ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2024 й. ПФ-9-сон "Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.01.2024 й.

N ПФ-9



РЕСПУБЛИКАГА ХОРИЖИЙ ТУРИСТЛАР

ОҚИМИНИ КЕСКИН ОШИРИШ ҲАМДА ИЧКИ

ТУРИЗМНИ ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон туризм бозоридаги кучли рақобат шароитида Ўзбекистонга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, туризм намойиши объектларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳудудларни ўзаро боғловчи туризм хизматларини янада кенгайтириш, соҳада янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, республика туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари томонидан 2024 йилда хорижий туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича режа-жадвал 2-иловага мувофиқ;

Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Хитой Халқ Республикаси, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Араб давлатлари ва Россия Федерациясидан туристларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури - 4г-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг:

туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказларини барпо қилиш;

"Зомин" туристик-рекреацион зонаси, "Чимён" халқаро умуммавсумий курорти ва "Амирсой" тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган ("duty free") ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплексларини ("Luxury tourism village") барпо қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Замонавий меҳмонхоналар ва савдо-кўнгилочар мажмуалардан иборат бўлган туризм марказлари ва йирик савдо комплекслари барпо қилинадиган туман (шаҳар)лар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, туризм марказлари ҳудудидаги:

а) меҳмонхоналарда:

туну кун ишлайдиган ресторан, кафе ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти;

соғломлаштириш ва "SPA" хизматлари, сузиш ҳавзалари (бассейн) фаолияти йўлга қўйилади;

б) савдо-кўнгилочар мажмуаларда:

бож олинмайдиган савдо дўконлари ("duty free") ва қўшилган қиймат солиғи билан сотилган айрим турдаги товарларга "tax free" тизими қўлланиладиган чакана савдо шохобчалари;

миллий ипак матолари ҳамда ҳунармандчилик (сувенир) маҳсулотлари савдоси;

миллий заргарлик маҳсулотлари ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган (10, 20, 50, 100, 200, 500 грамм ва 1 килограммли олтин қуймалар) ўлчовли қуймалар чакана савдосидан иборат бўлган "олтин йўлак" савдо қаторлари;

йирик халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари савдоси;

тўй маросими тадбирларини ташкил этиш учун ҳудуд ва кинотеатрлар фаолияти йўлга қўйилади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-104-сон қарори 2-бандининг "в" кичик бандида белгиланган имтиёзлар туризм марказларига нисбатан ҳам татбиқ этиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.


4. Туризм марказлари ва йирик савдо комплексларини барпо қилиш учун ер участкаларини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (А. Арипов) икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-иловасида белгиланган туман ва шаҳарларда туризм марказларини ва йирик савдо комплексларини ("Luxury tourism village") барпо этиш учун ер участкалари ҳудудини аниқласин ва белгиланган тартибда савдога чиқарилишини таъминласин.


5. Белгилансинки, туризм марказларининг мастер режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалаштириш ва консалтинг компаниялари, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда бошқарувчи компаниялар хизматлари учун ҳақ тўлаш Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда - Туризм қўмитаси) Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

туризм марказлари ҳудудидаги савдо-кўнгилочар мажмуаларининг "олтин йўлак" савдо қаторларида заргарлик буюмларининг чакана савдо дўконларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш;

туризм марказлари ҳудудидаги савдо-кўнгилочар мажмуаларга заргарлик буюмларини сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;

туризм марказлари ҳудудидаги савдо-кўнгилочар мажмуаларидаги савдо дўконларининг узлуксиз фаолият олиб бориши учун зарур чораларни амалга ошириш.


7. Белгилансинки:

2024 йилдан бошлаб хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм қўмитасининг Туризм вакиллари бириктирилади;

Туризм вакилларига номзодлар ҳамда улар томонидан республиканинг туризм салоҳияти тарғиб қилинадиган хорижий мамлакатлар Туризм қўмитаси томонидан тасдиқланади;

Туризм вакилини Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш фаолиятини рағбатлантириш Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Туризм вакили учун Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини намойиш қилувчи тарғибот материаллари (фото ва видео материаллар, буклет, флаер ва бошқалар) Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тайёрланади ва етказилади.

Туризм қўмитаси икки ой муддатда хорижий мамлакатларда республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туризм вакилларининг бириктирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикасида туризм ва унга ёндош соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳлар раҳбарлари 2024 йил 1 июнга қадар:

республикада савдо-кўнгилочар мажмуаларини барпо қилишни қўллаб-қувватлаш ва йирик халқаро савдо брендларини мамлакатимизга жалб қилиш;

тиббиёт туризмини ривожлантириш, йирик тиббиёт кластерларини барпо қилиш ҳамда "Medical visa" муддатини узайтириш;

хорижий мамлакатларнинг синовдан ўтган ижобий тажрибаси асосида ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий қилиш;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети тасарруфидаги техникум ва коллежларга хорижий ҳамда халқаро таълим муассасаларини "франшиза" асосида жалб қилиш;

халқаро нуфузли туристик ва маркетинг рақамли платформаларида республиканинг миллий туризм маҳсулотлари ва хизматларини жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун қуйидаги маблағлар ҳисобидан жами 200 миллион АҚШ доллари эквивалентида туризм кредит линияси очилсин:

50 миллион АҚШ доллари - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан;

150 миллион АҚШ доллари - Туризм қўмитаси ҳамда тижорат банклари томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан туризм кредит линиясини амалга ошириш учун жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан.

Белгилансинки, туризм кредит линияси оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари таркибига қўшилади ҳамда қуйидаги шартларда амалга оширилади:

а) туризм кредит линиясининг 50 фоизи:

3 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада жойлаштириш воситалари ҳудудида чўмилиш ҳавзалари (бассейн) учун - 200 миллион сўмгача;

5 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада чодирлар (кемпинг) учун - 100 миллион сўмгача, ўтовлар учун - 300 миллион сўмгача, экоуйлар учун - 500 миллион сўмгача, контейнерлар учун - 600 миллион сўмгача, хостеллар учун - 1 миллиард сўмгача ҳамда глэмпинглар учун - 1,5 миллиард сўмгача, модулли меҳмонхоналар ва автокемпинг лагерлар (камида 10 та автокемпинг) учун - 3 миллиард сўмгача миллий валютада ажратилади;

б) туризм кредит линиясининг 50 фоизи тижорат банклари томонидан замонавий аквапарклар қуриш учун 10 миллиард сўмгача 10 йил муддатга, шу жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада ажратилади.

Бош вазир ўринбосари Ж.А. Кучкаров туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш бўйича кредит линиясидан самарали фойдаланиш, лойиҳалар амалга оширилиши ва белгиланган муддатда ишга туширилишини мувофиқлаштириб борсин.

10. Туризм қўмитаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар туризм марказларининг мастер режалари ишлаб чиқилишини таъминласин.


11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йилдан бошлаб:

а) туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи "туризм ҳалқалари"ни ташкил қилиш асосида саёҳат муддатини оширишни назарда тутувчи "Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат" дастури амалга оширилади. Бунда:

республика ҳудудларидаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи "республика туризм ҳалқалари" (вилоятлараро);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудидаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи "ҳудудий туризм ҳалқалари" (туман ва шаҳарлараро) ташкил этилади.

Туризм қўмитаси Савдо-саноат палатаси, Маданият вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "туризм ҳалқалари"га киритилган энг яхши туризм намойиши объектлари ва соҳа субъектларини "Uzbekistan Tourism Industry Awards" мукофоти билан тақдирлаб борсин;

б) республикадаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестри юритилади. Бунда:

Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестрини (кейинги ўринларда - Ягона реестр) шакллантириш ва юритиш Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилади;

Ягона реестрга киритилган туристик йўналишлар (маршрутларга) Туризм қўмитаси муаллифлик ҳуқуқига эга бўлмайди;

туризм объектларининг йўл инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритишда Ягона реестрга кирган объектларга устуворлик берилади;

туроператорлар ўз "туристик пакет"ларини шакллантиришида Ягона реестрга киритилган маълумотлардан бепул фойдаланади;

в) ҳар икки йилда бир маротаба май ойининг учинчи ҳафтасида мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари бўлган Халқаро "Ўзбекистон ипак матолари" мода ҳафталиги ("SILK UZBEKISTAN FASHION WEEK") ўтказилади. Бунда:

мода ҳафталиги давомида жаҳоннинг етакчи мода уйлари жалб қилинади ва улар ўртасида Ўзбекистоннинг ипак матоларидан замонавий кийимларни тайёрлаш бўйича танлов ўтказилади;

мода ҳафталигининг мукофот жамғармаси Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

г) миллий заргарлик маҳсулотлари дўконларида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймалар ҳамда Марказий банкнинг эсдалик пул белгиларини сотиш учун вендинг автоматларини ўрнатишга рухсат берилади.


12. Туризм қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда "Ўзбекистонда яна бир кун саёҳат" дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Белгилансинки, 2024 йилдан бошлаб:

а) "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" туризм мавсумларининг очилишини назарда тутувчи фестиваллар ўтказилади. Бунда:

баҳор туризм мавсуми - февраль ойининг, ёз туризм мавсуми - май ойининг, куз туризм мавсуми - август ойининг ва қиш туризм мавсуми - ноябрь ойининг сўнгги ҳафтасида бошланади;

баҳор ва куз фаслларида республиканинг эко, экстремал, агро, гастрономик ва тиббий, соғломлаштириш туризм салоҳияти;

ёз фаслида республиканинг сувда дам олиш ва пляж, эко, тарихий билим берувчи ва маданий-кўнгилочар, гастрономик туризм салоҳияти;

қиш фаслида республиканинг тиббий, соғломлаштириш, экстремал туризм ва тоғ-чанғи курорт зоналарининг имкониятлари намойиш этилади ҳамда тарғиб қилинади;

б) ички туризм йўналишидаги туроператорларнинг маҳсулотларини туристларга тақдим қилиш мақсадида "Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат" туризм мавсумининг очилиши доирасида "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркаси ташкил этилади.

Ички туризм ярмаркаси 2024 йилда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида, 2025 йилдан бошлаб иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий бюджет ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан республика ҳудудларида ўтказилади;

в) Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) шафелигидаги Халқаро туризм академиясида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар йили Давлат бюджети ҳисобидан маблағлар ажратиб борилади.


14. Белгилансинки, 2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартга қадар:

а) белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга асосан тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар божхона божлари тўланишидан озод этилади:

меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари, савдо-кўнгилочар мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, мебель ва инвентарлар, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар;

чўмилиш ҳавзалари (бассейн) ва аквапарклар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари, янги замонавий энергия тежовчи тизимлар, махсус сув тозалаш фильтрлари;

туризм марказларида жойлашган заргарлик ва олтин маҳсулотлари чакана савдоси дўконлари фаолиятини ташкил қилиш учун керак бўладиган қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш) материаллари, асбоб-ускуналар ва технологиялар;

б) Мўйноқ ва Зомин аэропортларига парвозлар амалга оширилганда 23 ёшгача бўлган ёшлар, ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.


15. Давлат активларини бошқариш агентлиги меҳмонхона ва туризм хизматларини кўрсатиш бўйича давлат активларини савдога чиқаришда харид тўловларини, миқдоридан қатъи назар, 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини назарда тутсин ҳамда уч ойдан ортиқ муддат сотилмасдан турган активларнинг бошланғич баҳосини 30 фоизгача пасайтириш, зарур ҳолларда, баланс (қолдиқ) қийматида сотиш чораларини кўриб борсин.


16. Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:

ҳудудларда туризм бозорининг турли сегментларига мўлжалланган ва ҳунармандчилик фаолиятининг ҳар бир йўналишини ривожлантиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

миллий ҳунармандчилик, айниқса сувенир маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатини, туристлар учун улар жозибадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш;

ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш ва экспортни рағбатлантириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик базасини такомиллаштириш, халқаро меъёр ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш.

Белгилансинки, Туризм қўмитаси ушбу банд билан унга юклатилган вазифаларни "Ҳунарманд" уюшмаси ва йирик ҳунармандлар билан биргаликда ишлаб чиқади ва амалга оширади.


17. Ички ишлар вазирлиги икки ҳафта муддатда Тахтақорача довонидан ўтиш талабларни қайта кўриб чиқиб, автотранспорт воситаларининг довондан ўтишига нисбатан талабларни юмшатиш чораларини кўрсин.


18. Туризм қўмитаси уч ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда умумий овқатланиш шохобчаларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга қаратилган семинарлар ташкил қилсин.


19. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳар ойда камида бир маротаба туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан "очиқ мулоқот" шаклида учрашув ўтказиб, ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳар чоракда камида бир маротаба вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида туризм соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича муҳокамалар ўтказиб борсин, соҳада юзага келаётган муаммоларни тезкор бартараф этиш ва олдини олиш юзасидан уларнинг ахборотларини эшитиб борсин ҳамда туризмни ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


20. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

1-ИЛОВА



2024 йилда Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳрида туризмни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

           

Т/р

Ҳудуд номи

2024 йилда хорижий туристлар ташрифи режаси (минг нафар)


шундан чораклар кесимида

     

2024 йилда ички туристлар ташрифи режаси (минг нафар)

    

шундан чораклар кесимида

    

Туроператор/ турагентлар

сони

     

Жойлаштириш воситалари

сони

     

I

чорак

II

чорак

III

чорак

IV

чорак

I

чорак

II

чорак

III

чорак

IV

чорак

2023 йил

1 январь ҳолатига

         

2024 йилга режа


2023 йил

1 январь ҳолатига


2024 йилга режа


Республика бўйича


10569

1750

3322

3251

2246

22000,0

2158,5

8340,9

7206,3

4294,3

2649

100

5526

600

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


111

15,0

45,0

35,0

16,0

1 111,6

107,6

470,2

330,1

203,7

60

1

99

13

2.

Андижон вилояти


410

53,0

101,0

130,0

126,0

1 633,9

155,0

535,0

594,6

349,3

117

2

157

15

3.

Бухоро вилояти


1 500

258,6

375,0

413,8

452,6

1 229,2

157,5

388,9

408,3

274,5

141

2

532

60

4.

Жиззах вилояти


350

75,5

95,5

94,0

85,0

832,6

92,2

258,1

269,9

212,4

27

2

224

26

5.

Қашқадарё вилояти


500

74,9

160,1

170,0

94,9

1 985,0

184,4

700,0

803,5

297,1

30

1

342

34

6.

Навоий вилояти


350

33,0

120,0

135,0

62,0

793,8

80,9

358,0

239,4

115,5

49

1

199

20

7.

Наманган вилояти


500

71,5

257,3

105,9

65,3

2 192,4

159,0

1 208,7

518,2

306,5

104

3

710

32

8.

Самарқанд вилояти


1 850

200,0

750,0

700,0

200,0

2 737,5

239,0

1 242,1

770,9

485,5

292

3

606

55

9.

Сурхондарё вилояти


250

50,0

75,0

75,0

50,0

1 640,2

205,0

693,7

220,8

520,7

50

1

210

21

10.

Сирдарё вилояти


56

8,3

13,1

17,6

17,0

484,7

73,3

147,6

163,6

100,2

21

1

50

17

11.

Тошкент вилояти


442

67,0

105,0

137,0

133,0

1 509,2

202,3

546,2

448,6

312,1

92

2

1 093

156

12.

Фарғона вилояти


430

53,0

103,0

148,0

126,0

2 658,5

202,3

652,0

1 406,3

397,8

123

3

343

26

13.

Хоразм вилояти


720

90,0

272,0

240,0

118,0

971,4

100,0

321,0

353,9

196,5

83

2

207

35

14.

Тошкент шаҳри


3 100

700,0

850,0

850,0

700,0

2 220,2

200,0

819,3

678,2

522,7

1460

76

754

90

          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг хорижий

мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари

томонидан 2024 йилда хорижий туристларни

Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича

РЕЖА-ЖАДВАЛ

      

Т/р

      

Ўзбекистон Республикасининг хорижий

мамлакатлардаги дипломатик ваколатхонаси

        

Хизмат кўрсатаётган давлат

     

Хорижий туристлар сони

(9 964 000)

    

Асосий давлат

   

Бириктирилган давлат

       

1.

Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси


Австрия

Словакия

15 000

2.

Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси


АҚШ

Канада,

Бразилия,

Мексика


50 000

3.

Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирлигидаги элчихонаси


БАА

-

20 000

4.

Ўзбекистон Республикасининг Беларусдаги элчихонаси


Белорусь

-

50 000

5.

Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси


Бельгия

Нидерландия,

Люксембург


20 000

6.

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси


Буюк Британия

Ирландия

40 000

7.

Ўзбекистон Республикасининг Венгриядаги элчихонаси


Венгрия

-

4 000

8.

Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси


Германия

Швейцария,

Чехия


65 000

9.

Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси


Индонезия

Вьетнам

20 000

10.

Ўзбекистон Республикасининг Испаниядаги элчихонаси


Испания

Ватикан

35 000

11.

Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси


Исроил

Фаластин

35 000

12.

Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси


Италия

Греция

45 000

13.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси


Жанубий Корея

-

65 000

14.

Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги элчихонаси


Латвия

Литва

20 000

15.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси


Малайзия

-

12 000

16.

Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси


Миср

-

10 000

17.

Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчихонаси


Озарбайжон

Грузия

30 000

18.

Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги элчихонаси


Покистон

-

10 000

19.

Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонаси


Польша

-

20 000

20.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси


Россия Федерацияси

-

1 460 000

21.

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистондаги элчихонаси


Саудия Арабистони

-

10 000

22.

Ўзбекистон Республикасининг Сингапурдаги элчихонаси


Сингапур

-

10 000

23.

Ўзбекистон Республикасининг Тожикистондаги элчихонаси


Тожикистон

-

2 400 000

24.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси


Туркия

Болгария

175 000

25.

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги элчихонаси


Туркманистон

-

390 000

26.

Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси


Франция

Португалия

60 000

27.

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси


Хитой

-

180 000

28.

Ўзбекистон Республикасининг Швециядаги элчихонаси


Швеция

Дания,

Норвегия


10 000

29.

Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги элчихонаси


Эрон

-

15 000

30.

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси


Япония

-

50 000

31.

Ўзбекистон Республикасининг Уммондаги элчихонаси


Уммон

-

3 000

32.

Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчихонаси


Қирғизистон

-

2 300 000

33.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси


Қозоғистон

-

2 200 000

34.

Ўзбекистон Республикасининг Қувайтдаги элчихонаси


Қувайт

-

5 000

35.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси


Ҳиндистон

Бангладеш

100 000

36.

Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси


Украина

-

15 000

37.

Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консуллиги


Таиланд

-

5 000

38.

Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчихонаси


Афғонистон

-

5 000

39.

Ўзбекистон Республикасининг Қатардаги элчихонаси


Қатар

-

5 000

          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Хорижий ва маҳаллий туристлар

оқимини янада ошириш ҳамда зарур

шарт-шароитларни яратиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р


Чора-тадбирлар

номи

      

Амалга ошириш

механизми

     

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбалари

     

Масъул

ижрочилар

    

    

I. КИРИШ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

         

1.

Россия, Европа, Араб ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.


1. Етакчи нашрлар, телеканаллар ва машҳур блогерлар рўйхатини шакллантириш.


2. Ташкилий масалаларни ва муддатларни келишиш.


3. Ташриф дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


2.

Хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг туризм бўйича масъул ходимлари учун бир йилда бир маротаба келишилган муддатларда Ўзбекистон вилоятларига инфотурлар ташкил қилиш амалиётни йўлга қўйиш.


Вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган янги туристик маршрутлар бўйича танишув турларини ташкил қилиш ва туристик материаллар билан таъминлаш.


2024 йилдан

бошлаб,

доимий

равишда

Республика бюджети, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


3.

Мамлакатнинг туристик салоҳиятини Европа туризм бозорларида тарғиб қилиш мақсадида Европа шаҳарларида "Роуд-шоу"лар ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

март

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Индонезия, Малайзия ва Сингапур давлатларидан туристлар сонини ошириш мақсадида Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш.


1. Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари вакилларининг Индонезия, Малайзия ва Сингапур давлатларига ташрифи бўйича режа-жадвал тузиш.


2024 йил

февраль


Маҳаллий бюджет маблағлари


Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Ушбу давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар, тегишли хорижий ташкилотлар билан музокара ўтказиб, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакилларининг ташрифини ташкил этиш.


2024 йил

март


3. Индонезия, Малайзия ва Сингапур давлатларининг салоҳиятли ҳудудларида "Роуд-шоу"лар ташкил қилиш ва туроператорлар томонидан туристик оқимни кўпайтириш мақсадида икки томонлама келишувларга эришиш.


2024 йил

II чорак


5.

Эронда исломий меъморчилик, Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи, гастрономик туризм тарғиботини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари


Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Туризм қўмитаси


6.

Хитой, Япония, Жанубий Корея, Тайланд давлатларида буддизм йўналиши, исломий меъморчилик, этно ва тоғ туризми йўналишида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


7.

Халқаро зиёрат туризми ҳафталигини 2024 йил ноябрь ойида Бухоро шаҳрида ўтказиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

ноябрь

Маҳаллий бюджет ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Камида 10 та йирик туристик ва маркетинг платформаларида республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиб бориш.


1. Туристик ва маркетинг платформалари маъмуриятлари билан музокаралар ўтказиш.


2. Республиканинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун зарур маълумотларни шакллантириш (заруриатга кўра ишчи гуруҳлар тузиш).


3. Маълумотларни платформаларга жойлаштириш ва доимий равишда янгилаб бориш.


2024 йил

февралдан бошлаб доимий равишда


Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Минтақа мамлакатларининг йирик шаҳарларини қамраб олган "Марказий Осиё туристик ҳалқаси" маршрутлари ва ягона туристик маҳсулот концепциясини яратиш.


1. "Марказий Осиё туристик ҳалқаси" маршрутларини йўлга қўйиш мақсадида Марказий Осиё давлатлари туризм ташкилотлари билан биргаликда туристик йўналишларни муҳокама қилиш.


2. Ягона туристик маршрутни тасдиқлаш мақсадида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон туристик ташкилотлари билан келишув имзолаш.


3. Туристик маҳсулотни хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси


10.

Туризм соҳасига оид долзарб вазифаларни пухта ва самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига бюджет маблағларини ажратиш амалиётини кенг қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш.


1. Бюджет маблағларини ажратиш учун дипломатик ваколатхоналар томонидан тижорат лойиҳалари мужассамланган "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.


2. Дипломатик ваколатхоналарга ажратиладиган маблағлар миқдорини аниқлаш.


3. Туризм қўмитаси ва дипломатик ваколатхоналар ўртасида маблағларни ўтказиш бўйича шартнома тузиш.


2024 йил

февраль


Республика бюджетида хорижий туризм бозорларида мамлакат туризм салоҳиятини тарғиб қилиш учун кўзда тутилган маблағлар


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

4. Маблағларни дипломатик ваколатхоналар ҳисоб рақамига ўтказиш.


2024 йил

март


5. Йил якунига кўра, дипломатик ваколатхоналар томонидан маблағлар сарфланиши бўйича ҳисоботларни Туризм қўмитасига тақдим қилиш.


2024 йил

декабрь


11.

Мўйноқнинг туризм имкониятларидан фойдаланган ҳолда "Мўйноқ авторалли ҳафталиги"ни ташкил этиш чораларини кўриш.


Авторалли ҳафталигини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

июнь

-

Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги


12.

Наврўз байрами ва Мустақиллик куни арафасида хорижликлар учун "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат", "Ўзбекистонда Наврўз" номли махсус турпакетлар ишлаб чиқиш.


1. Республикада нишонланадиган Наврўз ва Мустақиллик байрамлари ўтказиладиган муддатларда Ўзбекистондаги маданий тадбирлар жамланган махсус арзонлаштирилган турпакетларни хорижий тилларда тайёрлаш.


2. Турпакетларни дипломатик ваколатхоналар орқали чет элдаги мутасадди ташкилотларга етказиш.


2024 йил

март ойида

(Наврўз

байрами),

2024 йил

август ойида

(Мустақилли

к байрами)


-

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


13.

Маданий бағрикенглик доирасида ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистондаги объектларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қисқа метражли фильм ва видеороликлар ишлаб чиқиш. Уларни миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Давлат бюджети маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

       

II. ИЧКИ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

        

14.

Республикадаги (Чорвоқ сув омборидан ташқари) сув омборларида туризм хизматларини ташкил қилиш.


1. Ишчи гуруҳ билан республикадаги сув омборларининг салоҳияти ва имкониятларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш.


2024 йил

март


Тадбиркорлик субъектлари маблағлари


Кадастр агентлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


2. Хавфсизлик қоидаларини инобатга олган ҳолда туризм, савдо ва кўнгилочар хизматларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

май


3. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектлари иштирокида сув омборларида хизматлар ташкил этиш.


4. Хизмат ташкил этилган сув омборларини туристик маршрутларга киритиш.


2024 йил

давомида

15.

Меҳнат жамоалари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мамлакатимиз бўйлаб саёҳатларини тизимли ташкил этиш бўйича аниқ режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Ҳудудлар кесимида саёҳатга чиқиш бўйича график ишлаб чиқиш.


2. Графикни тасдиқлаб ижрога қаратиш.


3. Доимий мониторинг юритиш.


2024 йил

февраль

-

Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


16.

Жиззах вилоятининг Фориш ва Бахмал туманларида агро, эко ва экстремал туризм хизматларини ташкил қилиш.


1. Фориш ва Бахмал туманларининг салоҳиятини ўрганиш.


2. Туманларда агро, эко ва экстремал туризм хизматларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.


3. Дастурни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2024 йил

давомида

-

Жиззах вилояти ҳокимлиги, Туризм қўмитаси


17.

Ҳар бир вилоятнинг "ташриф қоғози"ни ишлаб чиқиш ва тарғиботини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

май

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


18.

Туристлар ташриф буюрадиган туман ва шаҳарлар марказларида "шоппинг туризми"ни ташкил қилиш.


Хорижий ва маҳаллий брендларни туристлар ташриф буюрадиган туман, шаҳар марказларига жалб қилиш.


2024 йил

давомида

Ташаббускорлар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари ҳудудларида экстремал, рафтинг, зиплайн, осма дор йўли хизматларини ривожлантириш.


Мутасадди ташкилотлар томонидан қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари ҳудудларида экстремал, рафтинг, зиплайн, осма дор йўли фаолиятини ташкил қилиш учун ер майдонларини "E-auksion" электрон савдоларига чиқариш.


2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кадастр агентлиги


20.

Туризм объектларида санитария ҳолатини яхшилаш ва озодаликни таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

январь

йидан

бошлаб

доимий

равишда


Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


21.

Театр, музей, боғ ва хиёбонлар, концерт заллари ва амфитеатрларда ташриф буюрувчиларга шароит яратган ҳолда уларни туристик маршрутларга киритиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги

22.

Ички туризмни ривожлантиришга йўналтирилган туристик ярмаркани ташкил этиш.


1. Туристик ярмарка ўтказиш вақти, жойини белгилаш.


2. Ярмарка тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий туристик ташкилотларга етказиш.


3. Ярмаркада барча туризм соҳаси вакиллари, маҳаллий ва хорижий ташкилотлар иштирокида учрашувлар, инфо-тур ташкил қилиш, ҳудудларнинг туризм салоҳияти тақдимотини ўтказиш.


2024 йилдан

бошлаб

ҳар йили

Туризмни қўллаб- қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


23.

Туристлар тунда сайр қиладиган гавжум жойларда кўча мусиқасини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йилдан

бошлаб

доимий

равишда

Ижрочилар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги


24.

Туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда бўш турган ер майдонларини аниқлаш ҳамда жойлаштириш воситалари қуриш учун белгиланган тартибда ер майдонларини "E-auksion" электрон савдоларига чиқариш.


1. Ишчи гуруҳ шакллантириш.


2. Ер майдонларини хатловдан ўтказиб, топотасвирларни тайёрлаш.


2024 йил

февраль


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Кадастр агентлиги, Туризм қўмитаси


3. Ер майдонларини ўрнатилган тартибда "E-auksion" электрон савдоларига чиқариш.


2024 йил

апрель


4. Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини йўлга қўйиш.


Режа-график

асосида


25.

Туристларга хизмат кўрсатишда хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаш ва телеканаллар, ижтимоий тармоқлар, реклама экранларида мунтазам жойлаштириш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

январь

ойидан

бошлаб

доимий

равишда

Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Шаҳрисабз аэропортини "Uzbekistan airports" АЖга ўтказиш ҳамда парвозлар ва йўловчиларни қабул қилиш учун шарт-шароитлар яратиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

февраль

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги


     

III. ТУРИЗМ ВА УНГА ЁНДОШ ИНФРАТУЗИЛМАНИ

ҲАМДА ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

        

27.

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм индустрияси соҳасида сервис сифати ва мутахассисларнинг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини жорий қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йилдан

бошлаб

доимий

равишда


Ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси

28.

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолиятини такомиллаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида хавфсиз туризмни таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


1. Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси негизида бошлиғи бир вақтнинг ўзида Департамент бошлиғининг ўринбосари ҳисобланадиган Хавфсиз туризмни таъминлаш хизматини ташкил этиш.


2. Хавфсиз туризмни таъминлаш концепциясини Жиззах ва Фарғона вилоятларида татбиқ этиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.


3. Туризм салоҳияти ошиб бораётган (Жиззах, Фарғона ва бошқа) ҳудудларда ички ишлар бошқармаларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларини ташкил этиш.


4. Тошкент вилоятидаги "Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси ҳудудида амалга оширилаётган "Хавфсиз туризм" аппарат-дастурий комплексини Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси татбиқ этилган бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш.


5. Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини замонавий техника ва транспорт воситалари билан жиҳозлаш.


2024 йил

февраль

Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Ички ишлар вазирлиги, Туризм қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


29.

Туризм объектларида дам олиш учун шароит яратиш ва инфратузилмани такомиллаштириш мақсадида:

ёритиш тизимларини ўрнатиш ва сув таъминотини яхшилаш;

санитария-гигиена шохобчаларини барпо этиш ва реконструкция қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30.

Туристик объектларда мобиль, Интернет ва Wi-Fi алоқа тизимини ўрнатиш ва сифатини яхшилаш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

31.

"Чорвоқ" туристик-рекреацион зонаси ҳудудида автотранспорт воситалари, шу жумладан автобус ва микроавтобусларнинг тўхташ жойларини ташкил этиш ҳамда автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йилдан

бошлаб

доимий

равишда


Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Тошкент вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси


32.

Республикада ҳайвонот олами ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни кўпайтириш орқали ов туризмини ривожлантириш. Бунда:

ов хўжаликларини ташкил этиш ҳуқуқини электрон-аукцион орқали бериш;

ов хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш;

ов қилиш ҳуқуқини олиш учун талабгорларни 60 академик соатлик махсус курсларда ўқитиш тизимини йўлга қўйиш;

овчилик гувоҳномаси ва йўлланмасини расмийлаштириш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаментини ваколатли орган этиб белгилаш;

овчиларни Овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмасига мажбурий тарзда аъзо бўлиш талабини бекор қилиш;

ҳайвонот олами ҳисобини юритишда GPS, учувчисиз учиш аппаратлари, тепловизор ва бошқа юқори технологияларни қўллаш амалиётини жорий қилиш.


1. Ов туризмини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

февраль

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар Академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


33.

Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида турли физиотерапия усулларини қўллаш орқали инсон организмини соғломлаштириш ("SPA" ва бошқа) хизматларини кўрсатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.


1. Ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқиш.


2. Ушбу йўналишда педагогларнинг билимларини ошириш ва кўникмаларини ривожлантириш.


3. Ушбу йўналишда ўқув курсларини йўлга қўйиш.


2024 йил

июндан

бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Туризм қўмитаси


     

IV. ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

       

34.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурсия етакчиси ва йўналишсиз такси хизматларини кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан амалга оширилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

апрель

-

Туризм қўмитаси, Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


35.

Туризм соҳаси ва унинг субъектлари фаолиятини рақамлаштириш, тақдим этилаётган туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш. Маълумотларни 14 та хорижий тилда таржимасини таъминлаб боришни назарда тутиш.


1. Хорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш.

2. Туризм соҳасини рақамлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

сентябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Туризм қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


36.

Соғломлаштириш ва рекреация туризмини ривожлантириш. Бунда:

рекреацион зоналарни ташкил қилиш;

меҳмонхона типидаги санаториялар фаолиятини ташкил қилиш йўналишида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

санаторияларда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш.


1. Республиканинг санатория-курорт зоналарини ташкил қилиш учун салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш.


2024 йил

март


-

Туризм қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Синовдан ўтган ижобий хорижий тажриба асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

37.

Қуйидагиларни назарда тутувчи тиббиёт туризмини ривожлантириш:

тиббиёт туризми кластерларини ташкил қилишни ривожлантириш;

тиббиёт туризми имкониятларини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш бўйича ваколатли органни белгилаш;

"Medical visa" муддатини узайтириш;

хорижий фуқароларга тиббиёт туризми йўналишида комплекс хизматлар тақдим қилиш ва уларга ҳамроҳ бўлган шахсларни қабул қилиш ҳамда хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

апрель

-

Туризм қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


38.

"Ўзбекистон ипак матолари" халқаро мода ҳафталигини ("UZBEK SILK INTERNATIONAL FASHION WEEK") ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март

Республика

бюджети

маблағлари

Туризм қўмитаси, "Ҳунармандлар" уюшмаси


39.

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

март

-

Туризм қўмитаси

40.

Республикадаги туризм намойиши объектларини ўзаро боғловчи Туристик йўналишлар (маршрутлар)нинг ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2024 йил

май

-

Туризм қўмитаси

          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

4а-ИЛОВА



Хитой Халқ Республикасидан туристларни

жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

       

Т/р

      

Чора-тадбирлар

номи

     

Амалга ошириш

механизми

      

Ижро

муддати

    

Молиялаштириш

манбалари

    

Масъул

ижрочилар

  

      

I. ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ЯРАТИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

       

1.

Хитойдан ташриф буюрган сайёҳлар хоҳишига биноан турмаршрутлар ишлаб чиқиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

март-июнь

Ижрочилар маблағлари


Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


       

II. ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ВА ТУРИСТЛАР

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

         

2.

Жойларда Хитой таомларини тайёрлайдиган умумий овқатланиш мажмуаларини ташкил этиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

март-июнь

Ташаббускорлар маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Хорижий давлатлар тажрибаси асосида хорижий сайёҳлар учун Alipay, WeChat ва UniPay каби халқаро пул ўтказмаларини жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

март

Ижрочилар маблағлари


Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги


4.

Хитойдан ташриф буюрувчи сайёҳлар энг борадиган туризм объектларида хитой тилидаги маълумотларни жойлаштириш.


1. Туризм объектлари рўйхатини шакллантириш.


2. Хитой тилидаги маълумотларни жойлаштириш.


2024 йил

март-июнь

Ижрочилар маблағлари


Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги


5.

Хитой тилида сўзлашувчи гид-таржимонлар тайёрлаш тизимини кучайтириш.


1. Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетида хитой тили дарсларини татбиқ этиш.


2. Хитой тилида сўзлашувчи гид-таржимонларни тайёрлаш.


2024 йил

сентябрь


Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси

        

III. ТАРҒИБОТ ВА МАРКЕТИНГ

       

6.

Хитой провинцияларида "Роуд-шоу" ташкил этиш.


1. Хитойнинг "Роуд-шоу" ўтказиладиган салоҳиятли провинцияларининг рўйхатини шакллантириш.


2. Хитой туризм бозори билан ишлайдиган маҳаллий туроператорлар рўйхатини шакллантириш.


3. "Роуд-шоу" дастурини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган шаҳарларда ташкил этиш.


2024 йил

февраль

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

7.

Хитой Халқ Республикасидан туристлар оқимини ошириш мақсадида мазкур давлатнинг провинциялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


1. Туризм қўмитаси вакилларини Хитойга хизмат сафарига юбориш.


2. Хитойнинг провинциялари раҳбарлари билан музокаралар олиб бориш ва уларга мос (мақбул) туристик маршрутлар тақдим этиш.


2024 йил

февраль


Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


3. Келишув асосида босқичма-босқич Хитойдан 1 млн нафар туристлар оқимини ташкил қилиш.


Режа-график

асосида


8.

Ўзбекистонда Хитойнинг туризм соҳасидаги йирик бизнес вакиллари билан "Uzbekistan Destination Forum"ни ташкил этиш ва ўтказиш.


1. Хитойнинг туризм соҳасидаги йирик бизнес вакиллари рўйхатини шакллантириш.


2. Ташкилий масалалар ва муддатларни келишиш.


3. Форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

март

-

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


9.

Буддизм йўналиши, исломий меъморчилик, этно ва тоғ туризми йўналишида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ҳокимликлари


10.

"Trip.com Group Ltd" (Хитой) платформаси орқали Жанубий-Шарқий Осиё ва Европа давлатларида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


          

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

4б-ИЛОВА



Европа Иттифоқи мамлакатларидан туристларни

жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

        

Т/р

  

Чора-тадбирлар

номи

       

Амалга ошириш

механизми

    

Ижро

муддати

    

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул

ижрочилар

    

       

I. ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ВА ТУРИСТЛАР УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

       

1.

Илмий туризм, геотуризм, астротуризм ва ботаник туризм масканларини ташкил этиш ва тарғиб этиш.


Амалий чора-тадбирлар.

Доимий

Ижрочилар

маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм қўмитаси


2.

Сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

май

Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


3.

Йўл атрофида туристларга хизмат кўрсатувчи автокемпинглар қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

йил давомида

Ижрочилар

маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


      

II. ТАРҒИБОТ ВА МАРКЕТИНГ

       

4.

Европа Иттифоқи мамлакатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.


1. Тадбирда иштирок этиш учун жойни ижарага олиш.


2. Стенд дизайнини ишлаб чиқиш ва уни қуриш учун тендер эълон қилиш.


3. "Ўзбекистон" ягона миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари (туристик агентлик, туристик оператор, меҳмонхона, транспорт компаниялари)ни жалб этиш.


4. Кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш.


2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Европа Иттифоқи мамлакатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.


1. Етакчи нашрлар, телеканаллар ва машҳур блогерлар рўйхатини шакллантириш.


2. Ташкилий масалалар ва муддатларни келишиш.


3. Ташриф дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Туристик платформалар орқали Европа Иттифоқи давлатларида мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

7.

Мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини Европа туризм бозорида тарғиб қилиш мақсадида "Роуд-шоу"ларни ташкил қилиш.


Амалий чора-тадбирлар.

Мунтазам

равишда

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

4в-ИЛОВА



Араб давлатларидан туристларни жалб

қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

       

Т/р

       

Чора-тадбирлар

номи

      

Амалга ошириш

механизми

    

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул

ижрочилар

    

      

I. ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ЯРАТИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

        

1.

Ов туризми масканларини ташкил этиш ва ривожлантириш.


1. Ўрмон хўжаликлари, овчилик хўжаликлари, экомарказлар, миллий табиат боғлари ва табиат ёдгорликларини тўлиқ акс эттирувчи экотуристик рўйхатни шакллантириш.


2. Масканлар хариталарини тайёрлаш ва сайёҳлик платформаларига жойлаштириш.


2024 йил

март-июнь

Ижрочилар

маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Туризм қўмитаси.


2.

Қишки туризм масканларини ривожлантириш ва Араб давлатлари орасида кенг тарғиб этиш.


Амалий чора-тадбирлар.

2024 йил

давомида

Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси

      

II. ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ВА ТУРИСТЛАР УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

      

3.

Араб давлатларидан ташриф буюрувчи туристлар энг борадиган туризм объектларида араб тилидаги маълумотларни жойлаштириш.


1. Туризм объектлари рўйхатини шакллантириш.


2. Араб тилидаги маълумотларни жойлаштириш.


2024 йил

давомида

Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги


       

III. ТАРҒИБОТ ВА МАРКЕТИНГ

       

4.

Араб давлатларида бўлиб ўтадиган халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш.


1. Тадбирда иштирок этиш учун жойни ижарага олиш.


2. Стенд дизайнини ишлаб чиқиш ва уни қуриш учун тендер эълон қилиш.


3. "Ўзбекистон" ягона миллий стендида иштирок этиш учун туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари (туристик агентлик, туристик оператор, меҳмонхона, транспорт компаниялари)ни жалб этиш.


4. Кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш.


2024 йил давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Араб давлатларининг етакчи нашрлари, телеканаллари, машҳур блогерлари учун мамлакат бўйлаб пресс-турлар ташкил этиш.


1. Етакчи нашрлар, телеканаллар ва машҳур блогерлар рўйхатини шакллантириш.


2. Ташкилий масалаларни ва муддатларни келишиш.


3. Ташриф дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Бухорода Араб давлатларидаги йирик туризм соҳасидаги бизнес вакиллари билан "Bukhara Destination Forum"ни ўтказиш.


1. Йирик туризм соҳасидаги бизнес вакиллари рўйхатини шакллантириш.


2. Форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


3. Маҳаллий туроператорлар иштирокида Форумни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш.


2024 йил

март

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги

7.

Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт, Қатар давлатларида исломий меъморчилик, ҳадис имомлари, Ҳазрати имом мажмуаси, эко туризм, тоғ туризми юзасидан тарғибот тадбирларини амалга ошириш.


1. Араб давлатлари учун қизиқиш уйғотадиган Ўзбекистондаги туристик объектлар ҳақида тарғибот материалларини, шунингдек, турпакетларни брошюра шаклида ва интерактив шаклда (электрон дастур) араб тилида тайёрлаш.


2. Тарғибот материалларини дипломатик каналлар орқали араб туроператорларига етказиш.

      

2024 йил

давомида

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси,

Дин ишлари бўйича қўмита, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

4г-ИЛОВА



Россия Федерациясидан туристларни жалб

қилиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

       

Т/р

     

Чора-тадбирлар

номи

     

Амалга ошириш

механизми

     

Ижро

муддати

   

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул

ижрочилар

   

       

I. ТУРИСТИК МАҲСУЛОТЛАР ЯРАТИШ ВА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

       

1.

Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро фестиваллар давомида махсус турпакетлар яратиш.


1. Россиялик туристлар учун турпакетларни шакллантириш.


2. Россия туроператорлари орасида пакетларни илгари суриш.


Мунтазам

равишда

-

Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги

2.

Россиянинг йирик туроператорлари орасида энотуризм ва гастрономик туризмни тарғиб қилиш.


1. Энотуризм ва гастрономик туризм объектлари учун харита ва янги турпакетларни шакллантириш.


2. Россиянинг йирик сайёҳлик компанияларига турпакетларни тақдим этиш.


2024 йил

январь-февраль

Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси


3.

Экстремал ва тоғ туризми турпакетларини илгари суриш.


1. Янги турпакетларни шакллантириш.


2. Россиянинг йирик сайёҳлик компанияларига турпакетларни тақдим этиш.


2024 йил

март-июнь


Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси


4.

Россия Федерациясининг ҳар бир минтақаси учун имтиёзли ваучерлар тўплами асосида касаба уюшмалари, фахрийлар гуруҳлари, бюджет ва бошқа ташкилотларнинг ишчилари гуруҳлари учун туристик саёҳат жадвалларини шакллантириш.


1. Россиялик туристлар учун имтиёзли турпакетларни шакллантириш.


2. Россия ташкилотлари ўртасида имтиёзли турпакетларни илгари суриш.


3. Гуруҳ ташкилотчисига бепул саёҳатни таъминловчи тизимни жорий этиш.


Мунтазам

равишда

Ижрочилар

маблағлари

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Туризм қўмитаси


5.

Авто-мототуризм турларини ривожлантириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш орқали Россия Федерациясидан ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш.


1. Магистрал ва ички йўллар бўйида автокемпинглар ташкил этиш.


2. Тасдиқланган тақвим режага асосан йил давомида йўналишга доир халқаро ва маҳаллий тадбирлар ташкил этиш.


Режа-график

асосида

Ижрочилар

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ўзбекистон авто-мото туризм ассоциацияси


        

II. ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯХШИЛАШ ВА ТУРИСТЛАР УЧУН

ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

         

6.

Россиянинг йирик компаниялари, банклари, ташкилотларининг MICE тадбирларини ташкил этиши учун Ўзбекистонда давлат объектлари (конгресс марказлари, форумлар уйлари ва ҳ.к.)дан фойдаланиш механизмини яратиш.


1. Мурожаатларни марказлаштирилган ҳолда қабул қилиш ва давлат объектларини ижарага бериш бўйича таклифлар бериш учун масъул этиб "Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУКни белгилашни назарда тутувчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.


2. Россия Федерациясида Ўзбекистондаги MICE туризм объектларини тарғиб қилиш.


2024 йил

март


Маблағ талаб

этилмайди

Туризм қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги


7.

Ўзбекистон Республикаси туроператорлари ва сайёҳлик компаниялари томонидан ташкил этилган Россия Федерацияси олий ўқув юртлари талабаларидан ташкил топган ёшлар туристик гуруҳларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳатларда чегирмалар бериш тизимини жорий этиш.


1. Таклифлар ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2024 йил

февраль


Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари


Туризм қўмитаси

2. Ҳужжатларни имзолаш ва чегирма тизимини жорий этиш.


2024 йил

апрель

      

III. ТАРҒИБОТ ВА МАРКЕТИНГ

        

8.

"Россияда Ўзбекистон туризми йили" дастурини амалга ошириш.


1. "Россияда Ўзбекистон туризми йили" дастурини шакллантириш.


2. Дастурни Россия томони билан келишиш.


3. Дастурни амалга ошириш.


Келишилган

муддатларда

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


9.

Россиядаги музейлар коллекцияларида жойлашган Ўзбекистон маданий объектлари коллекцияларининг кўргазмаларини ташкил этиш.


1. Кўргазма дастурини шакллантириш.


2. Дастурни Россия томони билан келишиш.


3. Тадбирларни ўтказиш.


Келишилган

муддатларда

Ижрочилар

маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


10.

Россия Федерациясининг йирик шаҳарларида "Ўзбекистонга саёҳат" тарғибот тадбирларини ўтказиш.


1. Россия туризм бозорини таҳлил қилиш ва юқори даражадаги чиқиш туризми йўналишларини аниқлаш.


2. Тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Келишилган

муддатларда

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


11.

Россия Федерациясининг марказий телеканалларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид кўрсатувларни намойиш этиш.


1. Телеканаллар билан музокаралар олиб бориш.


2. Эфир вақти бўйича шартномаларни имзолаш.


3. Материалларни эфирга бериш.


Мунтазам

равишда

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


12.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россия Федерациясининг машҳур телеканаллари кўрсатувларини суратга олиш ишларини олиб бориш.


1. Телеканаллар ва кўрсатувлар рўйхатини шакллантириш.


2. Музокаралар олиб бориш ва муддатларни ишлаб чиқиш.


3. Суратга олиш ва эфирга узатиш.


Мунтазам

равишда

Туризмни қўллаб-

қувватлаш

жамғармаси

маблағлари

Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Замонавий меҳмонхоналар ва савдо-кўнгилочар

мажмуалардан иборат бўлган туризм марказлари

ва йирик савдо комплекслари барпо

қилинадиган туман (шаҳар)лар

РЎЙХАТИ

         

Т/р


Туман (шаҳар) номи

        

Ҳудуд номи

        

1.

Нукус шаҳри


Қорақалпоғистон Республикаси

2.

Бухоро шаҳри


Бухоро вилояти

3.

Зомин тумани


Жиззах вилояти

4.

Шаҳрисабз шаҳри


Қашқадарё вилояти

5.

Қарши шаҳри


6.

Самарқанд шаҳри


Самарқанд вилояти

7.

Самарқанд тумани


8.

Термиз шаҳри


Сурхондарё вилояти

9.

Қўқон шаҳри


Фарғона вилояти

10.

Марғилон шаҳри


11.

Хива шаҳри


Хоразм вилояти

12.

Бўстонлиқ тумани


Тошкент вилояти

       

Изоҳ. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари Туризм қўмитаси билан келишган ҳолда ушбу рўйхатга қўшимчалар киритиши ёки бир туман (шаҳар)да икки ва ундан ортиқ "туризм марказлари" ҳудудини белгилаши мумкин.

           

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Туризм марказлари ва йирик

савдо комплексларини барпо қилиш

учун ер участкаларини аниқлаш

бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

          

1. А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


2. А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


3. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


4. А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири


5. Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


6. Д. Касимов

-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


7. И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


8. А. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


9. А. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


10. Ф. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори


11. М. Жуманиязов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Ишчи гуруҳ масъул котиби

         

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 12 январдаги

ПФ-9-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида туризм ва унга

ёндош соҳаларни жадал ривожлантириш

бўйича ишчи гуруҳлар

ТАРКИБИ


1-ишчи гуруҳ. Республикада савдо-кўнгилочар мажмуаларини

барпо қилишни қўллаб-қувватлаш ва йирик халқаро савдо

брендларини мамлакатимизга жалб қилиш бўйича

           

А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Д. Касимов

-

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


И. Махкамов

-

транспорт вазири


И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Б. Усманов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


А. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Ш. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


Д. Саттаров

-

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


И. Мухторов

-

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Б. Абидов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ масъул котиби

         

    

2-ишчи гуруҳ. Тиббиёт туризмини ривожлантириш,

йирик тиббиёт кластерларини барпо қилиш

       

А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


А. Шадманов

-

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Б. Ходжаев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Б. Усманов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


Х. Мелиев

-

адлия вазири ўринбосари


А. Ортиков

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


И. Мухторов

-

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Д. Саттаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


У. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ масъул котиби

        

      

3-гуруҳ. Ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни

кенгайтириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлашнинг

янги тизимини жорий қилиш бўйича

            

А. Абдухакимов

-

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


У. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


Б. Усманов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


А. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


А. Мавлонов

-

Божхона қўмитаси раиси


У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳ масъул котиби

     

          

4-ишчи гуруҳ. "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро

университети тасарруфидаги техникум ва коллежларга хорижий

ҳамда халқаро таълим муассасаларини "франшиза"

асосида жалб қилиш бўйича

       

У. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари


К. Каримов

-

олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Б. Ходжаев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


Б. Усмонов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


А. Каримов

-

адлия вазири ўринбосари


Р. Турдибоева

-

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари


З. Худойбердиев

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти директори


Д. Саттаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


Ж. Элтазаров

-

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетининг биринчи проректори, Ишчи гуруҳ масъул котиби

          

       

5-ишчи гуруҳ. Халқаро нуфузли туристик ва маркетинг

рақамли платформаларида республиканинг миллий туризм

маҳсулотлари ва хизматларини жойлаштириш бўйича

       

У. Шадиев

-

Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари


О. Пекось

-

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Б. Усманов

-

ташқи ишлар вазири ўринбосари


Д. Саиджанов

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари


Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Б. Абидов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари


Ж. Чориев

-

транспорт вазири ўринбосари


Д. Саттаров

-

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори


Г. Исраилова

-

Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси раиси


У. Абдуллаев

-

"Ҳунарманд" уюшмаси раиси


Ж. Абдусаламов

-

Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ масъул котиби

          

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

         

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 январь










































































Время: 0.0090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск