднинг учинчи хатбошиси, 66-банднинг иккинчи хатбошиси ва 68-банддаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;


35-бандда:

биринчи хатбошидаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "29-31-бандларида" сўзлари "29-30-бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"39. Агентлик директори қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади";


42-банднинг иккинчи хатбошисидаги ", ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман (шаҳар) бўлимлари" сўзлари чиқариб ташлансин;


69-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


номи, 1 ва 2-бандлар "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин;


3-банддаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банддаги "Молия вазирлиги Ғазначилигида" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

олтинчи хатбошидаги "ходимларини моддий рағбатлантириш" сўзлари "ходимлар учун мукофот, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган тўловларни амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


11-банддаги "бош директор" сўзлари "директор" сўзи билан, "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


4. Қуйидаги мазмундаги 5-1-илова билан тўлдирилсин:


"Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 7 июндаги

311-сон қарорига

5-1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг

ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали

кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи*

    

           

I. Ёзги мавсумий формали кийим-бош


1. Эркаклар учун формали кийим-бош:

а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;

б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;

в) тўқ-яшил шим;

г) шим учун камар;

д) қора рангли чарм пойабзал.


2. Аёллар учун формали кийим-бош:

а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;

б) калта енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, нашивкали (ёзувли), шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил блузка;

в) тўқ-яшил юбка;

г) қора рангли чарм туфли.


II. Кузги ва баҳорги мавсумий формали кийим-бош


1. Эркаклар учун формали кийим-бош:

а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил кўйлак;

в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ (регат);

г) битта кўкрак чўнтакли, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган тўқ-яшил рангли енгил куртка;

д) тўқ-яшил рангли шим;

е) шим учун камар;

ж) қора рангли чарм пойабзал.


2. Аёллар учун формали кийим-бош:

а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;

в) тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;

г) битта кўкрак чўнтакли, ён томонлари чўнтакли ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган тўқ-яшил рангли енгил куртка;

д) тўқ-яшил рангли юбка;

е) қора рангли чарм туфли.


III. Қишки мавсумий формали кийим-бош


1. Эркаклар учун формали кийим-бош:

а) орқа томони мўйна (жун) билан қопланган, олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангдаги кепи;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли кўйлак;

в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;

г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангдаги куртка;

д) ёқа қисми мўйнали, кўкрак нашивка ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;

е) тўқ-яшил рангдаги иссиқ шим;

ж) қора рангли этик.


2. Аёллар учун формали кийим-бош:

а) орқа қисми мўйна билан қопланган, олд томонида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангдаги шляпа;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;

в) тўқ-яшил рангли бўйинбоғ;

г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангдаги куртка;

д) ёқа қисми мўйнали, кўкрак қисми нашивка ва шевронли, плашсифат иссиқ куртка;

е) тўқ-яшил рангдаги юбка;

ж) қора рангли этик.


IV. Тантанали формали кийим-бош


1. Эркаклар учун формали кийим-бош:

а) олтин рангли какарда қадалган тўқ-яшил рангдаги фуражка;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугмали ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ва тугма қадаладиган тешиклари бўлган оқ кўйлак;

в) олтинранг қисқичли тўқ-яшил рангдаги бўйинбоғ;

г) ён ва чап кўкрак қисми чўнтакли, ёқасида тугма қадаладиган тешиклари бўлган, кўкрак нишонли ва шевронли тўқ-яшил рангли куртка;

д) тўқ-яшил рангли шим;

е) қора рангли туфли.


2. Аёллар учун формали кийим-бош:

а) олтин рангли какарда қадалган тўқ-яшил рангдаги шляпа;

б) узун енгли, кўкрак чўнтаклари тугма ва нишонли, шевронли, елка қисмида тугма ҳамда тугма қадаладиган тешиклари бўлган оч-яшил рангли блузка;

в) тўқ-яшил рангли бўйинбоғ;

г) ёқасида тугма қадаладиган тешиклари мавжуд бўлган, ён томонлари чўнтакли, шевронли, тўқ-яшил рангли куртка;

д) тўқ-яшил рангли юбка;

е) қора рангли туфли.


V. Дала формали кийим-бош


Эркаклар ва аёллар учун формали кийим-бош:

а) олд қисмида кокардаси бўлган тўқ-яшил рангли кепка;

б) кўкрак ва ён томонларида чўнтаклари бўлган, шевронли тўқ-яшил рангдаги кўйлак;

в) ён томонларида, орқасида ва тиззадан паст қисмида чўнтаклари бўлган тўқ-яшил рангли шим;

г) ботинка.


VI. Формали кийим-бошнинг фарқланувчи белгилари


1. Кокарда

Олтин рангдаги енгил металлдан ясалган бош кийим учун кокардада қанотлари очиқ Ҳумо қуши тасвирланган, юқори қисмида мамлакат рамзи бўлган ярим ой тасвири туширилган, саккиз қиррали юлдуз ва ундаги кичик саккиз бурчакли юлдуз акс эттирилган. Ҳумо қушининг орқасида тоғлар, дарёлар ва гуллаган водийлар узра кўтарилаётган қуёш тасвирланган.

Пастки қисмида марказда лотин ҳарфларида "O`ZBEKISTON" деб ёзилган Ўзбекистон Республикаси байроғи туширилган.

Орқа томонида иккита металл қисқич ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида кокарда фуражканинг ўртасига ўрнатилади. Кокарданинг маркази бурун кўприги билан бир қаторда жойлашган бўлиши керак.


2. Шеврон

Формали кийим-бошнинг чап енгида (енг тикувидан 120 мм масофада) 90x75 мм ўлчамда, яшил рангдаги қалқон шаклига эга шеврон мавжуд.

Қалқон ичида давлат рамзлари - герб ва унинг атрофида Ўзбекистон Республикаси байроғи тасвирланган. Қалқоннинг юқори қисмида лотин ҳарфлари билан "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ёзуви, қалқоннинг пастки қисмида лотин ҳарфлари билан "O`SIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI" ёзуви мавжуд. Қалқоннинг пастки қисмида ўзаро кесишган буғдой бошоқлари акс эттирилган.

Шеврон матога туширилган ҳолда тайёрланади. Шеврон матоси тўқ-яшил рангда.


3. Кўкрак нишони

Кўкрак нишони металлдан ясалган бўлиб, яшил рангдаги қалқон шаклида ишланган. Қалқоннинг марказида қанотлари очиқ Ҳумо қуши ва унинг юқори қисмида ярим ой ҳамда кичик саккиз қиррали юлдуз тасвири туширилган саккиз қиррали юлдуз жойлаштирилган.

Қалқоннинг юқори қисмида лотин ёзувида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ёзуви, қалқон периметри бўйлаб лотин ҳарфларида "O`SIMLIKLAR KARANTINI VA HIMOYASI AGENTLIGI" ёзуви акс эттирилган.

Кўкрак нишони форманинг чап кўкрак чўнтагига қадалади.


4. Нашивка

Ўсимликлар карантини инспекторининг фамилияси ва исмининг бош ҳарфи 125x25 мм ли тўғри бурчакли, атрофи қора, ёзуви тилла рангли ип билан лотин ҳарфларида тикилади.

125x40 мм ўлчамдаги худди шундай ип билан ишлов берилган ёзув кўкрак қисмидаги чап чўнтакка акс эттирилган бўлиб, ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати эмблемаси шевронда ва лотин ҳарфларида "O`simliklar karantini va himoyasi agentligi" деган икки қаторли ёзув жойлаштирилади.

Ямоқлар ўсимликлар карантини инспектори формасининг кўкрак чўнтакларига тикилади.


5. Петлица

Тугма тешиги ён томонлари 35x75 мм бўлган тўртбурчак шаклда.

Тугма тешиги асоси зич юмшоқ матодан тикилган, тугма тешигининг асосий майдони тўқ-яшил бўлиб, унга "UZ" белгиси ёпиштирилади.

Петлицанинг чети 4 мм кенгликда бошоқ шаклида олтин рангли ипда тикилган.


Изоҳ. *) Инспекторни формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари ҳамда оёқ кийимлари билан таъминлаш харажатлари Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторининг формали кийим-бошни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низом Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори томонидан тасдиқланади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 15 январдаги

31-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 июндаги 489-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 15 декабрдаги 752-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 17 январь



















































Время: 0.0088
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск